ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2022 й. 398-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 июлдаги

398-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим

муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет

маблағларини ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом олий ҳарбий таълим муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобидан ўқиган ва ўқишни тамомлагандан сўнг тузилган контракт бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида, ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари, ҳарбий округлари (бирлашмалари, бошқармалари), қўшилмалари, ҳарбий қисмлари, ҳарбий таълим муассасалари ва бошқа ҳарбий бўлинмаларида (кейинги ўринларда - ҳарбий қисмлар (муассасалар)) офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўтаётган, шунингдек, ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда давлат органларига ва бошқа ташкилотларга хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчиларга нисбатан татбиқ этилади.



2-БОБ. УНДИРИЛАДИГАН БЮДЖЕТ

МАБЛАҒЛАРИНИНГ МИҚДОРИ


3. Ҳарбий хизматчини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари, у резервга бўшатилган вақтдаги:

а) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида тўрт йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

б) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясида икки йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 650 баравари;

в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида икки йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 650 баравари;

г) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида:

тўрт йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

беш йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;

д) Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртида:

беш йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;

беш йиллик ўқиш (учувчилар таркибини тайёрлаш) учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 000 баравари;

е) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида беш йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;

ж) Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида тўрт йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

з) Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида:

тўрт йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

беш йиллик ўқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари миқдорида ундирилади.


4. Ҳарбий хизматчиларни хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида (олий, олий ҳарбий ва бошқа таълим муассасаларида) ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тузиладиган махсус контрактларда белгиланади ва мазкур Низомга мувофиқ умумий асосларда ундирилади.



3-БОБ. ЎҚИТИШГА САРФЛАНГАН БЮДЖЕТ

МАБЛАҒЛАРИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


5. Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


6. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин ўқишга киришга номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда - ота-оналар) Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда моддий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади.


7. Олий ҳарбий таълим муассасасида бюджет маблағлари ҳисобидан ўқиган ва уни тамомлагандан сўнг ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузган ҳарбий хизматчилар, унда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортганлиги, ушбу контракт шартларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли унда кўрсатилган муддатдан илгари резервга бўшатилса, улардан ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундириб олинади.


8. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ҳарбий хизматдан бўшатиш хуқуқига эга мансабдор шахснинг ҳарбий хизматчини резервга бўшатиш тўғрисидаги буйруғида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тўғрисида, тегишли командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғида ҳарбий хизматчидан ундириладиган пул маблағларининг аниқ миқдори кўрсатилади.

Ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ шу куннинг ўзида ушбу ҳарбий хизматчига етказилади ва унга ушбу буйруқнинг пул маблағларини ундиришга оид қисмидан кўчирма топширилади.


9. Ҳарбий хизматчидан ундириладиган бюджет маблағларининг миқдори ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ ҳарбий хизматчи олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддатга пропорционал миқдорларда бўлинади ҳамда хизмат муддатининг ўталмаган қисмидан келиб чиқиб белгиланади.


10. Агар ҳарбий хизматчи ушбу буйруқлардан норози бўлса, белгиланган тартибда юқори турувчи командирга (бошлиққа) ёки судга шикоят қилиши мумкин.

Бунда, юқори турувчи командирлар (бошлиқлар) ундирилиши лозим бўлган пул маблағларининг тўғри белгиланганлигини текширади.

Ҳарбий хизматдан бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахснинг ҳарбий хизматчини резервга бўшатиш тўғрисидаги буйруғининг ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш лозимлиги тўғрисидаги ва тегишли командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғининг ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундиришга оид қисми белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, ҳарбий хизматчилардан ундирилган пул маблағлари тўловни амалга оширган шахсларга бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қайтарилади.


11. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ҳарбий хизматчи ёки ота-оналар томонидан ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ ҳарбий хизматчига етказилган ва ушбу буйруқнинг пул маблағларини ундиришга оид қисмидан кўчирма берилган ёхуд почта, алоқанинг бошқа воситалари орқали ёзма ёки электрон шаклда юборилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида бюджетга пул тўлаш орқали қайтарилади.


12. Ҳарбий хизматчиларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари жисмоний ва/ёки юридик шахслар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилиши мумкин.


13. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган муддатда тўланмаган тақдирда, тегишли командирлар (бошлиқлар) ушбу бюджет маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан белгиланган тартибда судга мурожаат этади.


14. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари бюджетга тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари тўлов амалга оширилган кундан бошлаб уч иш кунида, мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган шахслар томонидан ҳарбий хизматчининг охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмга (муассасага) ёки яшаш жойидаги мудофаа ишлари органларига шахсан ёки почта ёхуд алоқанинг бошқа воситалари орқали тақдим этилиши лозим.

Бунда, мудофаа ишлари органлари томонидан тўлов ҳужжатлари, ушбу ҳужжатлар қабул қилиб олинган куннинг ўзида ҳарбий хизматчининг охирги хизмат жойига белгиланган тартибда етказилади.


15. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари қуйидаги ҳолларда ундирилмайди:

харбий хизматчи контрактда кўрсатилган муддат тугаганлиги, соғлиғининг ҳолатига кўра, ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ундан хизматда фойдаланишнинг имкони йўқлиги ёки давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинганлиги сабабли ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилса (чиқарилса);

ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими бўлиб, ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат вазифаларини) бажараётган вақтда ҳалок бўлган бўлса;

ҳарбий хизматчи олий ҳарбий таълим муассасаларида бакалавриат дастури бўйича махсус сиртқи таълим шаклида ва магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олган бўлса;

ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) муносабати билан ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган бўлса.


16. Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг тузилган биринчи янги контрактда кўрсатилган муддат (5 календарь йил) давомида ҳарбий қисмда (муассасада) ҳамда ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда хизмат сафарига юборилган давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ҳарбий хизматни ўтаган ва ишлаган ҳарбий хизматчи, уни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлашдан озод этилади.


17. Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаган, шунингдек ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг олий ҳарбий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги давлат намунасидаги дипломи ва унинг иловаси беш йил давомида тегишлича ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида ҳамда резервга бўшатилган ҳарбий хизматчининг охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмасида сақланади.

Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат давомида ҳарбий хизматни ўтаган, шунингдек, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлиқ тўлаган ҳарбий хизматчига (ҳарбий хизматга мажбурга) олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом ва унинг иловаси, унинг ёзма мурожаатига асосан ўн беш кун ичида берилади.

Бунда, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларининг ҳақиқатда тўланганлиги банк муассасаси ёки бошқа тўлов тизимлари орқали ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) молия бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда текширилиб, тасдиқланиши керак.


18. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўламаган ёки қисман тўлаган ҳарбий хизматга мажбурга, унинг ёзма мурожаатига асосан кейинчалик ишга жойлашиши учун олий маълумот тўғрисидаги маълумотнома (дипломнинг вақтинчалик берилмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда) ва ўқиш давомида ўзлаштирган ўқув фанлари рўйхати, ҳажми ҳамда баҳолари қайд қилинган диплом иловасидан кўчирма охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмаси томонидан ўн беш кун ичида берилади.


19. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ёки унинг ундирилмаган қисми ҳарбий хизматга мажбур ва ота-оналардан тўлиқ ундириб олингунга қадар ҳарбий хизматга мажбурнинг охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмда (муассасада) ҳисобда туради.

Ҳарбий хизматга мажбур ва ота-оналар вафот этган, қонуний кучга кирган суд қарорига кўра бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган бўлса, ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ёки унинг ундирилмаган қисми ҳарбий қисм (муассаса) томонидан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ушбу Низом талабларининг бажарилиши (ўқитишга сарфланган бюджет маблағларининг ундирилиши) устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи ҳамда ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг назорат-тафтиш (ички назорат) бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида

ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Мудофаа ишлари бўлимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий органлари, ҳарбий қисмлар (муассаса)лар


Номзод, уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахсларни белгиланган тартибда моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма равишда огоҳлантириш.


Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин









2-босқич

1. Ҳарбий хизматдан бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс


1. Ҳарбий хизматчиларни резервга бўшатиш ва пул маблағларини ундириш тўғрисида буйруқ қабул қилиш.



1. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

2. Командир (бошлиқ)


2. Шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш (ундириладиган пул маблағларининг аниқ миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида буйруқ қабул қилиш. Буйруқни ҳарбий хизматчига етказиш ва кўчирма бериш ёки тегишли алоқа каналлари орқали юбориш.


2. Буйруқ қабул қилинган кун







3-босқич

1. Ҳарбий хизматчи (ҳарбий хизматга мажбур), унинг ота-онаси ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар, юридик ва жисмоний шахслар



1. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ихтиёрий тўлаш.


1. Буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида

2. Командир (бошлиқ)


2. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ихтиёрий тўланмаганда уни суд тартибида ундириш чораларини кўриш.


2. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда








4-босқич

1. Ҳарбий хизматчи (ҳарбий хизматга мажбур), унинг ота-онаси ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар, юридик ва жисмоний шахслар


1. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари бюджетга тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатларини охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмга (муассасага) ёки яшаш жойидаги мудофаа ишлари органларига шахсан ёки почта ёхуд алоқанинг бошқа воситалари орқали тақдим этиш.


1. Тўловамалга оширилган кундан бошлаб уч иш кунида

2. Ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмаси


2. Контрактда кўрсатилган муддат давомида харбий хизматни ўтаган, шунингдек, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлиқ тўлаган ҳарбий хизматчига (ҳарбий хизматга мажбурга) олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом ва унинг иловасини бериш.


2. Ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбурнинг) ёзма мурожаатига асосан ўн беш кун ичида







5-босқич

Ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи)


Ундирилмаган ўқитишга сарфланган пул маблағлари бўйича ҳисобот юритиш.


Етказилган зарар қоплангунга ёки ихтиёрий тўлаб берилгунга қадар



           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 июль







































Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск