ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.06.2022 й. 345-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 июндаги

345-сон қарорига

ИЛОВА



Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган

унитар корхоналарга ғазначилик орқали

хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Ушбу Низом таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган ва ғазна ижроси билан қамраб олинган унитар корхоналарга (кейинги ўринларда - унитар корхоналар) ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


юридик мажбуриятлар - унитар корхоналар томонидан тузилган шартномалар, шунингдек, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида унитар корхоналарда юзага келадиган мажбуриятлар;


молиявий мажбуриятлар - унитар корхоналардан пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан, ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар;


корпоратив банк картаси - юридик шахсга банк томонидан бериладиган, корпоратив банк картасини сақловчисига карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов картаси.



2-БОБ. УНИТАР КОРХОНАЛАР УЧУН ШАХСИЙ

ҒАЗНА ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ОЧИШ

ВА ЁПИШ ТАРТИБИ


3. Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ хизмат кўрсатилади.

Унитар корхоналар учун ғазначилик томонидан ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини (кейинги ўринларда - ШҒҲ) очиш ва ёпиш ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклдаги аризага асосан амалга оширилади.

Унитар корхоналарнинг ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун аризаси ғазначиликка тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Унитар корхоналар томонидан ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун тақдим этилган аризалар нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ тўлдирилмаган ҳолларда, тақдим этилган аризалар улардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта киритиш учун бир иш куни давомида қайтарилади ва бу ҳақда унитар корхоналар хабардор қилинади.


4. 2023 йил 1 январдан бошлаб унитар корхонанинг ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун аризаси, ШҒҲни очилганлиги ёки қайта киритиш тўғрисидаги хабарномалар электрон шаклда "ЎзАСБО" дастурий мажмуаси орқали амалга оширилади.



3-БОБ. ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР

СМЕТАЛАРИНИ ТУЗИШ, ТАСДИҚЛАШ ҲАМДА

УЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


5. Унитар корхоналар келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар сметаларини жорий йилнинг 1 декабрига қадар тузади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг таъсисчиси бўлган бюджет ташкилотлари жорий йилнинг 10 декабрига қадар рўйхатга олади.

Унитар корхоналарнинг даромадлар ва харажатлар сметаларига ўзгартиришлар уларнинг таъсисчиси бўлган бюджет ташкилотлари томонидан рўйхатга олинади.


6. Унитар корхоналар томонидан уларнинг харажатлар сметалари йил ойлари бўйича тақсимланган ҳолда харажатларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари бўйича иқтисодий таснифга мувофиқ ҳар бир харажат гуруҳи бўйича, учинчи ва тўртинчи гуруҳи харажатлари бир харажат гуруҳи бўйича юритилади.

Унитар корхоналарнинг харажатлар сметалари уч нусхада тузилади.


7. Унитар корхоналарнинг таъсисчиси бўлган бюджет ташкилотлари ушбу корхоналарнинг харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни талаб қилишга ҳақлидир.

Унитар корхоналарнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасининг даромад қисми молия йили бошидаги маблағлар қолдиғи ҳамда даромадларнинг манбалар кесимидаги прогнозидан ташкил топади.


8. Унитар корхоналарнинг даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда уларга ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "ЎРМВ" АТ) автоматик тарзда ҳисобга олинади.


9. Харажатлар сметасининг ва уларга иловаларнинг шакллари, шунингдек, уларни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.



4-БОБ. ЮРИДИК МАЖБУРИЯТЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ


10. Унитар корхоналарнинг давлат харидлари доирасида тузилган ва белгиланган тартибда махсус ахборот порталида юритиладиган Шартномаларнинг ягона реестрига киритилган шартномалари ва уларга қўшимча келишувлар "ЎРМВ" АТда автоматик тарзда ҳисобга олинади.


11. Ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгунга қадар унитар корхоналар томонидан тузилган шартномалар бўйича тўловлар молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш йўли билан тўлаб берилади.


12. Унитар корхоналарнинг давлат харидлари бўйича тузилган шартномалари ва уларга қўшимча келишувлари қонунчилик доирасида тузилганлиги учун мазкур шартномаларни имзолаган унитар корхоналарнинг раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.


13. Шартномалар ва уларга қўшимча келишувларнинг "ЎРМВ" АТда ҳисобга олиниши ушбу шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар бўйича унитар корхоналарнинг номидан ва уларнинг топшириғи бўйича ғазначилик бўлинмалари томонидан тўловларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.



5-БОБ. КОРПОРАТИВ БАНК КАРТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ


14. Унитар корхоналар корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда қўйидаги товарлар ва хизматларни харид қилиши мумкин:

а) фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ хизмат сафарлари учун ва бошқа ҳолатлардаги чипталар (авиа, темир йўл ва йўналиш транспортига) ва яшаш харажатлари;

б) хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг расмий делегациялари ташрифларини таъминлаш (меҳмонхона, транспорт хизматларини кўрсатиш, эсдалик сувенирлари, совғалар, гуллар, озиқ-овқат таъминоти, кечки овқат, фуршет, кофе-брейк) билан боғлиқ харажатлар;

в) бензин, суюлтирилган ва сиқилган газ, дизель ёқилғиси;

г) қонунчиликка мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган ҳоллардаги товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) бир молия йили давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдоригача бўлган давлат харидлари, ушбу банднинг "а", "б" ва "в" кичик бандларидаги харидлар бундан мустасно.

Ушбу бандда қайд этилмаган товарлар ва хизматларнинг корпоратив банк картаси орқали харид қилиниши тақиқланади.



6-БОБ. МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ҲАМДА ХАРАЖАТЛАР ТЎЛОВИ


15. Унитар корхоналарга қонунчиликка мувофиқ бюджет ташкилотлари учун белгиланган бюджет таснифи қўлланилади.


16. Унитар корхоналарнинг I ва II гуруҳ бўйича харажатлар тўлови биринчи навбатда амалга оширилади. Бунда I гуруҳ харажатларини II гуруҳ харажатлари тўловисиз амалга ошириш тақиқланади (иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари).

Тегишли ШҒҲда I ва II гуруҳ харажатлари тўлови учун зарур маблағларни қоплайдиган қолдиқлар мавжуд бўлганда, III ва IV гуруҳ харажатларни амалга оширишга рухсат этилади.


17. Унитар корхоналар бюджетга ойлик иш ҳақи бўйича мажбурий йиғимларни тўлаш, нақд пул маблағларини олиш ёки ходимларнинг банк карталарига маблағларни ўтказиш учун ушбу Низомга 5 - 7-иловаларга мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномалари, ғазна мемориал ордерлари ва буюртманомани "ЎзАСБО" дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда Ғазначилик бўлинмаларига юборади.


18. Унитар корхоналар нақд пул шаклидаги маблағларни олиш учун тижорат банкларида тегишли баланс ҳисобварақлари очади.


19. "ЎзАСБО" дастурий мажмуасига уланган унитар корхоналар ходимларининг иш ҳақи суммаларини банк карточкаларига ўтказиш учун ходимлар рўйхатини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда банкларга фақатгина электрон шаклда юборади.


20. Унитар корхоналар қонунчиликка мувофиқ хўжалик фаолиятига доир солиқлар, давлат божлари, бошқа мажбурий йиғимлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар бўйича тўловларни амалга ошириш учун ушбу Низомга 4 - 5-иловаларга мувофиқ буюртманома, тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини "ЎзАСБО" дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юборади.


21. Унитар корхоналар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини электрон шаклда юборгандан сўнг Ғазначилик бўлинмалари томонидан кўриб чиқилиб, хато ва камчиликлар аниқланмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида тўлаб берилади.

Агарда, хато ва камчиликлар аниқланса, уларни кўрсатган ҳолда бир иш кунидан кечиктирмасдан электрон шаклда унитар корхонага қайтарилади.


22. Унитар корхоналарнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари бўйича тўловлар товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар асосида амалга оширилади.

Бунда товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар "ЎРМВ" АТга электрон шаклда юборилгандан сўнг тўловлар электрон тўлов топшириқномалари ва/ёки ғазна мемориал ордерлари асосида амалга оширилади.


23. Унитар корхоналарнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари бўйича электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари тегишли шартномага (юридик мажбуриятга) мувофиқлиги бўйича назорат ғазначилик бўлинмаси томонидан бир иш куни ичида амалга оширилади, камчиликлар аниқланганида уларни кўрсатган ҳолда электрон шаклда унитар корхонага қайтарилади.



7-БОБ. УНИТАР КОРХОНАЛАРНИНГ ШАХСИЙ

ҒАЗНА ҲИСОБВАРАҒИДАГИ ВАҚТИНЧА БЎШ ТУРГАН

МАБЛАҒЛАРНИ БОШҚАРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ


24. Унитар корхоналар ўзларининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига Ғазначиликка буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирадилар.


25. Унитар корхоналарнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳажми ва муддатлари, фоиз ставкасининг энг кам миқдори, лотлар сони ва жойлаштириш вақти унитар корхоналар томонидан белгиланади.


26. Унитар корхоналар томонидан илгари жойлаштирилган вақтинча бўш турган маблағлар депозит муддати тугагунга қадар тижорат банкларининг депозит хисобварақларида сақланади ва муддати узайтирилмасдан, депозит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилади.


27. Унитар корхоналарнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлари икки иш куни мобайнида тўлиқ ҳажмда уларнинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.


28. Унитар корхоналар томонидан илгари жойлаштирилган вақтинча бўш турган маблағлар депозит муддати тугагандан сўнг ўз вақтида қайтарилиши учун унитар корхоналар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари жавобгардир.



8-БОБ. МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАР БЎЙИЧА

УНДИРУВНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ ИЖРО

ҲУЖЖАТЛАРИНИ БАЖАРИШ ҲАМДА

ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


29. Унитар корхоналарнинг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари мазкур Низомга мувофиқ бажарилади.


30. Ижро ҳужжатларида қарздор унитар корхоналарнинг реквизитлари тўғри (ягона ғазна ҳисобварағи ва ШҒҲ) кўрсатилиши лозим. Қарздорнинг реквизитлари нотўғри кўрсатилган ижро ҳужжатлари ғазначилик бўлинмалари томонидан реквизитларни аниқлаштириш учун қайтарилади.


31. Унитар корхоналарнинг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш уларнинг ШҒҲдаги мавжуд маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда унитар корхоналарнинг ШҒҲда маблағлари бўлмаганда ёки етарли бўлмаганда улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушиши режалаштирилган маблағлар ҳисобидан иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилгандан сўнг ижро этилади.


32. Ғазначилик бўлинмалари ижро ҳужжатини олгандан сўнг ўн кун муддатда унинг бажарилишини қуйидаги йўл билан таъминлайди:

унитар корхоналарнинг барча ШҒҲлари бўйича тўловларини ва шартномаларини ҳисобга олишни (иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бундан мустастно) вақтинча тўхтатиш, шунингдек, маблағлардан фойдаланиш бўйича ижро ҳужжатида назарда тутилган чекловларни таъминлаш;

ижро ҳужжатини илова қилган ҳолда, тегишли харажатлари вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида унитар корхоналарни ёзма хабардор қилиш;

унитар корхоналарнинг ШҒҲдаги маблағлари қолдиғи доирасида маблағларни ўтказиш.


33. Унитар корхоналар ижро ҳужжатини ёки ғазначилик бўлинмасининг тегишли хабарномасини олгандан сўнг маблағларни ўтказиб бериш учун икки иш куни ичида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ буюртманомани "ЎзАСБО" дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юборади.

Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртманомани кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва "ЎРМВ" АТда электрон шаклда ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганда эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда унитар корхонага қайтаради.


34. Ғазначилик бўлинмасида буюртманома дастурий мажмуасидан ҳисобга олинганидан сўнг унитар корхона бир иш куни ичида "ЎзАСБО" дастурий мажмуасида тўлов топшириқномаси ёки ғазна мемориал ордерини шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.

Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов топшириқнома ёки ғазна мемориал ордерларини "ЎРМВ" АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов топшириқномаси ва ғазна мемориал ордерларида камчиликлар аниқланса, тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда унитар корхонага қайтаради.


35. Унитар корхоналар томонидан мазкур Низомнинг 33 ва 34-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганида ёки муддатида тақдим этилмаганда ғазначилик бўлинмалари мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган тартибда ва муддатларда ижро ҳужжати бўйича тўловни мустақил амалга оширади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Унитар корхоналар ғазначилик бўлинмаларидан тегишли ШҒҲдан кўчирмалар ва уларга иловаларни олади.

Бунда "ЎзАСБО" дастурий мажмуасига уланган унитар корхоналар кўчирмаларни электрон ҳужжат кўринишида "УзАСБО" дастурий мажмуасидан олади ва электрон шаклда тақдим қилинган кўчирмалар унитар корхоналарга қоғоз кўринишида тақдим этилмайди.


37. Унитар корхоналарнинг маблағлари уларнинг тегишли ШҒҲга кирим қилинади ва мазкур унитар корхоналар тушумлари ёки ШҒҲ ҳисобидан аввал амалга оширилган касса харажатларининг тикланиш суммалари сифатида ҳисобга олинади.


38. Унитар корхоналарнинг ШҒҲга келиб тушган маблағлари тўғри акс эттирилишини таъминлаш учун тегишли тижорат банклари томонидан юбориладиган электрон тўлов ҳужжатларининг "тўлов мақсади" устунида мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ маълумотномада кўрсатилган тегишли тўлов кодлари, шунингдек, унитар корхоналарнинг ШҒҲлари кўрсатилиши лозим.


39. Унитар корхоналарнинг ШҒҲга нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағлари ғазначилик бўлинмалари томонидан унитар корхоналарнинг ёзма мурожаатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида қайтарилади, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ундириладиган тўловлар бундан мустасно.

"ЎзАСБО" дастурий мажмуасига уланган унитар корхоналарининг ШҒҲларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағлари электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларини ғазначилик бўлинмаларига юбориш орқали қайтарилади.


40. "ЎзАСБО" дастурий мажмуаси орқали ғазначилик бўлинмаларига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборилган электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, электрон ҳужжатларга асос бўлган ҳужжатларнинг асли, шунингдек, шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун унитар корхоналар жавобгар ҳисобланади.


41. Ғазначилик бўлинмалари юридик ва молиявий мажбуриятларнинг ўз муддатида ва тўғри ва ҳисобга олинишига, тўловларнинг амалга оширилиши ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқлилигига, шунингдек, ўзларига юкланган бошқа вазифаларнинг мазкур Низомга мувофиқ бажарилишига жавобгардир.


42. Унитар корхоналар давлат харидларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш, шу жумладан, бошланғич нархни белгилаш, тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланиши, мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечими, шунингдек, ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилган юридик ва молиявий мажбуриятлар бўйича амалга оширилган харажатларнинг тузилган харажатлар сметасига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.


43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

            




Низомга

1-ИЛОВА



Таъсисчиси бюджет ташкилотлари

бўлган унитар корхоналарга ғазначилик

орқали хизмат кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

1-босқич


Унитар корхоналар


Шахсий ғазна ҳисобварағи очиш учун ғазначилик бўлинмаларига ариза тақдим этади.


         

Давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг 1 иш куни ичида, мавжуд унитар корхоналар - график асосида

         



































2-босқич


Ғазначилик бўлинмалари


        

Давлат унитар корхоналари учун шахсий ғазна ҳисобварағи очилишини амалга оширади.

        


1 иш куни





























3-босқич


Ғазначилик бўлинмалари


      

Унитар корхоналари томонидан давлат харидлари доирасида махсулот (иш, хизмат) етказиб берувчи корхоналар ўртасида тузилган шартномаларини тегишли ахборот тизимида ҳисобга олади.

Тўловларни давлат унитар корхоналари томонидан "ЎзАСБО" дастурий мажмуаси орқали юборилган тўлов топшириқномага асосан амалга оширади.

      


доимий















































4-босқич


Унитар корхоналар


         

Вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманома тақдим этиш йўли билан жойлаштирилади.

        


талабга кўра



































5-босқич


Унитар корхоналар ёки

тугатиш комиссияси


Тегишли Ҳукумат қарорига мувофиқ давлат унитар корхонасини тугатиш жараёни якунлангандан сўнг шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш учун ғазначилик бўлинмаларига ариза тақдим этади.


1 иш кунида







































6-босқич

Ғазначилик бўлинмалари


Унитар корхоналар учун шахсий ғазна ҳисобварағи ёпилишини амалга оширади.


1 иш куни




          

         



Низомга

2-ИЛОВА



Шахсий ғазна ҳисобварағи (лари) очиш тўғрисида

АРИЗА

20 __ йил "____" _____________

            

Унитар корхона томонидан тўлдирилади

         


         

Унитар корхона номи


         

Маблағ манбаси


         

Вилоят


         

Туман (шаҳар)


         

Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди


         

Ташкилий тасниф коди


         


да шахсий ғазна ҳисобварағи очишни сўрайман.

(Ғазначилик органи)


          

Корхона раҳбари

           





                               М.Ў.


(имзо)


(Ф.И.О.)

             

Корхона бош ҳисобчиси







(имзо)


(Ф.И.О.)

             

Ғазначилик органи томонидан тўлдирилади

         


         

Шахсий ғазна ҳисобварағини очиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текширди

         






(ходимнинг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

         


да шахсий ғазна ҳисобварағи очишга рухсат этилади

(Ғазначилик органи)


          

            Раҳбар






М.Ў.


(имзо)


(Ф.И.О.)

             

20 ___ йил "____" _____________ да шахсий ғазна ҳисобварағи очилди

         


Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами

          

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами

          

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

          


Ғазначилик органининг шахсий ғазна ҳисобварағи очганлиги ҳақидаги белгиси

         

           




Низомга

3-ИЛОВА



Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида

АРИЗА

20 __ йил "____" _____________

         

Унитар корхона томонидан тўлдирилади

         


         

Унитар корхона номи


         

Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди


         

Ташкилий тасниф коди


         

Ғазначилик органи номи


         

Шахсий ғазна ҳисобварағи рақами


         


(маблағ олувчи)

          


сабабли

(сабаби кўрсатилади)


         

шахсий ғазна ҳисобварағини ёпишингизни сўрайди.

            

Корхона раҳбари

           





                                 М.Ў.


(имзо)


(Ф.И.О.)

             

Корхона бош ҳисобчиси







(имзо)


(Ф.И.О.)

             

Ғазначилик органи томонидан тўлдирилади

         


         

Масъул ходим









(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

        

Тегишли бўлим (сектор) бошлиғи








(имзо)


(Ф.И.О.)

             

Раҳбар








(имзо)


(Ф.И.О.)

             

20 ___ йил "___" _____________

        


Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида Ғазначилик органи белгиси

         

         




Низомга

4-ИЛОВА



Юридик мажбуриятларни ҳисобга олишга

БУЮРТМАНОМА

        

20__ й. "___"___________ - сон

20__й. ________________ учун

       

Буюртмачи номи


         

Бюджет таснифининг коди


         

Шахсий ғазна ҳисобварағи


         

(сўмда)

Ҳужжат

рақами

       

Ҳужжат

санаси

    

Тўловни

олувчининг номи

    

Тўловни олувчининг банк

реквизитлари (шахсий ғазна

ҳисобварағи)

   

Суммаси

      

    

        



        

          


           

Тақдим қилинган сана

20___й. "__"______

         

Корхона раҳбари

           





                                    М.Ў.


(имзо)


(Ф.И.О.)

             

Корхона бош бухгалтери







(имзо)


(Ф.И.О.)

             

        




Низомга

5-ИЛОВА



Тўлов топшириқномаси

-сонли






Сана

кк.оо.йййй

       

Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи

Маблағларни

тўловчининг СТИРи

Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи

Маблағларни тўловчига

хизмат кўрсатувчи

банк коди

Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи

Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

Маблағларни олувчига

хизмат кўрсатувчи

банк коди

Сумма (сўз билан)

Тўлов мақсади

        

  ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот

  номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади

          

Корхона раҳбари

Корхона бош

ҳисобчиси

(Ф.И.О., имзо)

(Ф.И.О., имзо)

                               М.Ў.


Тўлов топшириқномаси

-сонли






Сана

кк.оо.йййй

       

Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи

Маблағларни

тўловчининг СТИРи

Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи

Маблағларни тўловчига

хизмат кўрсатувчи

банк коди

Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи

Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

Маблағларни олувчига

хизмат кўрсатувчи

банк коди

Сумма (сўз билан)


Тўлов мақсади

          

  ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот

  номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади

           

Ғазначилик бўлинмаси раҳбари

Масъул ходим

(Ф.И.О., имзо)

(Ф.И.О., имзо)

                                              М.Ў.

         

         




Низомга

6-ИЛОВА



______ -сонли ғазна мемориал ордери

             

Сана

КК.ОО.ЙЙЙЙ

            

Тўловчи

          

Тўловчининг номи


Тўловчинг ш.ғ.ҳ.


СТИР

Суммаси


          

         

Олувчи

          

Олувчининг номи


Олувчининг ш.ғ.ҳ.


СТИР

Суммаси сўз билан


Тўлов мақсади

         

  ХХХХХ (тўлов коди), ШҒҲ

  ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи,

  СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади

         

Корхона раҳбари

      

Имзо

         

Ф.И.О.

М.Ў.

Корхона бош ҳисобчиси

      

Имзо

        

Ф.И.О.

         

          

______ -сонли ғазна мемориал ордери

            

Сана

КК.ОО.ЙЙЙЙ

           

Тўловчи

          

Тўловчининг номи


Тўловчинг ш.ғ.ҳ.


СТИР

Суммаси


        

         

Олувчи

         

Олувчининг номи


Олувчининг ш.ғ.ҳ.


СТИР

Суммаси сўз билан


Тўлов мақсади

           

  ХХХХХ (тўлов коди), ШҒҲ

  ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи,

  СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади

          

        

Ғазначилик бўлинмаси раҳбари

       

Имзо

      

Ф.И.О.

М.Ў.

Масъул ходим

       

Имзо

        

Ф.И.О.

           

          




Низомга

7-ИЛОВА



I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик

ва молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича

_____-сон буюртманома

       





сана



(туман, шаҳар, вилоят) Ғазначилик бўлинмаси

             


нинг


ойи учун юридик ва молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича

корхона номи


ой номи


         






шахсий ғазна ҳисобварағи





           

(сўм)

Т/р

   

Иқтисодий

тасниф

коди

       

Ҳисобланган

иш ҳақи


Ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар*

         

Жами

ушлан-

ди


Банк

карточ-

кала-

рига

ўтка-

зиш

      

Нақд

пул

олиш

учун

баланс

ҳисоб-

варақ-

ларига

ўтка-

зиш

       

Ол-

динги

ойлар

қарз-

дор-

лиги

         

Жами

тўлаш

учун

     

Ягона

Ижти-

моий

тўлов

(__%)

   

жами

шу

жумла-

дан:

имти-

ёзли

(мод.

ёрдам

ва

бош-

қалар)

       

жис-

мо-

ний

шахс-

лар

даро-

мад

соли-

ғи

   

фуқа-

ролар-

нинг

суғур-

та

бадал-

лари

(__%)

        

касаба

уюш-

маси

бадали

    

шахсий

жамға-

риб

бори-

ладиган

пенсия

ҳисоб-

варағига

бадал

          

аванс

   

али-

мент-

лар

….

….

….

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

    

    










    

    










    

   











    

       



















   

      


















Жами

   










           

Изоҳ. Ушбу сўровномада берилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаймиз.


*) Ушбу буюртманинг "Ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар" қисмида кўрсатилган ходимларнинг иш ҳақидан ихтиёрий ушланмалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ва ходимларнинг ёзма розилиги асосида ушланмоқда. Иш ҳақидан ихтиёрий ушланмалар масаласи бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари ёки юқоридаги ходимларнинг розилигининг ишончсизлиги аниқланганда жавобгарликни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз.

           

Корхона

раҳбари

   

________

(имзо)

            

_________________

(Ф.И.О.)

Ғазначилик бўлинмасининг

ходими қабул қилди

        

________ 20__ й "__" _______

                    (имзо)

                                                    М.Ў.

Корхона бош бухгалтери

         

________

(имзо)

         

_________________

(Ф.И.О.)

Корхонанинг ходими

қабул қилди

         

________ 20__ й "__" _______

                   (имзо)

            

          




Низомга

8-ИЛОВА



Тўлов турлари бўйича

МАЪЛУМОТНОМА

             

Т/р

    

Тўлов

коди

         

Тўлов турлари

           

1.

09610

Унитар корхоналарнинг жамғармаларига тўловлар:


1. Етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан унитар корхоналарга тўловлар.


2. Унитар корхоналар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш натижасида ижарага олувчиларнинг тўловлари.


3. Ажратмалар ҳисобига тўловлар.


4. Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар томонидан олдинги йиллар шартномалари бўйича дебиторлик қарзлари тўловлари.


5. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан унитар корхоналарга кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдамлари.


6. Юқоридагилардан ташқари бошқа тўловлар.

          

2.

09620

Ортиқча ёки нотўғри ўтказилган маблағларнинг

унитар корхоналарга қайтарилиши:

         

1. Нақд пул олиш учун очилган баланс ҳисобварақларидан маблағларнинг қайтиши.


2. Ишлатилмаган депонентларнинг қайтарилиши.


3. Ғазначилик бўлинмалари томонидан илгари ўтказилган маблағларни етказиб берувчининг банкдаги ҳисобварағи ўзгарганлиги, ёпилганлиги ва бошқа сабабларга кўра банклар томонидан қайтарилиши.


4. Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан амалдаги шартномалар бўйича унитар корхоналарга маблағларни қайтариш.


5. Биржага ўтказиб берилган молиявий закалат суммаларининг унитар корхоналарга қайтариш.


6. Бошқа ҳолатларда маблағларни қайтариш.

             

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 июнь

























































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск