ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.07.2022 й. 370-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июлдаги

370-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқаро кулолчилик форуми

ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-

савдосини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини (кейинги ўринларда - Форум) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Форум қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, жумладан, ҳунармандчиликнинг асосий йўналишлари бўлган кулолчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, қайта тиклаш, бу соҳадаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ва маҳорат дарслари ташкил этиш, ушбу соҳадаги иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантириш;

кулолчилик тарихи, мактаби ва услубларини, кулолчилик саноат даражасида тараққий этган ва уларнинг улуши иқтисодиётга сезиларли фойда келтираётган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва юртимизда татбиқ этиш, ёш авлод қалбида кулолчиликка бўлган қизиқишни шакллантириш орқали янги иш ўринларини яратиш;

ҳудудларда кулолчиликни жадал ривожлантиришни рағбатлантирувчи муҳит яратиш;

кулолчилик намуналарини миллий бренд сифатида халқаро миқёсда тарғиб қилиш;

минтақада миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик йўналиши орқали туризм салоҳиятини янада юксалтириш;

ўзбек халқ миллий маданияти анъаналарини намойиш этиш орқали сайёҳларни жалб қилиш;

кулолчилик санъатининг ноёб ва йўқолиб бораётган намуналарини ҳозирги замон талабидан келиб чиқиб янги андозада уйғунлаштириш ва қайта тиклаш;

Форумга иқтидорли ёш кулолларни жалб этиш;

Форумда хориждаги кулолчилик мактабларининг уста кулоллари, шунингдек, замонавий технологиялар асосида фаолият юритаётган хорижий кулолчилик ташкилотларининг дизайн, маркетинг ва менежмент йўналишларидаги мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида уларни жалб этиш.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Форум ташкилотчилари (кейинги ўринларда - Ташкилотчилар) - Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси;


Форум иштирокчиси - Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) томонидан тасдиқланадиган ҳунармандчиликнинг кулолчилик тармоғи саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган кулол усталар, "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари, кулолчилик тармоғида фаолият юритувчи ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг соҳадаги кўзга кўринган вакиллари ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари;


саралаш комиссияси - "Ҳунарманд" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг соҳа мутахассисларидан иборат Форум иштирокчилари томонидан мазкур Низом талаблари асосида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб иштирокчилар рўйхатини Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун тақдим қилувчи комиссия.


4. Форум Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши мумкин.



2-БОБ. ФОРУМНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ


5. Форум доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

халқаро илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда - конференция);

миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танлови (кейинги ўринларда - кўрик-танлов);

хорижий ва маҳаллий кулол усталари иштирокида маҳорат дарслари;

халқ сайиллари, мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги замонавий ва креатив усулда саҳналаштирилган концерт дастурлари намойиши;

кулолчилик санъатига оид кўргазмалар;

ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий кулолчилик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари намойиши;

ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши;

ҳудудда фаолият кўрсатаётган машҳур кулолчилик устахоналарига экскурсиялар;

театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиши;

Форум кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт.


6. Форум доирасида ўтказиладиган маҳсулотлар кўргазмаси иштирокчилари бир вақтнинг ўзида кўрик-танлов иштирокчиси ҳисобланади.


7. Кўрик-танловда иштирок этиш учун номзодлар томонидан Ташкилий қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

номзоднинг Форумда қатнашиш тўғрисида аризаси;

номзоднинг 3х4 ва 10х15 ўлчамли рангли фотосурати (4 дона);

номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

иш ва ижодий фаолияти тўғрисида тўлиқ ёзма маълумот;

ишлаб чиқарган маҳсулотларининг 10 тадан кам бўлмаган сифатли фотосуратлари.


8. Кўрик-танловнинг маҳаллий иштирокчилари мазкур Низомга 1а-иловага мувофиқ схема асосида саралаб олинади.


9. Кўрик-танловнинг маҳаллий иштирокчилари ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Форум ўтказиладиган йилнинг 1 мартидан 1 июнига қадар "Ҳунарманд" уюшмасига тақдим этадилар (фотосуратлар электрон шаклда тақдим этилиши шарт).



10. "Ҳунарманд" уюшмаси тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда Форум ўтказиладиган йилнинг 10 июнига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.


11. Форумнинг маҳаллий иштирокчилари ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан мазкур Низом талаблари асосида Форум ўтказиладиган йилнинг 20 июлига қадар ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

Қабул қилинган қарор Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.


12. Ташкилий қўмита томонидан маҳаллий иштирокчилар рўйхати Форум ўтказиладиган йилнинг 1 августига қадар тасдиқланади ҳамда иштирокчилар "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.


13. Кўрик-танловнинг чет эллик иштирокчилари мазкур Низомга 1б-иловага мувофиқ схема асосида саралаб олинади.

Кўрик-танловнинг чет эллик иштирокчилари Форум ва унинг доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун Форум ўтказиладиган йилнинг 10 февралидан 10 майига қадар Форум веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар (Форум ташкилотчилари томонидан таклиф этиладиган юқори мартабали меҳмонлар бундан мустасно).


14. Кўрик-танловда иштирок этиш истагида бўлган чет эллик иштирокчилар рўйхатдан ўтиш жараёнида Форум веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар.


15. "Ҳунарманд" уюшмаси тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда Форум ўтказиладиган йилнинг 1 июнига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.


16. Чет эллик иштирокчилар ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан ушбу Низом талаблари асосида Форум ўтказиладиган йилнинг 10 июнига қадар ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

Қабул қилинган қарор Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.


17. Чет эллик иштирокчилар рўйхати Форум ўтказиладиган йилнинг 1 августига қадар Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган рўйхат иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида "Ҳунарманд" уюшмасига тақдим этилади.

"Ҳунарманд" уюшмаси ўн кун муддатда иштирокчиларни уларнинг электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.


18. Форумга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 2 нафаргача ижодий делегация таклиф этилади.

Уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички транспорт ва йўл харажатлари ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Форумда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг икки нафаргача аъзоларидан ташқари) кулолчилик ташкилоти вакиллари, соҳанинг таниқли олимлари ва мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар Ташкилотчиларнинг таклифлари асосида қатнашиши мумкин.


19. Конференция иштирокчилари мазкур Низомга 1в-иловага мувофиқ схема асосида саралаб олинади.

Конференция иштирокчиси конференция ўтказилишидан уч ой олдин Форум веб-сайти орқали Ташкилий қўмитага қуйидаги материалларни тақдим этади:

маълумотнома (резюме);

6x9 ўлчамли рангли фотосурат (3 дона);

конференция иштирокчисининг ҳажми 4-5 бетдан ва 300 та сўздан кам бўлмаган маърузаси матни (ўзбек, инглиз ёки рус тилларида).


20. "Ҳунарманд" уюшмаси тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда Форум ўтказиладиган йилнинг 10 июлига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.


21. Ҳужжатлар саралаш комиссияси томонидан Форум ўтказиладиган йилнинг 20 июлига қадар ушбу Низом талабларига мувофиқ ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

Қабул қилинган қарор Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.


22. Форумда қатнашувчилар рўйхати Форум ўтказиладиган йилнинг 1 августига қадар Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади ҳамда иштирокчилар "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.


23. Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

Форумга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Форумни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи - Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи - Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.



3-БОБ. ХАЛҚАРО ҲАЙЪАТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


24. Кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳоратини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан етти кишидан иборат таркибда халқаро ҳайъат тузилади.

Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳалар намояндалари таклиф этилади.

Халқаро ҳайъат аъзолари халқаро ҳайъат раисини сайлайди.

Халқаро ҳайъат раисига ва ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига - 1000 АҚШ доллари миқдорида гонорар тўлов тўланадиган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаган курс бўйича Ўзбекистон Республикаси валютасида тўланади.


25. Қуйидагилар кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳоратларини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади:

кулолчилик маҳсулотларининг жозибаси ва таровати, ўзига хос услубга эгалиги;

кулолчилик маҳсулотларининг анъанавий хусусиятларга, тарихий илдизга эга эканлиги;

маҳсулотларни тайёрлаш технологияси ҳамда тарихий анъана ва замонавий инновацион услубнинг уйғунлашуви;

маҳсулот сифатли материаллардан тайёрланганлиги ва стандартларга жавоб бериши;

маҳсулотнинг ўзига хослиги ва янгилиги;

ўз йўналишида алоҳида мактаб яратганлиги;

"уста-шогирд" мактаби анъаналари асосида ёшларга ҳунар сирларини ўргатганлиги ва шогирдлар тайёрлаганлиги;

аждодларидан қолган ҳунар турини анъаналарни сақлаган ҳолда давом эттираётган сулола давомчиси эканлиги.

Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарслари 6 та номинация ("Энг яхши кулол", "Энг яхши кулолчилик мактаби устаси", "Кулолчилик бўйича қадимий сулола давомчиси", "Қадимий анъаналарни қайта тиклаган кулол", "Энг ёш маҳоратли кулол", "Энг моҳир аёл кулол") бўйича баҳоланади.



4-БОБ. МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ


26. Форум доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаси ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади (тўлов тўланадиган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаган курс бўйича Ўзбекистон Республикаси валютасида):

"Энг яхши кулол" - 5 000 АҚШ доллари;

"Энг яхши кулолчилик мактаби устаси" - 3 000 АҚШ доллари;

"Кулолчилик бўйича қадимий сулола давомчиси" - 3 000 АҚШ доллари;

"Қадимий анъаналарни қайта тиклаган кулол" - 3 000 АҚШ доллари;

"Энг ёш маҳоратли кулол" - 3 000 АҚШ доллари;

"Энг моҳир аёл кулол" - 3 000 АҚШ доллари.


27. Ташкилотчилар, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган моҳир ҳунармандларни тақдирлаш учун мустақил равишда махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.

Форумнинг ҳар бир иштирокчисига Халқаро кулолчилик форуми иштирокчиси сертификати берилади.



5-БОБ. ТАШКИЛОТЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


28. Ташкилотчилар:

Форумни ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

Форумда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан уларнинг розилиги билан реклама мақсадида фойдаланиш;

Форумга жаҳондаги етакчи продюсер, менежерларни ва соҳа мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Форум иштирокчиси бўлган чет эл фуқароси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.


30. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти Форумни ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган Давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилади.

          

          




Низомга

1а-ИЛОВА



Халқаро кулолчилик форуми доирасида

ўтказиладиган Миллий ҳунармандчиликнинг

кулолчилик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий

технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий

ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танловига

маҳаллий иштирокчиларни саралаб олиш

СХЕМАСИ

            

        

Босқичлар

         


        

Субъектлар

        


         

Тадбирлар

         


      

Муддатлар

      


1-босқич


         

Кўрик-танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган шахс

       


Зарур ҳужжатларни "Ҳунарманд" уюшмасига тақдим этади.


Форум ўтказиладиган йилнинг

1 мартидан 1 июнига қадар








2-босқич


"Ҳунарманд"

уюшмаси


Тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.


10 июнга қадар








3-босқич


Саралаш комиссияси


           

"Ҳунарманд" уюшмаси томонидан киритилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.

Қабул қилинган қарор (иштирокчилар рўйхати)ни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.

           


20 июлга қадар








4-босқич


Ташкилий қўмита


          

Иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди.

        


1 августга қадар








5-босқич


"Ҳунарманд"

уюшмаси


Иштирокчиларни хабардор қилади.


          

Рўйхат тасдиқлангандан

сўнг 10 кун муддатда

         

           

         




Низомга

1б-ИЛОВА



Халқаро кулолчилик форуми доирасида

ўтказиладиган Миллий ҳунармандчиликнинг

кулолчилик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий

технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий

ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танловига

чет эллик иштирокчиларни саралаб олиш

СХЕМАСИ

          

        

Босқичлар

     


       

Субъектлар

         


        

Тадбирлар

        


      

Муддатлар

      








1-босқич


Кўрик-танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган шахс


       

Форум веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади ва рўйхатдан ўтиш жараёнида керакли ҳужжатларни тақдим этади.

         


Форум ўтказиладиган

йилнинг 10 февралидан

10 майига қадар








2-босқич


"Ҳунарманд"

уюшмаси


         

Тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

          


1 июнга қадар








3-босқич


Саралаш

комиссияси


      

"Ҳунарманд" уюшмаси томонидан киритилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.

Қабул қилинган қарор (иштирокчилар рўйхати)ни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.

         


10 июнга қадар








4-босқич


Ташкилий қўмита


       

Хорижий иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди ва иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида "Ҳунарманд" уюшмасига тақдим этади.

         


1 августга қадар








5-босқич


"Ҳунарманд"

уюшмаси


         

Иштирокчиларни уларнинг электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.

         


Рўйхат тасдиқлангандан

сўнг 10 кун муддатда

          

       




Низомга

1в-ИЛОВА



Халқаро кулолчилик форуми доирасида

ўтказиладиган Миллий ҳунармандчиликнинг

кулолчилик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий

технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий

ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танловига

конференция иштирокчиларини саралаб олиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

       


       

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

      


      

Муддатлар

      


1-босқич


       

Конференцияда иштирок этиш истагини билдирган шахс

       


Форум веб-сайти орқали Ташкилий қўмитага тегишли материалларни тақдим этади.


Конференция ўтказилишидан

уч ой олдин








2-босқич


"Ҳунарманд"

уюшмаси


      

Тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

         


Конференция ўтказиладиган

йилнинг 10 июлига қадар








3-босқич


Саралаш

комиссияси


      

Саралаш комиссияси киритилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.

Қабул қилинган қарорни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.

         


20 июлга қадар








4-босқич


Ташкилий қўмита


        

Форумда қатнашувчилар рўйхатини тасдиқлайди.

       


1 августга қадар








5-босқич


"Ҳунарманд"

уюшмаси


Форум қатнашувчиларини хабардор қилади.


       

Рўйхат тасдиқлангандан

сўнг 10 кун муддатда

        

           

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль
























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск