ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2022 й. 363-сон "Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2022 й.

N 363



БОЛАЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

МИЛЛИЙ КОМИССИЯ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ВА БОЛАЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР

ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲАМДА ТУМАН (ШАҲАР)

КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ:

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари этиб қайта ташкил этилганлиги;

Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг (кейинги ўринларда - Миллий комиссия) асосий вазифалари белгиланганлиги ва унинг таркиби тасдиқланганлиги;

Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ҳамда Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссиялар) намунавий таркиблари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Миллий комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Миллий комиссия йиғилишларини ташкил этиш, ҳудудий комиссияларнинг ҳисобот бериши муддатлари;

Миллий комиссия фаолияти бўйича маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик;

б) Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ҳудудий комиссияларнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби;

туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган масалалар ва болаларни ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш чора-тадбирлари;

туман (шаҳар) комиссиясининг болалар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари, қабул қиладиган қарорлари, уларнинг амал қилиш ҳамда уларни ижро этиш муддатлари.


3. Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган тегишли намунавий низомлар асосида ўз низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 июлдаги

363-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг 1-банди олтинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси" сўзлари "Болалар масалалари бўйича миллий комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 158-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомда:


а) 5-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича туманлар ва шаҳарлар идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия деб аталади)" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг (кейинги ўринларда - Болалар масалалари бўйича комиссия)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссияга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 10 ва 11-бандлардаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 40-банднинг еттинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 201-сон қарори билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомнинг 5-бандидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида:


а) 1-иловада:


10-банднинг биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби" сўзлари "Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби" сўзлари "Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


14-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котибининг" сўзлари "Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


10-банднинг биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби" сўзлари "Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби" сўзлари "Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-иловада:


10-банднинг биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби" сўзлари "Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби" сўзлари "Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисидаги низомда:


а) 27-6-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссияга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 27-7-банддаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро Комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-банднинг учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон қарори билан тасдиқланган Республика ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомда:


а) 20-бандда:

биринчи хатбошидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 21-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 24-банднинг еттинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 26-банднинг иккинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 28-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 31-банднинг учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 34-банднинг учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 37-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2020 йил 7 январдаги 6-сон қарори 2-банди бешинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" сўзлари "Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорида:


а) 3-илованинг 63-банди саккизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институтида" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 27-бандидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссиялар" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарорида:


а) 1-иловада:


52-банддаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияни" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссияни" сўзлари билан алмаштирилсин;


53-банддаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-илованинг 3 ва 4-позицияларидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


31-банддаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банддаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича комиссияларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорида:


а) 3-банднинг "в" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича минтақавий идоралараро комиссиянинг" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича минтақавий идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


10-банднинг олтинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияни" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияни" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


38-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга" сўзлари билан алмаштирилсин;


44-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


49 - 51-бандлардаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


илованинг 6-позициясидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомга 1-иловада:


а) 47-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 51-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 54-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияни" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияни" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 55-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг" сўзлари "Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 июлдаги

363-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 16 июндаги 385-сон қарорига 1-илованинг 2, 6 ва 9-бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)" 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 14-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида" 2017 йил 9 январдаги ЎРҚ-420-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарори)" 2017 йил 21 декабрдаги 1008-сон қарорига илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарорлари)" 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 12-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)" 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июль



















































Время: 0.2137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск