ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2022 й. 369-сон "Нотариал фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2022 й.

N 369




НОТАРИАЛ ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         

Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ҳамда "Нотариат тўғрисида"ги қонунлари, шунингдек хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳони ташкил этилишини такомиллаштириш ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ахборот тизимлари орқали онлайн тарзда лицензиялашни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2022 йил 1 июлдан бошлаб хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар "Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши белгилансин.


2. Қуйидагилар:

хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини топшириш истагида бўлган жисмоний шахсларга қўйиладиган талаблар, малака имтиҳонида иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда малака имтиҳонини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳонини ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш талаблари ва шартлари, лицензия олиш учун ариза бериш, уни кўриб чиқиш ва лицензия бериш, лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда лицензияларнинг давлат реестрини юритиш тартибини назарда тутувчи Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга тўловларни ундириш учун нотариал идора биноси ёки хонасида тижорат банклари билан шартнома тузган ҳолда махсус касса, банкомат, терминал ёки инфокиоскалар жойлаштириш тавсия этилсин.

Бунда, тижорат банклари томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов нотариус томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракат учун ушбу махсус касса, банкомат, терминал ёки инфокиоскалар орқали ундириладиган давлат божи суммаси тақсимлангунга қадар унинг 1 фоизигача бўлган қисми ҳисобидан амалга оширилади.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июлдаги

369-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"

2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

           

1. 1-бандда:


а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 2-бандда:

а) иккинчи хатбошидаги "80" рақами "74" рақами билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошидаги "10" рақами "16" рақами билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:


а) 11-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Нотариус ўзининг иш ва дам олиш вақтини мустақил белгилайди.

Нотариус иш вақти ҳақида, шу жумладан иш вақти ўзгарган тақдирда ҳамда меҳнат таътилида бўлиш ёки ўз касбий малакасини ошириш муддатлари ҳақида "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда - Тизим) тегишли маълумотларни киритади.

Нотариус иш вақтида иш жойида бўлиши шарт, узрли сабабларга кўра бўлмаслик ҳолатлари бандан мустасно";


в) 16-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Нотариал ҳаракатлар Тизим орқали амалга оширилади";

иккинчи хатбошидаги "50" рақами "100" рақами билан алмаштирилсин;


г) 31-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"нотариус ҳамда унинг ходимлари хонаси видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиши, бунда видеоёзувлар камида бир ой давомида сақланиши таъминланиши";

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. 3-илованинг 11-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида икки йил ишлаганидан кейин ўз хоҳишига кўра Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган нотариуслар лавозимларининг энг кам сонидан кўп бўлмаган бошқа нотариал округда фаолиятини давом эттириши мумкин".


6. 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус фаолият юритиши шарт.

Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони нотариал округ нотариуслари томонидан охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади, бунда нотариал ҳаракатларнинг ойлик ўртача сони бир нотариусга бир ойда 300-400 та нотариал ҳаракатлар доирасида ҳисобланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль























































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск