ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Мудофаа ишларини бошқариш /

Ҳудуд комендатураси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 02.07.2022 й. ПҚ-305-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 июлдаги

ПҚ-305-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳудуд комендатураси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига мувофиқ ҳудуд комендатураси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


фавқулодда ҳолат - Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек, юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунида назарда тутилган айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими;


ҳудуд комендатураси - фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларни бошқариш учун ташкил этиладиган вақтинчалик махсус давлат бошқаруви органи ҳисобланади;


ҳудуд коменданти - ҳудуд комендатураси фаолиятига раҳбарлик қилувчи ҳамда фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларнинг ягона бошқарувини амалга оширувчи мансабдор шахс;


фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи (сақловчи) кучлар ва воситалар - фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш (сақлаб туриш) учун жалб этилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан қўшимча жалб этилган Мудофаа вазирлигининг куч ва воситалари;


алоқа каналлари - фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда жўнатувчидан қабул қилувчига ҳар қандай турдаги хабарлар узатилишини таъминловчи техник қурилмалар мажмуи (телефон, телеграф, радиоалоқа, факс, очиқ ва ҳимояланган ахборот ҳамда электрон тизимлар ва бошқалар).


3. Ҳудуд комендатураси Ўзбекистон Республикаси Президентига, Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси тузилган ҳолларда - Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Давлат комиссияси раисига бўйсунади.


4. Ҳудуд комендатураси Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуд доирасида ҳудуд комендантининг ваколатларини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.


5. Ҳудуд комендатурасининг ташкил этилиши, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фаолият юритувчи давлат бошқаруви органларининг (улар таркибий бўлинмаларининг) ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини тўхтатиб турмайди.


6. Ҳудуд комендатурасининг фаолияти "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни ҳамда мазкур низом асосида ташкил этилади.



2-БОБ. ҲУДУД КОМЕНДАТУРАСИНИНГ

ТАРКИБИ ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ


7. Ҳудуд комендатурасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тайинланадиган ҳудуд коменданти раҳбарлик қилади.


8. Ҳудуд комендатураси фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни инобатга олиб, тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда тузилади.

Ҳудуд комендатурасининг тузилмаси унинг зиммасига юкланган вазифалардан келиб чиқиб белгиланади.


9. Ҳудуд комендатурасининг тузилмаси, унинг таркибида ишлаш учун хизмат сафарига юборилиши лозим бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, ҳудуд комендатурасини жойлаштириш ва иш ўринларини жиҳозлаш ҳамда фаолиятини самарали йўлга қўйиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш тўғрисидаги таклифлар:

реал ташқи хавф, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ва (ёки) ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга уринишлар, оммавий тартибсизликлар, террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, зўравонлик ҳаракатлари билан бир вақтда юз берадиган, фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг кундалик фаолиятига бевосита таҳдид солувчи ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни ёки айрим жойларни тўсиш ёки босиб олиш, қонунга хилоф қуролли тузилмаларни тайёрлаш (ташкил этиш) ва уларнинг фаолияти, миллатлараро, конфессиялараро ва чегаравий низолар натижасида фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш имкони бўлмаган ҳолларда - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан;

кенг қамровли авария-қутқарув ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилишини талаб этадиган йирик ҳалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар ҳамда бошқа табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар, фавқулодда экологик вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш имкони бўлмаган ҳолларда - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади ва ҳудуд комендантига киритилади.

Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни инобатга олиб бошқа ваколатли давлат органлари ҳам ҳудуд комендантига ҳудуд комендатураси фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифларни киритиши мумкин.


10. Мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган давлат органларининг таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳудуд коменданти томонидан ҳудуд комендатураси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Ушбу буйруққа асосан қуйидагилар белгиланади:

ҳудуд комендатурасининг тузилмаси ва штатлар бирлиги;

ҳудуд комендатурасига ишлаш учун юбориладиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари рўйхати;

ҳудуд комендатураси мансабдор шахсларининг асосий вазифалари;

ҳудуд комендатураси жойлашган манзил;

ҳудуд комендатурасининг иш режими;

ҳудуд комендатурасининг моддий-техник таъминоти ва фаолиятини ташкил этиш тартиби.

Ҳудуд комендантининг буйруғи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга қуйидаги тартибда етказилади:

алоқа каналлари орқали - дарҳол;

ёзма шаклда - чиқарилган вақтидан бошлаб уч соат ичида.


11. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳудуд комендатураси штат бирликлари таркибига киритилган ўз вакилларининг ва комендатура фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминловчи жиҳозларнинг комендатура жойлашган манзилга комендантнинг тегишли буйруғини алоқа каналлари орқали олган вақтдан бошлаб олти соат ичида етказиб берилишини таъминлашлари лозим.


12. Фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситалар фаолиятини мувофиқлаштириш учун ҳудуд комендатураси таркибида ҳудуд коменданти томонидан тегишли давлат бошқаруви органлари (улар таркибий бўлинмалари)нинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакиллари орасидан тезкор штаб тузилади.

Тезкор штабга ҳудуд коменданти раҳбарлик қилади.


13. Фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ва ижтимоий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш учун ҳудуд комендантининг таклифига асосан тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида қуйидаги махсус ишчи гуруҳлар тузилади ва фаолияти йўлга қўйилади:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарлигида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда банд бўлмаган аҳолини авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлашга жалб этиш, шунингдек, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш гуруҳи;

тегишли маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлигида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жабрланган аҳолига зарур ёрдам кўрсатишни ташкил этиш гуруҳи;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарлигида фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар оқибатида зарар кўрган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплашни ташкил этиш гуруҳи;

тегишли ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлигида ўз тизимларидан фавқулодда ҳолатни таъминлаш (сақлаб туриш)да иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш гуруҳлари;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш, тарқатиш ҳамда ҳисобини юритиш гуруҳлари.

Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ёки бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёхуд уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар қўлланилиши муносабати билан жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида бошқа махсус ишчи гуруҳлар ҳам тузилиши мумкин.

Тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ваколатлари фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда тўлиқ ёки қисман тўхтатилган бўлса, ушбу махсус ишчи гуруҳлар ҳудуд комендатураси таркибида тузилади. Махсус ишчи гуруҳлар фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даври тугагандан сўнг зиммасига юкланган вазифаларни тўлиқ якунлагунга қадар тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлигида давом эттиради.


14. Ҳудуд комендатураси таркибига ҳамда унинг ишини таъминлаш учун жалб этиладиган мутахассисларнинг иш ўринлари ҳамда асосий иш жойидаги иш ҳақи сақланиб қолинади.


15. Ҳудуд комендатураси ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


16. Ҳудуд комендатураси фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Давлат бюджети ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



3-БОБ. ҲУДУД КОМЕНДАТУРАСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


17. Қуйидагилар ҳудуд комендатурасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонида белгиланган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар амалга оширилишини таъминлаш ҳамда назорат қилиш;

фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи (сақловчи) кучлар ва воситаларни бошқариш;

фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуддаги вазиятни назорат этиш, қўшимча фавқулодда чораларни ва вақтинчалик чекловларни қўллаш зарурати ҳақидаги асослантирилган таклифларни тайёрлаш;

фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда аҳолининг нормал ҳаёт фаолиятини сақлаб туриш ва таъминлаш учун зарур чораларни кўриш.


18. Ҳудуд комендатураси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонида белгиланган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар амалга оширилишини таъминлаш ҳамда бажарилишини назорат қилиш борасида:

фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуд аҳолисини юзага келган фавқулодда ҳолат ҳамда фавқулодда ҳолат шароитида қўлланиладиган айрим фавқулодда чораларни ва вақтинчалик чекловларни бажариш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилишни таъминлайди;

фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар амалга оширилишини таъминлаш чораларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;

давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда таҳлилий, эксперт текширувига оид ва бошқа ишларни амалга оширади;

ҳудуд комендантининг буйруқ ва фармойишлари талаблари бажарилишини назорат қилади;

фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини таъминлашга доир тадбирларни қўшимча равишда молиялаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига, Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси тузилганда эса Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Давлат комиссияси раисига ҳисобот бериб боради;


б) фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи (сақловчи) кучлар ва воситаларни бошқариш борасида:

фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучларнинг муайян йўналиш ва фаолият соҳалари бўйича вазифалари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

фавқулодда ҳолат режимини таъминлашга (сақлаб туришга) жалб этилган шахсларнинг ҳисобини юритади;

фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситалар фаолиятини ташкил этади;

фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучларнинг улар зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоботларини эшитади;


в) қўшимча фавқулодда чораларни ва вақтинчалик чекловларни қўллаш зарурати ҳақидаги асослантирилган таклифларни тайёрлаш борасида:

фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда вазиятлар ривожи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;

"Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунининг 12-, 13- ва 14-моддаларида назарда тутилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига мувофиқ ҳали қўлланилмаган қўшимча фавқулодда чораларни ва вақтинчалик чекловларни қўллаш зарурати ҳақидаги асослантирилган таклифларни тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига, Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси тузилган ҳолларда - Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Давлат комиссияси раисига тақдим этади;

фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асосларнинг бартараф этилишини ҳисобга олган ҳолда, қўлланилган айрим ёки барча фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловларни муддатидан илгари тугатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига, Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси тузилган ҳолларда - Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Давлат комиссияси раисига таклифлар киритади;


г) фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда аҳолининг нормал ҳаёт фаолиятини сақлаб туриш ва таъминлаш учун зарур чораларни кўриш борасида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фаолият юритувчи давлат бошқаруви органлари (уларнинг таркибий бўлинмалари), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилади.

Ҳудуд комендатураси қонунчиликка мувофиқ ва унга берилган ваколат доирасида бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



4-БОБ. ҲУДУД КОМЕНДАТУРАСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


19. Ҳудуд комендатураси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга сабаб бўлган омилларни бартараф этиш мақсадида давлат органлари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотлар ҳудуди ва биноларига монеликсиз кириш;

фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан зарур маълумотларни сўраб олиш;

фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фаолият кўрсатувчи давлат бошқаруви органлари (улар таркибий бўлинмалари)нинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг барча мажлисларида иштирок этиш;

фавқулодда ҳолат режимини таъминлашга жалб этилган куч ва воситаларга раҳбарлик қилаётган мансабдор шахслардан ҳудуд комендантининг буйруқ ва фармойишларининг бажарилиши, шунингдек, ҳудуддаги вазиятнинг ўзгариш ҳолати тўғрисидаги ахборотлар тақдим этилишини талаб қилиб олиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонида белгиланган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар қўлланилишининг ҳолати, шунингдек, ҳудуд комендантининг буйруқ ва фармойишлари талаблари бажарилишини назорат қилиш.


20. Ҳудуд комендатураси қуйидагиларга мажбур:

ҳудуд комендатураси зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга;

ҳудуд комендатураси таркибий бўлинмаларининг самарали фаолиятини ташкил этишга;

фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловларнинг фавқулодда ҳолат талаб этадиган чегаралар доирасида амалга оширилишини таъминлашга.



5-БОБ. ҲУДУД КОМЕНДАТУРАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ


21. Фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати тугаганда ҳудуд комендатураси ўз фаолиятини тугатади.


22. Ҳудуд комендатурасининг фаолияти тугатилганидан кейин, унинг мансабдор шахслари уларни вакил сифатида хизмат сафарига юборган тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга (ўзи олдин эгаллаб турган лавозимига) қайтариб юборилади.


23. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ҳудуд комендатураси фаолияти давомида олинган ва тайёрланган ҳужжатлар (материаллар) мазкур низомнинг 9-банди:

иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатларга мувофиқ фавқулодда ҳолат жорий этилган бўлса, тегишлилигича Ички ишлар вазирлигига, Миллий гвардияга ёки Давлат хавфсизлик хизматига;

учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатларга мувофиқ фавқулодда ҳолат жорий этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборилади.


24. Ҳудуд комендатураси фаолиятини таъминлаш учун берилган мулклар ва бошқа моддий ашёлар уларни ажратган давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларга қайтариб берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июль






















Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск