ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2022 й. 327-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 июндаги

327-сон қарорига

4-ИЛОВА



Виночилик асбоб-ускуналарини харид

қилиш харажатларининг бир қисмини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

          

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Ушбу Низом ишлаб чиқариш ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқариш кластерлари томонидан виночилик асбоб-ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш, шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

талабгор - виночилик асбоб-ускуналарини харид қилган ишлаб чиқариш ташкилоти;

хулоса - виночилик асбоб-ускуналари харид қилганлигини тасдиқлаш бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда тузиладиган туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва белгиланган тартибда субсидия ажратилиши учун асос бўладиган ҳужжат;

субсидия - талабгорнинг ҳар бир виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;

виночилик асбоб-ускуналари - ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлашда фойдаланиш учун мўлжалланган, энергия тежовчи, ресурстежамкор ва замонавий ишлаб чиқариш воситалари.



2-БОБ. СУБСИДИЯНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


3. Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилган ишлаб чиқариш ташкилотларига субсидия ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича ажратилади.


4. Субсидия харид қилинган виночилик асбоб-ускуналари ўрнатилиб, тўлиқ ишга туширилгандан сўнг фақат бир маротаба ажратилади.


5. Талабгор субсидия олиш учун виночилик асбоб-ускуналари ўрнатилиб, тўлиқ ишга туширилгандан сўнг мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.


6. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

виночилик асбоб-ускуналарини сотиб олиш мақсадида тузилган шартнома нусхаси, ҳисоб-фактура нусхаси, тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (агар импорт қилинган асбоб-ускуна бўлса божхона юк деклорацияси);

виночилик асбоб-ускуналарининг паспорти;

виночилик асбоб-ускуналари ишга туширилганлиги тўғрисида далолатнома.

Бунда харид қилинган виночилик асбоб-ускуналари 2021 йил ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилган, замонавий, энергия тежовчи ва ресурстежамкор бўлиши шарт.


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.


8. Туман ишчи гуруҳи:

а) талабгорнинг мурожаатидан келиб чиқиб, беш иш кун муддатда ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналари 2021 йил ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилганлигини, тўлиқ ишга туширилганлигини, энергия ва ресурс тежамкорлигинм ҳамда уларнинг ушбу Низом ҳамда шартномага мувофиқлигини ўрганади.

б) виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизигача, бироқ 300 млн (уч юз миллион) сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия суммасини аниқлайди;

в) ўрганиш натижаси юзасидан ишчи гуруҳ бир кун муддатда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича бир иш куни ичида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади ва тегишли хулосани талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади:

талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида (ижобий хулоса);

талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида (салбий хулоса);

г) ижобий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, хулосанинг икки асл нусхаси талабгорга тақдим этилади ва бир нусхаси туман ишчи гуруҳида сақланади;

д) салбий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, талабгор камчиликларни бартараф этиб, белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин.

Туман ишчи гуруҳи виночилик асбоб-ускуналарини ўрганиш учун заруратга қараб махсус малакага эга бўлган мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Туман ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари хулосанинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.

Талабгор туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, суд органларига шикоят қилиши мумкин.


9. Туман ишчи гуруҳи аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

туман ҳокими - ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;

туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва расмийлаштиришга;

туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи - ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналарининг 2021 йилдан кейинги йилларда ишлаб чиқарилгани, ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналарининг ҳақиқатда тўлиқ ишга туширилганлигига;

туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи - ҳамкор билан тузилган шартномаларда корхонанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга.


10. Талабгор субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг Агентликка ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ёзма ёки электрон шаклда ариза беради ва қуйидаги ҳужжатларни аризага илова қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;

талабгор субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси ва хулосани қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (шартнома нусхаси, ҳисоб-фактура нусхаси, тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси);

ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналари балансга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.

Агентлик талабгорга тааллуқли бошқа маълумотларни туман ишчи гуруҳларидан талаб қилиб олади.


11. Агентлик ўн беш иш куни ичида:

талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин;

талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ва туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасига биноан талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.


12. Субсидия Агентлик ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига бир ой муддатда ўтказиб беради.


3-БОБ. ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


13. Агентлик туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими билан биргаликда беш йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.


14. Субсидия олган талабгор беш йилдан кам бўлмаган муддатда ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналаридан мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.


15. Ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналари талабгорнинг айби билан мақсадли ва самарали ишлатилмаган тақдирда, берилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:

биринчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 100 фоизи;

иккинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 80 фоизи;

учинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 60 фоизи;

тўртинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 40 фоизи;

бешинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 20 фоизи.


16. Субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман (Қувасой шаҳар) бўлими ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади.

17. Туман ишчи гуруҳи субсидия предметидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан бир ойда камида бир марта назорат олиб боради.

Мазкур мониторинг Агентлик ташаббуси ва унинг ходимлари иштирокида ўтказилиши мумкин.

Мониторинг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.


18. Талабгор мазкур Низомнинг 14-банди талабларини бажармаган тақдирда, талабгор Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.


19. Талабгор ажратилган субсидияни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, Агентлик томонидан субсидияни суд тартибида ундириш чоралари кўрилади.


20. Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.


21. Туман ишчи гуруҳи Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича келиб тушган видеоёзувларни қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгор ёки унинг ваколатли ходими иштирокида ўрганади.

Ўрганиш натижалари туман ишчи гуруҳи томонидан уч иш куни ичида мурожаат қилган шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.


22. Жамоатчилик назорати субъекти томонидан юборилган хабар ўз тасдиғини топган тақдирда у тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг беш фоизи миқдорида амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади. Бунда, ушбу ўтказиб берилган маблағлар Агентликка етказилган зарар сифатида баҳоланиб, субсидия шартларини бажармаган талабгор ҳисобидан қопланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.


24. Агентлик туман ишчи гуруҳлари билан биргаликда талабгор томонидан виночилик асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.


24-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳамда виночилик йўналишидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти виночилик асбоб-ускуналари учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тақдим этилган субсидиялардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

         

      




Низомга

1-ИЛОВА



Виночилик асбоб-ускуналарини харид

қилишга сарфланган харажатларнинг бир

қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

        

Т/р

        

Ишчи гуруҳ аъзоси

         

1.

Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3.

Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи


4.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи

5.

Туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


6.

Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби


         

       




Низомга

2-ИЛОВА



Виночилик асбоб-ускуналарини харид

қилишга сарфланган харажатларнинг

бир қисмини қоплаш

СХЕМАСИ

        

    

Босқичлар

    


    

Субъектлар

     


    

Тадбирлар

      


    

Муддатлар

  











1-босқич


Талабгорлар


      

Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади

       


Ишлар тўлиқ

бажарилганидан

сўнг











2-босқич


Туман ишчи

гуруҳи


          

1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.


2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.

     


5 иш куни ичида











3-босқич


Талабгорлар


Агентликларга ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.


      

Туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг

         











4-босқич


Агентликлар


        

1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.


2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.

      


15 иш куни ичида











5-босқич


Агентликлар


     

Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

      


1 ой ичида











6-босқич


Агентликлар


      

Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими билан биргаликда шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

      


Субсидия

ажратилганидан

сўнг 5 йил

мобайнида




         

          




Низомга

3-ИЛОВА







































       

туман ишчи гуруҳига


       

    

АРИЗА

         


ҳудудида фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)


            


туманида қуйидаги ишларни бажардим.

(талабгор ташкилот номи)


        

Хусусан,


         


        


         


         


         


         


        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида белгиланган субсидия ажратилишини сўрайман.

         

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи

.

         

Субсидия олиш учун амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.

      

      

Илова:

      

       

Талабгор


           

         




Низомга

4-ИЛОВА





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

________________тумани ҳокими,

туман ишчи комиссияси раҳбари

______________ ______________

______________________ Ф.И.О

2021 йил "___" _______


        

          

Виночилик асбоб-ускуналарини харид

қилишга сарфланган харажатларнинг бир

қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи __________ тумани

ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

       

_________ туманида виночилик асбоб-ускуналарини харид қилишга субсидия ажратиш бўйича _________ тумани ишчи гуруҳи "___________" нинг 20___ йил "___" даги "____"-сон мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагилар аниқланди:


1. Ташкилот номи: "_________________" ;


2. Ускунанинг тури: _______________________;


3. Ускунанинг қуввати ва ишлаб чиқарилган йили: _____________;


4. Ускуна ишлаб чиқарилган давлат, ускуна ишлаб чиқарувчи номи: _____________;


5. Ускуна нархи: _____________;


6. Шартнома санаси ва рақами: _________________________;


7. Ускуна нархининг 20% (300 млн сўмдан ортиқ бўлмаган) : _____________;


8. Тижорат банки номи: ______________________________________.



ХУЛОСА:

        

"___________" га жами _____ млн.сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ (мувофиқ эмас) деб топилди.


Туман ишчи гуруҳи аъзолари:

          

Т/р


Ф.И.О.

   

Имзо, муҳр

   

Лавозими

      

1.



Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари.


2.



Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи.


3.



Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи.

4.



Туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси.


5.



Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби.


         

       




Низомга

5-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси

Алкоголь ва тамаки бозорини

тартибга солиш ҳамда виночиликни

ривожлантириш агентлигига


        

          

АРИЗА

         


ҳудудида фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)


            


туманида қуйидаги ишларни бажардим.

(талабгор ташкилот номи)


        

Хусусан,


         


        


         


         


         


         


        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида белгиланган субсидия ажратилишини сўрайман.

         

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи

.

         

Тижорат банкида очилган асосий ҳисобварақ

.

                 

Субсидия олиш учун қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.

      

      

Илова:

      

       

Талабгор


           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 июнь


















































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск