ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Электрон тижорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2022 й. 392-сон "Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2022 й.

N 392



ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ

МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА УНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ

ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

         

       

Мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштиришда, шу жумладан, электрон тижоратни ривожлантиришда муайян натижаларга эришиш имконини бермоқда.

Шу билан бирга, электрон тижоратнинг очиқ рақамли экотизимини шакллантириш, мулкчилик, идоравий ва тармоққа мансублиги ҳамда ҳудудий жойлашувидан қатъий назар барча электрон платформалар билан таъминлаш, мижозлар базасидан тенг фойдаланиш ва рақамли экотизим фойдаланувчиларига хизматлар кўрсатишни тезлаштириш орқали электрон платформалар ва уларнинг хизматларини илгари суриш борасида тегишли нормаларнинг жорий этилмаганлиги электрон тижоратни ривожлантириш борасида долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасидаги платформалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аккредитив бўйича ҳисоб-китоб тизимини жадал ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида" 2021 йил 17 ноябрдаги ПҚ-14-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

а) электрон тижорат платформалари ва рақамли экотизим операторлари - ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш;

б) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартибини белгилаш. Бунда:

ташкилотларни маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларга таснифлаш, шунингдек, маҳаллийлаштириш даражасининг юқори чегарасини аниқлаш ҳамда етказиб бериладиган маҳсулотлар бўйича маҳаллийлаштиришнинг белгиланган минимал даражасига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини текшириш;

қўшимча депозит жорий этилиши муносабати билан, шартнома мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш, сунъий арзон нархларда таклифлар бериш йўли билан харидлар узилишининг олдини олиш механизмини жорий этиш;

харид қилиш тартиб-таомилларининг тугаш вақтини фақат иш кунлари ва иш соатларида белгилаш орқали бозорни манипуляция қилиш имкониятини истисно қилиш;

шартнома мажбуриятларининг бажарилиши кафолатларини таъминлаш тартибини операторнинг ҳисоб-китоб клиринг палатасида харидлар иштирокчиларининг шахсий ҳисобварақларидаги депозитларни олдиндан тўлаш ва блокировка қилиш орқали белгилаш;

шартнома мажбуриятларини бажариш учун кафолатлар бериш тартибини жорий этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

          

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 июлдаги

392-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг-ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 2 августдаги 249-сон қарорида:


а) қарорнинг номланишидаги "Электрон ярмаркалар, аукционлар ва танловлар ташкилотчиларининг" сўзлари "Электрон тижорат платформалар ва рақамли экотизим операторларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "Электрон ярмаркалар, аукционлар ва танловлар ташкилотчиларининг" сўзлари "Электрон тижорат платформалар ва рақамли экотизим операторларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қарорга иловада:


илованинг номланишидаги "Электрон ярмаркалар, аукционлар ва танловлар ташкилотчиларининг" сўзлари "Электрон тижорат платформалар ва рақамли экотизим операторларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "электрон ярмаркалар (шу жумладан кўргазма-ярмарка савдоси), аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг" сўзлари "электрон тижорат платформалар ва рақамли экотизим операторларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "электрон ярмаркалар (шу жумладан кўргазма-ярмарка савдолари), аукционлар ва танловлар ташкил этувчи юридик шахс" сўзлари "ўзининг ахборот тизимида электрон тижорат амалга оширилишини таъминловчи юридик шахс, электрон тижорат платформалар ва рақамли экотизим операторлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "электрон ярмаркалар (шу жумладан кўргазма-ярмарка савдолари), аукционлар ва танловлар натижалари бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошидаги "(электрон ярмаркалар (шу жумладан кўргазма-ярмарка савдолари), аукционлар ва танловлар)ни ўтказиш қоидалари)" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"электрон тижорат платформаси - электрон тижорат субъектларига электрон битимларни амалга ошириш, танловлар ёки аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда иштирокчиларга масофадан туриб (шахсан иштирок этмасдан) электрон операцияларни амалга ошириш имконини бериш учун мўлжалланган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборот тизими;

электрон тижорат платформаси оператори - электрон тижорат иштирокчиларига буюртма бериш ёки етказиб бериш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш, электрон тижорат платформасига эълонларни, буюртмаларни ва уларнинг якунлари тўғрисидаги бошқа ахборотни жойлаштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи махсус ваколатли юридик шахс;

ташкил этилган савдолар - белгиланган қоидаларга мувофиқ мунтазам равишда электрон тижорат платформасида амалга ошириладиган савдо;

рақамли экотизим - кўп сонли ахборот хизматлари, бизнес жараёнлари ва иштирокчиларни бирлаштирган рақамли муҳит, уларнинг муносабатлари ҳамкорлик ва рақобат тамойилларига асосланади;

рақамли экотизим оператори - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация маркази;

эскроу тизими - харидорнинг (истеъмолчининг, буюртмачининг) шартлари тўлиқ қондирилмагунча бизнес-операторнинг, шу жумладан электрон тижорат платформаси ёки рақамли экотизим операторининг ахборот тизимида электрон шартномаларни амалга оширишда пулни ушлаб қолиш, пулни депонентлаш тизими";


II бўлим қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Электрон платформалар ва рақамли хизматларнинг рақамли экотизимлардаги иштироки ихтиёрийлик асосида амалга оширилади".


Қуйидаги мазмундаги IV-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"IV-1. ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ

УЧУН КАФОЛАТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


27-1. Электрон тижорат соҳасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши кафолатларини таъминлаш учун ахборот воситачиси - электрон тижорат платформаси ёки рақамли экотизим оператори эскроу ҳисоб-китоблар тизимини жорий этишга ҳақли. Ташкил этилган савдоларда тузилган битимлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши электрон тижорат платформаси ёки рақамли экотизим оператори томонидан мажбурий равишда кафолатланиши керак.

27-2. Электрон тижорат платформаси ёки рақамли экотизим операторлари ўзларининг эскроу тизимидан фойдаланиш ёки учинчи шахслар хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

27-3. Шартнома мажбуриятларини бажариш кафолатларини таъминлаш мақсадида эскроу тизимининг оператори электрон тижорат иштирокчиларига улар тузадиган операциялар бўйича маблағларни ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат кўрсатувчи банкда ўзининг иккиламчи депозит ҳисобварағида шахсий ҳисобварақлар очади.

27-4. Харидорнинг етказиб берилган товар учун ҳақ тўлаш маблағлари у томонидан унинг шахсий ҳисобварағига киритилади, оператор томонидан блокланади ва товарни тўлиқ ёки қисман етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлиги аниқлангандан кейин сотувчига юборилади.

27-5. Aхборот воситачиси қоидаларида электрон тижорат иштирокчилари томонидан битимлар тузилгунга қадар шахсий ҳисобварақларига омонат қўйиш зарурати ва томонлар ўз шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда улардан компенсация сифатида фойдаланиш зарурати назарда тутилиши мумкин.

27-6. Шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича низолар ва келишмовчиликлар низоларни судгача ҳал этиш органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон тижорат платформаси ёки рақамли экотизим оператори билан кўриб чиқилиши мумкин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарорида 9-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Электрон кооперация портали маркази" сўзлари "Рақамли трансформация маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорида:


а) қарорнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида";


б) муқаддимадаги "кооперация биржасини" сўзлари "электрон кооперация порталини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон ҳамда "Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида" 2021 йил 17 ноябрдаги ПҚ-14-сон қарорларига мувофиқ давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация портали (кейинги ўринларда - Портал) ишлаб чиқилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин";


г) 2-банддаги "Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси портали фаолиятини ташкил этиш" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг фаолияти хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар, хорижий ва халқаро молия ташкилотлари грантлари, донорлик маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молияштирилади";


е) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг

электрон кооперация порталида ахборотни

жойлаштириш ва харидларни амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация портали (кейинги ўринларда - Электрон кооперация портали) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аванс - харид қилиш жараёнида буюртмачи ва етказиб берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиладиган, жумладан, томонларнинг закалатлари (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва операторнинг воситачилик йиғимини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси;


буюртмачи - Электрон кооперация порталида товарларни харид қилувчи юридик шахс;


етказиб берувчи - таклиф этилган шартларда ўзининг Электрон кооперация порталида қатнашиб, савдоларда ғолиб чиққан тақдирда, ўзи ишлаб чиқарган тайёр товарларни (ишлар, хизматларни) етказиб бериш ниятини билдирган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг дилерлари;


агент - буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг Электрон кооперация порталида қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;


харид шартномаси - харидлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасидаги электрон тартибда тузиладиган битим;


рақамли экотизим оператори - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация маркази;


шахсий кабинет - буюртмачи ёки етказиб берувчининг электрон харидларда иштирок этиши, шунингдек, зарур ахборотни жойлаштириши ёки олиши имконияти тақдим этиладиган, индивидуал логин ва паролларни қўллаш орқали фойдаланиладиган Электрон кооперация порталидаги шахсий саҳифаси;


режа-жадвал - Электрон кооперация порталида давлат буюртмачилари томонидан жойлаштириладиган товарлар тавсифи, харидлар ҳажми ва муддатларини назарда тутувчи ҳужжат;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда - ҲККП) - клиринг электрон тизими орқали Электрон кооперация порталида тузилган харид шартномалари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи операторнинг таркибий бўлинмаси;


Электрон кооперация портали - операторнинг давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган, шу жумладан, ушбу Низомда назарда тутилган ахборотларни жойлаштириш, улардан фойдаланиш ҳамда электрон савдо ярмаркалари ва харидларни ўтказишни таъминлайдиган электрон платформаси;


ўхшаш товарлар - функционал мақсади, қўлланилиши, сифати ва техник хусусиятлари бўйича таққосланадиган, Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодининг (кейинги ўринларда - ТИФ ТН) дастлабки 4 та рақами бир хил бўлган товарлар;


давлат харидлари махсус ахборот портали - ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек, амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайтдир (махсус электрон платформа).


3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация портали фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда мунтазам равишда буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида эркин рақобат ва нарх шаффофлиги тамойиллари асосида масофадан туриб шартнома тузиш имкониятига эга электрон тижорат платформасини такомиллаштириш чораларини кўради ва доимий ишлашини таъминлайди.


4. Электрон кооперация портали (кейинги ўринларда - Портал) қуйидагиларни:

а) бир неча мезонлар ва кўрсаткичлар бўйича излаш имкониятига эга бўлган, мунтазам янгилаб бориладиган ҳамда қуйидагилар:

10 та белгидан иборат ТИФ ТН кодлари билан ўзаро боғлиқликда ҳар бир маҳсулот тури бўйича товар бозорининг ҳажми (ишлаб чиқариш, импорт, экспорт ҳажми) тўғрисидаги;

маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси, уларнинг техник ва нарх кўрсаткичлари тўғрисидаги;

буюртмачиларнинг келгуси давр учун харид режа-жадваллари тўғрисидаги;

маҳаллий ташкилотлар негизида ишлаб чиқариш тавсия этилаётган истиқболли маҳсулот турлари рўйхати тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи маълумотлар базасини шакллантириш ва жойлаштиришни;

б) ташкилотлар томонидан керакли шакллар онлайн режимида мустақил тўлдирилиши орқали маҳаллий ташкилотлар учун ахборот маълумотлар базасига бепул киритилишини;

в) етказиб берувчилар билан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ўртасида интерактив ҳамкорлик қилиш имкониятини;

г) давлат харидлари махсус ахборот портали билан давлат харидлари бўйича интеграциясини;

д) давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари маълумотлар базалари билан интеграциясини;

е) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва улар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар реестри юритилишини ва жамоатчиликка очиқланишини таъминлайди.



2-БОБ. МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ

         

5. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи амалдаги статистика ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилган ёки мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларига мос келувчи юридик шахс.


6. Амалдаги статистика ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчи қуйидагилар орқали аниқланади:

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтганлиги;

иқтисодий фаолият турлари таснифлагичи (ИФУТ) бўйича ташкилот (икки ва ундан ортиқ фаолият тури билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно) фаолият юритиши;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати (агар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилган бўлса) мавжудлиги;

лицензияланадиган фаолият тури бўлган тақдирда, ушбу фаолият учун талаб қилинган лицензиянинг мавжудлиги;

ташкилот мулки бўлган ёки ижара шартномаси асосида фойдаланишга олинган ишлаб чиқариш майдони мавжудлиги;

ташкилот мулки бўлган ёки ижара шартномаси асосида фойдаланишга олинган асбоб-ускуналар мавжудлиги;

ташкилотда меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи мутахассислар, жумладан, ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар мавжудлиги.

Бунда Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳокимларнинг ёрдамчилари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалдаги статистика ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни аниқлаш ишлари доимий равишда амалга оширилади.


7. Порталга жойлаштириладиган маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси камида 30 фоиз бўлиши лозим.

Бунда маҳаллийлаштириш даражаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандига мувофиқ аниқланади.

Етказиб берувчи Порталга ариза билан биргаликда етказиб бериладиган маҳсулотлар бўйича маҳаллийлаштиришнинг белгиланган минимал даражасига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Етказиб бериладиган маҳсулотлар бўйича маҳаллийлаштиришнинг белгиланган минимал даражасига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик етказиб берувчига юкланади. Оператор етказиб берувчининг маълумотлари тўғрилигини назорат қилиш ёки текширишга ҳақли эмас.

Давлат буюртмачилари, рақобатчи-етказиб берувчилар ва давлат органларида маҳаллийлаштириш даражаси бўйича етказиб берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигига шубҳа туғилган тақдирда, улар маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун солиқ органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Етказиб берилаётган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштиришнинг минимал даражасига мувофиқлиги тўғрисида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончсиз деб топилган тақдирда, бундай етказиб берувчи Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиясининг қарорига кўра инсофсиз ижрочилар (етказиб берувчилар) реестрига киритилади.

Инсофсиз ижрочилар (етказиб берувчилар) реестрига киритилган етказиб берувчилар автоматик равишда Порталдан чиқарилади.

Портал инсофсиз ижрочилар (етказиб берувчилар) реестрини эълон қилиниши ва мунтазам равишда янгиланиб борилишини таъминлайди.


8. Зарур бўлганда юридик шахслар муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган техник ҳужжатларни (техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари) тақдим этади.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН КООПЕРАЦИЯ ПОРТАЛИ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Порталда жойлаштирилган маълумотларга технологик ва ахборот хафсизлигини таъминлаш талабларини белгилаш;

буюртмачи томонидан харидларни амалга ошириш тўғрисида эълон ва харидлар режа-жадваллари жойлаштирилмаган ҳолларда харидларни амалга ошириш натижалари ҳақидаги ахборотни чоп этиш.

Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. Операторнинг мажбуриятлари:

Порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Порталда мавжуд бўлган ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг бепул эркин фойдаланишини таъминлаш;

интеграция масалалари ҳамда давлат ахборот тизимлари ва давлат электрон ахборот ресурслари хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган билан ҳамкорликни амалга ошириш;

харидлар натижалари бўйича товарлар, ишлар, хизматлар нархлари маълумотлар базасини ташкил этиш ва янгилаб бориш;

Порталда тузилган шартномалар реестрларини шакллантириш ва юритиш;

Порталда жойлаштирилган ахборотнинг яхлитлигини таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ахборотдан фойдаланиш имкониятини яратиш;

Портални босқичма-босқич такомиллаштириш, логистика, маркетинг ва бошқа ахборот тизимларига улаш каби хизматлар мажмуасини кенгайтириш;

маълумотлар базасида ахборотни Порталга жойлаштирилган даврдан бошлаб беш йил мобайнида сақлаш;

давлат буюртмачиларининг Портал орқали тузилган шартномалари давлат харидлари махсус ахборот порталига автоматик режимда юборилишини таъминлаш;

буюртмачилар ва етказиб берувчилар учун ҲККПда алоҳида шахсий ҳисобварақлар очиш;

буюртмачилар ва иштирокчиларга шахсий кабинетлар ташкил этиш;

маълумотлари етарли бўлмаган оферта таклифларини жойлаштириш мониторингини олиб бориш;

одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш.

Портал фаолияти доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Оператор давлат харидларини амалга ошириш ва нарх белгилаш жараёнига аралашишга, контрагентларни танлашда ва шартномалар тузишда давлат харидлари субъектларининг эркинлигини чеклашга, шунингдек, давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашга ҳақли эмас.


11. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари қуйидаги маълумотлар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан саноат маҳсулотларининг импорт ва экспорт ҳажми тўғрисидаги;

давлат буюртмачилари келгуси давр учун давлат харидларининг режа-жадвалларини ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми, шу жумладан, импорт товарлари тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариш тавсия этилаётган ўзлаштирилиши истиқболли маҳсулот турлари тўғрисидаги маълумотлар Порталга ўз вақтида киритилишини, уларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва янгилаб борилишини таъминлайдилар.

Бунда Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация маркази электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар юзасидан етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказилганлиги тўғрисида юборилган ва тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар тўғрисидаги маълумотларнинг Электрон кооперация портали орқали ўзаро алмашинувини таъминлайди.


12. Барча фойдаланувчилар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун очиқ ахборотдан фойдаланишда ёки уларни учинчи шахсларга беришда мажбурий тарзда Порталга ҳавола қилган ҳолда унинг ишончлилигини таъминлашлари зарур.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН КООПЕРАЦИЯ ПОРТАЛИДА

АХБОРОТНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Порталга ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари турлари ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган жадвалларга асосан амалга оширилади.


14. Буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва етказиб берувчилар Порталга электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) ёрдамида электрон рўйхатдан ўтиш орқали киритилади.


15. Бюджет буюртмачилари Порталга давлат харидларига оид харидлар режа-жадвалларини давлат харидлари махсус ахборот портали орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва оператор ўртасида ахборот алмашиш йўли билан жойлаштиради.


16. Порталда жойлаштирилган харидлар режа-жадвали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

харид предмети ва миқдори;

харид қилиш ойи;

буюртмачининг номи ва манзили;

харид предметини молиялаштириш манбалари;

товарларни етказиб бериш муддатлари ва шартлари.


17. Етказиб берувчилар Порталга ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида қуйидаги маълумотларни киритади:

таклиф этилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) номи ва 10 та белгидан иборат Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг кодлари;

сотиш нархи;

товарнинг энг кўп ва энг кам ҳажми;

товарнинг русуми ва техник параметрлари (техник паспорт ёки бошқа ҳужжат асосида);

ўзлари ишлаб чиқарган товарнинг фотосурати;

товар етказиб бериладиган ҳудуд;

кафолат шартлари ва муддати ҳақида маълумот;

товарнинг ишлаб чиқарилган йили;

товарнинг яроқлилик муддати;

етказиб бериш муддати;

зарур ҳолларда лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёки сертификат мавжудлиги тўғрисидаги ахборот.


18. Буюртмачи ва етказиб берувчилар томонидан Электрон кооперация порталига жойлаштирилган маълумотларнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги ва мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун оператор жавобгар бўлмайди.


19. Етказиб берувчиларнинг оферта таклифларини харидга киритиш порталга мазкур низомнинг 17-бандида кўрсатилган маълумотларни тўлиқ киритилгандан сўнг уч иш куни давомида амалга оширилади.



5-БОБ. ЭЛЕКТРОН КООПЕРАЦИЯ ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ

ХАРИДЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


20. Молия вазирлиги оператор учун ўзининг ахборот тизимида махсус шахсий ҳисобварақлар очади ва операторга пул маблағларини бошқариш ваколатини беради.


21. Буюртмачилар, бюджет буюртмачилардан ташқари, ва етказиб берувчилар харидларда иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига товар (иш ва хизматлар) бошланғич қийматининг 1,1 фоизи миқдорида авансни жойлаштиради.

Аванс шартнома суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалат ҳамда шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдоридаги операторнинг воситачилик йиғимини ўз ичига олади.

Бунда мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркалари доирасида хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача бўлган шартномалар бўйича иштирокчилардан аванс талаб этилмайди ҳамда улардан воситачилик йиғими олинмайди.

Корпоратив буюртмачилар ва етказиб берувчилар ўзларининг ҲККПдаги ҳисобварақларида аванс тўловининг миқдори етарли бўлган ҳолларда Порталда ташкил этиладиган электрон харидларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Бюджет буюртмачилари эса уларнинг ҲККПдаги ҳисобварақларида операторнинг воситачилик йиғими суммаси миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон харидларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.


22. Буюртмачилар (давлат буюртмачилари бундан мустасно) Порталда товар жойлаштирган етказиб берувчилар билан автоматик равишда электрон тарзда шартнома тузади.

Порталда рўйхатдан ўтказилган иштирокчиларнинг ҳеч бири дастлабки таклифдан пастроқ нархни таклиф қилмаса, Портал буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказади.

Бунда харидлар тўхтатилиши муддати иш куни ва иш вақтига тўғри келиши лозим.


23. Давлат буюртмачиси Порталдаги электрон тижорат платформасида етказиб берувчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни танлайди ва товар танланганидан кейин нархлар сўрови механизмидан фойдаланади.

Электрон кооперация портали автоматик тарзда офертани таклиф этган етказиб берувчига ҳамда ушбу порталда ўхшаш товарни таклиф этаётган бошқа етказиб берувчиларга нарх сўровини юборади.

Етказиб берувчилар Электрон кооперация портали томонидан нарх сўрови юборилган пайтдан бошлаб қирқ саккиз соат ичида пастроқ нарх таклифларини беришга ҳақли.

Етказиб берувчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослаш Электрон кооперация портали томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.

Электрон кооперация порталида шартнома давлат буюртмачиси томонидан танланган етказиб берувчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда етказиб берувчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шакллантирилади.


24. Агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх буюртмачи томонидан танланган нархдан 15 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи буюртмачи томонидан танланган офертанинг нархи ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шарт.

Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу таклифлар электрон тизим томонидан автоматик равишда рад этилади.


25. Порталда тузилган битим электрон рўйхатга олинади, буюртмачи ва етказиб берувчининг шахсий ҳисобварағидан операторнинг воситачилик тўлови ечиб олинади. Битимни рўйхатга олиш ушбу порталда шартномани шакллантириш ва унга ўзига хос рақам бериш билан амалга оширилади.

Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда Электрон кооперация порталида тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади.


26. Оператор давлат буюртмачиларининг шартномалари бўйича маълумотни автоматик режимда давлат харидлари махсус ахборот порталига юборади. Давлат харидлари махсус ахборот портали шартнома маълумотларини давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар реестрига киритади.



6-БОБ. ШАРТНОМАВИЙ МАЖБУРИЯТЛАР

ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


27. Буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ҳамда электрон харидларни амалга ошириш жараёнида энг мақбул нарх таклиф этган етказиб берувчилар томонидан киритилган закалатлар тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ижросини таъминлаш мақсадида мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.

Шунингдек, иштирокчиларнинг киритган аванс тўловлари электрон харидларда ғолиб аниқлангунга қадар банд қилиб қўйилади.


28. Портал орқали электрон харидларни амалга ошириш жараёнида иштирокчилар ўртасида олдиндан тўлов шартларисиз шартномалар тузилган ҳолларда буюртмачилар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн банк иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига шартнома суммасининг 100 фоизи миқдоридаги пул маблағларини ўтказишни таъминлаш мажбуриятини олади.

Портал орқали электрон харидларни амалга ошириш жараёнида иштирокчилар ўртасида олдиндан тўлов шартлари билан шартномалар тузилган ҳолларда, буюртмачилар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн банк иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига шартномада белгиланган олдиндан тўлов миқдоридаги сумма ўтказилишини таъминлаш мажбуриятини олади.

Буюртмачилар ушбу банднинг биринчи-иккинчи хатбошиларида келтирилган мажбуриятларни белгиланган муддатларда бажармаган тақдирда, мажбуриятни бажариш муддати тугаган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида электрон шаклда мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаётганлиги бўйича буюртмачига хабарнома юборади ва ҳабарнома юборилгандан кейинги беш банк иш кунидан сўнг буюртмачиларнинг закалат суммаси маҳсулот етказиб берувчиларнинг ҲККПсидаги ҳисобварағларига ўтказиб берилади.


29. ҲККП буюртмачидан электрон тижорат платформаси орқали тузилган шартнома бўйича тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда тўловни амалга ошириш бўйича етказиб берувчига хабарнома юборади.

Мазкур хабарнома етказиб берувчига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Етказиб берувчи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҲККП томонидан тўлов амалга оширилиши тўғрисидаги хабарномасиз етказиб берилган тақдирда, буюртмачи томонидан товарлар учун тўловни амалга оширмаслик хавфи етказиб берувчининг зиммасида бўлади.

Корпоратив буюртмачилар шартнома бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилгандан кейин уч банк иши куни мобайнида ўзининг шахсий кабинети орқали товарларни (ишларни, хизматларни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлигини тасдиқлайди.

Бюджет буюртмачилари шартнома бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилгандан сўнг уч банк иш куни мобайнида товарларни (ишларни, хизматларни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси (кейинги ўринларда - ЎзБТАД) орқали Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда -ДМБАТ)га киритади.

Бюджет буюртмачилари шартнома асосида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги ахборотни ДМБАТ олгандан сўнг ушбу маълумотларни бир банк иш куни мобайнида маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали Операторга юборади.


30. Портал электрон харидларнинг якунларига кўра буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг ҳар биридан битим суммасининг 0,1 фоизи миқдоридаги операторнинг воситачилик йиғимини ушлаб қолади.


31. Иштирокчилар ва корпоратив буюртмачиларнинг банди бекор қилинган пул маблағларидан уларнинг топшириқларига асосан бошқа электрон давлат харидларида аванс тўловлари сифатида фойдаланилиши мумкин ёки хизмат кўрсатадиган банклардаги уларнинг ҳисобварақларига қайтарилади.


32. Томонлар шартномани бажаришни рад этганда ёки уни бажаришдан бошқача тарзда бош тортганда, буюртмачи ёки етказиб берувчи судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.


33. Портал томонидан амалга оширилган харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа турлари бўйича амалга оширилган харидлар юзасидан ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисобвараққа ўтказишни амалга оширади.

Бунда ҲККП етказиб берувчининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисобварағига ўтказишни амалга оширади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги

Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация

порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга

ошириш тартиби тўғрисида низомга 1-илова



Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг

электрон кооперация портали фаолиятини

такомиллаштиришни ташкил этиш

СХЕМАСИ

         

    

Босқичлар

    


      

Ижрочилар

      


     

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

     


     

Муддатлар

      









1-босқич


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


         

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари (ишлар, хизматлар) турлари, ҳажми, техник тавсифлари, сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни;

импорт қилинаётган ва экспортга йўналтирилаётган маҳсулотлар турлари ва ҳажми тўғрисидаги маълумотларни;

талаб юқори бўлган ва ўзлаштирилиши тавсия этилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар рўйхатини Электрон кооперация порталига жойлаштириш.

          


Ҳар чоракда












2-босқич


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


          

Буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида эркин рақобат ва нарх шаффофлиги тамойиллари асосида масофадан туриб шартнома тузиш имкониятига эга электрон тижорат платформасини такомиллаштириш ва доимий ишлашини таъминлаш.

         


Доимий равишда












3-босқич


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, давлат буюртмачилари


       

Келгуси давр учун давлат харидларининг режа-жадваллари ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми, шу жумладан, импорт товарлари хариди тўғрисидаги маълумотларни Электрон кооперация порталига жойлаштириш.

         


Ҳисобот даври

якуни бўйича












4-босқич


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари


          

Республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари ҳақидаги маълумотлар тўғри ва ҳаққоний киритилишини таъминлаш ва уни ўз вақтида янгилаб бориш.

         


Доимий равишда















5-босқич


        

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳокимларнинг ёрдамчилари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

        


Амалдаги статистика ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни аниқлаш.


Доимий равишда












6-босқич


Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация маркази


        

Электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар юзасидан етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказилганлиги тўғрисида юборилган ва тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар тўғрисидаги маълумотларни Электрон кооперация порталига тақдим этиш.

        


Доимий равишда












7-босқич


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги


      

Бюджет буюртмачилари томонидан шартнома асосида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги ахборотни ДМБАТ олгандан сўнг ушбу маълумотларни маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали Электрон кооперация порталига юбориш.

          


Доимий равишда,

бир банк иш куни мобайнида












8-босқич


       

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси

           


Электрон кооперация порталини такомиллаштириш ҳамда статистика, божхона, сертификатлаштириш, солиқ, молия органлари маълумотлар базаси билан интеграциялаш.


Доимий равишда




           

      




Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги

Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация

порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга

ошириш тартиби тўғрисида низомга 2-илова



1-ЖАДВАЛ



Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

       

Маҳсулот номи

ва техник параметрлар


Техник регламент, стандарт


ТИФ

ТН коди


Маҳсулотларнинг

(товарлар, ишлар, хизматларнинг)

статистик таснифлагич коди

      

Юридик шахснинг номи

ва жойлашган жойи

(почта манзили)


Телефон рақами


         

       



         

        



        

       

2-ЖАДВАЛ



Саноат маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ҳажми тўғрисида

МАЪЛУМОТ*

         

Маҳсулот номи

ва техник параметрлар


Техник регламент,

стандарт

        

Маҳсулотларнинг

(товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагич коди

      

Ўлчов бирлиги

      

Ишлаб чиқариш ҳажми

         

Ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати

         

миқдори

      

ҳажми,

минг сўм

         

       

     



     

      




        

*) Маълумотлар ҳар ой якунига кўра йирик ташкилотлар бўйича ва йил якунига кўра барча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар бўйича янгиланиб борилади.

      

        

3-ЖАДВАЛ



Ўзбекистон Республикасининг ташқи

иқтисодий фаолияти тўғрисида

МАЪЛУМОТ**

           

ТИФ

ТН коди

     

Маҳсулот номи


Ўлчов бирлиги


Экспорт ҳажми


Импорт ҳажми


миқдори

      

минг АҚШ доллари

       

миқдори

      

минг АҚШ доллари

        

        

      




     

       



         

**) Маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври якунига кўра янгиланиб борилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди ўн биринчи хатбошисидаги "электрон кооперация биржаси портали" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация портали" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2020 йил 10 мартдаги 136-сон қарорида:


а) 1-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат вазирлигининг электрон кооперация портали" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли транформация марказининг электрон кооперация портали" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчилари" сўзлари "ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги электрон кооперация порталига" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарорида:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли транформация марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Электрон кооперация портали маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли транформация маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 июль





















































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск