ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 21.06.2022 й. 341-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 июндаги

341-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш,

яшаш  ва  транспорт  харажатларини

қоплаш учун субсидия ажратишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

       

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - ушбу Регламентга мувофиқ субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);


касб-ҳунарга ўргатиш - ногиронлиги бўлган ёшларни тегишли йўналиш бўйича зарур билим, малака ва касбий кўникмага эга бўлиши учун ўқув дастурлари асосида касбий фаолиятга йўналтиришга қаратилган ўқитиш шакли;


нодавлат таълим ташкилоти - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, ногиронлиги бўлган ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш фаолиятини амалга оширувчи нодавлат таълим ташкилоти;


шартнома - касб-ҳунарга ўргатиш, касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш тўғрисида нодавлат таълим ташкилоти, Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими ва ариза берувчи ўртасида тузиладиган битим. Бунда шартномада ўқув курси муддати ва курс учун ҳар ойлик ва умумий тўлов миқдори, курснинг жами давомийлик муддати кўрсатилган бўлиши лозим, шунингдек, ўқув курси учун бир ойлик тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаслиги лозим;


ўқиш харажати учун субсидия - ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти ҳамда ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш учун ажратиладиган субсидия;


яшаш ва транспорт харажати учун субсидия - ногиронлиги бўлган ёшларга уларнинг нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўрганиши, уларда касбий кўникмаларнинг шакллантирилиши, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўрганиши даврида яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун ажратиладиган субсидия.


3. Ушбу Регламентга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ҳар бир ёшга унинг талабига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади.

Ўқиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаслиги лозим.

Транспорт харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори, шу жумладан йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 фоизидан ошмаслиги лозим.

Бунда километр миқдори 500 метр ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда - кўп томонга, километр миқдори 500 метрдан кам бўлган ҳолларда - кам томонга яхлитланади.

Яшаш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори бир суткада ижарада яшаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизидан ошмаслиги лозим.


4. Ушбу Регламент қоидалари Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорида белгиланган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилмайди.


5. Субсидия ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича ушбу Қарор талабларига тўлиқ мос келган 500 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ажратилади.

Жорий йилда 500 нафар талабгорга субсидия ажратилгандан сўнг субсидия бериш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.

Субсидия ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича субсидия ажратилган талабгорлардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда субсидия олиш учун келгуси йилда янгидан мурожаат қилади.

Ажратилган субсидиялар сони ҳақидаги маълумотлар Агентлик томонидан yoshlarportali.uz электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.


6. Давлат хизматлари марказлари ва Агентлик ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


7. Ўқиш харажати учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

Агентлик томонидан ўқиш харажати учун субсидия тайинланган ариза берувчиларга яшаш ва транспорт харажати учун субсидия мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ схема асосида ажратилади.

Бунда бир нафар ариза берувчига ажратиладиган ушбу субсидиянинг миқдори ўқитиш харажати учун ажратиладиган субсидиянинг жами миқдорини қўшган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.


8. Ариза берувчи субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда -эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ сўровномаларни электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

а) ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:

агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси ("pdf" ёки "jpg" форматда). Шартномада нодавлат таълим ташкилотининг номи, СТИР, банк ҳисобварағи, жойлашган манзили, ариза берувчи ўқишни истаган касб-ҳунар тури ёки таълим йўналиши, ўқиш муддати, ўқишнинг бир ойлик ва умумий тўлов миқдори кўрсатилиши лозим;

б) яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:

транспорт харажатларини қоплаш сўралганда - йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари (агар мавжуд бўлса, "pdf" ёки "jpg" форматда);

яшаш харажатларини қоплаш сўралганда - ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси (агар мавжуд бўлса, "pdf" ёки "jpg" форматда).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.


10. Ногиронлиги бўлган ёшларнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Агентлик томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда олинади.


11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.


12. Сўровнома ЭРИ ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.


13. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Агентликка электрон шаклда юборилади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


15. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизмати бепул кўрсатилади.


16. Ариза Агентлик томонидан ўн беш иш кунида кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчи субсидия ажратишнинг кейинги босқичига ўтади:

а) ўқиш харажатлари учун:

ариза билан ушбу Регламентнинг 9-банди "а" кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда;

ариза берувчи руҳий касалликларга чалинган беморлар рўйхатида, шунингдек, наркология диспансери ҳисобида турмаса;

ариза берувчида ногиронлик мавжуд бўлса;

ариза берувчи ўқимоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотида тегишли йўналиш бўйича ўқитиш ваколати мавжуд бўлса;

шартноманинг бир ойлик тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмаса;


ариза берувчи муқаддам ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган субсидиялардан бирини олмаган бўлса;

б) яшаш ва транспорт харажатлари учун:

ариза билан ушбу Регламентнинг 9-банди "б" кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда;

ариза берувчига Агентлик томонидан ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш ҳақида СМС-хабарнома юборилган бўлса;

ариза берувчи муқаддам ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган субсидиялардан бирини олмаган бўлса.

Ариза берувчи ушбу бандда белгиланган талабларга мос келмаганда Агентлик томонидан унга тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда СМС-хабарнома юборилади.

Ариза берувчи СМС-хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда субсидия ажратишни сўраб қайта мурожаат қилиши мумкин.


17. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 16-бандида кўрсатилган талабларга мос келганда Агентлик уч иш кунида:

ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборади;

нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини (ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшаши, ўқиш жойига тегишли транспортда қатнашини) жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифасини юклайди.


18. Ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия олишга ҳужжат топширган ариза берувчига юборилган СМС-хабарнома уни нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш ва ўқишни бошлаши учун кафолат ҳисобланади.


19. Мониторинг натижасида маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан беш иш кунида ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрланади ҳамда Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборилади.


20. Нодавлат таълим ташкилоти ариза берувчини ўқитиш билан боғлиқ хизмат кўрсатилганлиги тўғрисида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳисоб-фактурани ўзи жойлашган ҳудуддаги Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.


21. Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими икки иш кунида ёшлар етакчисининг тавсияси ва нодавлат таълим ташкилотининг ҳисоб-фактурасини илова қилган ҳолда ариза берувчига тегишли субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Агентликка сўров юборади.

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома берилган бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.

Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчи нодавлат таълим ташкилотида таълим олган (яшаш ва (ёки) транспорт харажати учун субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ариза берувчи яшаш ва (ёки) транспорт учун харажат қилган) бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.


22. Сўров асосида Агентлик ариза берувчига субсидияни тўлаш ёки тўлашни рад этиш тўғрисида беш иш кунида қарор қабул қилади, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.

Субсидияни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинганда Агентлик:

ўқиш харажатлари учун субсидияни туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига, туман (шаҳар) бўлими эса - нодавлат таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказади;

яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидияни туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига, туман (шаҳар) бўлими эса ариза берувчининг банк картасига ўтказади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ушбу Регламентда белгиланган давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ариза берувчилар ҳақида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.


24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боради.


25. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


26. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

      




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ўқиш харажатлари учун субсидия

ажратиладиган хорижий тиллар

ва умумтаълим фанлари

РЎЙХАТИ

         

       

Хорижий тиллар


1.

Инглиз тили


2.

Немис тили


3.

Француз тили


4.

Испан тили


5.

Итальян тили


6.

Турк тили


7.

Корейс тили


8.

Япон тили


9.

Хитой тили


10.

Араб тили


11.

Форс тили


12.

Ҳинд тили


13.

Пушту тили


14.

Дарий тили


               

Умумтаълим фанлари


1.

Она тили ва адабиёт

(ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти)


2.

Рус тили ва адабиёти


3.

Тарих


4.

Кимё


5.

Биология


6.

География


7.

Математика


8.

Физика


9.

Информатика


          

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш

харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

          

    

Босқичлар

    


     

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

    


     

Муддатлар

    











1-босқич


Ногиронлиги бўлган

ёш фуқаро


       

Нодавлат таълим ташкилотида ўқиш учун субсидия ажратишни сўраб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади.

       


Ўқишни

бошлашдан олдин







2-босқич

Давлат хизматлари

маркази

       

Ариза берувчи номидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.

       


Ўн дақиқа ичида




3-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


       

1. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосли эканлиги тасдиқланганда, ариза берувчига субсидия ажратилиши ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва унга СМС-хабарнома юборади.


2. Нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини мониторинг қилиш вазифасини юклайди.

      


Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг ўн

беш иш кунида





4-босқич

Маҳалладаги ёшлар

етакчиси

      

1. Ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини ўқиш жойига чиққан ҳолда ўрганади.


2. Ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.

       

Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг

беш иш кунида





5-босқич

Нодавлат таълим

ташкилоти

      

Ариза берувчини ўқитиш билан боғлиқ хизмат кўрсатилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактурани ўзи жойлашган ҳудуддаги Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.

      

Беш иш кунида





6-босқич

Ёшлар ишлари

агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

        

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ўтказилган мониторинг натижасида тайёрланган ариза берувчига ўқиш харажати учун субсидия ажратиш ҳақидаги тавсиясини ҳамда нодавлат таълим ташкилотининг ҳисоб-фактурасини Ёшлар ишлари агентлигига юборади.

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома берган бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС-хабарнома юборади

Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчи нодавлат таълим ташкилотида таълим олган бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.

         

     

Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг

икки иш кунида




Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг

беш иш кунида








7-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


       

Тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчининг ўқиши учун субсидия тўлови маблағларини Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига ўтказиб беради, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.

        


Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг

беш иш кунида








8-босқич


      

Ёшлар ишлари

агентлигининг туман

(шаҳар) бўлими

      


Келиб тушган субсидия тўлови маблағларини нодавлат таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб беради.


Субсидия келиб

тушгандан сўнг

икки иш кунида

       

     




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим

ташкилотида  ўқиш  даврида  яшаш  ва  транспорт

харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

          

    

Босқичлар

   


    

Субъектлар

   


     

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

     











1-босқич


Ногиронлиги бўлган

ёш фуқаро


        

Нодавлат таълим ташкилотида ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажати учун субсидия ажратишни сўраб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади.

         


Ўқишни бошлагандан

сўнг ҳар ой якуни

бўйича







2-босқич

Давлат хизматлари

маркази

         

Ариза берувчи номидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.

        


Ўн дақиқа ичида








3-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


         

1. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосли эканлиги тасдиқланганда, ариза берувчига субсидия ажратилиши ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва унга СМС-хабарнома юборади.


2. Нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг тегишли жойда ижарада яшаши ва транспорт қатновини мониторинг қилиш вазифасини юклайди.

        


Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг уч иш кунида








4-босқич


Маҳалладаги ёшлар

етакчиси


       

1. Маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчининг ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшаши, ўқиш жойига тегишли транспортда қатнашини жойига чиққан ҳолда ўрганади.


2. Ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.

      


Беш иш кунида








5-босқич


Ёшлар ишлари

агентлигининг туман

(шаҳар) бўлими


         

Маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясини илова қилган ҳолда ариза берувчига яшаш ва транспорт харажати учун субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Ёшлар ишлари агентлигига сўров юборади.

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома берган бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.

Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, яшаш ва (ёки) транспорт харажати учун субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ариза берувчи яшаш ва (ёки) транспорт учун харажат қилган бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.

           


           

Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг икки

иш кунида




Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг беш

иш кунида







6-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


      

1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчига субсидияни тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Ариза берувчининг яшаш ва транспорт харажати учун субсидия тўлови маблағларини Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига ўтказиб беради, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.

        


Ҳужжатлар келиб

тушганидан сўнг уч

иш кунида








7-босқич


      

Ёшлар ишлари

агентлигининг туман

(шаҳар) бўлими

         


Келиб тушган субсидия тўлови маблағларини ариза берувчининг банк картасига ўтказиб беради.


Субсидия келиб

тушгандан сўнг икки

иш кунида

        

          




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ўқиш харажати учун субсидия ажратиш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

         

Ариза т/р

    

Қабул қилиш санаси

    

Қабул қилган шахс

     

-


-

        

-


       

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот:

     

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар),

вилоят, республика


1.6. Таълимни ташкил этувчи нодавлат таълим ташкилоти СТИР:


(маълумот киритилади)

1.7. Ўқув курсининг тури:


-

1.8. Ўқув курсининг умумий муддати:


-

1.9. Ўқув курсининг бир ойлик тўлов миқдори:


(маълумот киритилади)

          

II. Ногиронлиги бўлган ўн олти ёшга тўлмаган шахс

ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот:

      

2.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:


-

2.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:


-

2.4. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.:


-

2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

2.6. Ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат:


(илова қилинади)

2.7. Телефон рақами:


-

2.8. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар),

вилоят, республика

         

         

          




Маъмурий регламентга

4а-ИЛОВА



Ўқиш даврида яшаш ва транспорт

харажатлари учун субсидия ажратиш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

       

Ариза т/р

      

Қабул қилиш санаси

       

Қабул қилган шахс

     

-


-

        

-


    

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот:

      

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар),

вилоят, республика


1.6. Ариза берувчи таълим олаётган нодавлат таълим ташкилоти СТИР


-

1.7. Ўқув курси тури


-

1.8. Йўл харажатлари тўловларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса)


(илова қилинади)

1.9. Йўл харажатлари миқдори


(маълумот киритилади)

1.10. Ижара шартномаси нусхаси


(илова қилинади)

1.11. Ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақида билдиришнома нусхаси

          

(илова қилинади)

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 июнь

























































Время: 0.0306
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск