ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 й. 306-сон "Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2022 й.

N 306




ХОРИЖИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ

ИНВЕСТОРЛАРНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИ ТАШҚИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ЯРАТИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиботлар танқидий қайта кўриб чиқилиши натижасида республикада тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.

Шу билан бирга, коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатлари натижасида жаҳон ва минтақавий инвестиция бозорларида рақобат кучайиб бораётганлиги мамлакатда яна ҳам қулайроқ инвестиция муҳитини яратиш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш борасида қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинишини тақозо этмоқда.

Республикадаги хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларнинг ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини қуриш ишларини амалга ошириш орқали корхоналарда қўшимча қиймат занжири яратилишини рағбатлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ:

Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашга давлат бюджетидан маблағлар ажратилишининг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) ташкил этилганлиги;

Махсус комиссиянинг ишчи органи этиб Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5233-сон қарорига мувофиқ молиялаштириш манбалари этиб:

кириш автомобиль йўллари, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг 90 фоизи бўйича - Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари, 10 фоизи бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;

электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминотчи корхоналарга 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;

алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - таъминотчи корхоналар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари белгиланганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 ноябрдаги ПФ-25-сон Фармонига мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси учун зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари қиймати камида 50 миллиард сўм миқдорида белгиланганлиги;

бунда, ушбу тартиб бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим эканлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-139-сон қарорига мувофиқ:

Хоразм вилояти учун зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари қиймати камида 50 миллиард сўм миқдорида белгиланганлиги;

бунда, ушбу тартибга кўра қиймати 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим эканлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлик субъектлари 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳаларни амалга оширганда, уларни зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг намунавий таркиби (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳлар) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

инвестиция лойиҳаси бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, инвестиция лойиҳаси жойлаштириладиган майдонда ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишининг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлиги бўйича тегишли (қаноатлантириш ёки рад этиш) хулоса тайёрлаш ва Махсус комиссияга тақдим этиш;

ишлаб чиқариш учун ер майдонларини танлашда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд ёки ўтказиш осон бўлган ҳамда марказлашган тармоқларга уланишда энг яқин (марказлашган тармоқлар) оптимал ҳудудни танлаш;

инфратузилма харажатларини таъминотчи корхоналар билан биргаликда инвестиция лойиҳасини ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларни дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида мазкур қарор талаблари асосида инфратузилма харажатлари учун молиялаштиришни очиш юзасидан талабномаларни Махсус комиссияга тақдим этиш.


3. Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади;

инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилмасини қуриш ва молиялаштириш талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасининг камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда бошланади;

ишчи гуруҳлар томонидан инвестиция лойиҳаларини янгидан бошлаш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасини тайёрлиги, шунингдек, ташқи муҳандислик-инфратузилма тармоқларини яратиш учун ҳисоб-китоблар бўйича тегишли хулосалар заруратга кўра, ҳар чоракда (ойда) Махсус комиссияга тақдим этиб борилади;

инвестиция лойиҳаларини ер майдонларига оптимал жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш, марказлашган инфратузилма тармоқларига уланишда оптимал ҳудудни танлаш ҳамда ташқи инфратузилма харажатларини имкон қадар кам харажатлар орқали амалга оширилишини таъминлаш ишчи гуруҳлар раҳбарлари зиммасига юклатилади;

Махсус комиссия томонидан ҳар йилнинг 1 сентябрига қадар маъқулланган инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун зарур маблағларни келгуси йиллар Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида назарда тутилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

306-сон қарорига

1-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳасининг ташқи

муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан

таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини

баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини

белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб

этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларни

амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг намунавий

ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбари

2. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3. Лавозими бўйича

-

Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

4. Лавозими бўйича

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

5. Лавозими бўйича

-

Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

6. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси директорлари

7. Лавозими бўйича

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи

8. Лавозими бўйича

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи

9. Лавозими бўйича

-

"Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУКнинг ҳудудий филиали бошлиғи

10. Лавозими бўйича

-

"Сувтаъминот" АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи

11. Лавозими бўйича

-

"Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

12. Лавозими бўйича

-

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ҳудудий филиали бошлиғи

   

Изоҳ. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июнь


































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск