ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Зарарли ва хавфли организмларга қарши фитосанитария тадбирларини ўтказиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 311-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

311-сон қарорига

3-ИЛОВА



Зарарли ва хавфли организмларга

қарши фитосанитария тадбирларини ўтказиш,

зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда

фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни

таъминлаш билан боғлиқ харажатларни

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом зарарли ва хавфли организмларга қарши фитосанитария тадбирларини ўтказиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


зарарли организмлар - ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг ёхуд касаллик қўзғатувчи агентларнинг ўсимликларга ёки ўсимлик маҳсулотларига зарар етказувчи ҳар қандай тури, хили ёки биотипи;


фитосанитария мониторинги юритиш - зарарли ва хавфли организмларнинг тарқалишини прогноз қилиш мақсадида уларни аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш;


фитосанитария прогнози (кейинги ўринларда - прогноз) - зарарли ва хавфли организмларнинг қишловдан чиқиши, тарқалиши, миқдори ҳамда ривожланишини илмий асосланган ҳолда мутахассислар томонидан узоқ ва қисқа муддатли прогноз қилиш жараёни;


фавқулодда вазият - зарарли ва хавфли организмларнинг атроф табиий муҳитга, ҳосилдорликка зарар етказиши, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ёки олиб келган ҳолат;


фавқулодда вазият эълон қилиш бўйича ваколатли орган - Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари;


кимёвий воситалар - зарарли ва хавфли организмларга қарши курашда фойдаланиладиган, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган кимёвий моддалар;


иқтисодий зарар миқдори мезони (кейинги ўринларда - ИЗММ) - фитосанитария чоралари олиб борилиши лозим бўлган ҳолларда ўсимлик маҳсулотларининг йўқотилишини келтириб чиқарувчи зарарли ва хавфли зарарли организмларнинг миқдори;


тўда ҳосил қиладиган зарарли чигирткалар - Осиё, Марокаш, Италия пруси ва Саксовул чигирткалари.



2-БОБ. ФИТОСАНИТАРИЯ ТАДБИРЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


3. Фитосанитария чора-тадбирларини ўтказишнинг асосий мезони мониторинг маълумотлари асосида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан ишлаб чиқилган прогнозга асосланади.


4. Фитосанитария тадбирлари ҳажмларини белгилашда юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳам ҳисобга олинади.


5. Агентлик маълумотлари асосида кимёвий йўл билан ишлов бериладиган майдон ИЗММ қийматларига кўра аниқланади.


6. Агентлик томонидан зарарли ва хавфли организмларнинг ривожланиши ҳамда тарқалишининг доимий равишда фитосанитария мониторинги олиб борилади.


7. Давлат бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳудудларида ўтказилган фитосанитария мониторинги натижалари бўйича ИЗММдан юқори бўлмаган зарарли ва хавфли организмлар аниқланган тақдирда, қарши курашиш тадбирларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширишлари шарт.

Зарарли ва хавфли организмлар кўпайиши ва тарқалиши орқали фавқулодда вазият юзага келганда, яъни ер эгалари томонидан зарарли ва хавфли организмларга қарши 2 марта ишлов берилгандан кейин ҳам кўпайиши ва тарқалиши кузатилса, уларни бартараф этиш ёки кенг тарқалишига қарши курашиш харажатлари Давлат бюджети параметрлари доирасида Агентлик учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.


8. Зарарли организмларга қарши курашиш тадбирлари кимёвий воситалар орқали амалга оширилади.


9. Агентлик зарарли ва хавфли организмларнинг ривожланиш фенологияси, муҳофазаланадиган экинларни рўйхатга олиш бўйича тизимли кузатувларга асосланиб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳудудларни ўрганиш ва фитосанитария қарши курашиш чораларини ўтказиш зарурлиги тўғрисида тезкор хабар беради.


10. Агентлик томонидан зарарли ва хавфли организмларга қарши курашиш бўйича фитосанитария тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 695-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


11. Зарарли ва хавфли организмларга қарши фитосанитария мониторинги ва фитосанитария чора-тадбирлари ўтказилиши устидан назорат Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. ТЎДА ҲОСИЛ ҚИЛАДИГАН ВА ТЎДА

ҲОСИЛ ҚИЛМАЙДИГАН ЗАРАРЛИ ЧИГИРТКАЛАРГА

ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАМДА ФИТОСАНИТАРИЯ

ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШ ТАРТИБИ


12. ИЗММдан юқори миқдорда бўлмаган тўда ҳосил қиладиган ва тўда ҳосил қилмайдиган зарарли чигирткалар (кейинги ўринларда - зарарли чигирткалар)га қарши курашиш ҳамда фитосанитария тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш жойлардаги давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


13. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматларининг прогноз маълумотлари асосида қўшни давлатлар ҳудудидан кириб келадиган зарарли чигирткалар хавфини бартараф этиш мақсадида зарур кимёвий воситалар ва техникалар захирасини яратиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ажратилган маблағлар доирасида Агентлик томонидан амалга оширилади.


14. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматлари томонидан уларнинг прогноз маълумотлари асосида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов бериладиган майдонлар ҳажмлари ИЗММ бўйича аниқланади ва Агентлик билан келишган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этилади.


15. Тегишли йилда ИЗММдан юқори миқдордаги зарарли чигирткалар тарқалган ҳақиқий майдонлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда кузатув-назорат далолатномаси билан тасдиқланади.


16. Зарарли чигирткаларга қарши фитосанитария тадбирларини ташкил этиш маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


17. Зарарли чигирткаларга қарши курашиш бўйича фитосанитария тадбирларига қуйидагилар киради:

ИЗММ миқдоридан юқори бўлган чигирткаларга қарши кимёвий ишлов бериш учун кимёвий воситаларни сотиб олиш, шунингдек, кимёвий воситалар захирасини шакллантириш, сақлаш ва турларини янгилаш;

ИЗММ миқдоридан юқори бўлган зарарли чигирткаларга қарши кимёвий воситаларни сақлаш ва ташиш бўйича хизматлар;

ИЗММ миқдоридан юқори бўлган зарарли чигирткалар тарқалган ҳудудларда кимёвий ишлов бериш хизматлари.


18. Зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов бериш майдонлари ИЗММ бўйича аниқланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматининг маълумотлари маҳаллий ижро этувчи органлар билан мувофиқлаштирилиб, Агентликка тақдим этилади.


19. Зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматларининг прогноз маълумотлари асосида ишлов майдонларининг ҳажмлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.



4-БОБ. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИ ҲОСИЛИНИНГ САҚЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ВА ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРГА ҚАРШИ ФИТОСАНИТАРИЯ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


20. Фавқулодда вазиятларда зарарли организмларга қарши фитосанитария чора-тадбирлари ҳамда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Давлат бюджети параметрларидаги маблағлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда республика миқёсида сезиларли иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларга қарши курашиш тадбирларини молиялаштиришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарорлари асосида Агентлик билан келишилган ҳолда ажратилади.


21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарори билан қишлоқ хўжалиги экинларига зарар келтириши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - вилоят/туман ишчи гуруҳи) ташкил этилади.

Вилоят/туман ишчи гуруҳи таркиби, қоида тариқасида, вилоят/туман ҳокимликларида ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят/туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг вилоят бошқармаси/туман бўлими ҳамда Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари ва тегишли мутахассислардан ташкил топади.


22. Вилоят/туман ишчи гуруҳи:

фавқулодда вазиятларда зарур чора-тадбирларни ва зарарли организмларни йўқ қилиш чораларини белгилайди;

самарадорлик юзасидан чора-тадбирларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

ижрочилар томонидан ўз вазифаларини бажаришлари учун етарлича қарши курашишни ташкил этади;

молиявий ва бошқа ресурслардан фойдаланишни назорат қилади;

ҳужжатлаштириш ва ҳужжатларни архивлашни ўз ичига олган маълумотларни умумлаштиради;

белгиланган вазифалар юзасидан мониторинг олиб боради ва баҳолайди.


23. Фавқулодда вазиятларда харажатларни қоплаш ердан фойдаланувчиларнинг ёзма мурожаатларига асосан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Бунда туман ишчи гуруҳи:

а) мурожаат юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади;

б) ўрганиш юзасидан далолатнома тузади ва далолатномада фавқулодда ҳолатларда қилинган сарф-харажатларни қоплаш суммасини белгилашда қуйидаги асослашга кўра ҳисоб-китоб қилади:

1) кимёвий ишлов учун кимёвий воситалар хариди учун қилинган харажатлар;

2) кимёвий воситаларни ташиш ва сақлаш учун қилинган харажатлар;

3) кимёвий воситалар билан ердан фойдаланувчининг экин майдонларига ишлов беришда кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар.

в) тузилган далолатнома ва унда қайд этилганларга жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олади.


24. Туман ишчи гуруҳи томонидан туман ҳудудидаги ер майдонлари (контурлар) бўйича зарарли организмларнинг тарқалиши ва кўпайиши ўрганиб борилади ҳамда уларга қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш тўғрисида туман ҳокимлигига хулоса киритилади.


25. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларида зарарли организмлар, зараркунандалар, карантин объектлари, бегона (заҳарли) ўтлар ва ўсимликлар касалликлари тури, ишлов бериладиган майдон ҳажми, уларга қарши курашда фойдаланиладиган воситаларни сотиб олиш учун талаб этиладиган маблағ миқдори кўрсатилади ҳамда маблағ ажратиш юзасидан талабнома Агентликка юборилади.


26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари ва талабномалар Агентликка тушган вақтдан бошлаб 3 иш кунида кўриб чиқилади ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳудудий бўлинмаларининг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Ҳудудий бўлинмалар ердан фойдаланувчиларга қарши курашиш учун сарф-харажатларни туман ишчи гуруҳининг далолатномалари асосида қоплайди.


27. Ажратилган маблағларни бошқа йўналишларга йўналтиришга йўл қўйилмайди, мавсум якунида сарфланган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳужжатли тафтиш ўтказилади. Тафтиш якунлари бўйича маълумотлар Молия вазирлигига тақдим этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Ушбу Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

          

          




Низомга

1-ИЛОВА



_________________ вилояти, __________ тумани

ҳудудларида зарарли чигирткалар кўзачаларини аниқлаш

ва кимёвий ишлов ўтказиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

       

20___ й. "___" "________"




______________________ тумани

          

Ушбу далолатномани тузиб имзо чекувчилар


          


         


         


             


бўлиб

           

ушбу далолатномани


вилояти


тумани

        


     


         

ҳудудларидаги _______ гектар майдонда зарарли чигирткаларнинг тухум кўзачалари бўйича кузатув - назорат ишлари ўтказилганда ___ гектар майдонда (чигиртка тури) зарарли чигирткаларнинг тухум кўзачалари борлиги аниқланлиги ҳақида туздик. Тухум кўзачалари 1 кв. м да ўртача ___ донани ташкил этади.

Кузатув - назорат ишлари натижасига кўра _________ тумани _____________________ ҳудудида зарарли чигирткалар (чигиртка тури) ______ гектарга тарқалиши аниқланиб, _______ гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказиш ҳажми белгилаб олинди.

              

           

Ушбу далолатномани тўғри деб имзо чекувчилар:

             

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими


Туман ўсимлар карантини ва ҳимояси бўлими


Туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


Вилоят чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати


Фермер хўжалиги раиси

            

            




Низомга

2-ИЛОВА



Зарарли ва хавфли организмларга қарши

курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни

сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ

харажатларни қоплаш

СХЕМАСИ

       

       

Босқичлар

       


      

Субъектлар

       


        

Тадбирлар

      


    

Бажариш

муддатлари

      








1-босқич


Ердан

фойдаланувчилар


     

Туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳига ёзма мурожаат тақдим этиш.

        


Зарурат

бўлганда








2-босқич


Туман ишчи гуруҳи


          

1. Мурожаат юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиш.


2. Ўрганиш натижаси бўйича уч нусхада далолатнома тузиш.


3. Етказилган зарарни қоплаш бўйича қарор қабул қилиш ва вилоят ишчи гуруҳига тақдим этиш.

        


3 иш куни

давомида








3-босқич


Вилоят ишчи

гуруҳи


      

Қарор қабул қилиш ҳамда талабномани Агентликка тақдим этиш.

      


3 иш куни

давомида








4-босқич


Агентлик

ва ҳудудий

бўлинмалар


         

1. Агентлик томонидан ўзининг ҳудудий бўлинмаларига маблағ ажратиш.


2. Ҳудудий бўлинмалар ердан фойдаланувчиларга қарши курашиш учун сарф-харажатларни туман ишчи гуруҳининг далолатномалари асосида қоплаш.

       


3 иш куни

давомида

       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь





















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск