ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2021 й. ПҚ-5208-сон "Нукус шаҳрида аёллар ва болалар шифохонасини ташкил этиш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2021 й.

N ПҚ-5208



"НУКУС ШАҲРИДА АЁЛЛАР

ВА БОЛАЛАР ШИФОХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Соғлиқни сақлаш соҳасида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, республикада аёллар ва болалар учун замонавий, юқори технологик ҳамда ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. 2021 йил 26 май куни Тошкент ва Абу-Даби шаҳарларида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасидаги Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармасининг грант маблағларини Ўзбекистонга жалб этишда ҳамкорлик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда  Битим) тасдиқлансин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.

Ташқи ишлар вазирлиги Битимнинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани Бирлашган Араб Амирликлари томонига юборсин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари Битим кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.


2. Белгилансинки, лойиҳа доирасида қурилиш ишлари якунлангач, шифохона ўрнатилган тартибда Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармаси томонидан беғараз равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига берилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев):

а) лойиҳани амалга ошириш учун Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига зарур ер участкаси ажратилишини таъминласин.

Бунда, лойиҳа доирасида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини бузиш ҳамда мулкдорларга компенсация тўлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий амал қилсин;

б) лойиҳа майдонининг чегараларига қадар ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникацияларини ташкил этиш, жумладан электр энергияси, газ ва сув таъминоти, йўллар ва телекоммуникация тармоқлари бўйича ишларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.


4. Битимдаги келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида, лойиҳани амалга оширишда:

бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари фойда солиғи ва ижтимоий солиқдан, уларнинг ходимлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинсин;

бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари томонидан Жамғарма учунамалга ошириладиган ишлар (хизматлар, товарлар)га нисбатан "ноль" (0%) даражали ставкада қўшилган қиймат солиғи қўлланилиши таъминлансин. Бунда, қўшилган қиймат солиғи бўйича салбий фарқни қайтариш қонунчиликда белгиланган тезлаштирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади;

импорт қилинган товарлар ва моддий бойликларни мажбурий сертификатлаш тартиботларидан ўтишдан, божхона божи, акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.

Мазкур бандда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари Битим белгиланган тартибда кучга кирганидан сўнг қўлланилади.


5. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг буюртманомалари асосида белгиланган тартибда:

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов) кириш визалари расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) кўп марталик визалар берилиши ҳамда вақтинчалик яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилиши (уларнинг муддатлари узайтирилиши)ни таъминласин.


6. Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 август













































Время: 0.0360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск