ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2022 й. ПҚ-298-сон "Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2022 й.

N ПҚ-298



АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШДА АҲОЛИГА ҚЎШИМЧА

ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда автотранспорт воситалари ҳайдовчилари учун қўшимча қулайликларни яратиш, аҳолининг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, шунингдек, фуқароларимизнинг бу борадаги истаклари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Кенг жамоатчилик билан ўтказилган очиқ мулоқот доирасида аҳолидан автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари миқдорини камайтириш ҳамда автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар келиб тушаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинсин;

жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари этиб белгилансин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) ишлаб чиқарилганига ўн йилгача бўлган жисмоний шахсларга тегишли енгил автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ихтиёрий равишда амалга оширилади;

б) енгил автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:

ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача бўлган енгил автомототранспорт воситалари - икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспорт воситалари - бир йилда бир марта.

Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспорт воситалари учун татбиқ этилмайди.


4. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан бир қаторда ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ҳам амалга ошириш тартиби жорий этилсин.

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатини автоматик тарзда сақлаб қолиш тартибини жорий этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 июндаги

ПҚ-298-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириии ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 547-сон қарорининг 2-бандида:


а) "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"a) M1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 30 фоиздан кам бўлмаган даражада, шунингдек, М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 30 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) тасдиқланган давлат стандарти бўйича, шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси юқорида белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлмаган даражада ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган; эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга бериладиган рухсатномага асосан амалга оширилади";


б) "б" кичик банди "автотранспорт воситалари орқа ойнасининг тусини," сўзларидан кейин "M1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг," сўзлари билан тўлдирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги "б-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"б-1) ойналар тусини ўзгартиришга рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автоматик тарзда сақлаб қолинади;";


г) "в" кичик бандида:

иккинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошиси иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн тўрт баравари миқдорини ташкил этади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 125-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 31 декабрга қадар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизматлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари учун биттадан ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларини харид қилсин ва фойдаланишга киритсин";


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тадбиркорлик субъектлари мобиль диагностика станцияларидан фақат тадбиркорлик субъектларининг стационар (турғун) диагностика станциялари мавжуд бўлмаган узоқ ҳудудларда фойдаланади";


г) 1-иловада:


4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари - бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганига олти йилдан кўп бўлмаган юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача (ўн тўртинчи йили ҳам) бўлган жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилганига олти йилдан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари, ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда.

Ишлаб чиқарилганига ўн йилгача (ўнинчи йили ҳам) бўлган жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ишлаб чиқарилганлигидан қатъи назар транспорт воситаларини ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда), уларнинг агрегат рақамлари техник ҳужжатларга мослиги текширилади";


15-банднинг "б" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"автоматик бошқарувга эга бўлган M1 тоифали транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз йўлаги мавжуд бўлишига";

тўртинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


16-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"газ ёнилғисида ишлайдиган транспорт воситаларида газ сизиб чиқишини аниқловчи (течеискатель) ускунасига";

тўртинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


20-банд "вилоятлар ички ишлар бошқармалари" сўзларидан кейин "жамоат хавфсизлиги хизматлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


21-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига (кейинги ўринларда - ЙҲХББ)" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (кейинги ўринларда - ЙҲХХ)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги ҲХББ" қисқартмаси "ЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


29-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ДЙҲХХнинг мобиль диагностика станцияларида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Ушбу маблағ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади";

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


53-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш олдидаги майдон 70 квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 465-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади";


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилаб қўйилсинки:

автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) оид давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан кўрсатилганда, ушбу хизмат учун йиғимлар Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида кўрсатилган миқдорларда тўланади;

"Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) оид давлат хизмати учун йиғимлар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда, Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида кўрсатилган миқдорларнинг 90 фоизи тўланади.

Бунда ушбу тўловлар суммаси қуйидагича тақсимланади:

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

88,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади";


в) 1-иловада:


3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


7-банд қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"7. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) оид давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан кўрсатилганда, ушбу хизмат учун йиғимлар Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида кўрсатилган миқдорларда тўланади";

биринчи - тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Давлат хизмати ЯИДХП орқали мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схема асосида, ваколатли орган томонидан тўғридан-тўғри кўрсатилганда 1.1-иловада келтирилган схема асосида кўрсатилади";


2-бобнинг номланишидан "ЯИДХП орқали" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Давлат хизмати ваколатли орган томонидан "Автомототранспорт" автоматлаштирилган ахборот тизимидан (кейинги ўринларда - Тизим) фойдаланган ҳолда кўрсатилади.

Ариза берувчи тўғридан-тўғри ваколатли органга мурожаат қилганда, ваколатли орган масъул ходими томонидан ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани ариза берувчи номидан тўлдиради.

Агар ариза берувчи давлат хизматидан ЯИДХП орқали фойдаланмоқчи бўлса, у ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани электрон шаклда тўлдиради";


14-банддаги "уни ариза берувчининг" сўзлари "ариза берувчига ёки унинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-бандидан ", шу жумладан, ЯИДХП орқали" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) қуйидаги мазмундаги 1.1-илова билан тўлдирилсин:


"Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини

ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1.1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл

ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан автотранспорт

воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга

(қорайтиришга) рухсатнома бериш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ариза берувчи


1. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун ваколатли органга мурожаат этиш.


2. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича сўровнома ваколатли орган томонидан ариза берувчи номидан тўлдириш.


Мурожаат қилинган вақтда









2-босқич

Ваколатли орган


1. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати "Автомототранспорт" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг тўлиқлигини текшириш.


2. Сўровномада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган ёки тўлов тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровномани рад этиш.


Автоматик равишда









3-босқич

Ваколатли орган


Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати "Автомототранспорт" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ариза берувчига тўловни амалга ошириш учун ҳисоб рақамни тақдим этиш.


Автоматик равишда









4-босқич

Ариза берувчи


Рухсатнома учун тўловни амалга ошириш.


10 кун мобайнида









5-босқич

Ваколатли орган


1. QR код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани автоматик равишда расмийлаштириш ҳамда уни ариза берувчига электрон шаклда юбориш.


2. Автотранспорт воситасини ҳисобга олиш электрон маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.


Тўлов тўлиқ амалга оширилган вақтдан сўнг 2 соат давомида



".

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 29 июнь































































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск