ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2022 й. 319-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2022 й.

N 319




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ КЕНГАШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2019 ЙИЛ 26 ДЕКАБРДАГИ 1037-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Олий таълим соҳасида таълим сифатини таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини кучайтириш ва Республика олий таълим кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июндаги

319-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий

таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигини, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар ва таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларини тизимли таҳлил қилиб бориш";


б) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;

олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида "Ректорлар мактаби" тизимини йўлга қўйиш".


2. 3-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 5-банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишиш билан бирга Кенгаш билан ҳам келишиш амалиёти жорий этилади".


5. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Республика олий таълим кенгаши Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Темирйўлчилар кўчаси, 1-уй манзилидаги Тошкент давлат транспорт университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин".


6. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. 2-илова (Республика олий таълим кенгаши тўғрисида низом)да:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Кенгаш билан келишилади";


б) 4-банддаги "олий таълим муассасаларига" сўзлари "олий таълим муассасаларига (филиалларига)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Кенгаш котибияти жойлашган ер: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Темирйўлчилар кўчаси 1-уй";


г) 9-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигини, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар ва таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларини тизимли таҳлил қилиб бориш";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;

олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида "Ректорлар мактаби" тизимини йўлга қўйиш";


д) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

республика, шунингдек хорижий давлатларнинг олимлари, ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни маслаҳатлар учун жалб этади;

олий таълим муассасалари фаолиятини жойида ўрганади, таҳлил қилади, ўрганиш натижалари бўйича хулоса ва таклифларни олий таълим муассасаси, давлат органлари ва ташкилотларига киритади;

олий таълим тизими фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифларни тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга киритади;

олий таълим соҳасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга киритади;

давлат дастурлари лойиҳалари, тадбирлар режалари ва олий таълим тизимига тааллуқли, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан асослантирилган таклифлар тайёрлайди, қабул қилинган дастурларни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;

республикада амалга оширилаётган таълим, илмий, инновацион ва бошқа устувор лойиҳаларни амалга оширишда иқтисодиётнинг реал сектори билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади;

ҳудудларнинг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини оқилона белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

олий таълим муассасаларида соғлом ишчанлик муҳитини шакллантириш, қонунийликни, юксак ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш, Ватанга содиқлик руҳини ва қонунларга бўлган ҳурматни кучайтириш, ижтимоий, сиёсий, руҳий ва маънавий-маърифий камол топтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий-маърифий ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

республикада ва хорижда кенг жамоатчиликни олий таълим фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар, симпозиум, тренинглар, мастер-класслар, "давра суҳбатлари" ва бошқа тадбирларни ташкил этади;

олий таълим муассасалари ўртасида инфратузилмалар ва интеллектуал мулк натижаларидан жамоавий фойдаланиш бўйича билим ва тажрибалар алмашиш майдонини йўлга қўяди ҳамда моддий-техник базани кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;

олий таълим муассасалари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича бажарилаётган ишларнинг натижаларини таҳлил қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

Кенгашга юклатилган вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.

Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

11. Кенгаш ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат мажлислари ва бошқа тадбирлари тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ҳамда мазкур тадбирларда иштирок этиш;

олий таълим муассасаларининг бинолари (хоналари) ва бошқа объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш;

олий таълим муассасалари раҳбарларига Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;

республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш;

олий таълим муассасалари ректор лавозимларига бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш ва "Ректорлар мактаби" лойиҳаси битирувчиларини бошқарув лавозимларига тавсия этиш;

тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таълим фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ахборот, статистика ва бошқа таҳлилий материалларни белгиланган тартибда олиш;

олий таълим соҳасидаги норма ижодкорлиги фаолиятига, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида жамоатчилик ва экспертлар иштирокини таъминлаш;

олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари, докторантлари ҳамда профессор-ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар киритиш;

ташкилотлар ва фуқароларга олий таълим фаолияти бўйича маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатиш;

Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш.

Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин";


е) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Зарур ҳолларда, мажлисда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Бунда, Кенгаш аъзолари таркибига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим";


ж) 33-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кенгаш ташкилий тузилмасини тасдиқлайди ва зарур ҳолларда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади";

тўртинчи-саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Республика олий таълим кенгаши

ТАРКИБИ

1. О.К. Абдурахманов

-

Тошкент давлат транспорт университети ректори, Кенгаш раиси

2. У.Н. Ташкенбаев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари

3. А.А. Хасанов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

4. Ш.Х. Далиев

-

Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Таълим тизимини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Олий ва олий таълимдан кейинги таълимни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси

5. К.Х. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

6. У.У. Шарифходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

7. Ш.У. Турдикулова

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

8. Х.У. Умарова

-

Президент таълим муассасалари агентлиги директори

9. А.З. Саъдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

10. Х.Ғ. Худайбердиев

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари

11. С.О. Обидов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б.

12. Б.Б. Фарманов

-

Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш "Ziyo Forum" фонди директори

13. И.У. Маджидов

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори

14. Р.И. Халмурадов

-

Самарқанд давлат университети ректори

15. А.М. Реймов

-

Қорақалпоқ давлат университети ректори

16. Б.Ш. Шермуҳаммадов

-

Фарғона давлат университети ректори

17. А.Р. Марахимов

-

Термиз давлат университети ректори"

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 июнь































Время: 0.1923
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск