ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 21.07.2022 й. 395-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 июлдаги

395-сон қарорига

ИЛОВА



Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим

тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

        

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахс (кейинги ўринларда - ариза берувчи)га давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат намунасидаги таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни берувчи Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи давлат ва нодавлат олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим муассасалари (кейинги ўринларда - таълим ташкилоти)ни тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки фойдаланиш учун ўзининг асл ҳолатини йўқотган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, дубликат бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар ҳамда унинг дубликати бир хил юридик кучга эга бўлади.

Ушбу Регламент ҳарбий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази ҳамда Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, Маданият вазирлиги, Бадиий академия (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат ва нодавлат олий таълим муассасаси ва академик лицей дипломи дубликати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан, давлат ва нодавлат касб-ҳунар коллежлари ва профессионал таълим муассасалари дипломи дубликати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, давлат ва нодавлат ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар дипломи дубликати ўз тизимига кирувчи таълим ташкилотлари бўйича Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан берилади.


5. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


7. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


8. Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.


9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади ва йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов суммасининг 90 фоизи миқдоридаги маблағ ундирилади.


10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

65 фоизи - тегишлилиги бўйича ваколатли органнинг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига;

14,5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни ривожлантириш маркази ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

65 фоизи - тегишлилиги бўйича ваколатли органнинг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига;

13,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни ривожлантириш маркази ҳисобварағига ўтказилади.


11. Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


12. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


13. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг сўровнома 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - сўровнома автоматик тарзда тегишлилиги бўйича ваколатли органга юборилади.


14. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида тегишли таълим муассасалари ҳамда Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ўз имзоси ва муҳри билан расмийлаштиради ҳамда бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


15. Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин.

Бунда ваколатли орган давлат хизмати натижаси тайёр бўлганлиги ҳақида "Ўзбекистон почтаси" АЖни электрон тизим орқали хабардор қилгандан сўнг "Ўзбекистон почтаси" АЖ таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли орган манзилидан ариза берувчининг манзилига беш иш куни мобайнида етказиб беради.


16. Почта алоқаси орқали етказилган давлат хизматларининг натижаси учун амалга ошириладиган тўловлар ариза берувчи томонидан қопланади.


17. Ариза берувчи таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат дубликатини расмийлаштиришда хатоликлар мавжудлигини аниқлаганда, илгари юборилган ариза рақамини кўрсатган ҳолда такрорий ариза юбориш имкониятига эга бўлади.

Бунда ариза берувчи ўн беш иш куни ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан мурожаат этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида аризани кўриб чиқиши шарт.


18. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича маълумотларни архивдан олиш зарурати юзага келган ҳолларда давлат архивлари беш иш куни мобайнида белгиланган тартибда архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга бепул тақдим этади. Бунда таълим тўғрисидаги ҳужжатни бериш муддатига қўшимча равишда яна беш иш куни қўшилади.

Дубликат бериш бўйича асосли архив ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, тегишли ҳужжатни бериш рад этилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.


20. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

           

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим

тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

      


     

Субъектлар

     


       

Тадбирлар

     


      

Муддатлар

       








1-босқич


Ариза берувчи


         

1. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини олиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.


2. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини олиш учун тўловни амалга оширади.

3. Ариза берувчи давлат хизмати натижаси почта алоқаси орқали етказилишини хоҳласа, почта хизматлари учун белгиланган тўловни амалга оширади.

        


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази



       

Ариза берувчи томонидан берилган сўровномани ваколатли органларга юборади.

Ваколатли органлар:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;

Маданият вазирлиги;

Бадиий академия.

      


1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида





2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали



2. Автоматик тарзда








3-босқич


Ваколатли органлар


         

1. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини расмийлаштиради, давлат хизмати натижаси тайёр бўлганлиги ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Тўлдирилган сўровномада давлат хизмати натижаси ариза берувчининг манзилига етказилиши кўрсатилганда, давлат хизмати натижаси тайёр бўлганлиги ҳақида "Ўзбекистон почтаси" АЖни ахборот-коммуникация тизим орқали хабардор қилади.

      


10 иш куни мобайнида











4-босқич


       

1. Ариза берувчи


     

1. Тайёр бўлган давлат хизмати натижасини ваколатли органлардан олиб кетади.



         

1. Хоҳишига кўра


2. "Ўзбекистон почтаси" АЖ


2. Давлат хизмати натижаси ариза берувчининг манзилига етказилиши кўрсатилган бўлганда тайёр бўлган ҳужжат дубликатини ваколатли органлардан олиб, сўровномада кўрсатилган манзилга (ариза берувчига) етказиб беради.

      


2. 5 иш куни

мобайнида




          

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим

тўғрисидаги ҳужжат дубликатини олиш учун

СЎРОВНОМА

         




(сана)


(рақами)

         

1. Фамилияси:



1.1. Агар фамилияси ўзгарган бўлса, у ҳақида маълумот:



2. Исми:



2.1. Агар исми ўзгарган бўлса, у ҳақида маълумот:



3. Отасининг исми:



3.1. Агар отасининг исми ўзгарган бўлса, у ҳақида маълумот:



4. Паспорт (ID - карта) маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):



5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):



6. Туғилган санаси:



7. Туғилган жойи:



8. Яшаш манзили:



9. Таълим муассасасининг номи, кирган ва тамомлаган йили, таълим тури, касби, таълим йўналиши ва мутахассислик номи:



10. Электрон манзили ва телефон рақами:



11. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини етказиб бериш жойи (манзил аниқ кўрсатилиши лозим)*:



         

Изоҳ. Давлат хизматларининг натижасини почта алоқаси орқали етказиш учун тўловлар ариза берувчи ҳисобидан амалга оширилади. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини етказиб бериш бўйича кўрсатилган манзилнинг ҳаққонийлигига шахсан ариза берувчи масъул ҳисобланади.


*) Ариза берувчи давлат хизмати натижасини ваколатли органлардан ўзи келиб олиб кетса, мазкур позиция тўлдирилмайди.

        

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 июль


















































Время: 0.0307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск