ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2022 й. 327-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 июндаги

327-сон қарорига

1-ИЛОВА



Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида

томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш,

бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда

бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини

қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси

қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир

қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


субсидия - талабгорнинг янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш, ушбу мақсадда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва/ёки қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;


талабгор - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер майдонида 2019 йилда ёки ундан кейинги йилларда ташкил этилган (ташкил этиладиган) янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган ҳамда қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмасини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси;


қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ҳўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;


интенсив боғ - пакана ва ярим пакана пайвандтагларда етиштирилган кўчатларни зич схемада экиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилган боғ;


томчилатиб суғориш технологияси - сув тиндиргич (ҳовуз), сув насоси, сув тозалагичлар (фильтрлар), минерал ўғитлар эритмасини тайёрловчи мослама, сувни бошқариш ва ўлчаш воситалари, сув етказувчи, сув тарқатувчи ва сув томизгичли қувурлардан иборат суғориш мажмуаси;


ҳовуз-тиндиргич - оқар сув таркибидаги лойқа оқизиқларни ушлаб қолиш (сувни тиндириш) ҳамда суғориш учун зарур бўладиган сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган иншоот;


насос станцияси - сувни сув объектидан зарур ҳажмда етказиб беришга мўлжалланган қурилма;


фильтрлаш қурилмаси - суғоришда фойдаланиладиган сувнинг таркибидаги йирик ва майда зарраларни сувни тежайдиган суғориш технологияси талаби даражасида тозалашга мўлжалланган қурилма;


бош (магистрал) қувур - керакли миқдордаги сувни тизим насос қурилмасидан олиб, тарқатувчи қувурларга етказиб бериш учун мўлжалланган ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар;


тарқатувчи қувур - сувни бош қувурдан олиб, томизгичли суғориш шлангларига етказиб ва тақсимлаб бериш учун ёки қатор орасига сувни тарқатишга хизмат қилувчи ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар;


томизгичли суғориш шланглари - экинлар қаторлари ораларига ётқизиладиган ва белгиланган меъёрдаги сувни ўсимлик илдиз тизимига етказиб бериш учун мўлжалланган томизгичли шланглар;


тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви - сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлатишда инсон омилини камайтириш орқали ўсимликларга сув ва минерал ўғитни энг самарали миқдорларда автоматлаштирилган усулда етказиш учун мўлжалланган ускуна ва дастурий таъминот мажмуаси;


сув ҳисоблагич - суғоришда фойдаланиладиган сув ҳисобини автоматик тарзда юритувчи қурилма;


қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмаси - аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган, 10 гектардан кам бўлмаган янги интенсив боғ ва узум плантацияларига томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида сув чиқариш, шунингдек, сув тортиш ва суғориш учун насос станциясини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуёш, сув, шамол ёрдамида электр энергиясини ҳосил қилувчи қурилмалар;


плантация - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан яхлит ёки туташ ҳудудда 10 гектардан кам бўлмаган майдонларда бир хил мева ёки узум тури экилган интенсив боғ ва/ёки токзор;


хулоса - янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган ва/ёки қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олган талабгорга ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибдаги туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжат.


3. Талабгорга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича:

томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача (бунда томчилатиб суғориш технологияси, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясининг лойиҳа-смета ҳужжатлари бир лойиҳа деб қабул қилинади);

яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги янги интенсив боғ ва узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларида насос станциясини қуриш ва сувни тортишга (металл ёки пластик қувурлар) ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо бир дона бурғиланган қудуқ ёки насос станцияси учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда тегишлича Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ёки Сув хўжалиги вазирлигининг далолатномасига асосан;

ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун ажратиладиган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори кўрсаткичлари орқали;

аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда (3 км) жойлашган, 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда янги интенсив боғ ва узум плантациялари ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар берилади.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёз олдин ҳар 35 гектар майдонда янги интенсив боғ ва узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш мақсадида насос станциясини қуришга субсидия олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига янги қудуқ қазиш, шунингдек, насос станциясини қуриш шарти билан татбиқ этилади.


4. Янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш ҳужжатларида қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

ташкил этилаётган янги интенсив боғ ва токзорларни суғоришда табиий, сунъий ва ер ости сув ресурсларидан фойдаланиш имконияти;

кўчат тури ва сонига қараб, вегитация даврида сув билан таъминланиш имконияти;

суғориш қувурларининг ҳудуднинг рельефига мослиги ва максимал ўрнатилиш узунлиги;

босим орқали сувни бошқаришда кўчатларнинг тури ва сонидан келиб чиқиб, сувнинг боғдаги (токзордаги) ҳамма кўчатларга тенг тақсимланиши.



2-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ

      

5. Субсидия:

янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорга - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси);

саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорга - Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси) ҳисобидан ажратилади.

Бунда, яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдордаги ҳамда қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия пропорционал тарзда экин турига қараб берилади.


6. Субсидия:

а) янги интенсив боғ ва узум плантацияларида лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ барпо этилган:

томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш;

бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш харажатларига;

б) барпо этилган янги интенсив боғ ва узум плантациялари учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларига фақат бир маротаба ажратилади.


7. Талабгор субсидия олиш учун янги интенсив боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмаси тўлиқ сотиб олган бўлиши лозим.


8. Талабгор мазкур Низом талаблари асосида субсидия ажратилишига хулоса олиш учун ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда туман ишчи гуруҳига юборади.

Бунда, аризага қуйидагилар илова қилинади:

томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича лойиҳа ва лойиҳа-смета ҳужжатлари;

томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ҳамда бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома ҳамда ишлар якунланганлиги тўғрисида пудрат ташкилоти ва талабгор ўртасида имзоланган далолатнома ва ҳисоб-фактура нусхаси (бунда мазкур хатбошидаги қуриш ишлари талабгор томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бажарилган бўлса, томчилатиб суғориш технологияси ва насос станциясини қуриш учун ишлатилган маҳсулотларни сотиб олиш шартномаси ҳамда ҳисоб-фактура нусхаси тақдим қилинади);

янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этилаётган жойнинг тупроққлим шароитларидан келиб чиқиб, тупроқнинг ҳолати ва унумдорлиги тўғрисида маълумот;

қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмасини сотиб олиш тўғрисида шартнома ва ҳисоб-китоб ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) нусхаси.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.


9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.


10. Туман ишчи гуруҳи талабгорнинг мурожаатидан келиб чиқиб, беш иш кунида:

а) тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқлигини, боғ ва токзорлар интенсив усулда 2019 йил ва ундан кейинги йилларда ташкил қилинганлигини;

талабгор ва пудрат ташкилотлари вакили иштирокида жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияларини ва/ёки бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини;

қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг олди-сотди шартнома шартларига ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) талабларига мувофиқлигини, янгилигини ва томчилатиб суғориш тизими тўлиқ ишлатиш учун талаб этиладиган электр энергияси ҳосил қилиш қувватига эгалигини ўрганади;

б) жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун ажратиладиган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори кўрсаткичларини ҳисоблайди.


11. Ўрганиш натижаси юзасидан ишчи гуруҳ бир кун муддатда ушбу Низомнинг 5 - 6-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича бир иш куни ичида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади ва тегишли хулосани талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади:

талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида (ижобий хулоса);

талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида (салбий хулоса).

Ижобий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, хулосанинг икки асл нусхаси талабгорга тақдим этилади ва бир нусхаси туман ишчи гуруҳида сақланади.

Салбий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, талабгор камчиликларни бартараф этиб, белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин.

Туман ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари хулосанинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.

Талабгор туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, суд органларига шикоят қилиши мумкин.


12. Туман ишчи гуруҳи аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

туман ҳокими - ишчи гуруҳи фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва расмийлаштиришга, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмаси жорий қилинганлигига, яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантациялари аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашганлигига;

туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи - сувни тежайдиган технология боғ ва токзорларнинг экин майдонларида жорий қилинганлигига ва унинг ўлчами, контур рақами ҳамда экин турини аниқлашга;

туман лойиҳа офиси раҳбари - ушбу Низомнинг 7-иловаси маълумотлар янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этилаётган жойнинг тупроққлим шароитларидан келиб чиқиб, тупроқнинг ҳолати ва унумдорлиги тўғрисида маълумотларга мувофиқлигига;

туман Молия бўлими бошлиғи - субсидия миқдорининг тўғри ҳисобланишига;

туман Ирригация бўлими бошлиғи - жорий қилинган технология тури ва унинг сифат кўрсаткичларини аниқлашга;

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси томонидан қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг янгилигига, олди-сотди шартномаси ва техник ҳужжатлар (паспорт) лойиҳа талабларига мувофиқлигини, шунингдек, талаб этиладиган миқдорда электр энергияси ҳосил қилиш қувватига эгалигини аниқлашга;

туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси - пудрат ташкилотлари билан тузиладиган шартномаларда фермер ҳўжаликлари ҳуқуқини ҳимоя қилишга.


13. Талабгор туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг тегишлилиги бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентликлар) ёзма ёхуд электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;

талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси ва хулосани қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (лойиҳа ҳужжатлари, олди-сотди ва/ёки пудрат шартномаси, ишлар сифатли бажарилганлиги тўғрисида имзоланган далолатнома, ҳисоб-фактура, тупроқнинг ҳолати ва унумдорлиги тўғрисида маълумот);

янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этиш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси ҳамда қуриб битказилган бурғиланган қудуқ, шунингдек, насос станцияси ва қайта тикланувчи муқобил электр энергияси қурилмаси балансга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона тўғрисида ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда маълумот;

зарур ҳолларда, янги интенсив боғ, токзор ташкил қилиш учун томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган ҳамда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган ва ўзаро келишув шартномаси асосида тенг мажбуриятлар олган, бир неча қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ўзаро келишув шартномаси нусхаси.

Агар қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмаси жорий қилинган бўлса, юқоридаги ҳужжатлар билан бирга қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олишга доир шартнома, далолатнома ва ҳисоб-китоб ҳужжатлар нусхаси тақдим этилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперацияси талабгор бўлса, кооперация аъзоси бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан сувдан, насос станциясидан, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасидан биргаликда фойдаланиш бўйича ўзаро келишув шартномасини тақдим қилади.

Бунда, кооперация ёки унинг аъзоси бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисига тўланадиган субсидия миқдори ҳар бир гектар учун сифатлилик даражаси асосида белгиланган коэффициентга кўпайтириш орқали фақат битта талабгорга тақдим қилинади.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигига талабгор жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Агентликлар талабгорга тааллуқли бошқа маълумотларни туман ишчи гуруҳидан талаб қилиб олади.

Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилмайди.


14. Агентликлар ўн беш иш куни ичида:

талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

камчиликлар аниқланган тақдирда, бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин;

талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар ва туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасига биноан талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.


15. Субсидия Агентликлар ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартнома белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, ҳисобварақда маблағ бўлган тақдирда, талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган асосий ҳисобварағига бир ой ичида ўтказиб беради.

Субсидия маблағлари мақсадли бўлиб, 15-банднинг биринчи хатбошидаги қайд этилган ҳисобварақдаги маблағлар ташаббускорлар томонидан томчилатиб суғориш технологияси ва насис станциясини қуриш билан боғлиқ юзага келган дебитор қарздорлигини қоплашга, қолган қисми ишлаб чиқариш фаолиятини ташкилга йўналтирилади.


16. Талабгор субсидия ажратилганидан сўнг 12 ой ичида Агентлик билан тузилган субсидия ажратиш ҳақидаги шартнома шартларига мувофиқ кўчат экиш ишларини якунлаши шарт.



3-БОБ. ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


17. Агентликлар туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда беш йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрлар ва мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.


18. Томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ҳамда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиб келиш воситалари ва қурилмалари, насос станцияси қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олган талабгор субсидия предметидан беш йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.


19. Янги интенсив боғ ва токзорларнинг қатор оралиғига бошқа турдаги экинларни жойлаштиришга Агентликлар билан келишилган ҳолда, уларнинг тавсиялари асосида йўл қўйилади.


20. Янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган суғориш технологиясини ишлатмай, анъанавий суғориш усулида (экин майдонида ўқ ариқ ва шох ариқлар олиб, эгат билан суғориш) суғоришга йўл қўйилмайди (шўр ювиш ва яхоб, нам суви бериш бундан мустасно).


21. Томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланишга эҳтиёж бўлмаганда (куз-қиш мавсумида), электр энергияси ва сув таъминотида узилишлар бўлганда, таъмирлаш даврида, шунингдек, форс-мажор ҳолатларда улардан фойдаланиш вақтинча тўхтатилиши, томизгичли суғориш қувурлари йиғиштириб олиниши мумкин.


22. Талабгорнинг жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияларидан, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун барпо этилган насос станциясидан, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасидан мақсадли фойдаланилмаётганлиги ҳолатлари аниқланса, ажратилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:

биринчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 100 фоизи;

иккинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 80 фоизи;

учинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 60 фоизи;

тўртинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 40 фоизи;

бешинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 20 фоизи.


23. Субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман (Қувасой шаҳар) бўлими ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади.

24. Туман ишчи гуруҳи экинларни суғориш мавсумида субсидия предметидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан бир ойда камида бир марта талабгор ёки унинг вакили иштирокида мониторинг ўтказади.

Мазкур мониторинг Агентлик ташаббуси ва унинг ходимлари иштирокида ўтказилиши мумкин.

Мониторинг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.


25. Талабгор мазкур Низомнинг 16, 18, 20-бандлари талабларини бажармаган тақдирда, талабгор Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.


26. Талабгор ажратилган субсидияни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, Агентлик томонидан субсидияни суд тартибида ундириш чоралари кўрилади.


27. Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан суғориш мавсумида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.


28. Туман ишчи гуруҳи жамоатчилик назорати субъектлари томонидан келиб тушган видеоёзувларни қабул қилгандан сўнг уч иш куни ичида талабгор ёки унинг ваколатли ходими иштирокида ҳолатни ўрганади.

Ўрганиш натижалари туман ишчи гуруҳи томонидан уч иш куни ичида мурожаат қилган шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.


29. Жамоатчилик назорати субъекти томонидан юборилган хабар ўз тасдиғини топган тақдирда у тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг беш фоизи миқдорида амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади. Бунда, ушбу ўтказиб берилган маблағлар Агентликка етказилган зарар сифатида баҳоланиб, субсидия шартларини бажармаган талабгор ҳисобидан қопланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.


31. Агентликлар ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгор томонидан субсидия предметидан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.


31-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда ҳамда сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тақдим этилган субсидиядан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.


33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

           

         




Низомга

1-ИЛОВА



Сувни тежайдиган технологияларни,

дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан

сув тортиш учун насос станциясини қуриш, қайта

тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини

жорий этишга (қуришга) сарфланган харажатларнинг

бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи __________ тумани ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

       

Т/р


Ишчи гуруҳ аъзоси

          

1.

Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3.

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


4.

Туман Молия бўлими бошлиғи


5.

Туман Ирригация бўлими бошлиғи


6.

Туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


7.

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи


8.

Туман лойиҳа офиси раҳбари


9.

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими, ишчи гуруҳ котиби


         

Изоҳ. Қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқилишида "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи туман ишчи гуруҳи таркибига киритилади.

        

        




Низомга

2-ИЛОВА



Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа

асосида томчилатиб суғориш технологияларини

жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар,

каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш

учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи,

муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб

олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

СХЕМАСИ

       

   

Босқичлар

  


     

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

     


    

Муддатлар

     











1-босқич


Талабгорлар


      

Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

        


Ишлар тўлиқ

бажарилганидан сўнг











2-босқич


Туман ишчи

гуруҳи


         

1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.


2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.

         


5 иш куни ичида











3-босқич


Талабгорлар


Агентликларга ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.


       

Туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг

        











4-босқич


Агентликлар


          

1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.


2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.

        


15 иш куни ичида











5-босқич


Агентликлар


       

Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

        


1 ой ичида











6-босқич


Агентликлар


        

Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда шартномада кўрсатилган параметрлар ва мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

        


Субсидия

ажратилганидан сўнг

5 йил мобайнида




         

          




Низомга

3-ИЛОВА



Жорий қилинган томчилатиб суғориш

технологияси учун ажратиладиган субсидиянинг

базавий ҳисоблаш миқдори кўрсаткичлари

        

Т/р

   

Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари

       

Кўрсаткич

   

1.

Ҳовуз-тиндиргич (оқар сув таркибидаги лойқа-оқизиқларни ушлаб қолиш (сувни тиндириш) ҳамда суғориш учун зарур бўладиган сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган иншоот)


*

1.1.

бетон ёки темир-бетон қопламали


0,08

1.2.

геомембрана қопламали (қалинлиги >1 мм)


0,05

1.3.

бир мавсумли плёнка билан қопланган


0,02

1.4.

қопламасиз


0,01

2.

Насос станцияси


0,1

3.

Фильтрлаш қурилмаси


*

3.1.

гидроциклонли, гидравлик автомат, қумли, дискли (ёки сеткали) фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,15

3.2.

қумли, дискли (ёки сеткали) фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,1

3.3.

дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,05

4.

Бош (магистрал) қувурлар


*

4.1.

қалин деворли (>5,7 мм)


0,25

4.2.

ўртача қалин деворли (4,2 - 5,7 мм)


0,2

4.3.

юпқа деворли (2,0 - 4,1 мм)


0,15

5.

Тарқатувчи қувурлар


*

5.1.

қалин деворли (>3,1 мм)


0,25

5.2.

ўртача қалин деворли (2,8 - 3,1 мм)


0,2

5.3.

юпқа деворли (0,75 - 2,7 мм)


0,15

6.

Томизгичли суғориш шланглари


*

6.1.

қалин деворли (>0,7 мм)


0,4

6.2.

ўрта деворли (0,3 - 0,7 мм)


0,35

6.3.

юпқа деворли (<0,3 мм)


0,3

6.4.

тупроқости суғоришга мўлжалланган шланглар


0,5

7.

Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви


0,1

8.

Сув ҳисоблагич


0,05

ЖАМИ


**

         

*) Мазкур қисмдаги кўрсаткичларнинг биттаси танланади.


**) 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8-позициялардаги кўрсаткичлар қўшилиб акс эттирилади.

Томчилатиб суғориш технологиясининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициент жадвалларнинг "Кўрсаткич" устунидаги балларни қўшган ҳолда ҳисобланади.

           

     




Низомга

4-ИЛОВА





Сувни тежайдиган технологияларни, дарёлар,

каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув

тортиш учун насос станциясини қуриш, қайта

тикланувчи, муқобил электрси энергия

қурилмасини жорий этишга (қуришга)

сарфланган харажатларнинг бир қисмини

қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи ____________ тумани

ишчи гуруҳига

"________________________________"

____________ раҳбари ______________ томонидан


       

       

АРИЗА

         

____________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган "____________" фермер хўжалиги (МЧЖ) 20___ йил жами ___ гектар ер участкасида, жумладан, ___ рақамли контурда ____ гектар, ___ рақамли контурда ___гектар, ___ рақамли контурда _____ гектар экин майдонида янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этиш учун сувни тежайдиган технология, бурғиланган қудуқлар, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияси қурилди, қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмаси жорий қилинди.


1. Лойиҳа ташкилоти номи ва у билан тузилган шартнома: "______________" (МЧЖ) ____ _____ 20__ йилдаги ____-сон шартнома.


2. Пудрат ташкилоти номи ва у билан тузилган шартнома: "______________" (МЧЖ) ____ _____ 20__ йилдаги ____-сон шартнома.

Сувни тежайдиган технологияларни, бурғиланган қудуқ, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини жорий этишга (қуришга) сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ тумани ишчи гуруҳининг хулосасини беришингизни сўрайман.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банк "______________" ______________

Ушбу технология (насос станцияси, қурилмалар)дан камида 5 (беш) йил муддатга мақсадли ва самарали фойдаланишга кафолат бераман.

Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

         

       

"______________" ______________ раҳбари

________________







(имзо)

         

          




Низомга

5-ИЛОВА





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________ тумани ҳокими,

туман ишчи комиссияси раҳбари

___________ ___________

20___ йил "___" _______


         

     

Сувни тежайдиган технологияларни,

дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан

сув тортиш учун насос станциясини қуриш, қайта

тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини

жорий этишга (қуришга) сарфланган харажатларнинг

бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи __________ тумани

ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

          

(Сувни тежайдиган технологияларни, дарёлар, каналлар ҳамда

бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини

қуришга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун)

            

__________ туманида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун лойиҳа асосида жорий этилган сувни тежайдиган технологияларни, бурғуланган қудуқлар, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича __________ тумани ишчи гуруҳи 20___ йил "___"_________даги "____"-сон "__________" фермер хўжалигининг мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагилар аниқланди:


1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг номи: "_________________________"___________________________;


2. Экин тури, нави ва экиш схемаси: ____________ (__________ ________);____________ (__________ ________);


3. Сувни тежайдиган технологиялар ишга туширилган ва фойдаланилган экин майдони (___ га): ___-рақамли контурда ____ гектар, ___ рақамли контурда ___гектар, ___ рақамли контурда ___ гектар;


4. Сувни тежайдиган технология тури: томчилатиб суғориш технологияси;

Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори: ___ млн сўм;

Сувни тежайдиган суғориш тизимларининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициент: ____

           

Т/р

    

Тизимнинг таркибий қисмлари

ва сифат кўрсаткичлари

         

Кўрсаткич

         

1.

Ҳовуз-тиндиргичқар сув таркибидаги лойқа оқизиқларни ушлаб қолиш (сувни тиндириш) ҳамда суғориш учун зарур бўладиган сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган иншоот)


*

1.1.

бетон ёки темир-бетон қопламали


0,08

1.2.

геомембрана қопламали (қалинлиги >1 мм)


0,05

1.3.

бир мавсумли плёнка билан қопланган


0,02

1.4.

қопламасиз


0,01

2.

Насос станцияси


0,1

3.

Фильтрлаш қурилмаси


*

3.1.

гидроциклонли, гидравлик автомат, қумли, дискли (ёки сеткали) фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,15

3.2.

қумли, дискли (ёки сеткали) фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,1

3.3.

дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,05

4.

Бош (магистрал) қувурлар


*

4.1.

қалин деворли (>5,7 мм)


0,25

4.2.

ўртача қалин деворли (4,2-5,7 мм)


0,2

4.3.

юпқа деворли (2,0-4,1 мм)


0,15

5.

Тарқатувчи қувурлар


*

5.1.

қалин деворли (>3,1 мм)


0,25

5.2.

ўртача қалин деворли (2,8-3,1 мм)


0,2

5.3.

юпқа деворли (0,75-2,7 мм)


0,15

6.

Томизгичли суғориш шланглари


*

6.1.

қалин деворли (>0,7 мм)


0,4

6.2.

ўрта деворли (0,3-0,7 мм)


0,35

6.3.

юпқа деворли (<0,3 мм)


0,3

6.4.

тупроқости суғоришга мўлжалланган шланглар


0,5

7.

Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви


0,1

8.

Сув ҳисоблагич


0,05

ЖАМИ:


1,3

         

Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиянинг миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорини сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффициентга кўпайтириш орқали аниқланади): ҳар бир гектарга __________ сўм;


5. Лойиҳа ташкилоти номи ва у билан тузилган шартнома: "______________" (МЧЖ) ____ _____ 20__ й. ____-сон шартнома;


6. Пудрат ташкилот номи ва у билан тузилган шартнома: "______________" (МЧЖ) ____ _____ 20__ й. ____-сон шартнома;


7. Тижорат банки номи: "___________" АТБ ________ филиали.



ХУЛОСА:

        

1. "______________" фермер хўжалиги томонидан:

а) жами ____ гектарда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ва ишга туширилди;

б) сув чиқариш учун метр бўлган та бурғиланган қудуқ (дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун метр қувур ўрнатилган) насос станциясини қуриш ишлари якунланган ва ишга туширилди;


2. Юқоридаги барча ишлар "______________" (МЧЖ)нинг лойиҳаси асосида ва лойиҳага мувофиқ қурилган (жорий этилган).

Ташаббускорга ушбу технологиядан камида беш йил мобайнида фойдаланиши шарти билан Давлат бюджетидан ______ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

         

Туман ишчи гуруҳи аъзолари:

         

Т/р


Ф.И.О.

    

Имзо, муҳр

   

Лавозими

   

1.



Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


2.



Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи


3.



Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


4.



Туман Молия бўлими бошлиғи


5.



Туман Ирригация бўлими бошлиғи


6.



Туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаши раиси


7.



"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи


8.



Туман лойиҳа офиси раҳбари


        

       




Низомга

6-ИЛОВА





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________ тумани ҳокими,

туман ишчи гуруҳи раҳбари

___________ ___________


         

          

Сувни тежайдиган технологияларни,

дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан

сув тортиш учун насос станциясини қуриш, қайта

тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини

жорий этишга (қуришга) сарфланган харажатларнинг

бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи __________ тумани

ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

   

(Қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси

қурилмасини жорий этишга (қуришга) сарфланган

харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун)

     

_________ туманида боғ ва узум плантациялари учун электр энергиясини тежайдиган технологияларни жорий этишга субсидия ажратиш бўйича _________ тумани ишчи гуруҳи "___________" фермер ҳўжалиги/МЧЖ (талабгор) нинг 20___ йил "___" __________ даги ____-сон мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагилар аниқланди:


1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчининг номи: "___________" (ФХ/МЧЖ);


2. Мевали боғ ёки узум тури ва нави, экиш схемаси: _______________________;


3. Барпо қилинаётган майдон (га): _____-рақамли контурда _____ гектар, _____ рақамли контурда _______гектар, _____ рақамли контурда _____ гектар, жами_____ гектар;


4. Боғ ёки узум плантацияси учун талаб этиладиган жами қувват _____кВт шундан, томчилатиб суғориш технологияси учун _____кВт, бурғиланган қудуқ, шунингдек, насос станцияси учун _____кВт ва бошқаларга _____кВт.


5. Муқобил электр энергияси тури: _________________;


6. Қуввати: _________________;


7. Панеллар сони: ______________;


8. Инверторлар сони: ______________;


9. Батареялар сони: ______________;


10. (Муқобил электр энергияси) ускунаси сифатли ҳамда барча талаблардан келиб чиқиб, ______ га майдондаги интенсив боғ ёки узум плантациясини суғориш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, насос станцияси ҳамда жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун мос қувватда ишга туширилган.


11. Пудрат ташкилоти номи: ___________________________;


12. Пудрат шартномаси рақами ва санаси: ________________;


13. Пудрат шартномаси қиймати ________________________;


14. Тижорат банки номи: _____________________________;

         

      

ХУЛОСА:

         

"___________" ФХга жами ______ га майдондаги боғ ёки узум плантацияси учун ушбу технологиядан камида беш йил фойдаланиш шарти билан Давлат бюджетидан жами _____ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ (ёки мувофиқ эмас) деб топилди.

           

Туман ишчи гуруҳи аъзолари:

           

Т/р

   

Ф.И.О.

   

Имзо, муҳр

   

Лавозими

1.



Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


2.



Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи


3.



Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


4.



Туман Молия бўлими бошлиғи


5.



Туман Ирригация бўлими бошлиғи


6.



Туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаши раиси


7.



"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи


8.



Туман лойиҳа офиси раҳбари


            

          




Низомга

7-ИЛОВА



Янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона

ташкил этиш лойиҳаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

        

1. Талабгор номи __________________________________________________________________


2. Янги интенсив ____________________ (боғ, токзор ва иссиқхона) умумий майдони ___ га.


3. Томчилатиб суғориш тизими жорий этилган майдон ______ га.


4. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ___________________.


5. ____________________ (мевали дарахт ва узум)

- тури ва нави:_______________________ - кўчат сони: ______ дона

- экиш схемаси режаси: _______________ - экин майдони: _____га.


6. Лойиҳани амалга ошириш муддати _________ .


7. Яратиладиган иш ўрни ___ киши.


8. Лойиҳанинг умумий қиймати - ____________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:

         

Т/р

      

Амалга

ошириладиган

ишлар


Лойиҳанинг умумий қиймати,

млн сўм


Молиялаштириш манбалари, млн сўм

       

Ташаббускорларнинг маблағлари


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини

ривожлантириш

жамғармаси ва/ёки

Виночиликни

ривожлантириш

жамғармаси


Тижорат банклари

кредитлари, бошқа

манбалар ҳисобидан

        

1.

Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш






2.

Мевали дарахт (ёки кўчат, узум) ниҳолларини харид қилиш ва экиш






3.

Томчилатиб суғориш тизими ва сув чиқариш учун қудуқлар ҳамда насос станциясининг лойиҳа ишлари






4.

Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш






5.

Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш






6.

Қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси







ЖАМИ:






         

Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб, интенсив боғ ва токзор ташкил этиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.

         

          

Ташкилот раҳбари ___________________________

___________________

                                                                                        (Ф.И.О.)

(имзо)


           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 июнь




























































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск