ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 21.06.2022 й. 341-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 июндаги

341-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган ёшларга

асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини

харид қилиш учун субсидия ажратишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

       

   

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшларга Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - ушбу Регламентга мувофиқ субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);


асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия - касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар) харид қилиш учун ажратиладиган субсидия.


3. Ушбу Регламентга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ҳар бир ёшга унинг талабига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади.


4. Субсидия ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича ушбу Қарор талабларига тўлиқ мос келган 500 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ажратилади.

Жорий йилда 500 нафар талабгорга субсидия ажратилгандан сўнг субсидия бериш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.

Субсидия ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича субсидия ажратилган талабгорлардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда субсидия олиш учун келгуси йилда янгидан мурожаат қилади.

Ажратилган субсидиялар сони ҳақидаги маълумотлар Агентлик томонидан yoshlarportali.uz электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.


5. Давлат хизматлари марказлари ва Агентлик ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


6. Асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

Бунда бир нафар ариза берувчига ажратиладиган субсидиянинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.


7. Ариза берувчи субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Бундай мурожаат ариза берувчи тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб бир юз саксон кун давомида амалга оширилиши лозим.


8. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатганлигини тасдиқловчи махсус сертификат ("pdf" ёки "jpg" форматда).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.


9. Ногиронлиги бўлган ёшларнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Агентлик томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда олинади.


10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.


11. Сўровнома ЭРИ ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.


12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Агентликка электрон шаклда юборилади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


14. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.


15. Ариза Агентлик томонидан ўн беш иш кунида кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчи субсидия ажратишнинг кейинги босқичига ўтади:

ариза билан ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда;

ариза берувчи руҳий касалликларга чалинган беморлар рўйхатида, шунингдек, наркология диспансери ҳисобида турмаса;

ариза берувчида ногиронлик мавжуд бўлса;

ариза берувчи касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган бўлса;

ариза берувчи тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганига бир юз саксон кундан ошмаган бўлса;

ариза берувчи муқаддам ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган субсидиялардан бирини олмаган бўлса.

Ариза берувчи ушбу бандда белгиланган талабларга мос келмаганда, Агентлик томонидан унга тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда СМС-хабарнома юборилади.

Ариза берувчи СМС-хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда субсидия ажратишни сўраб қайта мурожаат қилиши мумкин.


16. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 15-бандида кўрсатилган талабларга мос келганда Агентлик икки иш кунида мурожаатдаги маълумотларнинг тўлиқ ва асосли эканлигини текшириш учун ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисига йўналтиради.


17. Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан беш иш кунида ариза берувчининг мурожаати ушбу Регламентнинг 15-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлиги яна бир марта ўрганилиб, унга субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрланади ҳамда Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборилади.

Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.


18. Сўров асосида Агентлик ариза берувчига субсидияни тўлаши ёки уни рад этиш тўғрисида уч иш кунида қарор қабул қилади, субсидияни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинганда Агентлик асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидияни туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига ўтказади ва бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.


19. Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими келиб тушган субсидияни беш иш кунида ариза берувчининг мурожаатида кўрсатилган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини харид қилиш учун савдо ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

Савдо ташкилотидан асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини ариза берувчи маҳалладаги ёшлар етакчиси иштирокида топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олади.

Бунда далолатнома маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан тузилиб, унда ариза берувчига тақдим этилаётган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролининг номи, тури, маркаси, кафолат муддати, харид қилинган нархи ва вақти кўрсатилади.

Сотувчи, харидор ва маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан имзоланган далолатнома Агентликка топширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ушбу Регламентда белгиланган давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.


21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боради.


22. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


23. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган ёшларга

асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини

харид қилиш учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

    


    

Субъектлар

   


    

Тадбирлар

  


   

Муддатлар

    











1-босқич


Ногиронлиги бўлган

ёш фуқаро


Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишни сўраб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади.


       

Тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб бир юз саксон кун давомида

   







2-босқич

Давлат хизматлари

маркази

       

Ариза берувчи номидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.

       


Ўн дақиқа ичида








3-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


         

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосли эканлиги тасдиқланганда, мурожаатни ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисига юборади.

        


Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг икки

иш кунида








4-босқич


Маҳалладаги ёшлар

етакчиси


     

Ариза берувчининг мурожаатидаги маълумотлар тўғрилигини ўрганиб, унга субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.

         


Мурожаат келиб тушгандан

сўнг беш иш кунида








5-босқич


Ёшлар ишлари

агентлигининг туман

(шаҳар) бўлими


     

Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими ёшлар етакчисининг тавсиясини илова қилган ҳолда ариза берувчига тегишли субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Агентликка сўров юборади.

Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.

        


Мурожаат келиб тушгандан

сўнг икки иш кунида








6-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


     

1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчига субсидияни тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидияни Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига ўтказиб беради, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.

      


Маҳалладаги ёшлар

етакчиси тавсияси келиб

тушгандан сўнг уч иш

кунида








7-босқич


       

Ёшлар ишлари

агентлигининг туман

(шаҳар) бўлими

        


Субсидияни асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини харид қилиш учун реализация қилувчи ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.


Субсидия келиб тушгандан

сўнг беш иш кунида








8-босқич


Ариза берувчи


     

Реализация қилинган ташкилотдан асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролини маҳалладаги ёшлар етакчиси иштирокида қабул қилади.

      


Субсидия келиб тушгандан

сўнг








9-босқич


Маҳалладаги ёшлар

етакчиси


       

1. Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролини қабул қилиш ва топшириш бўйича далолатномани тузади.


2. Далолатномани Ёшлар ишлари агентлигига топширади.

       


Субсидия реализация

қилувчи ташкилотга

ўтказилгандан сўнг

          

           




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини

харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

          

Ариза т/р

      

Қабул қилиш санаси

   

Қабул қилган шахс

     

-


-

              

-


         

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот:

     

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар),

вилоят, республика


1.6. Ариза берувчига махсус сертификат берган таълим ташкилоти СТИР:


-

1.7. Ариза берувчи тугатган ўқув курси номи:


-

1.8. Ариза берувчи харид қилмоқчи бўлган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуроли номи:


-

1.9. Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатганлигини тасдиқловчи махсус сертификат нусхаси:


(илова қилинади)

     

II. Ногиронлиги бўлган ўн олти ёшга тўлмаган шахс

ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот:

      

2.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:


-

2.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:


-

2.4. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.:


-

2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

2.6. Ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат:


(илова қилинади)

2.7. Телефон рақами:


-

2.8. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар),

вилоят, республика

         

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 июнь






















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск