Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пул тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2000 й. 19-сон "2000 йилда нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режасининг параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2000 й.

N 19



2000 ЙИЛДА НАҚД ПУЛ ЭМИССИЯСИ

ДАРАЖАСИ ВА КАССА РЕЖАСИНИНГ

ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нақд пул муомаласини янада мустаҳкамлаш, республика минтақаларида нақд пул муомаласининг аҳволи учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар бўйича умуман 2000 йилда ва йилнинг I чорагида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасининг чекланган параметрлари ва касса режасига 1, 2, 3-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари белгиланган нақд пул маблағлари эмиссияси даражасининг чекланган параметрлари ва касса режалари бажарилиши устидан қаттиқ ва амалий назоратни таъминласинлар.


2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари истеъмол бозоринининг зарур товарлар билан тўлдирилиши, нақд пул тушумлари таъминланиши ва аҳолига иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши учун шахсан жавоб берадилар.


3. "Ўзбексавдо", "Ўзбекбирлашув" компаниялари, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, савдо тармоғига эга бўлган ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари маҳаллий бозорларни зарур турдаги халқ истеъмол товарлари билан таъминлаш ва пулли хизматлар соҳасини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


4. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари мазкур қарорнинг бажарилиши барча даражадаги коллегиал органлар мажлисларида мунтазам равишда кўриб борилишини таъминласинлар, тасдиқланган касса режаларининг бажарилиши таъминланиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар ва мутахассисларга нисбатан моддий рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлигини оширишнинг белгиланган усулларини қўлласинлар.


5. Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарлар сотилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишидан тушган нақд пул тушуми ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши таъминланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 2000 йилнинг кейинги чораклари учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаларининг аниқлаштирилган параметрларини навбатдаги чорак бошланишидан 10 кун олдин Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш тавсия этилсин.


7. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси мазкур қарорнинг бажарилишини ҳар ойда кўриб борсин ва нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси ва касса режасининг белгиланган чекланган параметрларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлигини ошириш юзасидан, шунингдек прогноз кўрсаткичларнинг амалда бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларга тузатиш киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов
































Время: 0.2122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск