ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2022 й. 327-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 июндаги

327-сон қарорига

2-ИЛОВА



Узум кўчатларини шпалерга

ғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари)

кўтариш харажатларининг бир қисмини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига токзорларда узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


талабгор - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ер майдони ажратилган, ерда парваришланаётган, касалланмаган, механик шикастланмаган, ҳосилдорлиги талаб даражасида ҳамда туплар сони тўлиқ бўлган токзорларда узум кўчатларини кўтариш учун шпалер ўрнатган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси;


қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер ҳўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа юридик шахс шаклидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари;


шпалер - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан токзорларда узум кўчатларини кўтариш учун ўрнатиладиган, узунлиги 2 400 миллиметрдан 2 800 миллиметргача бўлган темир бетон, темир ва бошқа маҳсулотлардан (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) тайёрланган устун;


хулоса - токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида ўрнатилган шпалерларни (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) фойдаланишга қабул қилиш бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда тузиладиган туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва Агентликлар томонидан субсидия ажратилиши учун асос бўладиган ҳужжат;


субсидия - талабгорнинг токзорларда узум кўчатларини шпалерга кўтариш харид қилиш харажатларининг бир дона шпалер учун 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;


3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига субсидия ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ


4. Субсидия:

хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган талабгорга - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;

саноатбоп токзорларни барпо этган талабгорга - Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Бунда, талабгор хўраки ва кишмишбоп ҳамда саноатбоп токзорларни барпо этган бўлса, субсидия пропорционал тарзда экин турига қараб тегишли жамғарма томонидан берилади.


5. Субсидия барпо қилинган токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг фақат бир маротаба ажратилади.


6. Талабгор субсидия олиш учун барпо қилинган токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.


7. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

шпалерни сотиб олиш бўйича тузилган шартнома (кейинги ўринларда - олди-сотди шартномаси) нусхаси, сотувчи, етказиб берувчи ва талабгор ўртасида имзоланган далолатнома ҳамда ҳисоб-фактура нусхаси;

агар шпалер темир-бетон бўлса, сотувчи ва/ёки етказиб берувчининг темир-бетон маҳсулотидан тайёрланадиган шпалернинг сифатлилик сертификати нусхаси.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун талабгор шахсан жавобгар ҳисобланади.


8. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.


9. Туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан беш иш кунида:

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабгорга ажратилган ер майдонида узум кўчатлари экилганлигини;

шпалерлар ўрнатилганлигини ва уларнинг ушбу Низом ҳамда олди-сотди шартномасига мувофиқлигини ва сонини аниқлаштиради;

олди-сотди шартномасига ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) ва мазкур Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади.


10. Туман ишчи гуруҳи ўрганиш натижаси юзасидан:

а) бир кун муддатда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича қуйидаги хулосалардан бирини беради:

талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида (ижобий хулоса);

талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида (салбий хулоса);

б) талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани бир иш куни ичида талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади;

в) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабгорга ажратилган ер майдонида узум кўчатлари экилмаганлиги ёки шпалерлар ўрнатилмаганлиги (экин майдонига нисбатан кам ўрнатилганлиги), шпалерларни ўрнатиш ишлари ва шпалерлар сифатсизлиги ушбу Низом ҳамда олди-сотди шартномасига мувофиқ эмаслиги аниқланганда ҳамда камчиликлар беш кун ичида бартараф қилинмаган тақдирда, туман ишчи гуруҳи уч кун ичида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса беришни рад этиш ҳақида қарорни қабул қилади ва бу ҳақда ёзма равишда талабгорга маълум қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин;

г) узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш сифат ва самарадорлик талабларига, ускуналар ўрнатилиши ва қуриш ишларининг лойиҳа талабларига мувофиқлигини ўрганиш учун заруратга қараб махсус малакага эга бўлган мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Талабгор туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиши мумкин.


11. Туман ишчи гуруҳи аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

туман ҳокими - ишчи гуруҳи фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва расмийлаштиришга;

туман Қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи - токзорларда узум кўчатлари экилганлигига, шпалерлар ўрнатилганлигига, узум кўчати экилган майдоннинг ўлчами талабгорга тегишли контурда белгиланган майдон ўлчамига мувофиқлигига;

туман Молия бўлими бошлиғи - субсидия миқдорининг тўғри ҳисобланишига;

туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси - тузиладиган олди-сотди шартномаларида фермер ҳўжаликлари ҳуқуқини ҳимоя қилишга.


12. Талабгор субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентликлар) ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;

талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси ва хулосани қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (олди-сотди шартномаси, ишлар сифатли бажарилганлиги тўғрисида имзоланган далолатнома, ҳисоб-фактура);

янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этиш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

шпалерлар балансга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

ташкил қилинган токзорларда ўрнатилган шпалерлар тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда маълумот.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигига талабгор жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Агентликлар талабгорга тааллуқли бошқа маълумотларни туман ишчи гуруҳидан талаб қилиб олади.


13. Агентликлар ўн беш иш куни ичида:

талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин;

талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар ва туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасига биноан талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.


14. Субсидия Агентликлар ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, ҳисобрақамда маблағ бўлган тақдирда, талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига бир ой муддатда ўтказиб беради.

Субсидия маблағлари мақсадли бўлиб, 14-банднинг биринчи хатбошидаги қайд этилган ҳисобварақдаги маблағлар талабгорлар томонидан шпалерлар сотиб олиш билан боғлиқ юзага келган дебитор қарздорликни қоплашга, қолган қисми ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишга йўналтирилади.



3-БОБ. ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Агентликлар туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда беш йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.


16. Субсидия олган талабгор беш йилдан кам бўлмаган муддатда шпалерлардан мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.


17. Талабгорнинг айби билан шпалерларга зарар етказилганда (синганда, йўқолганда), зарар етказилган шпалер учун берилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:

биринчи йил - субсидиянинг 100 фоизи;

иккинчи йил - субсидиянинг 80 фоизи;

учинчи йил - субсидиянинг 60 фоизи;

тўртинчи йил - субсидиянинг 40 фоизи;

бешинчи йил - субсидиянинг 20 фоизи.


18. Шпалерлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман (Қувасой шаҳар) бўлими ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади.

19. Туман ишчи гуруҳи шпалердан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан бир ойда камида бир марта талабгор ёки унинг вакили иштирокида мониторинг ўтказади.

Мазкур мониторинг Агентлик ташаббуси ва унинг ходимлари иштирокида ўтказилиши мумкин.

Мониторинг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.


20. Талабгор мазкур Низомнинг 16-банди талабларини бажармаган тақдирда, талабгор Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.


21. Талабгор ажратилган субсидияни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, Агентлик томонидан субсидияни суд тартибида ундириш чоралари кўрилади.


22. Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.


23. Туман ишчи гуруҳи Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича келиб тушган видеоёзувларни қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгор ёки унинг ваколатли ходими иштирокида ўрганади.

Ўрганиш натижалари туман ишчи гуруҳи томонидан уч иш куни ичида мурожаат қилган шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.


24. Жамоатчилик назорати субъекти томонидан юборилган хабар ўз тасдиғини топган тақдирда у тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг беш фоизи миқдорида амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади. Бунда, ушбу ўтказиб берилган маблағлар Агентликка етказилган зарар сифатида баҳоланиб, субсидия шартларини бажармаган талабгор ҳисобидан қопланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.


26. Агентликлар ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгор томонидан шпалердан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.


26-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти узум кўчатларини шпалерга кўтариш бўйича сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тақдим этилган субсидиялардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Токзорларда узум кўчатларини шпалерга

ғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари)

кўтариш харажатларининг бир қисмини

қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи __________ тумани

ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

        

Т/р

         

Ишчи гуруҳ аъзоси

       

1.

Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3.

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


4.

Туман Молия бўлими бошлиғи


5.

Туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


6.

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими, ишчи гуруҳ котиби


           

       




Низомга

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб

чиқарувчиларига узум кўчатларини шпалерга

кўтариш харажатларини қоплаш учун

субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

   


     

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

    


     

Муддатлар

       











1-босқич


Талабгорлар


        

Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

         


Ишлар тўлиқ

бажарилганидан сўнг











2-босқич


Туман ишчи

гуруҳи


      

1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.


2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.

        


5 иш куни ичида











3-босқич


Талабгорлар


Агентликларга ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.


     

Туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг

     











4-босқич


Агентликлар


      

1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;


2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.

        


15 иш куни ичида











5-босқич


Агентликлар


   

Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

     


1 ой ичида











6-босқич


Агентликлар


    

Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

       


Субсидия

ажратилганидан сўнг

5 йил мобайнида




     

        




Низомга

3-ИЛОВА





Токзорларда узум кўчатларини шпалерга

ғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари)

кўтариш харажатларининг бир қисмини

қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи __________ тумани

ишчи гуруҳига

"____________" ____________ раҳбари

______________ томонидан


         

    

АРИЗА

          

____________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган "____________" фермер хўжалиги (МЧЖ) 20___ йил жами ___ гектар ер участкасида, жумладан, ___ - рақамли контурда ____ гектар, ___ рақамли контурда ___гектар, ___ рақамли контурда _____ гектар экин майдонида ташкил қилинган токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида _____ та шпалер сотиб олиниб, ўрнатилди.

Шпалер етказиб берувчи "______________" (МЧЖ) билан "____" _________ 20__ йил ___ _________ даги ____-сон шартнома имзоланган ҳамда шартнома предметидаги ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи томонлар ўртасида далолатномалар имзоланди.


1. Экин ва шпалер тўғрисида маълумот:

тури ва нави:___________________ - кўчат сони: ____ та, экиш схемаси _______, майдони ___ га, ___ - контур, шпалер сони ____та ва тури _____________;

тури ва нави:___________________ - кўчат сони: ____ та, экиш схемаси _______, майдони ___ га, ___ - контур, шпалер сони ____та ва тури _____________;


2. Тижорат банки номи: "___________" АТБ ________ филиали ва асосий ҳисобварағи _______________________________________.

Токзорларда узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ тумани ишчи гуруҳининг хулосасини беришингизни сўрайман.

Ушбу шпалерлардан камида 5 (беш) йил муддатга мақсадли, самарали ва шикаст етказмаган ҳолда фойдаланишга кафолат бераман.

Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

        

       

"______________" фермер хўжалиги (МЧЖ) раҳбари


________________

         

       




Низомга

4-ИЛОВА





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________ тумани ҳокими,

туман ишчи гуруҳи раҳбари

___________ ___________

20___ йил "___" _______


         

     

Узум кўчатларини шпалерга кўтариш

харажатларининг бир қисмини қоплаш учун

субсидия ажратишга кўмаклашувчи

туман ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

        

_____________________ туманида ток кўчатларини шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича туман ишчи гуруҳи "___________" нинг 20___ йил "___"даги "____"-сон мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагилар аниқланди:


1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчининг номи: "___________" (ФХ/МЧЖ);


2. Узум тури ва нави, экиш схемаси: _______________________;


3. Барпо қилинаётган майдон (га): жами_____ гектар, шундан _____-рақамли контурда _____ гектар, _____ рақамли контурда _______гектар, _____ рақамли контурда _____ гектар;


4. Узум плантациясида ўрнатилган жами шпалерлар сони _____ дона:


5. Шпалерларнинг ҳолати: ___________________________________________;


6. Пудрат ташкилоти номи: ___________________________________________;


7. Пудрат шартномаси рақами ва санаси: ________________________________;


8. Пудрат шартномаси қиймати ________________________________________;


9. Тижорат банки номи: ____________________________________________.



ХУЛОСА:

      

"___________" га Давлат бюджетидан жами _____ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ (ёки мувофиқ эмас) деб топилди.

       

Туман ишчи гуруҳи аъзолари:

        

Т/р

   

Ф.И.О.

   

Имзо, муҳр

   

Лавозими

   

1.



Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


2.



Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


3.



Агентликнинг туман лойиҳа офиси раҳбари


4.



Туман Молия бўлими бошлиғи


5.



Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи

6.



Туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


7.



Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими, ишчи гуруҳ котиби


         

         




Низомга

5-ИЛОВА



Ташкил қилинган токзорларда

ўрнатилган шпалерлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

       

1. Талабгор номи


         

2. Токзорнинг умумий майдони


га ва манзили


          



            

3. Шпалер ўрнатилган майдон ______ га.


4. Узум тури ва нави:

тури ва нави:____________ - кўчат сони: ____ та, экиш схемаси: _____, шпалер сони ____ та

тури ва нави:____________ - кўчат сони: ____ та, экиш схемаси: _____, шпалер сони ____ та


5. Яратиладиган иш ўрни ____ киши.


6. Умумий қиймати - ____________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:

         

Т/р

     

Амалга ошириладиган ишлар

        

Умумий

қиймати,

млн сўм

   

Молиялаштириш манбалари, млн сўм

      

Ташаббускорларнинг

маблағлари


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини

ривожлантириш

жамғармаси ва/ёки

Виночиликни

ривожлантириш

жамғармаси

         

Тижорат банклари

кредитлари, бошқа

манбалар ҳисобидан

         

1.

Агротехник тадбирлар (ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва бошқа ишлар)






2.

Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш






3.

Ток кўчатларини харид қилиш ва экиш






4.

Шпалерга кўтариш






5.

Бошқа харажатлар







ЖАМИ:






           

Келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлигига ҳамда ишларнинг сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.

             

        

Ташкилот раҳбари ___________________________

___________________

                                                                                        (Ф.И.О.)

(имзо)


           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 июнь





















































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск