ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Радиоалоқа ва электрон алоқа /

Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.12.2004 й. 592-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 декабрдаги

592-сон қарорига

ИЛОВА



Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш

ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга

ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом радиочастоталарни беришга ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар олишга танлов ўтказиш (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) тартибини белгилайди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш ва юқори сифатли телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш мақсадида ўтказилади.


2. Муайян радиочастотада (радиотўлқинда) телекўрсатувлар ёки радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензия бериш танловнинг мавзуси ҳисобланади.


3. Асосий фаолияти давлат телевидение ва радиодастурларини шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов ўтказилмасдан амалга оширилади.

4. Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг таклифи асосида Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Танловни ўтказиш ва якка тартибдаги лицензияларни бериш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади (1-илова).



II. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


5. Танловни ўтказиш муддатларини Комиссия белгилайди.


6. Комиссия танлов ўтказиладиган санадан камида 60 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов тўғрисидаги билдиришномани эълон қилади.

Билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

а) танловнинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;

б) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) учун берилаётган радиочастота канали (радиочастота номинали) ва қамраб олиш ҳудуди кўрсатилган ҳолда ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар;

в) буюртманомаларни қабул қилишнинг бошланиши ва тамом бўлиши муддати ҳамда танловда қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;

г) танловда қатнашишга буюртманома бланкаси шакли ва буюртманомага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати;

д) қуйидагиларни:

танлов таклифлари кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги йиғим суммасини;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божининг йиллик суммасига тенг бўлган заколат суммасини ўтказиш учун тегишли банк ҳисоб рақами реквизитлари;

е) буюртманомалар ва ҳужжатлар қабул қилинадиган жойнинг манзили;

ж) лицензия талаблари ва шартлари.



III. ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ


7. Танловда қатнашишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, ўз вақтида буюртманома берган ва мазкур Низомга мувофиқ зарур даражада расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этган юридик шахслар қўйилади.

Шу билан бирга лицензия талабгорлари оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб беришлари, шунингдек ваколатли органларнинг телерадиоэшиттириш объектларининг санитария, ёнғин нормалари ва хавфсизлик режими талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларини тақдим этишлари керак.


8. Илгари берилган лицензиялар асосида телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар лицензия муддати тамом бўлгандан кейин танловда умумий асосларда қатнашадилар.


9. Танловда қатнашиш учун лицензия талабгори мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклга биноан буюртманома тақдим этади.

Танловда қатнашиш учун буюртманомада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин.

Танловда қатнашиш тўғрисидаги буюртманомада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади.

10. Буюртманомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

в) танлов таклифларининг кўриб чиқилиши учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) лицензия талабгори томонидан заколат тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) телерадиодастурларни тарқатиш бўйича хизматлар кўрсатиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (дипломлар, гувоҳномалар, сертификатлар);

е) ижодий, техник ва молиявий таклифларни, шунингдек телерадиодастурларни кўрсатиш ва эшиттиришнинг режалаштирилаётган сеткасини, ўз дастурларини эшиттириш ҳажмлари ва танлов мажбуриятларини ўз ичига оладиган эшиттиришларнинг муфассал концепцияси;

ж) тегишли органларнинг телерадиоэшиттиришлар объектларининг санитария, ёнғин нормалари ва объектни қўриқлаш тадбирлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

з) телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналардан фойдаланишга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, агар ушбу ҳуқуқ бошқа шахсга тегишли бўлган тақдирда (ижара шартномаси ва бошқалар).


10-1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

11. Буюртманомаларни уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга қабул қилиш танлов эълон қилиниши тўғрисидаги билдиришнома чоп этилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амалга оширилади.


12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бевосита почта алоқа воситаси орқали ёхуд ахборот тизимлари орқали электрон шаклда етказилади.

13. Лицензия олиш учун юборилган ҳужжатлар Комиссиянинг ишчи гуруҳи раҳбари томонидан рўйхатга мувофиқ қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан лицензия талабгорига юборилади (тақдим этилади).


14. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


15. Белгиланган муддат тугагандан кейин буюртманомаларни қабул қилиш тўхтатилади. Танловда қатнашишга қўйилган лицензиялар талабгорларига танловда қатнашиш тўғрисида билдиришнома юборилади.

Агар белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун фақат битта лицензия талабгоридан буюртманома тушса, у ҳолда буюртманомалар қабул қилиш муддати 15 кунга узайтирилади.



IV. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Буюртманомалар ва танлов таклифлари Комиссия томонидан кўриб чиқилади.


17. Фақат битта қатнашчи иштирок этган танлов ўтказилмаган деб эътироф этилади.


18. Оммавий ахборот воситалари ва телекомуникациялар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек лицензия талабларига ҳамда Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда белгиланган шартларга жавоб берадиган энг яхши ижодий, техник ва молиявий-иқтисодий таклифлар тақдим этган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Ижодий, техник ва молиявий-иқтисодий таклифларни баҳолашда Комиссия қуйидагиларни ҳисобга олади:

а) талабгорнинг ўз дастурларини эшиттириш ҳажми, эшиттириш вақти (ҳар куни, сутка давомида), эшиттиришнинг тиллар бўйича нисбати, давлат тилидаги эшиттиришларни узатишнинг режалаштирилаётган вақти;

б) турли усуллар ва воситалардан фойдаланган ҳолда ахборотларни узатиш имкониятининг мавжудлиги (телематн, икки тилда овозли узатиш ва бошқалар);

в) замонавий, юқори технологияли студия ва эшиттириш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш;

г) юқори сифатли овоз ва тасвирли телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) мажбуриятлари;

д) эшиттириш тармоқларини бориш қийин бўлган ҳудудларгача узайтириш мажбуриятлари;

е) техник-иқтисодий маълумотлар (молиялаштириш манбалари ва уларнинг ишончлилиги, харажатлар, даромадлар);

ж) эфирга узатиш учун мўлажалланаётган телерадиоэшиттиришларнинг мавзу йўналишлари ва уларнинг жанр бўйича нисбати;

з) жалб этилаётган оммавий ахборот воситалари мутахассислари ва техник ходимларнинг касб бўйича тайёргарлик даражаси;

и) ўз дастурлари ва ретрансляция нисбати (ретрансляция шартномаси);

к) танлов қатнашчисида телерадиоэшиттиришларни тарқатишнинг илгаридан мавжуд тармоқларининг бор бўлиши имконияти.

Агар танловнинг икки ва ундан кўп қатнашчиларининг таклифлари қўйилган талабларга тенг даражада жавоб берса, устунлик лицензия олиш учун энг кўп ҳақ тўланишини таклиф қилган қатнашчига берилади.

Лицензия олиш учун тўловнинг таклиф этилаётган миқдори телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилган бутун муддат учун давлат божи суммасидан кам бўлмаслиги керак.

Лицензияларни бериш, беришни рад этиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор тақдим этилган ҳужжатларни пухта таҳлил қилиш натижаларига кўра ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази хулосаси асосида Комиссия томонидан қабул қилинади.

19. Комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади, протокол Комиссия раиси, котиби ва танлов ғолиби (лицензиат) томонидан имзоланади.

Танлов якунлари тўғрисидаги протоколда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:

а) Комиссия аъзолари мажлисида қатнашганлар рўйхати;

б) танлов қатнашчилари рўйхати;

в) талабгорлар таклифларини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар;

г) танлов ғолиби тўғрисидаги маълумотлар.

Танлов қатнашчиларига протоколдан кўчирма берилади.

Танлов якунлари тўғрисидаги билдиришнома айнан унинг ўтказилиши тўғрисида хабар қилинган нашрларда, танлов якунлари тўғрисидаги протокол имзолангандан кейин 15 кундан кечикмай эълон қилинади.


20. Протокол имзолангандан кейин, танлов ғолиби томонидан тўланган заколат у лицензия олиш учун таклиф қилган тўлов ҳисобига ўтказилади. Танловнинг бошқа қатнашчилари заколати танлов ғолиби протоколни имзолагандан кейин 10 кун мобайнида қайтариб берилади.

Танлов ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда тўланган заколат қатнашчига танловни ўтказиш учун белгиланган санадан кейин 10 кун мобайнида қайтариб берилади.


21. Агар танлов ғолиби танлов ўтказилгандан кейин 10 кун мобайнида протоколни имзолашни рад этса Комиссия танлов якунларига кўра ғолибдан кейинги ўринни эгаллаган қатнашчини ғолиб деб эълон қилишга ҳақлидир.

Бу ҳолда протоколни имзолашни рад этган танлов ғолиби томонидан тўланган заколат қайтариб берилмайди.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАНАЁТГАН

ФАОЛИЯТ БИЛАН БОҒЛИҚ БОШҚА РУХСАТ

БЕРУВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


22. Имзоланган протокол асосида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади.

23. Лицензияни расмийлаштириш ва бериш Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан, танлов ғолиби танлов буюртманомасида лицензия олиш учун ўзи таклиф қилган сумманинг қолган қисмини тўлагандан кейин ва лицензияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда лицензия битими имзолангандан кейин амалга оширилади.

24. Агар танлов ғолиби протокол имзоланган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензия олиш учун тўловнинг қолган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса Комиссия танлов натижаларини бекор қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда тўланган заколат суммаси қайтариб берилмайди.


25. Лицензияда фаолиятнинг аниқ тури, радиочастота (радиотўлқин), телерадиоэшиттириш қамрайдиган ҳудуд, шунингдек лицензиянинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Лицензия берилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги радиочастоталардан фойдаланишга рухсат берувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.

26. Танлов ғолиби томонидан лицензия олиш учун тўланган сумма давлат божи сифатида қабул қилинади ва белгиланган тартибда тақсимланади.


27. Лицензияловчи орган танлов ғолибининг ўзи таклиф этган танлов таклифлари бўйича ҳисоботини вақти-вақти билан эшитиб бориш, улар бажарилмаган тақдирда эса Комиссияга частота ажратиш ва лицензиянинг амал қилиши тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш ҳуқуқига эга.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензия дубликатини қайта расмийлаштириш ва бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан қабул қилинади.


29. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бажарилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА


Телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни

амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги

лицензиялар бериш бўйича танлов ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар



Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич



Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия



1. Радиочастоталар бериш ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш юзасидан танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Комиссия танлов ўтказиш санаси ва шартлари тўғрисида билдиришнома тайёрлайди ва оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

Танлов ўтказиш санасидан камида 60 кун олдин













Радиочастоталарни танлов асосида тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Комиссияга белгиланган шаклда буюртманома берадилар.


2-босқич



Танловда қатнашишга ва якка тартибдаги лицензия олишга талабгорлар (юридик шахслар)


Оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилингандан кейин 30 кун мобайнида


 


3-босқич

Комиссия ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ



1. Комиссия ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ раҳбари:

а) буюртманомаларни илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатлар кўрсатиб ўтилган орган томонидан қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

б) қуйидагиларни:

тушган буюртманомалар ҳамда ҳужжатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни;

қатнашчилар йиғимни тўлашлари ва закалатни ўтказишлари учун ҳисобрақамини кўрсатган ҳолда кўчирмани;

Комиссия баённома лойиҳасини тайёрлайди.

а) буюртманомалар тушган кунда

б) буюртманомаларни қабул қилиш муддати тугагандан кейин 10 кун мобайнида


  



































4-босқич

Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия



1. Тушган буюртманомалар асосида танлов таклифларини кўриб чиқади.


2. Тақдим этилган ҳужжатлар ваАхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари марказинингхулосасига асосан таҳлил натижалари бўйича танлов ғолибини аниқлайди.


3. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади, протокол Комиссия раиси, котиби ва танлов ғолиби (лицензиат) томонидан имзоланади.


10 кун мобайнида








  

  

 

5-босқич


Ишчи гуруҳ



Танлов ғолибига баённома нусхаси берилади.


1 кунда














  




Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов якунлари тўғрисида билдиришнома эълон қилади.



6-босқич

Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия






10 кун мобайнида













1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат қилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига йиғим тўлиқ ҳажмда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.











7-босқич

Танлов ғолиби




1) ғолибнинг ихтиёрига кўра

2) 3 ой мобайнида











1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

лицензияни беради;

радиочастоталардан фойдаланиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради.


3. Лицензиат томонидан лицензия талабларига риоя этилиши мониторингини олиб боради.





8-босқич

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1) бир ой муддатда;


2) бир ой муддатда;


3) доимий равишда







Низомга

2-ИЛОВА



Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастоталардан

фойдаланиш учун танловда иштирок этишга

БУЮРТМАНОМА


Умумий маълумотлар:

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи _________________________________

2. Юридик манзил: ______________________________________________

3. Телефон, факс рақамлари: _____________________________________

4. Оммавий ахборот воситалари номи: ____________________________

5. Эшиттиришлар мавзу йўналиши ва номи: _______________________

6. Эшиттиришнинг режалаштирилаётган ҳажмлари:

Умумий _______________________________________________________

Ўзи тайёрлаган, шу жумладан сотиб олинадиган эшиттиришлар ____

_______________________________________________________________

7. Эшиттиришлар ҳажмлари:

давлат тилида __________________________________________________

рус тилида _____________________________________________________

бошқа тилларда ________________________________________________

8. Рекламанинг мўлжалланаётган ҳажмлари ва даврийлиги _________


Техник маълумотлар:

9. Танлов тўғрисидаги эълонга мувофиқ фойдаланиш

режалаштирилаётган частота номинали: __________________________

10. Турғун студия асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги: _______________

_______________________________________________________________

11. Узатувчи станциянинг қуввати, Вт: ____________________________

12. Студиянинг жойлашган жойи, радиоузатувчи ускунага

дастурларни узатиш усули: ______________________________________

13. Узатувчи станцияни ўрнатиш жойи: ___________________________

14. Антеннанинг тахминий баландлиги кўрсатилган ҳолдаги ўрнатиш

жойи, м: _______________________________________________________

15. Режалаштирилаётган хизмат кўрсатиш ҳудуди ва дастур билан

қамраб олинаётган аҳоли сони: __________________________________

16. Телерадиоэшиттиришлар соҳасида частоталардан фойдаланиш

ҳуқуқи олинган вақтдан бошлаб хизматлар кўрсатишнинг

кафолатланган муддати: ________________________________________

Илова қилинаётган ҳужжатлар:

1. _____________________________________________________________

2. _____________________________________________________________

3. _____________________________________________________________


Биринчи раҳбар имзоси __________________


М.Ў. (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди)

200_ йил "___"________________


Ариза кўриб чиқиш учун 200_ йил "___"____________да қабул қилинди.

_______________________________________________________________

                       (Масъул шахснинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 515-модда.
































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск