ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2022 й. 341-сон "Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2022 й.

N 341




НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ЁШЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

       

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ:

ўқиш, яшаш ва транспорт харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби;

субсидия олиш учун топшириладиган ҳужжатлар, уларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш қоидалари;

талабгорларга қўйиладиган талаблар ва субсидия ажратиш шартлари;

субсидияни тайинлаш ва тўлаш тартиби;

б) Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдори;

субсидия олиш учун топшириладиган ҳужжатлар, уларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш қоидалари;

талабгорларга қўйиладиган талаблар ва субсидия ажратиш шартлари;

субсидияни тайинлаш ва тўлаш тартиби.


3. Белгилансинки:

ҳар бир талабгорга ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган (ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун ёки асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун) субсидиянинг фақат бир тури бир марта ажратилади;

субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун - 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили - 10 январдан қабул қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:

а) Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин ҳамда келишиш ва тасдиқлаш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин;

б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

субсидия олиш учун аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали юбориш бўйича электрон давлат хизматини ишга туширсин;

манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, шу жумладан, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ЯИДХПга уланишини ҳамда уларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;

в) 2022 йил 1 августга қадар ўз маблағлари ҳисобидан халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизими негизида "Ёшлар хизматлари реестри" ахборот тизимини яратиш ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини ЯИДХП билан ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси электрон базаларни интеграция қилиш таъминлангунига қадар касб-ҳунар, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш учун лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари бўлган нодавлат таълим ташкилотлари реестрини шакллантирсин ва уни ўз расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қуватлаш мақсадида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан доимий равишда ушбу ёшлар учун мамлакатимиздаги маданий мерос объектларига саёҳатлар ташкил этиш чораларини кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 июнь






















































Время: 0.0141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск