ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2022 й. 343-сон "Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2022 й.

N 343




МАҲАЛЛА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ

МАСКАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари (кейинги ўринларда - масканлар) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, масканлар маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Тошкент шаҳри туманларида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда йирик туман ва шаҳарларда ҳар бешта маҳалладан биттасидаги ички ишлар органлари таянч пунктлари негизида, шунингдек, мавжуд бўш турган бинолардан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этилади ва ички ишлар органларига тегишли бўлади.


3. Қуйидагилар:

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг намунавий лойиҳаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар ҳокимликлари Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан масканларни 2023-2025 йилларда ташкил этиш ва жойлаштириш, уларни таъмирлаш, мукаммал таъмирлаш ва мебель билан жиҳозлаш дастурини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги томонидан киритиладиган рўйхатга мувофиқ бино билан таъминланган масканларни белгиланган тартибда Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоат тузилмалари билан маҳаллалар бўйича биргаликда фаолият олиб бориши тартибини тасдиқласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 23 июндаги

343-сон қарорига

1-ИЛОВА



Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани

ТУЗИЛМАСИ









Профилактика катта инспектори

(Маскан раҳбари)


































































































Кунлик хизматни бевосита ташкил этувчи масъул ходимлар


Хизматни ҳамкорликда ташкил этишда қатнашувчи давлат органлари масъуллари



Хизматни ташкил этишга кўмаклашувчи ички ишлар органлари масъул хизматлари








































V








V









V




Профилактика инспектори


Ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмаларининг вакиллари



Патруль-пост хизмати ходими










































Вояга етмаганлар бўйича инспектор-психолог




Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор





















































Профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси












Тезкор вакил





































































Пробация инспектори




















"Фидокор ёшлар" жамоатчилик гуруҳи аъзолари


























































           





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 23 июндаги

343-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг

НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАСИ


1. Маҳалла ҳукуқ-тартибот маскани (кейинги ўринларда - маскан) ўзи жойлашган фуқаролар йиғинидаги ички ишлар органлари таянч пункти ёхуд камида етти хонадан иборат алоҳида бинода ташкил этилади.


2. Масканда қуйидаги хизмат ва ёрдамчи хоналар бўлиши талаб этилади:

а) масканга киришда унинг фойе (камида тўрт кишига мўлжалланган, диван ёки стуллар билан жиҳозланган кутиш жойи) қисми;

б) онлайн суд мажлислари ўтказиладиган хона (камида саккиз киши учун стул, видеоконференцалоқа сеансини ўтказиш учун мўлжалланган қурилмалар билан таъминланган бўлиши лозим);

в) профилактика (катта) инспектори хизмат хонаси (тезкор йиғилиш ўтказиш учун камида олти кишилик стол ва стуллар билан жиҳозланган, шунингдек, профилактик тадбирларни ўтказиш учун келган шахсларга мўлжалланган камида тўртта стул, хизмат столи, бир дона кресло ҳамда диван, ҳужжатлар ва кийим шкафлари ҳамда сейф билан жиҳозланган бўлипш лозим);

г) хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ҳамда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог хизмат хонаси (профилактик тадбирларни ўтказиш учун келган шахсларга мўлжалланган камида тўртта стул, хизмат столи, бир дона кресло ва диван, ҳужжатлар сақланадиган жавон билан жиҳозланган бўлиши лозим);

д) ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ходимлари томонидан олиб келинган шахсларга нисбатан терговга қадар текширувни амалга ошириш учун мўлжалланган тезкор вакил ва суриштирувчи хонаси (терговга қадар текширувларни ўтказиш учун келган шахсларга мўлжалланган камида тўртта стул, иккитадан хизмат столи ва кресло, ҳужжатлар сақланадиган жавон билан жиҳозланган бўлиши лозим);

е) пробация инспектори ҳамда профилактика (катта) инспекторининг ёрдамчиси хизмат хонаси (белгиланган тадбирларни ўтказиш мақсадида чақиртирилган шахсларга мўлжалланган тўртта стул, иккитадан хизмат столи ва кресло, ҳужжатлар сақланадиган жавон билан жиҳозланган бўлиши лозим);

ж) дам олиш хонаси (камида тўрт кишига мўлжалланган диван ва овқатланиш учун стол ҳамда стуллардан иборат бўлган, телевизор, совиткич, микротўлқинли печь билан таъминланган бўлиши лозим) ҳамда ҳожатхона.


3. Маскан замонавий компьютер тўплами, мебель жиҳозлари (телевизор, диван, стол-стул, китоб жавони, ҳужжатлар сақланадиган жавон) ва темир сейфлар билан жиҳозланган, шунингдек, телефон алоқаси ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ҳамда тегишли алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.


4. Маскан хизмат кўрсатадиган ҳудуднинг чегаралари туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғи томонидан мазкур туман (шаҳар) ҳокими билан келишган ҳолда чегара ҳудуди узвий бир-бири билан боғлиқ бўлган бешта маҳалла (қишлоқ, овул)нинг ҳудуди миқёсида белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори билан тасдиқпанади ҳамда уларнинг тартиб рақами мазкур қарор билан белгиланади.


5. Масканда ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари томонидан бириктирилган ходимлар белгиланган тартибда хизмат олиб боради. Ҳудудда хизмат олиб боришга бириктирилган ходимлар белгиланган тартибда масканда юритиладиган дафтарда қайддан ўтади.


6. Масканнинг кириш жойида ушбу намунавий лойиҳага иловага мувофиқ туман (шаҳар) бўйича бир хил намунадаги баландлиги 80 см, эни 60 см ўлчамда, тўқ кўк фонга оқ рангда ёзилган пешлавҳа ўрнатилади.


7. Пешлавҳада ички ишлар органи номи, маскан рақами, хизмат кўрсатадиган маҳалла (қишлоқ, овул)лар номлари, профилактика (катта) инспекторлари ва ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми телефонларини акс эттирувчи ёзув бўлади.


8. Маскан фойесида фуқаролар учун ариза, шикоят ва таклифлар ёзиш намуналари, профилактика (катта) инспекторларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари нормаларидан кўчирмалар, давлат рамзларига, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид плакатлар ва эслатмалар жойлаштирилади.


9. Масканда профилактика инспекторининг хизмат хонаси деворига маъмурий ҳудуднинг 130 см х 200 см ўлчамли харитаси осиб қўйилади.

Ушбу харитада корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар жойлашган бинолар, шунингдек, кўчалар, мавзелар, бозорлар, интернет-кафелар, умумий овқатланиш шохобчалари, тунги кўнгилочар (дам олиш) жойлар, таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасалари, оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлар, турар жой бинолари рақамлари махсус белгилар билан акс эттирилади.

Хаританинг пастки қисмида ташкилотлар номи кўрсатилади.


10. Маскан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда алоқа воситалари, видеокузатув камералари учун монитор, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази билан бевосита алоқа қилиш имконини берадиган маълумотлар базасининг дастурий таъминоти, компьютер техникаси билан таъминланади.






Намунавий лойиҳага

ИЛОВА



Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг намунавий

ПЕШЛАВҲАСИ

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 июнь
















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск