ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2022 й. 327-сон "Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2022 й.

N 327




УЗУМЧИЛИК, БОҒДОРЧИЛИК, ИССИҚХОНА

ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ЮРИТУВЧИ ВА ВИНОЧИЛИК

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига мувофиқ узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона ҳўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори 12-бандига мувофиқ:

а) республика бюджетидан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ҳар йили қўшимча 100 миллиард сўмгача субсидия ажратиш;

б) ажратилган маблағлар ҳисобидан:

жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун базавий ҳисоблаш миқдорини сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффициентга кўпайтирган ҳолда (базавий ҳисоблаш миқдори ҳар бир гектар мевали экинлар учун 6 млн сўм ҳамда узум учун 8 млн сўм қилиб белгиланади);

яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан;

янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача;

аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда узум ва мевали боғлар плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

маҳаллий шароитда "in-vitro" усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида;

маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди учун 5 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;

узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари ҳамда виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;

Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;

Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага;

Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага;

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 июндаги

327-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

      

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 14, 15-бандлари, 5, 6-боблар, шунингдек унга 1, 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2 . Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорида:


а) номи "(пакана ва ярим пакана)" сўзларидан кейин "хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси орқали республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратилади;";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 1-илова (Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низом)да:

номидаги "(пакана ва ярим пакана)" сўзларидан кейин "хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


1-бандда:

"(пакана ва ярим пакана)" сўзларидан кейин "хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари" сўзлари билан тўлдирилсин;

"бир қисмини қоплаш," сўзларидан кейин "шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Субсидиялар:

янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси);

саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги)нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Виночиликни ривожлантириш жамғармаси) томонидан ажратилади.

Бунда, субсидиялар пропорционал тарзда кўчат ва пайвандтаг турига қараб тегишли Жамғарма томонидан берилади";


4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

интенсив мева кўчатига - 8 000 сўм;

интенсив мева пайвандтагига - 2 500 сўм;

ток кўчатига - 5 000 сўм;

ток пайвандтагига - 5 000 сўм.

5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир дона кўчатга бериладиган субсидия миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига мевали кўчат тури учун белгиланган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:

          

Номланиши


Кўчат турлари бўйича коэффициентлар


ток кўчатлари


уруғли мевалар


данакли мевалар


ёнғоқ мевалар


Кўчатлар ва пайвандтаглар

       

1,00

0,50

0,75

1,00

      

".

         

7-банддаги "Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда" сўзлари "Кўчатлар ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бобда:

номидаги "интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда" сўзлари "кўчатлар ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


биринчи параграф номидан, 8 ва 10-бандлардан, 28 ва 34-бандлардан "интенсив" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Лойиҳа ташаббускори кўчатлар сотиб олишга субсидия олиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ва кўчат етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида уч томонлама шартномани тузиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилиб, электрон имзо билан тасдиқланган аризани электрон почта орқали юборади:";


12, 15, 20, 21, 23, 24-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тегишлигига кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентликлар) лойиҳа ташаббускорига кўчатларни сотиб олиш учун бериладиган буюртмага аванс тўлови сифатида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади";


14-банддаги, 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 32-банддаги "Агентлик" сўзлари "Агентликлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Агентлик қабул қилган қарор тўғрисида лойиҳа ташаббускорини уч иш кун мобайнида ёзма (электрон) равишда хабардор қилади ва ўн беш иш кунида лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартнома имзоланади";


18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Кўчатчилик хўжалиги лойиҳа ташаббускорига етказиб берилаётган кўчатлар учун Жамғармалар томонидан молиялаштирилган маблағларни мос равишда ҳар бир кўчат нархидан чегириб қолади";


19-бандда:

биринчи хатбошидаги "Агентликка" сўзи "Агентликларга" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидан "интенсив" сўзи чиқариб ташлансин;


25-банддаги "Агентлик" ва "Жамғарма" сўзлари тегишлича "Агентликлар" ва "Жамғармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банддаги "Жамғарма" сўзи "Жамғармалар" сўзи билан алмаштирилсин;


3-боб номидаги "интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда" сўзлари "кўчатлар ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-банддаги "Агентлик" ва "Агентликнинг" сўзлари тегишлича "Агентликлар" ва "Агентликларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-банддаги "Агентликнинг" сўзи "Агентликларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


1-илова (Республикада интенсив боғларда мевали дарахт ва узум кўчатларини экиш схемасининг шартлари) "Мева тури" устуни 12-позициясидан "(хўраки ва кишмишбоп)" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-илова (Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш схемаси) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари,

мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва

тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда

етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим

пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток

кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш

харажатларининг бир қисмини қоплаш учун

субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Маҳаллий шароитда етиштирилган

кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш

харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

      


      

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

      


     

Муддатлар

      











1-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари


      

Плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг кўчатлар тури, нави ва сонига бўлган талабни аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради.

      


Ҳар йили

1 ноябрга қадар



Шакллантирилган манзилли рўйхатни Агентликларга тақдим этади.

        


10 иш кунида








2-босқич


Агентликлар


       

Тақдим этилган манзилли рўйхат асосида "in-vitro" лабораториялари ва кўчатчилик ҳўжаликларининг кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорларига етказади.

           


10 иш кунида











3-босқич


Лойиҳа

ташаббускори


       

1. Субсидия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Агентликларга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим қилади.

          


Ташаббус

кўрсатиш

тартибида











4-босқич


Агентликлар


       

Лойиҳа ташаббускорлари ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия маблағларини ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартномани имзолайди.

         


15 иш кунида











5-босқич


Агентликлар


       

Шартнома имзолангандан сўнг Агентликлар кўчатлар етказиб бериш учун кўчатчилик ҳўжаликларига шартномада белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиб беради.

Маблағлар кўчатчилик ҳўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 22626-махсус ҳисобварақларига ўтказилади.

          


Жамғармалар ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, акс ҳолда узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда











6-босқич


Агентликлар


         

Лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва "in-vitro" лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказади.

Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларига мослиги тўғрисидаги уч нусхада далолатнома расмийлаштиради.

Мониторинг давомида шартнома шартлари бажарилмагани аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.

            


Ҳар чорак якуни

бўйича











7-босқич


Лойиҳа ташаббускори



         

Маблағларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.

         


Талабномани

олган кундан 1

ой мобайнида




             

".

            

3-иловадан "интенсив (пакана ва ярим пакана)" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-илова номидан "(хўраки ва кишмишбоп)" сўзлари чиқариб ташлансин.

         

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 июнь



















































Время: 0.0629
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск