ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 й. ПҚ-280-сон "Табиий газ бозорини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2022 й.

N ПҚ-280



ТАБИИЙ ГАЗ БОЗОРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида"ги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисининг табиий газга бўлган талабини ишончли ва узлуксиз таъминлаш, газ узатиш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, энг яхши халқаро тажриба асосида тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигининг:

табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи "UzGasTrade" акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда - "UzGasTrade" АЖ) ташкил этиш;

"Ўзтрансгаз" АЖни табиий газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистрал газ узатиш тизими оператори этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, 2022 йил 1 августдан бошлаб "UzGasTrade" АЖ:

табиий газни давлатнинг ягона оператори сифатида республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш;

"Ҳудудгазтаъминот" АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга табиий газни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ягона экспорт қилувчи функцияларини бажаради.

Бунда, маҳсулот тақсимотига оид битимларни ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, қўшма корхоналар ва "UzGasTrade" АЖ ўртасидаги табиий газни харид қилиш тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштириш ишлари 2022 йил 1 августга қадар "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан бажарилади.


3. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда халқаро молия институтларини ва консультантларни жалб қилган ҳолда бир ой муддатда:

"Ўзтрансгаз" АЖнинг мавжуд кредитор қарздорлигини тўлаш ва дебитор қарздорлигини ундириш, молиявий ҳолатини соғломлаштириш, бошқарув ва ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш, замонавий молиявий ҳисобдорлик ва бошқарув ҳамда харид тамойилларини татбиқ этиш ва "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан 2024 йил якунига қадар халқаро кредит рейтинги қўлга киритилиши бўйича чора-тадбирлар режасини;

"Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан биргаликда республика бўйича газ тақсимлаш станциялари ва саноат тугунларини хатловдан ўтказсин ва ушбу объектлар орқали хизмат кўрсатиладиган истеъмолчиларга боғлиқ ҳолда уларни қайта тақсимлаш бўйича таклифларни;

республика газ узатиш тизимини, шу жумладан ер ости газ сақлаш омборлари инфратузилмасини 2040 йилгача ривожлантириш ва модернизация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқномани Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси Энергетика вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзтрансгаз" АЖ магистрал газ узатиш тизимидаги барча кириш ва чиқиш нуқталарида ўрнатилган газ ҳисоблагичларни хатловдан ўтказган ҳолда уларнинг устидан онлайн назорат ўрнатиш тартибини тасдиқласин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

"UzGasTrade" АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқи Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалга оширилади;

"UzGasTrade" АЖнинг устав капитали Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағларининг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади;

табиий газни сотиб олиш ва ички бозорда унисотиш билан боғлиқ 2022 йил 1 август ҳолатига мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар "Ўзтрансгаз" АЖ зиммасида қолади;

"Ўзтрансгаз" АЖнинг табиий газни харид қилиш ва сотиш шартномалари ҳамда битимлари, шу жумладан маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2022 йил 1 августдан бошлаб "UzGasTrade" АЖга ўтади;

мазкур қарорга мувофиқ хўжалик жамиятларининг бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулки, мулкий ҳуқуқлари, шунингдек, устав капиталидаги акциялари ва улушлари қиймати, шу жумладан уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш чоғида солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

"UzGasTrade" АЖнинг устав капиталини шакллантиришда баҳоловчи ташкилот томонидан мол-мулкларни баҳолаш талаб этилмайди;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили табиий газ ресурслари ва истеъмоли балансидан келиб чиққан ҳолда табиий газнинг кейинги йилдаги экспорт ҳажми юзасидан таклифларни 1 октябрга қадар (2022 йил учун - жорий йил 1 августга қадар) Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;

"UzGasTrade" АЖ томонидан табиий газни импорт қилиш тендер, танлов ҳамда Ҳукумат қарори асосида тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра амалга оширилади.

Молия вазирлиги "Ўзтрансгаз" АЖнинг мажбуриятлари бўйича илгари берилган давлат кафолатларига мазкур қарордан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритсин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (Ж. Қўчқоров) "Ўзтрансгаз" АЖнинг табиий газни ташиш хизмати учун тарифларни белгилашда унинг зиммасида қоладиган кредитор қарздорликлар тўлаб берилиши таъминланишини инобатга олсин.


6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

а) икки ҳафта муддатда "UzGasTrade" АЖ таъсис ҳужжатлари тасдиқланишини;

б) бир ой муддатда "Ўзтрансгаз" АЖ ва "UzGasTrade" АЖ ташкилий тузилмаларини ҳамда "UzGasTrade" АЖ Кузатув кенгашининг таркиби унга камида иккита мустақил аъзо сифатида хорижий мутахассислар жалб қилинишини инобатга олган ҳолда тасдиқланишини;

в) икки ой муддатда:

"Ўзтрансгаз" АЖ ва "UzGasTrade" АЖ раҳбарлик лавозимларига зарур тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар, шу жумладан хорижий мутахассислар жалб этилишини;

ички бозорда сотиладиган энергия ресурсларини солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.

8. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда "UzGasTrade" АЖнинг табиий газни сотиб олиш ва сотиш нархларидаги тафовут сабабли юзага келадиган зарарларини қоплаш ва операцион фаолиятини молиялаштириш мақсадида:

икки ҳафта муддатда "UzGasTrade" АЖнинг фаолиятини молиялаштириш учун зарур бўладиган маблағлар ҳисоб-китоби ва манбаи бўйича аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

кейинги йилларда ушбу мақсадлар учун субсидияларни "Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳаларида назарда тутсин.


9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги уч ой муддатда, истисно тариқасида, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "UzGasTrade" АЖ томонидан уларни ажратиш ва фаолиятларини алоҳида ташкил этиш, уларнинг операцион, иқтисодий ва молиявий моделларини ишлаб чиқиш, табиий газни етказиб берувчилар ва харид қилувчилар билан шартномалар базасини ажратиш ва бошқа трансформация жараёнларини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро консалтинг компанияси билан тўғридан-тўғри шартнома тузилишини таъминласин.


10. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 июнь


















Время: 0.1716
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск