ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2022 й. ПФ-154-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.06.2022 й.

N ПФ-154



ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИК ДАРАЖАСИНИ

ОШИРИШ ВА БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фуқароларнинг ахборотни эркин излаш ва олишга доир конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, уларнинг очиқлик борасидаги самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ҳамда фаолиятини илғор халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида:


1. 2022 йил 1 августдан бошлаб:

Давлат бюджети, шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, шу жумладан истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уларнинг асосий техник кўрсаткичлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига киритилсин;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарида (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси жорий этилсин.


2. Белгилансинки:

а) Очиқлик индекси қуйидаги индикаторлар асосида баҳоланади:

давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар фаолиятининг самарадорлиги;

давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш ҳолати;

ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни қонунчиликда белгиланган ахборот ресурсларида эълон қилиш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг йўлга қўйилиши;

бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлашга оид маълумотларнинг расмий веб-сайтда жойлаштирилиши;

Очиқ маълумотлар порталида маълумотлар жойлаштирилиши;

оммавий коммуникация технологияларининг жорий қилиниши;

коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишда очиқлик тамойилларидан фойдаланиш ҳолати;

жамоатчилик кенгаши фаолиятининг самарадорлиги;

б) Очиқлик индексини баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Очиқлик индекси "0" баллдан "100" баллгача баҳоланиб, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти самарадорлиги "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилади;

баҳолаш ҳар йили олдинги йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган даврини ўз ичига қамраб олади;

2022 йилда Очиқлик индекси 1 июлдан бошлаб жорий йилнинг иккинчи ярми қамраб олинган давр учун баҳоланади;

Очиқлик индексини ҳисоблаш натижалари ҳар йили 1 апрелга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан "eanticor.uz" электрон платформаси ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.


3. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методика 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Агентлик (А. Бурханов) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (А. Абдуллаев) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Очиқлик индексини ҳисоблаш натижаларига кўра қуйидаги чораларни кўриб борсин:

а) "яшил" тоифадаги давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги ижобий тажрибасини оммалаштириш;

б) "сариқ" тоифадаги давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишга кўмаклашиш ва амалий ёрдам бериш;

в) "қизил" тоифадаги давлат органлари ва ташкилотларида:

очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида таклиф киритиш;

очиқликни таъминлашда йўл қўйилаётган тизимли камчиликларни ўрганиш, бартараф этиш ҳамда уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

амалга оширилган ишлар ва кўрилган чоралар ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари ҳисоботлари ҳар ярим йилда Олий Мажлис Сенати мажлисларида эшитилади;

баҳолаш натижалари эълон қилингач, бир ой муддатда фаолияти "қизил" тоифада баҳоланган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқлик соҳасида йўл қўйган камчиликлари ва уларни бартараф этиш бўйича режалаштирган чора-тадбирлари юзасидан Ҳукумат тизимидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахбороти Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида эшитилади.

Ҳукумат тизимига кирмайдиган ташкилотлар раҳбарларининг ахборотини Олий Мажлис Сенати мажлисларида эшитиш ҳамда натижасига кўра тегишли чораларни белгилаш тавсия этилсин.


6. Белгилансинки, Агентликнинг тавсиясига асосан бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бир йилда бир марта фаолияти "яшил" тоифада баҳоланган давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлари бир ойлик лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.


7. Агентлик ҳузурида унинг директори раҳбарлигида масъул давлат органлари ва ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссияси ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индексини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва Очиқлик индекси бўйича якуний қарор қабул қилиш;

ҳар ярим йилда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар, режалаштирилган лойиҳалар ва чора-тадбирлар ижросини муҳокама қилиб бориш;

таҳлиллар ва кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар кўламини кенгайтириш, сифатини ошириш ва долзарблигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш чора-тадбирларини белгилаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш борасидаги янги лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларни амалга ошириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш.


8. Агентлик (А. Бурханов) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

давлат органлари ва ташкилотлари учун ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилиши мажбурий бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларнинг намунавий шаклларини;

ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни расмий веб-сайтга жойлаштиришда уларни паспортлаш тизимини жорий этиш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофавий мониторинг қилиш, натижаларини расмийлаштириш ва кўриб чиқиш муддатларини белгиловчи тартибни.


9. 2022 йил 1 июлдан бошлаб Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни расмий веб-сайтга жойлаштиришда (эълон қилишда) қуйидаги тартиб белгилансин:

ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайтининг бош саҳифасида алоҳида бўлимга жойлаштирилади;

ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар расмий веб-сайтнинг бошқа саҳифасига (веб-манзилга) жойлаштирилган тақдирда, улар эълон қилинмаган деб ҳисобланади ва Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методиканинг баҳолаш мезони бажарилмаган деб топилади.


10. Агентликка давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида қуйидаги қўшимча ҳуқуқлар берилсин:

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига очиқлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш эълон қилиш;

очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритиш;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан расмий веб-сайт ва бошқа ахборот ресурсларида эълон қилинган очиқ маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳақида сўровнома юбориш.

Белгилансинки, Агентликнинг огоҳлантириш, тақдимнома ва сўровномалари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўн кун муддат ичида кўриб чиқилиши ва натижалари юзасидан ёзма ахборот берилиши шарт.


11. Агентлик (А. Бурханов):

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) билан биргаликда илғор хорижий давлатлар тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда икки ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул ходимлари билан шартномалар тузишда қўллаш учун тавсиявий хусусиятга эга бўлган очиқликни таъминлаш соҳасида қонунчилик талабларини бузганлик учун интизомий жавобгарликни белгиловчи намунавий шартларни ишлаб чиқсин ва эълон қилсин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (А. Абдуллаев) билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар очиқликни таъминлаш бўйича мониторинг ўтказиш, очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, шунингдек, Очиқлик индексини баҳолаш жараёнларини Ягона идоралараро ахборот тизими (платформа) орқали йўлга қўйилишини таъминласин.


12. Агентлик (А. Бурханов) халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимларини мунтазам ўқитиш ва малакасини ошириш чораларини кўрсин.


13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов)га мазкур Фармоннинг мазмун ва моҳиятини ҳамда Очиқлик индексини ҳисоблаш натижаларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Агентлик икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


16. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Агентлик директори А.Э. Бурханов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 июндаги

ПФ-154-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6013-сон Фармонининг 2-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи-ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган маълумотларни Интернет тармоғига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан оммавий ахборот воситалари орқали самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чораларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишига кўмаклашиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни "Mening fikrim" веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқариш;

Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини узлуксиз тўлдириш, такомиллаштириб бориш ва янгилаб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш;

оммавий ахборот воситалари орқали давлат органлари ва ташкилотлари хизматчиларига "давлат органлари фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлиги" маданиятини сингдириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар халқ олдида ҳисобдорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони билан тасдиқланган Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 35-позиция билан тўлдирилсин:

35.

Давлат бюджети, шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, шу жумладан истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уларнинг асосий техник кўрсаткичлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар.


Расмий веб-сайтлар

ҳар ярим йилликда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар (лойиҳа ташаббускорлари)


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:


а) 3-кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат иштирокидаги корхоналарга сарфланган Давлат бюджети маблағлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб боради ва уларнинг ҳар чоракда янгиланишини таъминлайди";


б) 5-кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тегишлича хориждан жалб этилган маблағлар, шу жумладан давлат ташқи қарзи суммалари ҳамда уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб боради ва уларнинг ҳар чоракда янгиланишини таъминлайди".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги "Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3837-сон қарорида:


а) 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат органининг расмий веб-сайтида жамоатчилик кенгаши фаолияти билан боғлиқ очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни жойлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳар чоракда янгиланиб борилишини таъминлаш";

саккизинчи-ўнинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) иловада:


8-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат органининг расмий веб-сайтида жамоатчилик кенгаши фаолияти билан боғлиқ очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни жойлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳар чоракда янгиланиб борилишини таъминлаш";

саккизинчи-ўнинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Жамоатчилик кенгашининг тасдиқланган аъзолари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, уларнинг алоқа маълумотлари (телефон, почта ва электрон манзиллари) ва уларга киритилган ўзгартишлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши шарт";


22-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамоатчилик кенгашининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши шарт".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4761-сон қарорига илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 29 июндаги

ПҚ-4761-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга

қарши курашиш агентлиги

ТУЗИЛМАСИ














Директор



































































































Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари - бошқарма бошлиғи


Директор ўринбосари - бошқарма бошлиғи






















































Тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш йиғма бўлими

2




















Кадрлар бўйича бош инспектор

1



Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси

9


Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси

8


























Шахсий хавфсизлик бўлими

2



















Коррупциянинг олдини олиш ва "комплаенс-назорат" тизимини жорий этиш бошқармаси

10






































































Ички аудит хизмати

1



































































































Юрисконсульт

1



Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш бошқармаси

5



























































































Бухгалтерия

1









































































































Биринчи бўлим

1





















































































































Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминалаш бошқармаси

5


















































































Call-марказ


























































































Агентлик бошқарув ходимларининг умумий сони - 50 нафар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 июнь


































Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск