ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2022 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 29.06.2022 й. ЎРҚ-782-сон "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.05.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.05.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.06.2022 й.

N ЎРҚ-782



ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ КОМПЕНСАЦИЯ

ЭВАЗИГА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН

ОЛИБ   ҚЎЙИШ   ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 24 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 28 майда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги 846-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 230-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 7-моддасининг матнидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 11, 792-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 9, 537-модда; 2021 йил, N 1, 3, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 12, 1198-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 17-модданинг бешинчи қисми "кўпчилик овози билан" деган сўзлардан кейин "қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган масалалар бўйича эса депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 24-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва олиб қўйилган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 801-модда, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 217, 218-моддалар, N 4, 340-модда) 285-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулкка мулк ҳуқуқи қонун билан белгиланган асослар ва тартибда, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (қайта сотиб олиш), реквизиция ёки национализация оқибатида бекор бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ (компенсация) тўланади. Бундай ҳолда ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи татбиқ этилади ёки тегишинча, гаровга олувчи гаровга қўювчига тегиши кеpак бўлган ҳақ суммасидан (компенсациядан) ўз талабини имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 543-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 274-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 8, 470-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, N 4, 287-модда, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) 47-моддаси учинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "давлат ёки жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 4, 224-модда, N 7, 432-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 161-модда, N 4, 199-модда, N 8, 469-модда, N 11, 792-модда; 2020 йил, N 9, 540-модда; 2021 йил, N 1, 3-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 5-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 12-модда бешинчи қисмининг 4-бандидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 20-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 24-1-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 35-модда иккинчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга бериш ҳақидаги қарорлари";


6) 36-модда учинчи қисмининг 2-бандидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 37-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"37-модда. Ер участкаларини компенсация эвазига

жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш


Жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади";


8) қуйидаги мазмундаги 37-1-модда билан тўлдирилсин:


"37-1-модда. Ер участкасини жамоат эҳтиёжлари

учун қайта сотиб олиш


Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ушбу Кодекснинг 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкасини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объекти ёхуд турар жой ҳамда бошқа бино билан бирга ёки бинонинг бир қисми билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш мазкур Кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган кафолатлар таъминланган ҳолда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади";


9) 41-модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш фақат қонунда назарда тутилган компенсация тўла ҳажмда берилганидан кейин амалга оширилади";

Мазкур Кодекснинг 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулкида бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектини, шунингдек уй-жой биноларини ҳамда бошқа биноларни ёки биноларнинг бир қисмини улар жойлашган ер участкаси билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш, шунингдек уларни мусодара қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади";


10) 51-модданинг ўн биринчи қисмидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 72-модданинг учинчи қисмидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 86-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Зарарларнинг ўрнини қоплаш ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганда тегишинча Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағлари ҳисобидан, шунингдек фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги 600-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 84-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 15-моддасининг олтинчи қисмидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги 666-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 7, 432-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) 14-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга бериш ҳақидаги қарорлари тўғрисидаги".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги 811-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2009 йил, N 4, 135-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) 11-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мол-мулк мулкдорлардан жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олинаётганда ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқача тарзда олиб қўйилаётганда".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 3, 166-модда, N 12, 886-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда, N 11, 652-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 213-модда) 25-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Деҳқон хўжалигининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга фақат қонунда назарда тутилган компенсация тўлиқ ҳажмда берилганидан кейин йўл қўйилади".


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги 269-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 180-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда; 2009 йил, N 10, 381-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 28-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги 710-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 244-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда; 2020 йил, N 9, 540-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 7-моддасининг еттинчи қисмидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган "Ипотека тўғрисида"ги ЎРҚ-58-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 535-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 10, 671-модда; 2020 йил, N 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 28-моддасининг биринчи қисмидаги "мол-мулкнинг давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши (ҳақини тўлаб олиниши)" деган сўзлар "мол-мулкнинг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши (қайта сотиб олиниши)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрда қабул қилинган "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-336-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 9/2, 245-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2021 йил, N 1, 3-модда, 4-сонга илова) 19-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори фақат адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда қабул қилинади. Тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги ва ер участкасининг ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаси ўртасида тузиладиган, ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан бериладиган компенсациянинг миқдори, тури ва уни бериш муддати назарда тутиладиган келишув мажбурий равишда нотариал тартибда тасдиқланиши лозим";

тўққизинчи қисмдаги "бузиб ташланаётган уй ўрнига якка тартибда уй-жой қуриши учун фуқарога ер участкаси бериш" деган сўзлар "фуқарога олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини бериш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 9, 588-модда, N 11, 791-модда, N 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 11, 652-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 803, 804-моддалар, N 10, 973-модда, N 12, 1198-модда) 71-моддаси биринчи қисмининг 6-бандидаги "давлат ёки жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 10-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда) 240-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги "давлат эҳтиёжлари учун мулкни мажбурий тартибда олиб қўйиш" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари учун мулкни олиб қўйиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 майда қабул қилинган "Яйловлар тўғрисида"ги ЎРҚ-538-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 5, 263-модда; 2020 йил, N 9, 540-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) 19-моддасининг еттинчи хатбошисидаги "давлат ва жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 2, 145-модда) 82-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"82-модда. Ер участкаларини компенсация эвазига

жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш


Жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади".


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 ноябрда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги ЎРҚ-728-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 11, 1060-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 12-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги "давлат ва жамият эҳтиёжлари" деган сўзлар "жамоат эҳтиёжлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 23-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида ариза топширилгунига қадар қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари мавжудлиги";


3) 34-модданинг:

номидаги "Хусусийлаштирилган ер участкасини" деган сўзлар "Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги "Хусусийлаштирилган ер участкасини" деган сўзлар "Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 35 ва 36-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"35-модда. Ундирув қаратилган юридик ва жисмоний

ахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасининг

қийматини аниқлаш


Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасига мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув қаратилганда ушбу ер участкасининг қиймати қонунга мувофиқ аниқланади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган, олиб қўйилаётган ер участкасининг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган қиймати юзасидан судда низолашилиши мумкин.


36-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий

мулки бўлган ер участкасини жамоат эҳтиёжлари

учун қайта сотиб олиш


Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш:

фақат ер участкаси мулкдорининг ёзма розилиги олинганда амалга оширилади;

ер участкасининг мулкдори ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари номидан тенг шартлар асосида тузиладиган ер участкасининг олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади;

башарти ер участкасининг шартнома қиймати давлат томонидан олдиндан тўланса, амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:

мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно);

республика аҳамиятига ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструкция қилиш);

тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид қисмини бажариш;

давлат инвестиция дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан қуришни назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш фақат ер участкалари мулкдорлари билан қайта сотиб олишнинг шартнома нархи ва қайта сотиб олиш шартлари очиқ муҳокама қилинганидан кейин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан мажбурий равишда келишилганидан кейин амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини қайта сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

давлат бошқаруви органларининг ташаббусига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича марказлаштирилган республика жамғармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ташаббусига кўра - тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича марказлаштирилган ҳудудий жамғармалар.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасининг қайта сотиб олиш қийматини тўлаш ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи давлатга ўтказиладиган пайтга қадар тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда хусусий мулк бўлган ер участкасининг мулкдори ўртасидаги ер участкасининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича келишмовчиликлар суд тартибида ҳал этилади";


5) 37-модданинг:

номидаги "Хусусийлаштирилган ер участкасини" деган сўзлар "Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкаси табиий офатлар, фалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ҳолларида ва фавқулодда хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолатларда унинг мулкдоридан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ олиб қўйилиши (реквизиция қилиниши) мумкин, бунда хусусий мулк бўлган ер участкасининг мулкдорига етказилган зарарларнинг ўрни қопланиб, унга реквизиция тўғрисида ҳужжат берилади";

иккинчи қисмидаги "Хусусийлаштирилган ер участкасини" деган сўзлар "Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 38-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"38-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг

хусусий мулки бўлган ер участкасини

мусодара қилиш


Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкаси жиноят-процессуал қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда мулкдордан суд қарори асосида олиб қўйилиши (мусодара қилиниши) мумкин".


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрда қабул қилинган "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-742-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 12, 1200-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-илова I-бўлими 2-позициясининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма

";

2) 5-илова 31-позициясининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага трансфертлар

500 000,0

".

20-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


21-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


22-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 30 июнь


































Время: 0.1896
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск