ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик соҳасини бошқариш. Мутахассислар тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2022 й. 318-сон "2022-2024 йилларда Наманган вилояти Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларининг туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2022 й.

N 318




2022-2024 ЙИЛЛАРДА НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

ПОП, ЯНГИҚЎРҒОН ВА ЧОРТОҚ ТУМАНЛАРИНИНГ

ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Наманган вилоятининг Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ривожлантириш, замонавий туризм инфратузилмаси, янги дам олиш масканларини барпо этиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, туризм соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳалари дастури 2-иловага мувофиқ;

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

2022 - 2024 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризм ҳамда ёндош инфратузилмаларни ривожлантиришнинг манзилли дастури 4-иловага мувофиқ;

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари марказларида 24 соат фаолият юритадиган туризм кўчалари (шоппинг стрит)ни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб, қуйидагилар белгилансин:

замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар) ҳамда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;

ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туризм йўналишларини ташкил этиш;

ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус ва бошқалар), шу жумладан йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, уларнинг мунтазам қатновларини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туризм инфратузилмаси объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;

ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, дарахтларни нобуд бўлишига йўл қўймаслик, ўрмонзорлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни бош режага асосан амалга ошириш.


3. 2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагиларни белгилаш:

а) Поп туманини туризмнинг экстримал, треккинг, экотуризм турларига ихтисослаштириш. Бунда, хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда туманда:

замонавий кемпинглар, осма дор йўллари, кўнгилочар туризм масканлари, тематик овқатланиш шохобчалари, туризм ахборот марказлари ташкил этилади;

замон талаблари асосидаги жойлаштириш воситалари, оилавий меҳмон уйлари ҳамда соғломлаштириш марказлари барпо этилади;

туну-кун фаолият олиб борувчи туризм кўчаси ташкил этилади;

б) Янгиқўрғон туманини эко ва гастрономик туризм турларига ихтисослаштириш. Бунда, туманда:

меҳмонхоналар, эко уйлар, оилавий меҳмон уйлари фаолияти йўлга қўйилади;

гастрономик туризм кўчаси фаолияти йўлга қўйилади;

в) Чортоқ туманини зиёрат, тиббиёт ҳамда агротуризм турларига ихтисослаштириш. Бунда, туманда:

замонавий соғломлаштириш масканлари, санаторийлар кемпинглар ҳамда кўнгилочар туризм масканлари фаолияти йўлга қўйилади;

Чортоқ сув омбори бўйида ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатадиган тиббиёт маркази барпо этилади;

Жойлаштириш воситалари, шу жумладан енгил конструкцияли дам олиш масканлари, оилавий меҳмон уйлари барпо этилади ҳамда туризм ахборот марказлари ташкил этилади.


4. Қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

маҳаллий бюджет маблағлари;

ижрочилар маблағлари;

тижорат банклари кредит маблағлари;

лойиҳа ташаббускорлари ва тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Белгилансинки, 2022-2023 йилларда мазкур қарорнинг 5-иловасига асосан ташкил этиладиган 24 соат фаолият юритадиган туризм кўчалари (шоппинг стрит)да жойлашган туризм намойиши объектларини;

"Хавфсиз шаҳар" концепциясига интеграция қилиш ва тунги вақтда узлуксиз ёритиш тизими билан таъминлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан;

видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш инвесторлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

муаммоли масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўрсин.

чора-тадбирлар режаси, инвестиция лойиҳалари дастури, прогноз кўрсаткичлар ва манзилли дастурда белгиланган чора-тадбирлар ва лойиҳаларни ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда сифатли бажарилишининг тизимли мониторингини олиб борсин ва унинг натижаларини ҳар ойда муҳокама қилсин;

чора-тадбирлар режаси, инвестиция лойиҳалари дастури, прогноз кўрсаткичлар ва манзилли дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга маълумот киритиб борсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги икки ой муддатда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва жойлаштириш учун уларни танлаш мезонлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ва Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июндаги

318-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ

туманларида туризмни ривожлантириш бўйича комплекс

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар

номи

Лойиҳа

қиймати

(млрд сўм)

Бажариш

муддати

Молиялаштириш

манбаси

Бажариш учун

масъуллар

I. Поп тумани

1.

Чодак туризм қишлоғида 300 та оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ушбу оилавий меҳмон уйлари эгаларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

6,0

2022-2023 йиллар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар

Наманган вилояти ҳокимлиги, Марказий банк,

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш

дастурлари доирасида масъул тижорат банклари,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2.

Чодак туризм қишлоғида гастрономик, кўнгилочар, экстримал туризм масканларини (дор йўллари, осма кўприк) ташкил этиш.

-

2022 йил июль

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги

3.

Туристик объектлар ҳудудида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ва савдосини ташкил қилиш.

0,2

Доимий

Ҳунармандларнинг ўз маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

"Ҳунарманд" уюшмаси

4.

Чодак туризм қишлоғининг стелласини ишлаб чиқиш ҳамда уни қишлоққа кириш қисмида ўрнатиш.

0,1

2022 йил июль

Маҳаллий бюджет маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

5.

Чодак туризм қишлоғида спортнинг рафтинг тури бўйича мусобақалар ташкил этиш.

-

2022-2023 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

6.

Чодак туризм қишлоғи марказида гид-экскурсия етакчиси ва туроператор хизматлари марказини ташкил этиш.

0,2

2022-2023 йиллар

Ташаббускор маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

7.

Туризм ахборот марказини ташкил этиш. Бунда, Чодак қишлоғидаги туризм объектлари, оилавий меҳмон уйлари, туристик маршрутлар, транспорт хизмати, туризм хизматлари ва яқин ҳудудлардаги туризм масканлари тўғрисида маълумотлар бўлишини инобатга олиш.

0,05

2022 йил июль

Тадбиркорлик субъекти маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Тадбиркорлик субъекти

8.

Чодак туризм қишлоғи салоҳиятини тарғиб этиш. Бунда, туроператорлар учун инфо турлар ташкил қилиш, видеоматериаллар яратиш, маълумотларни оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида жойлаштириш ва тарқатма материалларни тайёрлаб тарқатиш.

0,2

2022 йил июль

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

9.

Чодак туризм қишлоғида маҳаллий ва хорижий туристлар учун "Чодак-Аршанбулоқ" маршрути бўйлаб экскурсиялар ташкил этиш.

-

Доимий

-

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

10.

Чодак туризм қишлоғида "Юқори Чодакбоши" МФЙ ҳудудида Зорбинг марказини ташкил этиш.

0,1

2022-2023 йиллар

Ташаббускор маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жами Поп тумани бўйича талаб этиладиган маблағ миқдори 6,85 млрд сўм

II. Янгиқўрғон тумани

11.

Аҳоли хонадонларида миллий ҳунармандчилик устахоналари ва кўргазма залларини ташкил этиш. Бунда, ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш ҳамда сайёҳларга ўзлари ҳунармандчилик иши билан шуғулланиб кўриши учун шароитлар яратиш.

0,1

Доимий

Ҳунармандларнинг ўз маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм соҳасидаги ННТ,

"Ҳунарманд" уюшмаси,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

12.

Тоғ ёнбағирлари, сув бўйида 40 та енгил конструкцияли жойлаштириш воситасини барпо этиш.

1,5

2022-2023 йиллар

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

13.

100 та оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил қилиш, уларни жиҳозлаш ва санитария-гигиена шохобчаларини барпо этиш.

3,0

2022-2023 йиллар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Марказий банк,

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш

дастурлари доирасида масъул тижорат банклари,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

14.

Агротуризм йўналишидаги асаларичилик билан шуғулланаётган тадбиркор ва маҳаллий аҳоли хонадонларига сайёҳлар ташрифини ташкил қилиш. Бунда, мазкур йўналишда тадбиркорликни ташкил этиш ва сайёҳлар ташрифи учун зарурий шарт-шароитлар яратиш мақсадида бўлган ташаббускорларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маблағлар ажратишни назарда тутиш.

0,3

2022-2023 йиллар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Марказий банк,

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш

дастурлари доирасида масъул тижорат банклари

15.

"Дўстлик" ва "Сойбўй" маҳаллаларида гид-экскурсия етакчиси ва туроператор хизматлари марказини ташкил қилиш.

0,2

2022-2023 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

16.

Қишлоқ марказида туристик ахборот марказини ташкил этиш ва инфокиоск ўрнатиш.

0,2

2022 йил июль

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

17.

Нанай қишлоғи ҳудудида сайёҳлар учун 5 та санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш.

0,2

2022 йил октябрь

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

18.

Қишлоқнинг "Сой бўйи" маҳалласидаги тоғолди ҳудудида "Nanay green zone" курорт дам олиш масканини ташкил қилиш, енгил конструкцияли жойлаштириш воситаларини қуриш, лойиҳага хорижий инвесторларни жалб қилиш.

3,0

2022 йил июль

Тадбиркор ва инвесторлар маблағлари,

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

19.

"Дўстлик" ва "Сой бўйи" МФЙга олиб борувчи йўл бўйида 5 та катта ҳажмдаги йўл кўрсаткичларини ўрнатиш. Бунда, бир йўналиш ва яқин атрофдаги туризм масканлари тўғрисида аниқ ахборотни жойлаштиришни назарда тутиш.

0,01

2022 йил

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Автомобиль йўллари қўмитаси

20.

"Дўстлик" ва "Сой бўйи" МФЙтомонидан белгиланган талаблар бажарилгандан сўнг, мазкур ҳудудга "Мираки" туризм қишлоғи мақомини бериш.

-

2022 йил сентябрь

-

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

21.

"Дўстлик" ва "Сой бўйи" МФЙнинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш. Бунда, туроператорлар учун инфо турлар ташкил қилиш, видеоматериаллар яратиш, маълумотларни оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида жойлаштириш ва тарқатма материалларни тайёрлаб тарқатиш.

0,2

2022 йил октябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

22.

Тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда "Дўстлик" ва "Сой бўйи" МФЙга ташриф буюрувчилар учун 10 та умумий овқатланиш, кўнгилочар ва савдо хизматларини ўрнатилган тартибда ташкил қилиш.

2,0

2022 йил

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

тадбиркорлик субъектлари

Жами Янгиқўрғон тумани бўйича талаб этиладиган маблағ миқдори 10,71 млрд сўм

III. Чортоқ тумани бўйича

23.

"Султон Увайс Қараний" зиёратгоҳи ва "Чортоқ" сиҳатгоҳига туташ ҳудудларда 50 та оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил қилиш.

3,0

2022 йил

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

24.

Туристик объектлар ҳудудида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ва савдосини ташкил қилиш.

0,1

Доимий

Ҳунармандларнинг ўз маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

"Ҳунарманд" уюшмаси

25.

Туризм ахборот марказини ташкил қилиш. Бунда, Чортоқ туманидаги туризм объектлари, оилавий меҳмон уйлари, туристик маршрутлар, транспорт хизмати, туризм хизматлари ва яқин ҳудудлардаги туризм масканлари тўғрисида маълумотлар бўлишини инобатга олиш.

0,05

2022 йил сентябрь

Тадбиркорлик субъекти маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

26.

Чортоқ туризм зонасига олиб борувчи йўл бўйида 4 та катта ҳажмдаги йўл кўрсаткичларни ўрнатиш. Бунда, ён атрофда ва бир йўналишда жойлашган туризм масканлари тўғрисидаги аниқ ахборотларни кўрсатилиш.

0,08

2022 йил сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

27.

Чортоқ тумани туризм салоҳиятини тарғиб этиш. Бунда, туроператорлар учун инфо турлар ташкил қилиш, видеоматериаллар яратиш, маълумотларни оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида жойлаштириш ва тарқатма материалларни тайёрлаб тарқатиш.

0,2

2022 йил октябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

28.

Чортоқ шаҳри марказида гид-экскурсия етакчиси ва туроператор хизматлари марказини ташкил қилиш.

0,2

2022 йил

Ташаббускор маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

29.

Туман марказидан Наманган шаҳрига, Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғига ҳаракат жадвал асосида ҳаракатланувчи транспорт қатновларини ташкил этишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш.

-

Доимий

Ташаббускор маблағлари

Транспорт вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги

30.

Тоғ ёнбағирлари, сув бўйида 20 та енгил конструкцияли жойлаштириш воситасини барпо этиш. Бунда, экология ва атроф муҳитга шикаст етказмаган ҳолда ўрнатилган тартибда ташкил этишни назарда тутиш.

1,0

2022-2023 йиллар

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ва банк кредитлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси

31.

"Chartak resorts" сиҳатгоҳини фойдаланишга топшириш ҳисобига сайёҳлар оқимини кўпайтириш, сиҳатгоҳ очилиш маросимини тантанали равишда ўтказиш ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш

0,5

2022 йил сентябрь

Ташаббускор маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Миллий телерадиокомпания

32.

Чортоқ сув омбори қирғоқларида туризм масканини ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш.

Янги лойиҳаларга хорижий ва маҳаллий инвестор ҳамда ташаббускорларни жалб этиш

52,0

2022-2023 йиллар

Лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Жами Чортоқ тумани бўйича талаб этиладиган маблағ миқдори 57,13 млрд сўм

Жами Поп, Янгиқўрғон, Чортоқ туманлари бўйича талаб этиладиган маблағлар миқдори 74,69 млрд сўм

Изоҳ: Маҳаллий бюджет ҳисобидан тегишли ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар учун ажратилган харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади ва (ёки) ушбу маблағлар тегишли маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилиши бўйича Наманган вилояти халқ депутатлари Кенгашига таклиф киритилади.

Дастурда кўрсатилган чора-тадбирлар учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилиш вақтига кўра мазкур дастуридаги муддатлар ўзгартирилиши мумкин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июндаги

318-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва

Чортоқ туманларида туризм соҳасидаги

инвестиция лойиҳалари

ДАСТУРИ

Т/р

Туман

Лойиҳа

ташаб-

бускори

Лойиҳа номи

Лойиҳа-

нинг умумий қиймати

(млн. сўм)

Шундан

Лойи-

ҳани ишга туши-

риш

муд

дати

Яратила-

диган янги иш ўринлари

ўз маблағ-

лари

(млн. сўм)

банк кре-

дити

(млн. сўм)

хорижий инвести-

циялар

(минг

АҚШ доллари)

1.

Поп тумани

"Распутин Агросервис" МЧЖ

Замонавий дам олиш маскани ташкил этиш

6 000

2 000

4 000


2023 йил декабрь

60

2.

"OQTEPA НOUSE" МЧЖ

Меҳмонхона ва дам олиш маскани ташкил этиш

4 000

1 000

3 000


2022 йил июль

30

3.

"NEST ONE BILLUR" МЧЖ

150 ўринга эга бўлган замонавий дам олиш маскани ташкил этиш

1 925

925

1 000


2022 йил июль

40

4.

"Zebiniso Baxromjon" оилавий корхонаси

Дам олиш маскани ташкил этиш

2 000

500

1 500


2022 йил декабрь

25

5.

"STORY SENTR" МЧЖ

Дам олиш маскани ташкил этиш

1 600

400

1 200


2022 йил декабрь

20

6.

Фуқаро Нишанов Бегзод

Меҳмонхона ва дам олиш маскани ташкил этиш

1 650

1 650



2022 йил декабрь

10

7.

"Турон Чодак" МЧЖ

Замонавий меҳмон уйи маскани ташкил этиш

1 000

500

500


2022 йил июль

10

8.

"Ғуримсарой Метан Сервис" МЧЖ

Хизмат кўрсатиш маркази барпо этиш

10 500

10 500



2022 йил декабрь

90

9.

"Наимхон Бегзодхон" МЧЖ

Замонавий дам олиш маскани ташкил этиш

800

300

500


2022 йил июль

2

10.

Фуқаро Акбаров Элёр

Экотуризм дам олиш маскани ташкил этиш

1 500

1 000

500


2022 йил декабрь

20

11.

Фуқаро Ахмадалиев Мухаммад

Дам олиш маскани ташкил этиш

150

50

100


2022 йил декабрь

10

12.

Фуқаро Батхонов Мансур

Дам олиш маскани ташкил этиш

250

100

150


2022 йил декабрь

10

13.

Фуқаро Мирзаев Соатали (Достонбек савдо х.к)

Дам олиш маскани ташкил этиш

450

150

300


2022 йил декабрь

15

14.

Фуқаро Абдурахмонов Ахмаджон

Дам олиш маскани ташкил этиш

700

200

500


2022 йил декабрь

10

15.

Наманган вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси

Чодак қишлоғида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш

2650

500

2150


2022 йил декабрь

600

16.


"Чодак Парк Парвоз" МЧЖ

Қорсарой ва Осма кўприк ташкил этиш

3000

2500

500


2022 йил декабрь

10

17.

Янгиқўрғон тумани

"Тожибоев Валижон" ҚК

Мехмонхона ва савдо маркази ташкил этиш

1600

1600


150

2022 йил декабрь

10

18.

"Диёр" МЧЖ

Дам олиш масканини ташкил этиш

15 000

15 000



2022 йил декабрь

20

19.

"TILLAXON ORGANIK" МЧЖ

Дам олиш масканини ташкил этиш

15 000

10 000

5 000


2022 йил декабрь

8

20.

"Оху Дам Олиш Уйи" ОК

Дам олиш масканини ташкил этиш

400

200

200


2022 йил декабрь

5

21.

"Халол Хордиқ Мехмон Уйи" ОК

Дам олиш масканини ташкил этиш

700

300

400


2022 йил декабрь

5

22.

"Темур Шифо" ХК

Дам олиш маскани ташкил этиш

1 500

500

1 000


2022 йил декабрь

7

23.

"Uztex" ҚК

Замонавий клиник санатория ташкил этиш

7 000

7 000



2022 йил декабрь

20

24.

"GULI FARM" МЧЖ

Дам олиш масканини ташкил этиш

8 500

8 500



2022 йил декабрь

16

25.

Чортоқ тумани

"CНARTAK RENAISSANCE" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона

2 юлдузли мехмонхона ташкил этиш

8000

8000



2022 йил июль

15

26.

"Дилшода Малика Икбола" МЧЖ

2 юлдузли мехмонхона барпо этиш

2000

800

1200


2022 йил июль

10

27.

"Маткарим Азиз" ОК

Замонавий истироҳат боғи ташкил этиш

600

400

200


2022 йил июль

20

28.

"Олтин Қуддуз тиббий сервис" МЧЖ

Замонавий меҳмонхона ва соғломлаштириш маскани ташкил этиш

20000

15000

5000


2023 йил декабрь

100

29.

"Chortoq musaffo sihatgohi" МЧЖ

Санатория ва соғломлаштириш маркази ташкил этиш

11000

11000



2022 йил декабрь

48

30.

"Наманган асаларичилик агро томорқа хизмати" МЧЖ

Апитерапия ва экотуризм хизматини ташкил этиш

800

300

500


2022 йил июль

80

31.

"INVEST UMID FAYZ" МЧЖ

Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун дам олиш маскани ташкил этиш

700

200

500


2022 йил июль

6

Жами Поп, Янгиқўрғон, Чортоқ туманлари бўйича

130 975

101 075

29 900



1332

Изоҳ. Мазкур лойиҳалар ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маҳаллий инвестиция дастурларига киритилган.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июндаги

318-сон қарорига

3-ИЛОВА



2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ

туманларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туман

Қишлоқ ва шаҳарча номи

Маҳалла фуқаролар йиғини

2022 йил

2023 йил

ОМУ сони

Янги иш ўрни

ОМУ сони

Янги иш ўрни

1.

Поп тумани

Чодак қишлоғи

Гулистон МФЙ

5

10

10

20

2.

Чодак қишлоғи

Боён МФЙ

7

14

15

30

3.

Чодак қишлоғи

Қўшминор МФЙ

9

18

20

40

4.

Чодак қишлоғи

Юқори Чодак МФЙ

10

20

17

34

5.

Чодак қишлоғи

Майдон МФЙ

8

16

10

20

6.

Чодак қишлоғи

Имон Ота МФЙ

9

18

11

22

7.

Чодак қишлоғи

Боғишамол МФЙ

6

12

11

22

8.

Чоркесар қишлоғи

Мафтункор МФЙ

7

14

20

40

9.

Маданият МФЙ

5

10

12

24

Жами:

66

132

126

252

10.

Янгиқўрғон туман

Нанай қишлоғи

Дўстлик МФЙ

50

102

55

140

11.

Нанай қишлоғи

Мўғол МФЙ

5

13

10

30

12.

Нанай қишлоғи

Намуна МФЙ

5

12

10

30

13.

Нанай қишлоғи

Қайроқи МФЙ

8

17

15

28

14.

Нанай қишлоғи

Сой бўйи МФЙ

60

175

65

195

15.

Нанай қишлоғи

Зарбдор МФЙ

25

48

30

60

16.

Нанай қишлоғи

Мамай МФЙ

5

12

15

30

Жами:

158

379

200

513

17.

Чортоқ туман

Боғистон қишлоғи

"Балиқли кўл" МФЙ

5

15

8

24

18.

Чортоқ шаҳарчаси

"Оромгоҳ" МФЙ

6

18

7

21

Жами:

11

33

15

45

Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари бўйича жами:

235

544

341

810

Изоҳ: 2022-2023 йилларда Наманган вилоятининг Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида жами 576 та оилавий меҳмон уйи ташкил этилиб, 1 354 та янги иш ўрни яратилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июндаги

318-сон қарорига

4-ИЛОВА



2022 - 2024 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва

Чортоқ туманларида туризм ҳамда ёндош

инфратузилмаларни ривожлантиришнинг

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ


Т/р

Туман

Объект номи ва амалга

ошириладиган чора-тадбирлар

Лойиҳа қий-

мати

млн. сўм

Молиялаш-

тириш

манбаи

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. ТУРИЗМ ВА ЁНДОШ ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ БАРПО ЭТИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, КЕНГАЙТИРИШ

1.

Чортоқ тумани

Чортоқ тумани "Султон Увайс Қароний" ва "Биби Наима" мажмуасида ахборот марказини ташкил этиш.

300

маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан

2022 йил 1 июль

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ

1.

Поп тумани

"Apart Нotel Cosmos" дам олиш майдонига олиб борувчи йўлнинг 0 - 7,5 км, 4К-470 ва А-373 а/й дан Хонобод қ.-Чоркесар қ. йўлининг 0 - 30 кмнинг 10 км қисмини жорий таъмирлаш.

3 300

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

2022 йил 30 декабрь

Молия вазирлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

2.

4Р-125-Гурумсарой қ.-Хонобод қ.-Чодак қ.-Гулистон қ. 0 - 37 км йўлининг 15 км қисмини жорий таъмирлаш.

3 300

3.

4К-464 Кўшминор қ.-Чодак қ. 0 - 12 км йўлини жорий таъмирлаш.

2 050

4.

"Боғишамол" маҳалласи Калкурбон, Чилдухтерон, Харкор, Бусматабуви кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш.

440

маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан

2022 йил 30 декабрь

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

5.

"Чодак боши" маҳалласи Соҳил, Дўстлик кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш.

4 500

Маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари маблағлари

2023-2024 йиллар

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

6.

"Майдон" маҳалласи Ибн Сино, Оҳунон, Майдон, Мерганон кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш.

4 200

7.

"Шайхон" маҳалласи И. Атойи, Дўстлик, Беруний-1, Бодомзор кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш

296

маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан

2022 йил 30 декабрь

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

8.

"Боён" маҳалласи Мулаён, Мингак, Авга, Баён-1, Баён-2, Баён-3 кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш

318

9.

"Гулистон" маҳалласи Танги, Кокин, Кўприк-1, Кўприк-2, Майдон, Теппа, Эшонбобо кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш.

1 890

10.

"Қўшминор" маҳалласи А.Навоий, Фирдавсий, Янги ҳаёт, Кончилар, Исломобод-1, Исломобод-2, Янги Чодак-2, Гагарин, Резак кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш.

7 530

2023-2024 йиллар

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

11.

қори Чодак боши" маҳалласи А.Навоий, Деҳконобод, Дўстлик, Соҳил кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш.

2 970

12.

"Истиқлол" маҳалласи Наводот, Қозий, Аголикон, Паррак, Калтабозор кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш.

307

маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан

2022 йил 30 декабрь

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

13.

"Ўрта Хонобод" маҳалласи Ўзбекистон, Намуна, Янги ҳаёт, Ниҳол, Соҳил, Юксалиш, Ипак йўли, Сада, Мустақиллик кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш

4 110

2023 - 2025 йиллар

14.

Янгиқўрғон тумани

Мамай ва Олмазор МФЙ ҳудудида 27,6 км ички кўчаларни шағаллаш

4 432

маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан

2023 - 2025 йиллар

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

15.

8 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги (Қайроқи, Зарбдор, Дўстлик, Мўғол, Олмазор, Тинчлик, Поромон, Қандиён) МФЙлардаги жами 14 та кўчада 17 км йўлни шағаллаш, 19 км асфалтлаш ҳамда 1 та мавжуд кўприкни таъмирлаш.

12 500

2023-2024 йиллар

16.

Чортоқ тумани

4Р 119 "Чортоқ-Калишох-Хазратишох-Заркент" а/й 0-29 км оралиғида йўлларда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш, йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш

500

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

2022 йил 30 декабрь

Молия вазирлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

17.

4Р 118 "Жийдакапа-Уйчи-Чортоқ-Янгиқўрғон-Заркент-Нанай" а/й 11-24 км оралиғида йўлларда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш, йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш

500

18.

4К 425 "Шўркент-Гулшан-Кўшан" а/й 10-12 км оралиғида йўлларда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш, йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш

50

19.

4К423 А "Сассиқсой қишлоғига" а/й 0-1 км оралиғида йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш

50

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

2024 йил 30 декабрь

Молия вазирлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

20.

Зиёратгохга олиб борувчи ички йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш

50

Маҳаллий бюджет маблағлари

2024 йил 30 декабрь

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси

III. ИЧИМЛИК СУВИ, КАНАЛИЗАЦИЯ ВА БОШҚА МУҲАНДИСЛИК

КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ ЯНГИЛАШ

1.

Янгиқўрғон тумани

Мамай ва Олмазор МФЙ ҳудудида 16,8 км янги ичимлик тармоғи ва 3 дона сув иншоатини реконструкция қилиш

2796

Вилоят ва туман бюджети маблағлари

2022 йил 30 декабрь

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Ўзсувтаъминот АЖ

2.

Чегара ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мавжуд сув иншотларини таъмирлаш ва янгидан қуриш

2168

Маҳаллий бюджет маблағлари

2022-2023 йиллар

Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Ўзсувтаъминот" АЖ

3.

4 та (Мўғол, Поромон) МФЙларда 440 дона таянчлар ўрнатиш, 7 км сип кабел тармоқлари тортиш, 3 км демонтаж ёғоч таянчлари ўрнатиш, 7 км АС 35 симлари тортиш, 3 дона ТП қуввати ошириш, 1 та ТП кўчириб бериш, 13 дона ТП пунктлари мукаммал таъмирлаш, 3 та янги ТП ўрнатиш

1500

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

2022 йил 30 декабрь

Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Наманган ҲЭТК" АЖ

4.

Мамай ва Олмазор МФЙ ҳудудида 11,1 км электр тармоқлари тортиш ва алмаштириш, 5 дона трансформатор ўрнатиш ва таъмирлаш ҳамда 172 дона таянч устунлари ўрнатиш

494

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

2022 йил 1 июль

Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Наманган ҲЭТК" АЖ

5.

Мамай МФЙда чегара ҳудудига 2 та кўчага 600 метр бўлган 20 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш

25

Вилоят ва туман бюджети; тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан;

2022 йил 1 июль

Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Наманган ҲЭТК" АЖ

6.

Чортоқ тумани

Чортоқ тумани "Султон Увайс Қароний" ва "Биби Наима" мажмуасининг электр тизимини яхшилаш

104,9

маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан

2022 йил 1 июль

Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Наманган ҲЭТК" АЖ

IV. ТУРИЗМ ОБЪЕКТЛАРИНИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТАРМОҚЛАРИНИ ТОРТИШ ҲАМДА ЗОНАЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Янгиқўрғон тумани

Мамай ва Олмазор МФЙ ҳудудида 20,0 км янги алоқа тармоқларини тортиш

240

"Ўзбектелеком" АК маблағлари ҳисобидан

2022 йил 1 июль

Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Ўзбектелеком" АК

Жами

60 921







Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июндаги

318-сон қарорига

5-ИЛОВА



Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари марказларида

24 соат фаолият юритадиган туризм кўчалари

(шоппинг стрит)ни ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Туман номи

Савдо-харид кўчаси (шоппинг стрит) ташкил этиладиган кўча манзили

Маҳалла фуқаролари йиғини номи

Кўчанинг узунлиги

(км)

Кўчада жойлашадиган савдо шахобчалари сони

Яратиладиган иш ўринлари сони

Савдо-харид кўчасини ташкил этиш муддати

1.

Поп тумани

Поп шаҳри, Ултама кўчаси

"Учйиллик" МФЙ

1,0

25

54

2022 йил сентябрь

2.

Янгиқўрғон тумани

Янгиқўрғон шаҳарчаси, Наманган кўчаси

"Обод" МФЙ

0,8

28

60

2022 йил ноябрь

3.

Чортоқ тумани

Чортоқ шаҳри, Мустақиллик кўчаси

"Дилдош" МФЙ

1,4

18

38

2023 йил март

Жами:

3,2

71

152


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 июнь









































Время: 0.0306
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск