ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2022 й. 395-сон "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2022 й.

N 395




ОЛИЙ, ЎРТА МАХСУС ВА ПРОФЕССИОНАЛ

ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ ҳамда таълим соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида 2020-2022 йилларда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастурининг 16-бандига мувофиқ олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар дубликатини бериш давлат хизматини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

йўқолган ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келган, шунингдек, шахснинг исми (фамилияси, отасининг исми) ўзгарганда таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини олиш мақсадида давлат хизматидан фойдаланиш тартиби;

ариза берувчи томонидан сўровномани электрон равишда тўлдириш ва тасдиқлаш;

давлат хизматидан фойдаланиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундириш;

давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш асосларини белгилаш;

таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини расмийлаштириш тартиби;

тегишли ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган таълим тўғрисидаги ҳужжатда нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда, ариза берувчи ўн беш иш куни ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиши тартиби.


3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.


4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, "Ўзбекистон почтаси" АЖ ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини талабгорнинг манзилига етказиб бериш мақсадида "Ўзбекистон почтаси" АЖ ахборот тизимини ўз платформаси билан интеграция қилсин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича аризани кўриб чиқиш учун йиғим, давлат божи ва барча турдаги тўловларнинг Ягона биллинг тизимига уланишини таъминласин.

Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи миқдоридаги маблағ ундирилади.


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 июль


















































Время: 0.0253
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск