ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2022 й. ПФ-165-сон "2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.07.2022 й.

N ПФ-165



2022-2026 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


2019-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, энергетика, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлашда инновацион ва технологик ривожланишни таъминлаш ва рағбатлантириш борасида катта ютуқларга эришилди. Хусусан:

республикамиз 81 та индикатор бўйича баҳоланадиган Глобал инновацион индекси рейтингида 2015 йилга нисбатан 36 та поғонага кўтарилди;

инновация ва илм-фан соҳаларига Давлат бюджетидан ажратиладиган йиллик маблағлар ҳажми 2018 йилга нисбатан 3 бараварга оширилди ва 1,5 триллион сўмга етказилди;

ёш олимлар 2018 йилда 6,5 минг нафар бўлган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 10,8 минг нафарни ташкил этди, яъни бир ярим бараварга ўсди;

охирги 4 йилда инновацион фаолиятни молиялаштириш бўйича махсус институтлар (инновацион жамғармалар, венчур ташкилотлар ва бошқалар) сони 28 тага етказилди;

2018 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилаётган Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги - "Innoweek.uz" хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторларни бир мақсад йўлида жамловчи инновацион технологиялар платформасига айланмоқда.

Шу билан бирга, иқтисодиётнинг реал секторида илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш даражаси, илм-фан, таълим ва саноат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари нисбатан паст бўлиб қолмоқда.

Республикада инновацион ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида инновациялар ва технологияларни кенг татбиқ қилиш, инсон капиталини, илм-фан ва инновация соҳаларини ривожлантириш мақсадида:


1. 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Стратегиянинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

инновацион инфратузилма субъектлари (инновацион технологик парк, технологиялар трансфери маркази, инновацион кластер, венчур ташкилоти, инновация маркази, стартап акселератор, инкубатор) тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни (капитал яратиш) ташкил этиш;

инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш;

кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш;

янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш;

яратилган капитални "тубдан янгиловчи" инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш;

таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувидa инсон капиталини янада ривожлантириш.

Белгилансинки, Стратегия эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар бўйича тегишли асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, 2024 йилдан бошлаб алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган "Йўл харитаси" асосида босқичма-босқич амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари (кейинги ўринларда - Мақсадли кўрсаткичлар) 2-иловага мувофиқ;

2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

а) Мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:

инновацион фаолият субъектлари (саноат ишлаб чиқариш ташкилотлари) сонини 613 тадан 2 250 тагача етказиш;

инновацион инфратузилма субъектлари (технопарклар, технологиялар трансфери марказлари, инновацион кластерлар, венчур ташкилотлар, инновация марказлари, бизнес-инкубаторлар ва акселераторлар) сонини 3 бараварга ошириш;

инновацион тадбиркорлик натижасида яратиладиган янги иш ўринлари сонини 4 бараварга ошириш;

ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштириш натижасида яратиладиган янги инновацион ишланмалар сонини 2 бараварга ошириш;

б) Стратегияни ҳудудлар кесимида амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:

ҳудуддаги инновацион марказлар сонини 494 тагача етказиш;

технологик инновациялар билан шуғулланувчи маҳаллий саноат корхоналари сонини 600 тагача етказиш;

ҳудудларда яратиладиган янги технологиялар сонини 384 тагача ошириш;

ҳудудларда йиллик рўйхатга олинган патентлар сонини 184 тагача етказиш;

хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илмий, инновацион ва технологик лойиҳалар сонини 183 тагача ошириш;

инновацион стартаплар сонини 1 437 тагача етказиш.


5. 2022 йил 1 августдан бошлаб инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда "тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот" занжирининг қуйидагиларга асосланган яхлит тизими жорий этилсин:

ҳудудий тармоқ ташкилотлари инновацияларга бўлган эҳтиёж(лар) портфелини ишлаб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тармоқ муаммоларининг илмий ечимини таъминлаш бўйича ижрочи илмий/олий таълим ташкилотини (инновацион спин-офф компаниясини) танлов асосида аниқлайди;

танлов натижаларига кўра илмий/олий таълим ташкилоти (инновацион спин-офф компания) "1+1" принципи асосида тармоқ ташкилотлари билан бирга ишлаб чиқилган лойиҳаларни молиялаштиради;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилиши бозорда муваффақиятли ўзлаштирилган инновацион маҳсулотларни кенгайтириш ва келгусида сериялаб саноатда ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида инвестиция портфели ишлаб чиқилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов) бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган "тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот" занжирини амалиётга тўлиқ ва сифатли татбиқ қилиш бўйича тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Белгилансинки:

а) 2022 йил 1 августдан "тубдан янгиловчи" инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича давлат органлари ва йирик давлат ташкилотлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилиб, савдо харидлари Электрон кооперация портали орқали амалга оширилади;

устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги ("Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖда 10 миллиард сўм қатъий белгиланган миқдордаги) ажратмалари ҳисобидан корхоналарнинг алоҳида ҳисоб рақамида шакллантириладиган Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари (кейинги ўринда - Жамғарма) ташкил этилади. Бунда:

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари "тубдан янгиловчи" инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар портфели Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилади;

Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари томонидан мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағларни Жамғармаларга ўз вақтида ажратиш ва ундан мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назоратни амалга оширади, шунингдек, ҳар ярим йилда улар раҳбарларининг ҳисоботини эшитади.

Молия вазирлиги Ҳисоб палатаси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида жамғарма ташкил этилиши, унинг маблағлари тасдиқланган миқдорда шакллантирилиши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатсин;

б) ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда улушли молиялаштириш механизмига мувофиқ янги ишланмаларни жорий этиш асосида яратилган инновацияларни - интеллектуал мулкни ишланма эгалари билан биргаликда патентлаш ва тижоратлаштиришни ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилади.


7. Қуйидагилар:

2026 йилга келиб мамлакатимиз Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 56 та илғор мамлакати қаторига киришига эришишни бош мақсад қилиб қўйганлиги;

2021 йилда Глобал инновацион индекс рейтинги эълон қилинганлиги, унда Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 7 та поғонага кўтарилиб, 132 та давлат орасида 86-ўринни эгаллаганлиги, шу сабабли энг катта поғона юқорилаган мамлакатлар топ-10 талигига кирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши (Т. Нарбаева) Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда "Инновацион менежмент", "Лойиҳа бошқаруви", "Тижоратлаштириш", "Интеллектуал мулкни бошқариш" йўналишлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларида жорий қилсин.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда меҳнат бозорида инновацион ривожланиш йўналишидаги кадрларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиқиб тайёрланган кадрлар тақсимотини ва бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.

9. Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилганлиги ҳамда унинг фаолияти давомида ижобий кўрсаткичларга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўз туман (шаҳар)ларининг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, инновацион ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар бир ҳудудда қўшимча туман (шаҳар)ларни белгилаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин ҳамда ушбу ҳудудлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Нукус, Марҳамат, Ромитан, Дўстлик, Нишон, Кармана, Ургут, Сирдарё, Олтинсой, Оҳангарон, Олтиариқ ва Гурлан ҳамда мазкур фармоннинг 4-иловада келтирилган туманларда ҳокимнинг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимлари жорий қилинсин.

Белгилансинки:

ҳоким ўринбосарлари лавозимлари тегишли туман бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда тегишли туман ҳокимларининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамкорлигини ташкиллаштиради.

Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда бир ой муддатда инновацион ривожланиш масалалари бўйича ҳокимларнинг ўринбосарлари лавозимлари киритилган туманларни инновацион ҳудудларга айлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони билан инновацияларни жорий этиш вазифаси юклатилган раҳбар ўринбосарларининг базавий лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз миқдоридаги устамалар тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан (бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси мавжуд бўлмаган тақдирда Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида), хўжалик бирлашмалари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.


11. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, илмий ва олий таълим ташкилотларининг инновацион фаолияти натижалари йиллик рейтингини юритиш;

илмий ва олий таълим ташкилотларининг илмий фаолияти бўйича баҳолаш ҳамда янги илмий ишланма ва технологиялар яратиш лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги тизимларини ишлаб чиқиш;

Электрон кооперация портали орқали амалга ошириладиган инновацион маҳсулот ва хизматларни тўғридан-тўғри харид қилишга оид шартномаларнинг реестрини юритиш;

инвестицион лойиҳаларда инновацияларни жорий қилиш, ҳудудларда ўзлаштириладиган инвестиция лойиҳаларини технологик ечимлар билан тўлдириш, шу йўналишларга инвестиция олиб келинишида кўмаклашиш.


12. Ушбу фармон ижросини самарали ташкил қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари  С.У. Умурзаков ҳамда инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 6 июлдаги

ПФ-165-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2022-2026 йилларда

Ўзбекистон Республикасининг инновацион

ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

N

   

Кўрсаткичлар

    

Ўлчов бирлиги

     

Амалдаги кўрсаткич

         

Йиллар бўйича кўрсаткичлар

         

2023

  

2024

   

2025

   

2026

     

1.

Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш


ўрин

86

74

68

62

56

2.

Инновацион фаолият инфратузилма субъектлари (технологик парклар, технологиялар трансфери марказлари, инновацион кластерлар, венчур фондлар, инновация марказлари, бизнес-инкубаторлар ва акселератор) сони


дона

25

45

55

65

75

3.

Инновацион фаол тадбиркорлик субъектлари сони (саноат ишлаб чиқариш ташкилотларининг умумий сонида)


дона

613

930

1 215

1 500

2 250

4.

Илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион (spin-off) корхоналар сони


дона

0

14

22

28

36

5.

Ташқи бозорларга умумий экспортда юқори технологияли маҳсулотлар экспортининг улуши


%

2,1

3

4

5

6

6.

Ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштирилган илмий ишланмалар сони


дона

150

250

275

300

325

7.

Хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларга инвестициялари ҳажми


млн сўм

2 804

3 500

4 750

6 000

8 250

8.

Ишланма ва тадқиқотларга ажратилган хорижий грантлар


млрд сўм

0

35

83

141

224

9.

Инновацион тадбиркорлик натижасида яратилган янги иш ўринлари сони


дона

6 000

9 000

13 500

18 000

25 000

10.

Тадқиқотлар ва ишланмалар учун ялпи харажатлар (ЯИМга нисбатан фоизда)


фоиз

0,15

0,17

0,19

0,21

0,24

11.

Хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган тадқиқот ва ишланмаларга ялпи харажатлар (ЯИМга нисбатан фоизда)


фоиз

0,1

0,2

0,3

0,4

0,5

12.

Яратилган янги технологиялар сони


дона

69

89

186

288

284

13.

Интеллектуал мулкдан келадиган тушумлар (жами экспортдаги улуши)


фоиз

0

0,02

0,03

0,04

0,05

14.

Рўйхатга олинган йиллик патентлар сони


дона

30

39

82

131

184

15.

Илмий тадқиқотчилар сони


нафар

15 000

16 500

18 000

19 600

21 500

16.

Ходимлари орасида илмий тадқиқотчилар бўлган корхоналар (жами корхоналарга нисбатан фоизда)


фоиз

13

14

15

16

17

17.

Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони (жами битирувчиларга нисбатан фоизда)


фоиз

35,5

36,9

38,5

40,1

41,8

18.

Илмий техник нашрлардаги (Web of Science маълумотлар базасида) мақолалар сони


дона

900

1 000

1 150

1 300

1 500

          

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 6 июлдаги

ПФ-165-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2022-2026 йилларда

Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш

стратегиясини амалга оширишнинг ҳудудлар кесимидаги

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

Кўрсаткичлар

      

Ҳудуддаги инновация

марказлари сони

   

Технологик инновациялар билан шуғу-

лланувчи маҳаллий саноат корхона-

ларининг

сони

    

Ҳудудда яратилган янги техно-

логиялар сони

   

Ҳудудда рўйхатга олинган

йиллик патентлар сони

   

Хорижий ташкилотлар билан ҳамкор-

ликда

амалга

ошири-

лаётган илмий, иннова-

цион ва технологик лойиҳалар сони

  

Маҳаллий хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларига инвестиция ҳажми

  

Стартаплар сони

    

Ишланма ва тадқиқотларга ажратилган хорижий грантлар

 

бирлик

     

бирлик

   

бирлик

    

дона

     

дона

    

млн сўм

    

бирлик

     

млрд сўм

   

Ҳудудлар

      

йиллар

     









Қорақалпоғистон

Республикаси

2023


3

6

7

2

3

780,8

10

8,5

2024


7

14

14

5

6

1 630,8

27

20

2025


13

22

22

9

10

2 540,8

52

35

2026


20

32

31

14

14

3 490,8

91

55

Андижон

вилояти

2023


13

10

9

8

2

850

13

5

2024


27

22

20

16

5

1 780

33

11,5

2025


43

34

31

26

9

2 740

61

19,5

2026


60

49

42

37

15

3 730

103

30,5

Бухоро

вилояти

2023


3

8

7

3

2

240,5

11

1,3

2024


7

17

15

7

4

551

29

3,5

2025


13

27

23

10

6

876

49

6,6

2026


20

39

31

14

9

1 226

79

10,6

Жиззах

вилояти

2023


6

6

6

2

3

400

6

1,4

2024


13

12

12

4

2

820

17

3,6

2025


21

19

19

6

3

1 270

32

6,6

2026


30

27

27

9

3

1 760

50

11,9

Қашқадарё

вилояти

2023


5

7

6

2

2

200

7

0,8

2024


11

14

12

5

5

480

25

2

2025


18

22

19

8

8

780

50

3,5

2026


26

32

27

11

12

1 130

87

5,9

Навоий

вилояти

2023


5

9

10

5

6

355

20

0,8

2024


12

19

21

10

14

775

45

2

2025


20

29

33

16

22

1 255

75

3,5

2026


30

40

45

22

31

1 775

108

5,9

Наманган

вилояти

2023


3

7

7

3

2

350

15

0,8

2024


7

14

15

6

4

730

35

2

2025


14

22

23

10

7

1 160

60

3,5

2026


25

31

32

14

10

1 640

92

5,7

Самарқанд

вилояти

2023


3

6

5

3

2

200

15

0,8

2024


7

13

10

5

6

460

44

2

2025


12

21

14

7

9

750

79

3,5

2026


18

29

19

10

12

1 100

119

5,9

Сирдарё

вилояти

2023


2

7

3

1

1

180

7

2

2024


3

13

6

3

3

440

23

4,5

2025


5

21

10

5

5

740

48

7,5

2026


7

29

13

7

7

1 090

86

11,5

Сурхондарё

вилояти

2023


2

8

4

1

2

210

7

0,8

2024


5

16

8

3

4

260

21

2

2025


10

25

13

5

7

300

41

3,5

2026


17

34

18

7

10

350

72

5,9

Тошкент

вилояти

2023


13

8

4

2

2

300

15

0,8

2024


27

17

9

4

4

640

38

2

2025


42

27

14

7

6

1 060

69

3,5

2026


57

39

20

10

9

1 560

109

5,9

Фарғона

вилояти

2023


4

5

6

2

2

280

9

0,8

2024


9

11

13

4

4

600

27

2

2025


15

17

21

6

7

950

55

3,5

2026


22

23

29

8

10

1 370

96

5,9

Хоразм

вилояти

2023


2

4

3

1

1

180

30

0,7

2024


5

4

5

1

1

250

40

1,1

2025


10

5

6

2

2

280

49

1,5

2026


16

5

6

2

2

300

60

2,4

Тошкент

шаҳри

2023


34

30

12

4

8

1 500

55

11

2024


70

75

26

9

17

3 300

121

24,3

2025


107

130

40

14

28

5 400

196

39,8

2026


146

190

44

19

39

7 550

285

61,2

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 6 июлдаги

ПФ-165-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳрида инновацион

ҳудудга айлантирилаётган туман (шаҳар)лар

РЎЙХАТИ

        

N

       

Ҳудудлар

      

Туман (шаҳар)лар

        

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Мўйноқ тумани

Нукус тумани


2.

Андижон вилояти


Булоқбоши тумани

Марҳамат тумани


3.

Бухоро вилояти


Ғиждувон тумани

Ромитан тумани


4.

Жиззах вилояти


Дўстлик тумани

Пахтакор тумани


5.

Қашқадарё вилояти


Қарши тумани

Нишон тумани


6.

Навоий вилояти


Кармана тумани

Қизилтепа тумани


7.

Наманган вилояти


Давлатобод тумани

Чуст тумани*


8.

Самарқанд вилояти


Нуробод тумани

Ургут тумани


9.

Сирдарё вилояти


Боёвут тумани

Сирдарё тумани


10.

Сурхондарё вилояти


Олтинсой тумани

Термиз тумани


11.

Тошкент вилояти


Оҳангарон тумани

Чирчиқ шаҳри


12.

Фарғона вилояти


Олтиариқ тумани

Бувайда тумани


13.

Хоразм вилояти


Гурлан тумани

Урганч тумани


14.

Тошкент шаҳри


Мирзо Улуғбек тумани

Олмазор тумани

       

        

*) Ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги "Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6198-сон Фармони билан жорий этилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июль


"Халқ сўзи", 2022 йил 7 июль





























































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск