ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2022 й. ПҚ-323-сон "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2022 й.

N ПҚ-323



ОЛИЙ, ЎРТА МАХСУС ВА ПРОФЕССИОНАЛ

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ

ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Таълим ташкилотларида таҳсил олиш истагидаги хотин-қизлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки:

тижорат банклари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозит маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;

таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;

таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг сўровларига асосан келгусида 14 фоиз ставкада таълим кредити ажратиш учун уларга 10 фоиз ставкада депозит маблағлари жойлаштирилади;

Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун тижорат банкларига зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш ва назорат қилиш мақсадида Жамғармага 1 та Мактабгача таълим вазирлиги штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан ва 1 та Молия вазирлигининг умумий штат бирликлари доирасида жами 2 та штат бирлиги ажратилади.


3. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғармага 2022 йилда маблағларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилишини, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.


Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 июлдаги

ПҚ-323-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5102-сон қарорида:


а) 1-банд "б" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "2022 йил 1 июлдан" сўзлари "2023 йил 1 январдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 28-позицияси "Амалга ошириш муддатлари" устунидаги "2022 йил июль" сўзлари "2023 йил январь" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги "Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5203-сон қарорида:


а) қарор номланиши ва муқаддимасидаги "Олий таълим" сўзлари "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилсин";

бешинчи хатбоши "оила аъзолари" сўзларидан кейин "ва бошқа учинчи шахслар" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги "Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 527-сон қарорида:


а) қарор номланиши, муқаддимаси ҳамда 1-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "олий таълим" сўзлари "олий, ўрта махсус ва профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандида:

биринчи хатбошидаги "олий" сўзидан кейин ", ўрта махсус ва профессионал" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республикадаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, шу жумладан хусусий ва хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш";


в) 1-иловада:


низомнинг номидаги "олий" сўзидан кейин ", ўрта махсус ва профессионал" сўзлари билан тўлдирилсин;


1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ва ундан ортиқни ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари)да (кейинги ўринларда - таълим ташкилоти) ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини (кейинги ўринларда - таълим кредитлари) ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди";


3-бандининг:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга (кейинги ўринларда - кредит олувчи) берилади";

иккинчи хатбошидаги "васийлари" сўзи "бошқа учинчи шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Олий таълим ташкилотида" сўзлари "Таълим ташкилотида" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "олий таълим ташкилотига" ва "олий таълим ташкилотида" сўзлари тегишинча "таълим ташкилотига" ва "таълим ташкилотида" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандидаги "олий" сўзи чиқариб ташлансин;


13-бандидаги "Олий таълим ташкилотлари" сўзлари "Таълим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандининг "б" кичик банди, 21-бандининг биринчи хатбошиси ва 23-бандидаги "олий" сўзи чиқариб ташлансин;


24-бандида:

биринчи хатбошидаги "олий таълим ташкилотларига" сўзлари "таълим ташкилотларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи - бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 июль


"Халқ сўзи", 2022 йил 19 июль




















































Время: 0.0374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск