ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳонини ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 07.07.2022 й. 369-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июлдаги

369-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хусусий нотариал фаолият бўйича

малака имтиҳонини ташкил этиш юзасидан

давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

           

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини (кейинги ўринларда - малака имтиҳони) топшириш истагида бўлган жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - талабгор) малака имтиҳонида иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда малака имтиҳонини ташкил этиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Адлия вазирлигининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (кейинги ўринларда - комиссия) ишчи органи ҳисобланади.


3. Давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали комиссия томонидан кўрсатилади.


4. Малака имтиҳонида иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда малака имтиҳонини ташкил этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, талабгор 25 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлмаслиги, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан нотариал идорада камида 1 йил стажировка ўтаган бўлиши шарт.

Судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахслар стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг бошқарув ходими (нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ бўлмаган) ёки адвокат сифатида камида 3 йил ишлаган, бироқ ваколати тугатилган вақтдан бошлаб 5 йил ўтмаган шахслар 6 ой стажировка ўтайди.

Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс - уч йил мобайнида.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.


7. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг талабгор маълумотлар тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Талабгор ҳақидаги маълумотлар электрон тизим орқали олинади. Бунда, ушбу маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ эканлиги учун масъул вазирлик ва идоралар жавобгар ҳисобланади. Маълумотларни электрон тизим орқали олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли вазирлик ва идораларга сўров юбориш йўли билан олиниши мумкин.

Талабгордан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


8. Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


9. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,25 фоизи - ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек 0,5 фоизи - тўловларни Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ғазна ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Адлия вазирлигининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.


10. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, комиссия ишчи органи мазкур камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга 15 кун муддат беради.

Давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


11. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.


12. Талабгорнинг сўровномаси автоматик тарзда комиссияга электрон шаклда юборилади.


13. Комиссия 20 иш куни ичида сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиб чиқади.


14. Ўрганиш натижаларига кўра:

талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этишига ушбу Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган рад этиш асослари мавжуд бўлса, комиссия ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади;

талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши ушбу Регламент талабларига мувофиқ деб топилганда, комиссия ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан кейин 1 иш кунида комиссия масъул котиби томонидан ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.


15. Қуйидаги асосларга кўра талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши рад этилади:

талабгор ушбу Регламентнинг 5-банди талабларига жавоб бермаганда;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширмаган ёки имтиҳонга узрсиз сабабларга кўра келмаган ёхуд имтиҳондан четлаштирилган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб олти ой ўтмасдан мурожаат қилганда;

ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда.

Талабгорни бошқа асосларга кўра малака имтиҳонида иштирок этишини рад этилишига йўл қўйилмайди.


16. Талабгорга малака имтиҳонида иштирок этиш рад этилган тақдирда ҳамда талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.


17. Малака имтиҳони талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган хулоса тасдиқланган кундан бошлаб 5 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмай ўтказилади.


18. Малака имтиҳони ўтказиш куни ва жойи малака имтиҳони ўтказилишидан камида 5 кун олдин Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.


19. Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


20. Малака имтиҳони якуни бўйича комиссия қарори қабул қилинади. Қарордан кўчирма 1 иш кунида ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Комиссия ишчи органи ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


22. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


23. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Малака имтиҳонида иштирок

этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш

ҳамда малака имтиҳонини ташкил этиш

бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар

          


Бажариш муддатлари

          

1-босқич


Талабгор

(Ўзбекистон Республикаси фуқароси)


         

1. Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

          


Хоҳишига кўра



         

2. Сўровнома тўлдириш ва ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш.

           


Мурожаат қилинганда



          

3. Белгиланган йиғимни тўлаш

(Базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида йиғим ундирилади).

         


Мурожаат қилинганда








2-босқич


         

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

         


Сўровномани Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига юбориш.


Автоматик тарзда








3-босқич


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси


         

1. Сўровномадаги маълумотларни ўрганиб чиқиш ва хулоса тузиш.

         


20 иш кунигача



         

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хулосани талабгорга юбориш.

           


Хулоса тасдиқланган

кундан бошлаб

1 иш кунида



           

3. Малака имтиҳони ўтказиш куни ва жойи ҳақидаги маълумотни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва талабгорнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориш.

           


Имтиҳондан камида

5 кун олдин








4-босқич


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси


         

1. Малака имтиҳонини ўтказиш.

("Нотариат тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, малака имтиҳони топшириш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади)

            


Хулоса тасдиқланган кундан бошлаб 5 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмасдан



         

2. Имтиҳон якунлари бўйича натижаларни эълон қилиш.

            


Имтиҳон ўтказилган

кунининг ўзида



         

3. Имтиҳон якунлари бўйича қабул қилинган қарордан кўчирмани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юбориш.

            


Қарор қабул қилинган

кундан бошлаб

1 иш кунида

           

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Хусусий нотариал фаолият бўйича

малака имтиҳонини топшириш учун

СЎРОВНОМА

           

Т/р


Талабгордан талаб қилинадиган маълумотлар

       

Талабгор томонидан кўрсатиладиган маълумотлар

         

1.

Фамилияси, исми, отасининг исми



2.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)



3.

Яшаш манзили



4.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)



5.

Телефон рақами



6.

Стажировкани тугатганлиги ҳақида маълумотлар (судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахсларга татбиқ этилмайди)



7.

Малака имтиҳонини топширганлиги (қайта топширганлиги) ҳақида маълумот

            


            

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль





















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск