ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.07.2022 й. 353-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

353-сон қарорига

ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг

рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари)нинг рейтингини аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


баҳолаш рейтинги - рейтинг кўрсаткич (индикатор)лари орқали таълим ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш;


ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - ягона ахборот тизими) - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) томонидан таълим ташкилотларининг таълим хизматлари натижасини баҳолашнинг ягона автоматлаштирилган аппарат-дастурий воситалар мажмуи.


3. Таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(ИНДИКАТОРЛАРИ)


4. Рейтинг баҳолаш қуйидаги кўрсаткич (индикатор)лар асосида амалга оширилади:

таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон натижалари;

таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин, йил якунига қадар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;

йил якунига қадар қонуний кучга кирган суд қарорига асосан таълим ташкилотлари битирувчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;

таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган олий маълумотга ёки илмий даражага эга ўқитувчиларнинг сони тўғрисида маълумотлар.


5. Таълим ташкилотлари рейтингини баҳолаш мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган кўрсаткич (индикатор)лар асосида ЙҲХХ томонидан амалга оширилади.


6. Рейтинг баллари ахборот тизимларидан олинган қуйидаги маълумотлар асосида шакллантирилади:

ўқитувчи ва ҳайдовчиликка номзодлар тўғрисида таълим ташкилотлари томонидан киритиладиган маълумотлар;

тадбиркорлик субъектларининг ахборот тизимларидаги ҳамда ЙҲХХнинг ягона ахборот тизимидаги имтиҳон натижалари;

Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан йўл-транспорт ҳодисалари, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима баллари ҳақида маълумотлар.



3-БОБ. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

РЕЙТИНГИНИ ҲИСОБЛАШ МЕТОДИКАСИ


7. Таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси асосида ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.


8. Рейтинг қуйидаги кўрсаткич (индикатор)лар ёрдамида аниқланади:

ББ - таълим ташкилотлари битирувчиларининг имтиҳон натижалари кўра ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ йиғилган баллар;

ЎФН - таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган фан номзоди ёки ундан юқори илмий даражага эга ўқитувчиларнинг умумий сони (ҳар бир ўқитувчи бир бирликда ҳисобланади);

ЎОМ - таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган илмий даражага эга бўлмаган олий маълумотли ўқитувчиларнинг умумий сони (ҳар бир ўқитувчи бир бирликда ҳисобланади);

БЖ - таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин йил якунига қадар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;

БХ - таълим ташкилотлари битирувчилари айбдор сифатида кўрсатилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;

БС - таълим ташкилотлари битирувчиларининг умумий сони.


9. Таълим ташкилотлари томонидан ягона ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида реал вақт режимида статистик ва таҳлилий маълумотлар шакллантирилади.


10. Таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлик даражаси, аниқланган индикаторлар миқдорига қараб, 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланади.


11. Кўрсаткич (индикатор)ларни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ таълим ташкилотлари рейтинги қуйидагича "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга ажратилади:

81 баллдан 100 баллгача бўлган таълим ташкилоти - "яшил";

51 баллдан 80 баллгача бўлган таълим ташкилоти - "сариқ";

50 баллдан паст бўлган таълим ташкилоти - "қизил".



4-БОБ. РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ

БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ТОИФАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


12. Таълим ташкилотларининг рейтинг балл кўрсаткичлари республика бўйича ягона шаклда юритилади ҳамда йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

Рейтинг натижалари ҳар йили январь ойининг 25-санасида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.


13. Ички ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

рейтинг натижалари бўйича фаолият самарадорлиги даражаси "яшил" деб топилган таълим ташкилотларининг ижобий иш тажрибаси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка етказиб борилади;

"яшил" тоифадаги таълим ташкилотларининг ижобий иш тажрибасини бошқа таълим ташкилотларига жорий этиш ва оммалаштириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш чоралари кўрилади.


14. Рейтинг натижаларига кўра "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга кирувчи таълим ташкилотларига ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган намунадаги "фарқловчи белги (логотип)" берилади.

Бунда, "фарқловчи белги (логотип)" таълим ташкилоти биносининг олд кириш қисмига ва автотранспорт воситаларининг олд/орқа ойнасига мажбурий ўрнатилади.

Мазкур фарқловчи белгилар қатъий ҳисобда туради ва рейтинг натижаларидан келиб чиқиб таълим ташкилотларига берилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


15. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг

рейтингини аниқлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул органлар


Тадбирлар


Муддатлар




1-босқич


Таълим ташкилотлари


Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни киритади.


Кунбай асосида




2-босқич


ЙҲХХ


Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали таълим ташкилотларининг имтиҳон натижалари ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима баллари ҳақида маълумотларни олади.


Онлайн (реал вақт) режимида




3-босқич


ЙҲХХ


Рейтинг натижаларига кўра таълим ташкилотларини тоифаларга ажратади.


Ҳар йиллик ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар




4-босқич


ЙҲХХ


Таълим ташкилотларининг ижобий иш тажрибасини бошқа таълим ташкилотларига жорий этади ҳамда рейтинг натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради.


Ҳар йиллик ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30-санасига қадар







Низомга

2-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг

рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ

Т/р

Индикатор номи

Балл

Индикаторлар учун балларни

ҳисоблаш методикаси

1.

ББ - таълим ташки-лотлари битирувчилар-нинг имтиҳон натижа-ларига кўра ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ йиғилган баллари;

30 балл

Таълим ташкилотлари битирувчиларининг сифат (салоҳияти) қуйидаги формула орқали аниқланади:

I1=     

ББ - таълим ташкилотлари битирувчиларнинг имтиҳон натижалари баллари.

БС - таълим ташкилотлари битирувчиларининг умумий сони.

2.

Таълим ташкилот-ларида ўқитувчилар-нинг сифат (салоҳият) кўрсаткичлари.

10 балл

Ўқитувчиларнинг сифат (салоҳият) кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

I2=     

ЎФН - таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган фан номзоди ёки ундан юқори илмий даражага эга ўқитувчиларнинг умумий сони.

ЎОМ - таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган олий маълумотга эга бўлган ўқитувчилар сони;

УЎС - таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолиятадиган ўқитувчиларнинг умумий сони

3.

БЖ - таълим ташки-лотлари битирувчилар-нинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин йил якунига қадар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолатларидаги жарима баллари.

30 балл

Таълим ташкилотлари битирувчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш кўрсаткичлари қуйидаги формула орқали аниқланади:

I3=     

БЖ - таълим ташкилотлари битирувчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин йил якунига қадар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолатларидаги жарима баллари

БС - таълим ташкилотлари битирувчиларининг умумий сони.

4.

БХ - таълим ташки-лотлари битирувчи-ларининг айбдор сифатида кўрсатилган йўл транспорт ҳодисалари сони.

30 балл

Таълим ташкилотлари битирувчиларининг айбдор сифатида кўрсатилган йўл транспорт ҳодисаларидаги иштироки жарима баллари қуйидаги формула орқали аниқланади:

I4=       

БҲ - таълим ташкилотлари битирувчиларининг айбдор сифатида кўрсатилган йўл транспорт ҳодисалари сони.

БС - таълим ташкилотлари битирувчиларининг умумий сони.


Умумий балл

100





Низомга

3-ИЛОВА



Таълим ташкилотлари битирувчиларининг имтиҳон

натижаларига кўра йиғилган баллар

ЖАДВАЛИ

Таълим ташкилотлари битирувчиларнинг

имтиҳон натижалари

Йиғиладиган

балл миқдори

I. Назарий имтиҳонлар бўйича

Биринчи уринишда муваффақиятли топширса

1

Иккинчи уринишда муваффақиятли топширса

0,8

Учинчи уринишда муваффақиятли топширса

0,6

Тўртинчи ва ундан кўп мартада муваффақиятли топширса

0,4

II. Амалий имтиҳонлар бўйича

Биринчи уринишда муваффақиятли топширса

1

Иккинчи уринишда муваффақиятли топширса

0,8

Учинчи уринишда муваффақиятли топширса

0,6

Тўртинчи ва ундан кўп уринишда муваффақиятли топширса

0,4




Низомга

4-ИЛОВА


Рейтинг натижаларига кўра "яшил", "сариқ" ва

"қизил" тоифаларга кирувчи таълим ташкилотларига

бериладиган "фарқловчи белги (логотип)"лар

намуналари



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль


























Время: 0.0225
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск