ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2022 й. 321-сон "Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон уй-музейини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2022 й.

N 321




ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ

ТЎРА СУЛАЙМОН УЙ-МУЗЕЙИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзининг юксак бадиий асарлари билан ўзбек адабиётида ўзига хос ижодий мактаб яратган оташин ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг она Ватанга чексиз муҳаббат ва садоқат, миллий қадриятларимиздан фахрланиш ва ифтихор туйғулари сингдирилган асарларининг халқимиз маънавиятини юксалтириш ва ёш авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олиб, шунингдек, адибнинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилиш ҳамда унинг номини абадийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчиликнинг Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон яшаб ижод қилган Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Турғун Аҳмедов номидаги маҳалла фуқаролар йиғини Бахмал кўчаси 7-уй манзилида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг юридик шахс бўлган Тўра Сулаймон уй-музейини (кейинги ўринларда - уй-музей) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Турғун Аҳмедов номидаги маҳалла фуқаролар йиғини Бахмал кўчаси 7-уй манзилида Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг мулк ҳуқуқи асосида истиқомат қилувчи қариндошлари билан ушбу манзилдаги бинони уй-музейга айлантириш бўйича ўзаро келишув асосида розилик олинганлиги ва шу асосда уларни белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Сирдарё вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда уй-музейни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

Бунда, уй-музей ҳовлисида шоирнинг ҳайкалини ўрнатиш, уй-музей биносини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш, 2022 йил охирига қадар уй-музейни фойдаланишга топшириш билан боғлиқ чора-тадбирлар назарда тутилади.


4. Қуйидагилар:

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - уй-музей биносини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда уй-музей экспозициясини яратиш бўйича;

Сирдарё вилояти ҳокимлиги - Тўра Сулаймон ҳайкалини яратиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Бадиий академияси бир ой муддатда Тўра Сулаймон ҳайкалини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилсин ва уни белгиланган тартибда ўтказсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

а) уй-музей биносини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш, шоир ҳайкалининг постаментини барпо этиш, ҳайкални ўрнатиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ишларини молиялаштириш:

Сирдарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;

б) уй-музейни сақлаш, шу жумладан, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


7. Қурилиш вазирлиги ҳайкалнинг постаментини барпо этсин ва мазкур қарор доирасида ҳайкални ўрнатишда бажариладиган ишларнинг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


8. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:

а) Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда уй-музейнинг концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

уй-музей ходимлари штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уй-музейни малакали кадрлар билан тўлдириш;

уй-музейни замонавий интерфаол ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;

б) Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда уй-музей экспозициясини музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўрсин.


9. Қуйидагиларга:

а) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган:

уй-музейда давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, маданий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиб бориш;

ҳужжатли фильм суратга олиш, мусиқа асарлари ва қўшиқлар, Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш ишларини ташкил қилиш;

б) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига уй-музей фаолиятини, шу жумладан уй-музейда ўтказиладиган тадбирларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 июндаги

321-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги

975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикаси  Давлат  бюджети  ҳисобидан

молиялаштириладиган музейлари, уларнинг

филиал ва бўлимлари рўйхатига

киритилаётган қўшимча


Қуйидаги мазмундаги 13-1-позиция билан тўлдирилсин:


"

13-1.

Тўра Сулаймон уй-музейи

Мирзаобод тумани

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 июнь

































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск