ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2022 й. 398-сон "Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2022 й.

N 398




ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ОЛИЙ ҲАРБИЙ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИТИШГА

САРФЛАНГАН БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ

УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 304-бандига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасини битиргандан кейин ўқишни тугатгандан сўнг тузилган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган, шунингдек контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган ёки бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳарбий хизматни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини давлатга қоплаб бериши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчи ёки офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчи, уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахсларни моддий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш тартиби;

ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш миқдорлари, ҳарбий хизматчини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириб олиш тартиби, ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундирилмайдиган ҳолатлар;

ҳарбий хизматчиларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳамда тўланмаган бюджет маблағларини ундириш тартиби;

ҳарбий хизматчини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш ҳисобини юритиш ҳамда ундирилмаган бюджет маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 июль






























Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск