ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2022 й. ПҚ-301-сон "Янги Ўзбекистон кўчаси йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2022 й.

N ПҚ-301



ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КЎЧАСИ ЙЎЛ БЎЙИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрини Тошкент вилояти билан боғловчи Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудидан ўтувчи янгидан қуриб битказилган Янги Ўзбекистон кўчасида илғор хорижий архитектурадан фойдаланган ҳолда, миллий дизайнга уйғун ва ҳамнафас бўлган замонавий хизмат кўрсатиш, савдо ва кўнгилочар объектлар ҳамда янги кўп қаватли тураржой массивларини барпо этиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3895-сон қарорига мувофиқ ҳамда Янги Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини ўзида акс эттирувчи мамлакатимиз пойтахтига кириб келишда янги архитектура ечимларини яратиш, аҳоли учун сайр қилиш ва ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган барча хизматларни ўзида мужассам этувчи янги тураржой массивлари қурилишини жадаллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган бош режага мувофиқ "Yangi O`zbekiston ko`chasi" ишбилармонлик марказини ташкил этиш ҳамда унинг ҳудудида хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари, савдо ва кўнгилочар мажмуалар, сайилгоҳлар ҳамда кўп қаватли тураржойларни (кейинги ўринларда - лойиҳа объектлари) барпо этиш;

Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг "Yangi O`zbekiston ko`chasi" ишбилармонлик марказини ташкил этиш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан иловага мувофиқ танланган жами 241,93 гектар, шундан 198,12 гектар суғориладиган ер майдонининг ер фонди тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг шаҳар ва посёлкалар қурилиши ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мазкур қарорга асосан давлат ер кадастри маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган "Автомобиль йўли бўйи инфратузилмасини ривожлантириш дирекцияси" "Yangi O`zbekiston ko`chasi" ишбилармонлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси" (кейинги ўринларда - Дирекция) деб қайта номлансин.


3. Белгилансинки:

Дирекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3895-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 461-сон қарорига мувофиқ амалга оширади ҳамда унга мазкур қарорларда назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади;

"Yangi O`zbekiston ko`chasi" ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушган тушумлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 2-илованинг 39-банди "а" - "д" кичик бандларида назарда тутилган харажатлар чегириб қолинган ҳолда) Дирекцияга ўтказилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ олиниши сабабли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари мазкур ер участкалари сотилгандан сўнг 2025 йилдан бошлаб икки йил давомида тенг улушларда Дирекция томонидан тўланади;

Молия вазирлиги томонидан Дирекциянинг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра, унга лойиҳа объектлари ҳудудигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш ишлари учун маблағлар ажратилади;

Дирекция фаолияти якунида унинг тасарруфида қоладиган маблағлар республика ва маҳаллий бюджетларга тенг улушларда йўналтирилади.


4. Лойиҳа объектлари ҳудудигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш, кўчириш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш мақсадида:

а) қуйидагилар тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Дирекция маблағлари ҳисобидан:

электр энергияси, табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини қуриш ва кўчириш ишлари - тегишлича "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ўзсувтаъминот" АЖ таркибидаги ташкилотлар буюртмачилигида;

ирригация ва очиқ коллекторларни ёпиқ тармоққа ўтказиш ёки кўчириш ишлари - Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар буюртмачилигида амалга оширилади;

б) алоқа тармоқларини қуриш ва кўчириш ишлари - "Ўзбектелеком" АК буюртмачилигида ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

в) электр ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизими, алоқа тармоқларини қуриш ҳамда ирригация ва очиқ коллекторларни ёпиқ тармоққа ўтказиш ёки кўчириш ишлари бўйича (қурилиши амалга оширилаётган объектлар бундан мустасно) бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари буюртмачилар томонидан харид қилиш тартиб-таомилларига мувофиқ белгиланади.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Yangi O`zbekiston ko`chasi" ишбилармонлик маркази ҳудудида барпо этиладиган лойиҳа объектларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги подстанция қуриш учун "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" АЖга (кўпайтирувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкасида) ижарага бериш шарти билан Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур ер участкасини ажратиш масаласини Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси муҳокамасига киритсин.


6. Дирекция:

буюртмачи - "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" АЖга янги подстанция қуриш ишларини молиялаштириш учун асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ икки йил муддатда қайтариш шарти билан фоизсиз қарз ажратсин;

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйидаги аэропортга туташ ва унинг муҳофаза ҳудудида жойлашган ер участкаларида лойиҳа объектларини барпо этишда авиация соҳасида халқаро белгиланган талаблар ва нормаларнинг инобатга олинишини таъминласин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда лойиҳа объектлари қурилиши мўлжалланган ҳудуддаги мавжуд кўп йиллик дарахтларга шикаст етказмасдан бошқа жойга кўчириб ўтказсин ҳамда уларни келгусида сақлаб қолиш учун зарур агротехник тадбирларни амалга оширсин ва парваришлаш чораларини кўрсин.


8. Қурилиш вазирлиги лойиҳа объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари қурилиш нормалари ва қоидаларига мослаштирилиши, соҳага оид талаблар асосида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатсин.


9. Бош прокуратура "Yangi O`zbekiston ko`chasi" ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали инвесторларга ошкора ва шаффоф тарзда сотиш, йўналтириладиган маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланишда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича назорат ўрнатсин.


10. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 июндаги

ПҚ-301-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод

туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори

Чирчиқ тумани ҳудудидан танланган ер фонди

тоифаси ўзгартирилаётган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Ер участкалари эгалари ва

ердан фойдаланувчилар номи


Контур

рақами


Жами ер

участкаси

(гектар)


шундан:


Тупроқ

балл

бонитети


Ердан

фойдаланиш

ҳуқуқи тури


суғори-

ладиган

ерлар


бошқа

ерлар


1.

Мирзо Улуғбек тумани

"Tuzel Zaxidov Anvar Fayz" ФХ


5366, 5367

4,2

4

0,2

72,0

Ижара

"Suvonqulova Gulnoza" МЧЖ


5333,5334к

1,65

1,65


72,0

Ижара

"Indigo Jonibek" ХК


5327

1,66

1,66


72,0

Ижара

"Holis Agro" МЧЖ


5279к, 5279к

2,56

2

0,56

72,0

Ижара

"Kamol Xamza" МЧЖ


5279к

2,48

2,4

0,08

72,0

Ижара

"Shoh Sultonxon" ФХ


5301к, 5301к

2,6

2,53

0,07

68,8

Ижара

"Mirzajalil Jaxon Bogi" ФХ


5126

10,71

10,28

0,43

68,8

Ижара

"Visit Central Asia" МЧЖ


5056, 5057

11,49

9,63

1,86

68,8

Ижара

"Qibray-Agro Goodwill" МЧЖ


5276к

8,21

7,08

1,13

68,8

Ижара

"Tuzel-Gulzor Agro" ФХ


5331к

2,59

1,04

1,55

68,8

Ижара

"Ziyo Samar Baraka" МЧЖ


5276к, 5278

5,46

4,41

1,05

68,8

Ижара

"Ansor Invest" МЧЖ


5276к

2,09

1,7

0,39

68,8

Ижара

Фуқаро Aliyeva Azad Rixsiyevna


5179, 5182к

6,09

5,4

0,69


Ижара

Захира ерлари


5197, 5303,5266, 5302, 5059, 5286к, 5182к, 5181, 5362


28,95

22,89

6,06

68,8


ЖАМИ


29

90,74

76,67

14,07

х


2.

Яшнобод тумани

"Musamuhammedov-Fayzullayev Agro" ФХ


5236

8,7

8,7


68,8

Ижара

"Jamol Ziyoviddin" ФХ


5248к

7

7


68,8

Ижара

"Jamol Ziyoviddin" ФХ


5249к

4,78

4,6

0,18

68,8

Ижара

"Saidali O`g`li Turg`unxoji" ФХ


5249к

4,2

4,2


68,8

Ижара

"Tuzel-Anvarxon Ota" ФХ


5373, 5375

9,26

8,6

0,66

72,0

Ижара

"Vaxobov Bobur Alisherovich" ФХ


5374

1,54

1

0,54

72,0

Ижара

"O'tkir" ФХ


5200к

7,06

7,06


68,8

Ижара

Захира ерлари


5369, 5295к, 5199к, 5200к, 5200к


23,98


23,98

68,8

Ижара

ЖАМИ


13

66,52

41,16

25,36

х


3.

Юқори Чирчиқ тумани

"Tursunmurotova Odina Mevasi" ФХ


597к

6,91

6,8

0,11

62,0

Ижара

"Future Gardener" МЧЖ


591к

9,63

9,11

0,52

64,1

Ижара

"Toshkent bog`rog`lari" МЧЖ


592к, 591к, 632т


38,09

36,57

1,52

52,5

Ижара

"Marka Agro Invest" МЧЖ


597к, 625к

8,36

7,99

0,37

62,0

Ижара

"Serfayz-Eco-Agro" ФХ


627к, 625к, 597к


13,84

12,72

1,12

41,0

Ижара

"Mirzajalil Chorva" ФХ


606к

7,84

7,1

0,74

54,0

Ижара

ЖАМИ


11

84,67

80,29

4,38

х


ҲАММАСИ


53

241,93

198,12

43,81

х


          

Изоҳ. Мазкур иловада келтирилган ер участкалари эгалари (фойдаланувчилари) ва ер ўлчамларига кадастр ҳужжатлари ҳамда ҳудуднинг батафсил режалаштириш лойиҳаси асосида аниқлик киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 июнь




















































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск