ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2022 й. ПҚ-282-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2022 й.

N ПҚ-282



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИГА ХОРИЖГА ЧИҚИШ

БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ БЕРИШГА

ДОИР  ДАВЛАТ  ХИЗМАТИ  КЎРСАТИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда - давлат хизмати) 2022 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари, Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги консуллик муассасасида консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштиришга оид давлат хизматлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида низомга асосан амалга оширилади.


3. Давлат хизматини кўрсатиш учун Давлат персоналлаштириш маркази бир ой муддатда биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш тизимини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қуйидаги ахборот тизимларига интеграция қилинишини таъминласин:

а) Адлия вазирлиги билан биргаликда:

ҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига - никоҳ ва оила аъзолари, вафот этганлик, ёлғиз она ёки ёлғиз ота ҳақидаги маълумотларни олиш учун;

"Нотариус" ахборот тизимига - васийлар ва ота-оналарнинг розилигини, ҳамроҳлик қилувчи шахснинг мажбуриятини текшириш учун;

б) Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:

"Тезкор маълумотлар" ахборот тизимига - судланганлик, маъмурий назоратда турганлик, шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилганлик, шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатларини текшириш учун;

"Манзил" ахборот тизимига - ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганлигини текшириш учун;

в) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда "Ягона миллий меҳнат тизими" ахборот тизимига - охирги беш йилда ишлаган жойи ҳақидаги маълумотларни олиш учун;

г) Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан биргаликда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га - ушбу ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун;

д) Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда "ТИЭК" ахборот тизимига - 1 ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун.


4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 августга қадар:

давлат хизматининг ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилишини амалиётга тўлиқ жорий қилсин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўланиши имкониятини яратсин.


5. 2023 йил 1 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар киритилсин:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Молия вазирлиги билан биргаликда - Марказнинг ҳамда биометрик паспорт тизими иштирокчиларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш, илғор хорижий давлатлар тажрибасини қўллаган ҳолда, хорижга чиқиш биометрик паспортининг биографик ва биометрик маълумотлари киритилган иккинчи бетини поликарбонат варағи асосида персоналлаштиришни йўлга қўйишни, заруратга кўра, республиканинг айрим маъмурий-ҳудудий бирликларида хорижга чиқиш биометрик паспортларини чоп этишга ихтисослашган филиаллар ташкил этишни;

Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда - "Жиноятларни ва уларни содир этган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона ахборот тизими"нинг дастурий таъминотини тўлиқ модернизация ва интеграция қилиш орқали сўровларга жавобни автоматик тарзда олиш имкониятини яратишни, туман ва шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бўлинмаларнинг "Хорижга чиқиш биометрик паспорти" тизими билан боғлиқ бўлган моддий-техника базасини такомиллаштиришни;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Молия вазирлиги билан биргаликда - хорижга чиқиш биометрик паспортлари белгиланган муддатда етказиб берилишини таъминлаш учун Давлат фельдъегерлик хизматининг моддий-техника базасини такомиллаштиришни.


6. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича, жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

давлат хизматлари кўрсатиш тартиби бузилган ҳолларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 июндаги

ПҚ-282-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори

билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:


а) ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маълумотларни йиғиш пункти - хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда - ДПМ) юбориш ҳамда фуқароларга янги расмийлаштирилган биометрик параметрли паспортларни бериш вазифаларини бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари";


б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"хизматдан фойдаланувчи - хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва олиш учун мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (доимий яшаш жойи бўйича рўйхати бекор қилиниб, хорижга доимий яшашга чиқиб кетган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бундан мустасно)".


2. 4-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштиришга оид давлат хизматлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибга асосан амалга оширилади".


3. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишда;

илгари хорижга чиқиш биометрик паспорти билан ҳужжатлаштирилмаган, консуллик рўйхатига олинган фуқаролар хорижда бўлганида;

фарзанд хорижда туғилганида;

хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганида;

фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганида;

ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;

маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;

хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;

хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотиб қўйилганида;

суд ажрими билан хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилганда;

хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;

илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда".


4. 7-банд:


а) учинчи хатбошидаги "16 ёшгача" сўзлари "25 ёшгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) тўртинчи хатбошидаги "16 ёшдан" сўзлари "25 ёшдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолатга келган, аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш биометрик паспортлари қайта расмийлаштирилган тақдирда, хизматдан фойдаланувчининг сўровига кўра маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан ушбу паспортга бекор қилинганлигини ифодаловчи махсус белги қўйилган ҳолда, янги хорижга чиқиш биометрик паспорти билан бирга эски хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳам қайтариб берилади".


5. 2 ва 3-боблар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2-БОБ. ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


15. Хизматдан фойдаланувчиларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схемага асосан маълумотларни йиғиш пунктида амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизмати фақат миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан кўрсатилади:

фуқаро доимий яшаш учун чет элга чиқиб кетаётганда;

ушбу Низомга мувофиқ, хорижга чиқиш биометрик паспортлари вазирликлар ва идораларнинг ёзма илтимосномалари асосида расмийлаштирилиши шарт бўлган ҳолларда;

хорижга чиқиш биометрик паспорти суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда;

хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганда.

16. Хизматдан фойдаланувчилар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келиб ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)дан рўйхатдан ўтади.

17. Кекса, ўзгалар парваришига муҳтож ёки ногиронлиги бўлган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришга оид хизматлар тегишли мурожаатга асосан, бевосита доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали амалга оширилади.

18. Хизматдан фойдаланувчилар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, маълумотларни йиғиш пункти ходимлари томонидан фуқаро номидан электрон тарзда, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

19. 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун сўровнома ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилади.

20. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда юборганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди, ушбу Низомнинг 22-банди бешинчи ва еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Хизматдан фойдаланувчи сўровномани ЯИДХП орқали юбориш чоғида ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктини (хизматдан фойдаланувчининг юзини рақамли форматда расмга олиш ва қўл бармоқларининг электрон изларини тўплаш ишларини амалга ошириш учун) танлайди.

Хизматдан фойдаланувчи сўровнома ЯИДХП орқали юборилган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида маълумотларни йиғиш пунктига ташриф буюрмаган тақдирда, ушбу сўровнома кўриб чиқилмайди.

21. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича сўровнома маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан тўлдирилгач, ундаги маълумотларнинг тўғри эканлиги хизматдан фойдаланувчи томонидан электрон рақамли имзо, у бўлмаганда эса, имзони идентификация қилишнинг бошқа замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) орқали тасдиқланади.

22. Давлат хизматини кўрсатишда сўровнома ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлардан (биометрик паспорт ёки ID-карта) бошқа ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан аввал алмаштириш бўйича мурожаат этган тақдирда - илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортининг асл нусхаси;

хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ҳолларда - ваколатли органнинг қарори нусхаси;

хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганида - процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақида ваколатли органнинг қарори нусхаси;

вояга етмаган шахслар учун-ота-оналари ёки васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги, ота-оналарнинг ҳар иккиси маълумотларни йиғиш пунктига бевосита мурожаат қилган ҳоллар бундан мустасно. Сўровнома ЯИДХП орқали юборилганда, ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг нотариал тасдиқланган розилиги талаб этилмайди. Бунда, ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг розилиги фақат электрон рақамли имзони қўллаш орқали амалга оширилади;

вояга етмаган шахслар учун - фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (ҳамроҳлик қилувчи шахс вояга етмаганнинг отаси ва (ёки) онаси ёхуд васий ёки ҳомийси бўлган ҳоллар бундан мустасно);

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин. Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига розилиги, улар бевосита маълумотларни йиғиш пунктига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди. Сўровнома ЯИДХП орқали юборилганда ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг розилиги фақат электрон рақамли имзони қўллаш орқали амалга оширилади.

23. Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда маълумотларни йиғиш пункти томонидан электрон тизим орқали тегишли мудофаа органлари реал вақт режимида хабардор қилинади.

24. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади.

25. Автоматлаштирилган тизим орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, маълумотларни йиғиш пункти масъул ходими хизматдан фойдаланувчига қонунчиликда белгиланган давлат божини тўлаш бўйича инвойс тақдим этади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса, тўлов инвойси автоматик тарзда хизматдан фойдаланувчининг шахсий саҳифасига келиб тушади.

26. Хизматдан фойдаланувчи томонидан давлат хизмати учун тўловлар инвойс рақами келиб тушган вақтдан бошлаб 1 ой муддат ичида амалга оширилади.

Тўлов белгиланган муддатда амалга оширилмаган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

27. Хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунда белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилганда, давлат божи суммасининг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат божи тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари, шу жумладан Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

28. Фуқаролар "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади:

яқин қариндошлари вафот этган ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;

фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) биноан улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилган тақдирда;

вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган шахсга, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар томонидан йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганда.

Бунда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (яқин қариндоши эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, яқин қариндоши хорижий давлатда дафн этилганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат, хорижий давлатлар судининг тегишли ҳужжати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган йўлланма, фуқаронинг халқаро тадбир ёки мусобақага юборилаётганлиги тўғрисида масъул ваколатли давлат органининг маълумотномаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган, гербли муҳр билан тасдиқланган ёнғин содир бўлганлиги ҳақидаги далолатнома ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар) сўровномага илова қилинади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хорижга хизмат сафарига юбориладиган фуқароларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар учун давлат божи белгиланган тартибда ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади.

29. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) хизматдан фойдаланувчи Марказга ўзи келиб мурожаат қилганда:

40 фоизи - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар - Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

40 фоизи - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - ЯИДХП орқали шакллантирилган сўровнома бўйича хизматдан фойдаланувчи танлаган маълумотларни йиғиш пункти туридан келиб чиқиб, тегишлича Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ёки Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар - Давлат бюджетига ўтказилади;

в) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари орқали мурожаат қилинганда:

40 фоизи - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар - Давлат бюджетига ўтказилади.

30. Тўлов муваффақиятли ўтгандан сўнг, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича шакллантирилган сўровнома қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш учун ахборот тизими орқали Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва ДПМга юборилади:

Ички ишлар органларига - судланганлик, маъмурий назоратда турганлик, шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилганлик, шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатларини, ҳужжат ва шахс текшируви ҳамда шахсни идентификация қилиш бўйича текширувлардан ўтказиш учун;

Давлат хавфсизлик хизмати органларига - мурожаат этувчининг хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир хизмат кўрсатишни рад этувчи, ушбу низомда назарда тутилган асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун;

ДПМга - хорижга чиқиш биометрик паспортини чоп этиш ва маълумотларни йиғиш пунктига юбориш учун.

31. Маълумотларни йиғиш пункти томонидан хорижга чиқиш биометрик паспорти хизматдан фойдаланувчи мурожаат этиб, тегишли тўловларни амалга оширган кундан бошлаб, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса, маълумотларни йиғиш пунктида хизматдан фойдаланувчининг биографик маълумотларини, қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) тўплаш, юзни тўғридан рақамли форматда расмга олиш ишлари амалга оширилган пайтдан бошлаб, ўн иш куни (16 ёшдан 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қўшимча ўрганишлар талаб этиладиган алоҳида ҳолларда - бир ой) ичида тақдим этилади.

32. Фуқаро давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида ушбу хизматдан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Хизматдан фойдаланувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси хизматдан фойдаланувчига қайтарилмайди.

33. Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-онадан бирининг розилиги талаб қилинмайди:

ота-онанинг бири вафот этганда;

боқувчиси ёлғиз она бўлган ҳолларда;

боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганида;

ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, бедарак йўқолган деб топилган ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилганида;

ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганида.

Мазкур банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар маълумотларни йиғиш пункти ходимлари томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали, олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар эса Ички ишлар вазирлигининг "Манзил" ахборот тизими орқали мустақил равишда текширилади.

Ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатларни тасдиқлаш учун тегишли суд қарорининг нусхаси тақдим этилади.

34. Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизмати юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.

35. Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

36. 16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ушбу шахсларни хорижга юбораётган ташкилотларнинг вакиллари мурожаат қилади.

37. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида маълумотларни йиғиш пункти хизматдан фойдаланувчининг биографик маълумотларини, қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) тўплайди, юзни тўғридан рақамли форматда расмга олади ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича электрон талабномани шакллантиради. Талабнома электрон шаклда автоматик тарзда ДПМга жўнатилади.

38. Хизматдан фойдаланувчи ўз ихтиёрига кўра давлат хизматини кўрсатишнинг тегишли босқичлари (мурожаат қабул қилиниб, тўлов учун инвойс ҳамда тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортнинг маълумотларни йиғиш пунктига етказилганлиги) ҳақида автоматик равишда смс-хабар йўллаш орқали хабардор қилиб борилиши мумкин.

Давлат хизматини кўрсатишнинг тегишли босқичлари ЯИДХП ёки ДПМнинг расмий веб-сайти орқали текшириб олинади.

39. ДПМ тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини уни расмийлаштириш учун ДФХ орқали талабнома юборган маълумотларни йиғиш пунктига топширади.

Маълумотларни йиғиш пункти хорижга чиқиш биометрик паспортини қабул қилиб олган куннинг ўзида хизматдан фойдаланувчини паспортни олиб кетиш мумкинлиги ҳақида хабардор қилади.

40. Тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспорти фақатгина хизматдан фойдаланувчининг ўзига тақдим этилади ҳамда тақдим этилганлиги қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) солиштириш орқали верификация қилинади.

40-1. 16 ёшга тўлмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспорти унинг ота-оналарига, васийлари (ҳомийлари)га, хорижга чиқиш биометрик паспорти бериш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилган ташкилотларнинг вакилларига тақдим этилади.

40-2. Фуқаро ва қонуний вакиллар хорижга чиқиш биометрик паспортини авайлаб сақлаши шарт.

40-3. Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёхуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.

Ёзувларда ноаниқликлар ва хатоликларга маълумотларни йиғиш пункти ёки ДПМ ходимларининг айби билан йўл қўйилган тақдирда, фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини қайта расмийлаштириб берганлик учун давлат божи ундирилмайди.

40-4. Хорижга чиқиш биометрик паспорти, хизматдан фойдаланувчининг хоҳишига кўра, амал қилиш муддати қанча қолганидан қатъи назар, исталган вақтда алмаштирилиши мумкин. Бунда хорижга чиқиш биометрик паспортини алмаштириш мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.


3-БОБ. ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ

БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШНИ

РАД ЭТИШ АСОСЛАРИ


40-5. қуйидагилар хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

а) ушбу Низомда назарда тутилган талаб этилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

б) агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;

в) қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;

г) агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар;

д) агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса - иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар (суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма хати асосида);

е) агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса - назорат тўхтатилгунгача (маъмурий назоратни амалга оширувчи органнинг ёзма хати асосида);

ж) агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса - жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар (жазони ижро этувчи органнинг ёзма хати асосида);

з) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса - мажбуриятлар ижро этилгунга қадар, вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно;

и) агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;

Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

40-6. Хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганидан кейин шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Фуқаронинг давлат чегараси орқали ўтиш ҳуқуқини чеклаш суриштирув, тергов ёки суд органлари қарори асосида чегара назорати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

40-7. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни ушбу низомнинг 40-5 ва 40-6-бандларида назарда тутилган асослар бўйича рад этиш ёки фуқароларнинг хорижга чиқишини чеклаш, шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга доир давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузиш юзасидан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга шикоят қилиниши мумкин.".


6. 5-боб қуйидаги таҳрирдаги 5-6-боблар билан алмаштирилсин:


"5-БОБ. ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШГА ДОИР АЛОҲИДА

ТАРТИБОТЛАР


49. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан хабардор фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли органлари билан келишилади.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан хабардор фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш ёки махфий-режим бўлинмаларида сақланади.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан хабардор фуқаролар хориждан қайтиб келганларидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш ёки махфий-режим бўлинмаларига топшириши шарт.

50. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш ёки махфий-режим бўлинмаларида сақланаётган хорижга чиқиш биометрик паспортларининг амал қилиш муддати тугагач, белгиланган тартибда йўқ қилиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига жўнатилади.

51. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш ёки махфий-режим бўлинмаларида сақланаётган хорижга чиқиш биометрик паспортлари меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин Давлат хавфсизлиги хизматининг тегишли органлари билан келишган ҳолда фуқароларга қайтариб берилади.

52. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган ҳарбий хизматчиларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари бўлмаса, шунингдек, уларга хорижга чиқиш биометрик паспорти бериш зарурати билан боғлиқ бошқа ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортлари вазирликлар ва идораларнинг ёзма илтимосномалари асосида ушбу Низомда белгиланган тартибда миграция бўлинмалари томонидан берилади.

53. Яроқсиз ҳолга келтирилган ёки йўқотиб қўйилган хорижга чиқиш биометрик паспортларини янгисига алмаштириш ушбу Низомда назарда тутилган умумий тартиблар асосида маълумотларни йиғиш пунктлари томонидан амалга оширилади.

54. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилган хорижга чиқиш биометрик паспортларини алмаштиришга оид мурожаатлар бўйича тегишли ваколатли органлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-таомиллар амалга оширишлари учун хабардор қилинади.

Ушбу тоифадаги сўровномаларни кўриб чиқиш муддати истисно тариқасида яна ўн иш кунигача узайтирилиши мумкин.

55. Топиб олинган хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктларига топширилади.

56. Вафот этган фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига топширилади, мазкур орган хорижга чиқиш биометрик паспортини кейинчалик йўқ қилиш учун тегишли миграция бўлинмасига жўнатади.

57. Қамоққа олинган ёки озодликдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва шартли ҳукм қўлланилган шахслардан хорижга чиқиш биометрик паспорти суриштирув, тергов органлари, ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Шахс қамоқда қолдирилган ёки суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда, хорижга чиқиш биометрик паспорти Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига жўнатилади.

Қамоқдан озод қилинганда ёки жазо муддати ўтаб бўлинганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти суриштирув, тергов органлари, ички ишлар органларининг жазони ижро этиш инспекцияси, суд томонидан ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан эгасига (жазони ижро этиш муассасасидан чиқиб кетаётган вақтнинг ўзида) қайтариб берилади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган тақдирда (паспортни ашёвий далил сифатида сақлаб туриш даврида амал қилиш муддати ўтиб кетса), янги паспорт ваколатли органнинг олиб қўйиш ҳақидаги тегишли қарори тақдим этилгач, миграция бўлинмалари томонидан расмийлаштирилади.

58. Суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган хорижга чиқиш биометрик паспорти ички ишлар органлари томонидан тегишли миграция бўлинмасига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилганда, фуқарога унинг паспорти олиб қўйилганлиги ҳамда йўқ қилинганлиги ҳақида далолатнома берилади.

59. Текшириш, верификациялаш жараёнида ноаниқликлар ёки чегара (миграция) қайдлари, хориж визалари, рухсат берувчи ёзувлар сохталаштирилганлигини кўрсатувчи белгилар аниқланган биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти, шунингдек, белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган ёки суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти чегара назорати бўлинмалари томонидан тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун олиб қўйилиши мумкин. Паспорт олиб қўйилган тақдирда, чегара назорати бўлинмаси томонидан фуқарога унинг паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади.

60. Қуйидагилар тақиқланади:

ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари фуқародан хорижга чиқиш биометрик паспортини олиб қўйиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини мажбуриятларни таъминлаш мақсадида гаров сифатида қабул қилиш ва топшириш.

61. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги суд ажримини Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига маълумот учун юборади.

62. Доимий яшаш учун хорижга чиқишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-оналарининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига тақдим этилади.

63. Доимий яшаш мақсадида хорижга чиқиш учун мурожаат қилган фуқарони миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси масъул ходими мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ огоҳлантиради.

Бунда, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар, агар улар доимий яшаш мақсадида хорижга чиқиш учун мурожаат қилган тақдирда, бу ҳақда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан электрон ахборот алмашинуви воситасида реал вақт режимида тегишли мудофаа органлари хабардор қилинади.


6-БОБ. УШБУ НИЗОМ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


64. Қонун ҳужжатлари билан қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:

хорижга чиқиш биометрик паспортига атайлаб шикаст етказиш, шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортини эҳтиётсизлик билан сақлаб, унинг йўқолишига сабаб бўлиш;

йўқолганлиги ҳақида ариза берилган хорижга чиқиш биометрик паспортидан, шунингдек, бошқа шахсга қарашли бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки уни гаров сифатида қабул қилиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортига ғаразли ёки бошқа тубан ниятлар билан эга бўлиб олиш, шунингдек, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолга келтириш, яшириш.

65. Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида мурожаат этган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни тақдим этади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.

66. Маълумотларни йиғиш пункти ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

67. Мурожаат қилувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

68. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Низомга мувофиқ, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

69. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.".


7. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова қуйидаги мазмундаги 3-6-иловалар билан алмаштирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга

чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич


Хизматдан фойдаланувчи


Маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки ЯИДХП да рўйхатдан ўтади ҳамда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


Хоҳишига кўра




2-босқич


Ахборот тизимлари


Сўровномадаги маълумотлар автоматик тизим орқали текширилади:

ҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими;

Ягона миллий меҳнат тизими";

"Нотариус" ахборот тизими;

Ички ишлар вазирлигининг "Тезкор маълумотлар" ахборот тизими.


Автоматик тарзда




3-босқич


1. Маълумотларни йиғиш пункти


2. ЯИДХП


Тўлдирилган электрон сўровнома ва талабнома ДПМга юборилади.


Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида




4-босқич


1. Ваколатли органлар


1. Давлат хизмати кўрсатилишини рад этиш асослари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан текширилади.


1. 5 иш кунигача

(алоҳида ҳолларда 20 кунгача)


2. ДПМ


2. Хорижга чиқиш биометрик паспорти тайёрланади.


2. 2 иш кунигача


3. Давлат фельдъегерлик хизмати


3. Хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига етказилади.


3. 3 иш кунигача

5-босқич


Маълумотларни йиғиш пункти


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини фуқарога тақдим этади.


Хизмат юзасидан тегишли тўловлар амалга оширилган кундан бошлаб, 10 иш кунида (алоҳида ҳолларда 30 кунда)




Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга

чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун

СЎРОВНОМА

1. Фамилияси


Исми


2. Жинси

Э q

А q

Отасининг исми


3. Фамилиянгиз, исмингиз, отангизнинг исми ўзгарганми?

Агар ўзгарган бўлса, қуйидагиларни тўлдиринг.

Ҳа q

Йўқ q

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


4. Туғилган йили, ойи, куни, жойи


Йил


Кун


ой


жой

5. Маълумот учун

Телефон:

Эл.почта манзили ________________(мавжуд бўлса)

6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки ID карта маълумотлари)

Серия


Рақами


Берилган санаси


7. Меҳнат фаолияти ҳақида сўнги 5 йилдаги маълумот (ўқув юртларидаги ўқиш ва ҳарбий хизмат ҳам киради)

Ой ва йил

Иш жойи ва лавозими, ҳарбий қисм рақами

Ташкилот манзили

Кирган

Бўшаган









































8. Турмуш ўртоғи (мавжуд бўлса)

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган санаси





Охирги иш жойи ва лавозими

Манзили









9. Сиз ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилишга мажбурмисиз (эркаклар учун 17 дан 27 ёшгача)

Ҳа q

Йўқ q

10. Хорижга чиқиш режалаштирилаётган давлат номи ва мақсади

Давлат номи

Мақсад



11. Сўровномада ёлғон маълумотларни мавжудлиги хорижга чиқиш биометрик паспортини беришни рад этишга асос бўлишидан хабардорман.

Сўровнома тақдим этилган сана


Сўровномани тақдим этган шахснинг электрон рақамли имзоси


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг

хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун

СЎРОВНОМА

1. Фамилияси


Исми


2. Жинси

Э q

А q

Отасининг исми


3. Фамилиянгиз, исмингиз, отангизнинг исми ўзгарганми? Агар ўзгарган бўлса, қуйидагиларни тўлдиринг.

Ҳа q

Йўқ q

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


4. Туғилган йили, ойи, куни, жойи


Йил


Кун


ой


жой

5. Маълумот учун

Телефон:

Эл.почта манзили ________________ (мавжуд бўлса)

6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик гувоҳномаси, биометрик паспорти, ID карта )

Серия


Рақами


Берилган санаси


7. Ота-онаси тўғрисида маълумот

Қариндошлик даражаси

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган санаси

Отаси:





Онаси:





8. Ҳамроҳлик қилувчи шахс(лар):

Яқинлик даражаси

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган сана



















9. Сўровномани берган шахснинг Ф.И.О


10. Сўровномада ёлғон маълумотларни мавжудлиги хорижга чиқиш биометрик паспортини беришни рад этишга асос бўлишидан хабардорман.

Сўровнома тақдим этилган сана


Сўровномани тақдим этган шахс(лар)нинг электрон рақамли имзоси


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ

Мен, ________________________ й.т.,


(фуқаронинг Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан қайси ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим.


(сана)


(имзо)

(Ф.И.О.)".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 июнь




































Время: 0.1425
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск