ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Йўл-патруль хизмати стационар постларида "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.07.2022 й. 377-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июлдаги

377-сон қарорига

1-ИЛОВА



Йўл-патруль хизмати стационар постларида "Яшил"

ва "Қизил" йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш

тартибини жорий этиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом автотранспорт воситаларининг йўл-патруль хизмати стационар постлари (кейинги ўринларда - постлар)да ташкил этилган "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида ҳаракатланиши тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ёруғлик диодли экран - LED дисплей, визуал маълумотларни кўрсатиш ва узатиш учун қурилма (дисплей, монитор, телевизор, электрон табло);


"Қизил" йўлак - қидирувда бўлган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси мавжуд транспорт воситалари ҳаракатланиши шарт бўлган ҳаракатланиш бўлаги;

қарздорлик - йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўланмаган жарима;


пост - йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат кўрсатиш, тезкор-техник ва махсус воситалар, муҳандислик ва бошқа тузилмалар билан жиҳозланган жой;


ҳаракатланиш бўлаги - автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги;


фото ва видео қайд этиш қурилмаси - йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео техника воситалари ёрдамида қайд этувчи қурилма;


"Яшил" йўлак - "Қизил" йўлак орқали ҳаракатланиш шартлигини кўрсатувчи аломатлари бўлмаган транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат бериладиган ҳаракатланиш бўлаги.


3. Постларда ўрнатилган тартиб хорижий транспорт воситаларига ҳам татбиқ этилади.



2-БОБ. "ЯШИЛ" ВА "ҚИЗИЛ" ЙЎЛАК

ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ПОСТЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади.


5. Ёруғлик диодли экранда акс эттирилмаган ёки "Яшил" йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспорт воситалари "Яшил" йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.


6. "Қизил" йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади, аниқланган қарздорликлар бўйича постларда ташкил этилган банк терминаллари орқали қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришга рухсат бериш чоралари кўрилади.

Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 291-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини махсус тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.

Вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланадиган транспорт воситалари бўйича вазн ва ҳажм параметрлари тегишли нормага мослаштирилган тақдирда, уларнинг ҳаракатини давом эттиришга рухсат берилади.

Вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланган транспорт воситалари бўйича вазн ва ҳажм параметрларини тегишли нормага мослаштирилмаган ёки объектив сабабларга кўра бунинг имкони бўлмаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушлаб туриш чоралари кўрилади.

Қидирувда бўлган транспорт воситалари аниқланганда, ушбу транспорт воситалари дарҳол махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.


7. Қарздорлик аниқланган транспорт воситаларига қуйидаги ҳолларда ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади:

транспорт воситаси тўхтатилган вақтдан эътиборан кўпи билан 30 дақиқа ичида қарздорликка оид батафсил маълумот олиш имконияти бўлмаса ёхуд постларда ташкил этилган банк терминаллари ишламаётган ёки аниқланган қарздорликлар бўйича тўловни қонун ҳужжатларида белгиланган бошқача тартибда амалга ошириш имконияти бўлмаган ҳолларда;

аниқланган қарздорликларга асос бўлган қоидабузарликлар юзасидан судга мурожаат қилинган ёки иш судда кўрилаётган ҳолларда (бундан иш юзасидан суднинг қарори қонуний кучга кирган ҳоллар мустасно);

транспорт воситасида шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож шахс бўлганда;

фавқулодда вазиятлар (табиий офат, техноген ҳалокат, ёнғин)да юк ёки одамларни ташиш ҳолларида;

транспорт воситаси марҳумни ташиш учун фойдаланилаётган ёки дафн маросимида иштирок этаётган ҳолларда.



3-БОБ. ПОСТЛАРГА ХИЗМАТНИ ЎТАШ УЧУН

ЖАЛБ ЭТИЛАДИГАН ЙЎЛ-ПАТРУЛ ХИЗМАТИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Постларда хизмат ўтаётган йўл-патруль хизмати ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Қизил" йўлак бўйлаб ҳаракатланиши лозим бўлган транспорт воситалари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш;

"Қизил" йўлак бўйлаб ҳаракатланиши лозим бўлган, бироқ ахборот ишора белгиларига риоя қилмаган транспорт воситаларини тўхтатиш чораларини кўриш.


9. Йўл-патруль хизмати ходимлари қуйидагиларга мажбур:

ҳудудий ички ишлар органлари навбатчилик қисми ва марказий ахборот диспетчерлик хизмати - ахборот диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда - МАДХ-АДХ) билан доимий алоқада бўлиш;

постларда мавжуд ёруғлик диодли экран ёрдамида, транспорт воситаларини қизил ва яшил йўлаклар бўйлаб тўғри ҳаракат қилиб келаётганлигини назорат қилиш;

ахборот ишора белгилари ёки ёруғлик диодли экранда намоён бўлган маълумотларга амал қилмасдан ҳаракатланиши керак бўлган йўлакда ҳаракатланмаган транспорт воситасини ўрнатилган тартибда тегишли ишора бериш йўли билан тўхтатиш;

постларда мавжуд техник жиҳозларнинг соз ҳолда ишлашини мунтазам равишда назорат қилиш;

техник жиҳозларда носозликлар аниқланган тақдирда, уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;

постлардан "Қизил" йўлак бўйлаб ўтган транспорт воситалари бўйича кунлик ҳисоботни юритиш ва қўлланилган чоралар бўйича маълумотни ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларига юбориш.



4-БОБ. ПОСТЛАРГА ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИДА

ҲАРАКАТЛАНИБ КЕЛГАН ҲАЙДОВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Постларга транспорт воситасида ҳаракатланиб келган ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ёруғлик диодли экран орқали қизил йўлакдан ҳаракатланиш буюрилганлиги асослари тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш;

аниқланган камчиликлар ва қарздорликлар билан боғлиқ маълумотлар билан танишиш;

йўл қуйилган камчиликлар ва қарздорликлар юзасидан тушунтиришлар бериш;

мавжуд қарздорлик ёки транспорт воситаси қидирувда эканлиги муносабати билан махсус тўхташ жойига жойлаштирилганлиги юзасидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш.


11. Постларга транспорт воситасида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи ахборот ишора белгилари ёки ёруғлик диодли экранда намоён этилган маълумотлардаги ишораларга сўзсиз риоя қилишга мажбур.



5-БОБ. ПОСТЛАР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТ


12. Постларнинг фаолияти устидан назорат бевосита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан олиб борилади.


13. Постларда хизмат олиб бораётган йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тақдим этилган кунлик маълумот ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан умумлаштирилиб, автоматлаштирилган маълумотлар базаси билан солиштирилади ва ойлик ҳисобот юритилади.

Ойлик ҳисобот бевосита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тақдим этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Ҳайдовчилар постларга хизматни ўташ учун жалб этиладиган йўл-патрул хизмати ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


15. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль














































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск