ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2022 й. 345-сон "Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2022 й.

N 345



ТАЪСИСЧИСИ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ

БЎЛГАН УНИТАР КОРХОНАЛАРГА ҒАЗНАЧИЛИК

ОРҚАЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

      

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига мувофиқ:

2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши;

Молия вазирлиги Ғазначилигига ўтказилган унитар корхоналарнинг бўш маблағлари тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманома тақдим этиш орқали жойлаштирилиши;

2022 йилгача давлат унитар корхоналари бўш маблағларининг тижорат банклари депозитларига жойлаштирилган миллий валютадаги маблағлари депозитлар муддати тугагандан сўнг, уларнинг муддати узайтирилмасдан тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

унитар корхоналарнинг маблағлари ҳисобини шахсий ғазна ҳисобварақларида юритиш;

ғазначиликда унитар корхоналарнинг юридик мажбуриятларини ҳисобга олиш;

ғазначиликда унитар корхоналарнинг молиявий мажбуриятларини ҳисобга олиш ҳамда харажатларни тўлаш;

унитар корхоналарнинг шахсий ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш турган маблағларни бошқаришни тартибга солиш.


3. Молия вазирлиги Марказий банк, Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда:

а) ўн кун муддатда Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарни мазкур қарор қабул қилингандан бошлаб 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич ғазна ижроси билан қамраб олиш графигини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатларга қадар ғазна ижроси билан қамраб олинадиган унитар корхоналарнинг тижорат банкларида очилган ҳисобварақларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, қолдиқ маблағларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилишини ҳамда банк ҳисобварақлари белгиланган тартибда ёпилишини таъминласин;

в) ғазна ижроси билан қамраб олиш жараёнига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ходимларни унитар корхоналарга бириктирсин;

г) 2023 йил 1 февралга қадар тажриба натижаларидан келиб чиқиб, бошқа вазирлик ва идоралар таркибидаги унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. Белгилансинки, ғазначилик билан қамраб олинган унитар корхоналар томонидан тижорат банкларида ҳисобварақ очиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


5. Молия вазирлиги 2023 йил 1 январга қадар:

ғазна ижроси билан қамраб олинган унитар корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини автоматлаштирилган ҳолда юритиш мақсадида "ЎзАСБО" дастурий мажмуасининг хўжалик юритувчи корхоналарга мослашган янги модулини ишлаб чиқсин;

ғазна ижроси билан қамраб олинган унитар корхоналарнинг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартибини тасдиқласин.

Бунда "ЎзАСБО" дастурий мажмуасининг хўжалик юритувчи корхоналарга мослашган янги модули ишлаб чиқилгунга қадар ғазначилик билан қамраб олинган унитар корхоналарга ўзлари томонидан фойдаланиб келинаётган дастурий таъминот орқали бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рухсат берилсин.


6. Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари 2022 йил 1 июлдан бошлаб шакллантирилган режа-жадвал асосида таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари учун давлат харидлари ҳамда ғазна ижроси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил қилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 июнь




















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск