ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

"Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.06.2022 й. 344-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 23 июндаги

344-сон қарорига

ИЛОВА



"Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик

ҳаракатини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма маблағларини бошқариш, шунингдек, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг (кейинги ўринларда - "Ватан таянчи" ҳаракати) алоҳида бюджетдан ташқари маблағларини сақлаш учун "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси молия хизматида алоҳида депозит ҳисобварағида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.


3. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш "Ватан таянчи" ҳаракатининг раҳбари томонидан тасдиқланган ва Тошкент ҳарбий округи молия хизматида белгиланган тартибда рўйхатга олинадиган йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


4. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш "Ватан таянчи" ҳаракати раҳбари томонидан амалга оширилади.


5. Йил охирида Жамғарма маблағларининг қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига киритилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича дастурлар, "йўл хариталари" доирасида белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;

"Ватан таянчи" ҳаракатининг вақтинча бўш маблағларини давлат улуши бўлган тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушадиган тушумлар;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, шунингдек, бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларда сарфланади:

ўкувчи ёшларга ҳар томонлама таълим-тарбия бериш мақсадида умумтаълим мактабларида амалий ва техник йўналишдаги тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;

"Ватан таянчи" ҳаракатини сақлаш, унинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек, маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар ўтказиш.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ БЎЙИЧА ДАРОМАД

СМЕТАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ВА САРФЛАШ


8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси "Ватан таянчи" ҳаракатининг раҳбари томонидан тасдиқланади ва Тошкент ҳарбий округи молия хизматида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.


9. Жамғармадан маблағлар ажратиш ва уларни сарфлаш даромадлар ва харажатлар сметаси Тошкент ҳарбий округи молия хизматида рўйхатга олинганидан сўнг амалга оширилади.


10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда Тошкент ҳарбий округи молия хизматида рўйхатга олинади.


11. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик хайрияларининг тўлиқ суммаси, агар ҳомий билан аниқ мақсадлар учун йўналтирилиши келишилмаган бўлса, "Ватан таянчи" ҳаракатининг фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ

БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ БЕРИШ


12. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари рўйхати асосида юритилади.


13. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот белгиланган тартибда "Ватан таянчи" ҳаракатининг раҳбари томонидан Тошкент ҳарбий округи молия хизматига тақдим этилади.


14. "Ватан таянчи" ҳаракатининг раҳбари қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

Жамғарма маблағларининг қонуний ва мақсадли йўналтирилиши;

Жамғарма маблағларининг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда сарфланиши;

Жамғарма маблағлари бўйича харажатларнинг тўғри ҳисобга олиниши;

Жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланилиши;

юридик ва жисмоний шахслар (етказиб берувчилар) билан тузиладиган шартномаларнинг асосли ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ва тузилиши.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Жамғарма маблағларининг тўғри шакллантирилиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Молия-иқтисод бош бошқармаси, Назорат-тафтиш бошқармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 июнь



















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск