ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Ижтимоий соҳа /

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш Стратегияси (ЎзР Президентининг 25.07.2022 й. ПФ-175-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 25 июлдаги

ПФ-175-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аҳолисини

ижтимоий ҳимоя қилиш

СТРАТЕГИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача бўлган даврда устувор йўналишларни ва комплекс чора-тадбирларни белгилаб беради ҳамда унинг "Йўл харита"си амалга оширилиши натижасида кўзда тутилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш таъминланади.


2. Стратегия Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси томонидан 2020 йилда тайёрланган "Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш" натижалари ва тавсияларига асосланиб ишлаб чиқилди.


3. Стратегия Халқаро меҳнат ташкилотининг ижтимоий ҳимоянинг минимал даражалари бўйича 202-сон тавсияларига мувофиқ, барча фуқаролар учун минимал ижтимоий ҳимоя даражасини кафолатлайдиган тизимни яратишни назарда тутади.


4. Стратегия қуйидаги давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурларини қамраб олган:


1) Ижтимоий ёрдам дастурлари доирасида:

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш;

кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини тайинлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш;

ёшга доир нафақаларни тайинлаш;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақаларни тайинлаш;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлаш;

болаликдан ногиронлик нафақасини (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга) тайинлаш;

ногиронлиги бўлган болалар нафақасини (18 ёшгача) тайинлаш;

ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ҳамда ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган болаларга нафақа тайинлаш;

боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш;

бир марталик дафн этиш нафақаси бериш;

бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (суюнчи пули) бериш;

уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловини тайинлаш;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга имтиёзлар бериш;

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўловни тайинлаш;

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак хариди учун компенсация тайинлаш;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пул мукофотини бериш;

фуқароларнинг айрим тоифаларига шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш бўйича имтиёзлар бериш;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида кам таъминланган оила фарзандларини тўловдан озод этиш;

кам таъминланган оилалар фарзандларини умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар учун ижара тўловларидан озод этиш;

умумий ўрта таълим мактабларида кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун кийим-бош бериш;

айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда кам таъминланган оилалар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;

"Темир дафтар"га киритилган оилалар, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ҳамда "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам ва кўмак кўрсатиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситалари билан таъминлаш;

оилага тарбияга олинган (патронат) ҳар бир етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун нафақа тўлаш;

нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёллар ва ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир марталик моддий ёрдам бериш;


2) Ижтимоий таъминот дастурлари доирасида:

ёшга доир пенсиясини тайинлаш;

ногиронлик пенсиясини тайинлаш;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган шахсларга пенсия тайинлаш;

ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш;

вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш;

ишсизлик нафақаси тайинлаш;

ишдан бўшатиш нафақаси тайинлаш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа, ногиронлик пенсияси ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш;


3) Ижтимоий хизматлар дастурлари доирасида:

"Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги болалар уйларида тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

"Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар, "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларида тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан экспертиза хизматларини кўрсатиш;

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари томонидан тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази томонидан хизмат кўрсатиш;

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва ҳудудий марказлар томонидан хизмат кўрсатиш;

Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиш;

вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш хизматлари;

муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш хизматлари;

уйда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўлов тўлаш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни бепул ёки имтиёзли дори-дармонлар билан таъминлаш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек, якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш;

"Темир дафтар"га киритилган оилалар, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ва "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тиббий, психологик ва бошқа хизматларни кўрсатиш;


4) Меҳнат бозоридаги фаол чора-тадбирлар дастурлари доирасида (кейинги ўринларда - МБФЧ):

ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш;

давлат мақсадли жамғармалари (субсидиялар, грантлар ва кредит линиялари) ҳисобидан бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш;

маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ҳамда ишсиз шахсларга хизматлар кўрсатиш;

иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва иш ўринларини захирага қўйиш;

иш қидираётган ҳамда ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз, маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш;

меҳнат миграциясида бўлган вақтда жароҳат олиши, бахтсиз ҳодисага учраши, оғир касалликка чалиниши туфайли тиббий ёрдам талаб этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобидан кўрсатилган тиббий хизматлар қийматини тўлаш имкони бўлмаганда тиббий хизмат кўрсатиш;

меҳнат миграциясида бўлган вақтида вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳат олган фуқароларни олиб келиш хизматларини кўрсатиш;

илгари уюшган ҳолда танлаш доирасида хорижга ишга юборилган ва борган мамлакатнинг қонун ҳужжатларини бузиши натижасида чиқариб юборилган (депортация қилинган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, кейинчалик тўланган маблағларни мазкур шахслар ҳисобидан қоплаш, шунингдек, хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шароитлар билан таъминланмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш;

меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетиш олдидан мослаштириш, касбга тайёрлаш, уларни чет тилларга ўқитиш;

меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга айрим харажатлари учун компенсация тўлаш;

ривожланган давлатларга уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш;

фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ ДОИРАСИДА

ЭРИШИШ КЎЗДА ТУТИЛАЁТГАН МАҚСАДЛАР

         

           

2.1. Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар

тизимини ривожлантириш йўналишидаги мақсадлар.


1-мақсад: Маҳалла даражасида ижтимоий хизматларни ривожлантириш. Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда маҳалла даражасида ишларни олиб бориш механизмини йўлга қўйиш, яъни оиланинг умумий ҳолатидан келиб чиқиб, уни ҳаётий қийин вазиятдан чиқариш бўйича комплекс ёндашув асосида ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатишни йўлга қўйиш.

Бунда, оилани камбағаллик ҳолатидан чиқариш учун зарур бўлган барча ижтимоий ёрдам ва хизматлар дастурларини ўз ичига олган индивидуал ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқиш орқали оилалар ижтимоий ҳимоя қилинади;

б) оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш, болаларнинг асоссиз равишда оилаларидан ажралишини бартараф этиш, болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик.


2-мақсад: Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимлар салоҳиятини кучайтириш. Бунда:

а) ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;

б) туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларининг фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг кадрлар салоҳиятини кучайтириш.


3-мақсад: Тиббий-ижтимоий хизматлар рўйхати ва стандартларини аниқлаш.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) давлат томонидан кафолатланган ва бепул асосда тақдим этиладиган ижтимоий хизматлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (ижтимоий-тиббий, ижтимоий-педагогик, ижтимоий-психологик, ижтимоий-ҳуқуқий, ижтимоий-маиший ва ижтимоий-иқтисодий хизматлар).

Бунда, бепул ижтимоий хизматлар олувчи шахслар контингенти аниқланади;

б) кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ҳажми, сифати ва муддатлари, уларни кўрсатиш учун зарур меҳнат ва молиявий ресурсларни белгиловчи ижтимоий хизматлар кўрсатиш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


4-мақсад: Ногиронликни белгилашни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

Ушбу йўналишда ногиронликни белгилашнинг анъанавий "тиббий" моделидан замонавий "ижтимоий" моделига босқичма-босқич ўтилади.

Ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделида асосан шахснинг жамият ҳаётида иштирок этиш масаласи инобатга олинади.


5-мақсад: Интернат шаклидаги муассасаларни ноинституционаллаштириш.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) оғир касаллиги ёки ногиронлиги бўлган болаларни ва шахсларни доимий парвариш қилувчиларнинг дам олиши учун шарт-шароит яратиш ва уларнинг дам олиш вақтида парваришга муҳтож бўлганларга вақтинчалик тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш;

б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга олиш, хусусан оилаларга тарбияга олиш, уларни вақтинчалик парвариш қилиш хизматларини кенг жорий этиш;

в) ижтимоий хизматларни устувор тарзда институционал тақдим этишдан босқичма-босқич воз кечиш мақсадида оилага тарбияга олишни (патронат) профессионаллаштириш ва лицензиялаш, патронат остидаги болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини мониторинг қилиш.



2.2. Мeҳнaтгa лaёқaтли aҳoлини ижтимoий тaъминoт

билан қамраб олиш йўналишидаги мақсадлар.


6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;

б) суғурта тўловларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш;

в) ҳомиладорлик ва туғиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, иш берувчи юридик шахс тугатилганда ва тугатилаётган корхонанинг тўловлар учун маблағлари мавжуд бўлмаган ҳолларда ишдан бўшатиш нафақалари, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатидаги суғурта тўловларини ижтимоий суғурта тизими орқали амалга ошириш чораларини кўриш;

г) Ижтимоий суғурта жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;

д) расмий секторда меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларни ижтимоий суғурта воситалари билан қўшимча ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини таъминлаш орқали норасмий секторда меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларнинг расмий секторга ўтишини рағбатлантириш;

е) миллий қонунчиликни Халқаро меҳнат ташкилотининг 1952 йилдаги "Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида"ги 102-сонли Конвенциясига мувофиқлаштириш.


7-мақсад: Оналикнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўловларини ижтимоий суғурта тизими орқали амалга ошириш;

б) миллий қонунчиликни Халқаро меҳнат ташкилотининг "Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 183-сонли Конвенциясига мувофиқлаштириш.



2.3. Давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам

дастурларини мустаҳкамлаш йўналишидаги мақсадлар.


8-мақсад: Давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига манзилли етказиб берилишини таъминлаш, камбағал оилаларнинг қашшоқликка тушишига йўл қўймаслик, оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш.

Ижтимоий ёрдамдан оилани камбағаллик ҳолатидан чиқаришга қаратилган восита сифатида фойдаланиш мақсадида давлат томонидан берилаётган кам таъминланган оилаларга болалар нафақаларини ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этиш тизимини йўлга қўйиш. Ижтимоий шартнома тузишда маблағларни инсон капиталини ривожлантиришга йўналтириш мақсадида болаларни мактаб, мактабгача таълим ва бошқа таълим муассасаларига қатнаши каби шартларни ишлаб чиқиш.

Шунингдек, ижтимоий ёрдам дастурларини ижтимоий шартнома орқали бандликка кўмаклашиш дастурлари билан боғлаш ва кам таъминланган оилаларнинг ишсиз аъзоларини иш билан таъминлаш ҳамда келгусида ижтимоий шартнома шартларини кенгайтириш.


9-мақсад: Ижтимоий ёрдам тайинлаш тартибини соддалаштириш ва мезонларини доимий равишда такомиллаштириб бориш.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг манзиллилигини ошириш, ижтимоий нафақаларни тайинлашда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни баҳолаш мезонлари ҳамда оила аъзосига тўғри келадиган даромадни ҳисоблаш усулини доимий равишда такомиллаштириб бориш ва соддалаштириш, оиланинг кам таъминланганлигини аниқлаш учун камбағаллик чегарасини қўллаш;

б) минимал истеъмол харажатлари қийматини инфляция даражасидан келиб чиқиб индексация қилиб бориш, аҳоли даромадлари ва харажатларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда камида ҳар беш йилда унинг қийматини қайта кўриб чиқиш ва ушбу миқдордан келиб чиқиб, ижтимоий нафақаларни ва энг кам пенсия миқдорларини белгилаш тизимини қўллаш;

в) доимий парваришга муҳтож ногиронлиги бўлган болалар парвариши билан банд бўлган оила аъзоларини минимал даромад манбаи билан таъминлаб бориш.



2.4. Аҳолининг заиф қатламлари меҳнат бозоридаги

фаол чора-тадбирлардан фойдаланишини кенгайтириш

йўналишидаги мақсадлар.


10-мақсад: Ишсиз шахсларни қўллаб-қувватлашни инсон капиталига инвестициялар орқали амалга ошириш.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш ва бандликка кўмаклашиш дастурларига ажратилган ресурсларни инсон капиталини ривожлантиришга, яъни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш ва тадбиркорликка жалб қилиш каби дастурларга йўналтириш, шу билан бирга жамоат ишларига жалб қилинган банд бўлмаган аҳоли улушини камайтириш;

б) касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака оширишда энг кам харажат талаби билан, банд бўлмаган шахснинг доимий бандлигини таъминлашда энг яхши натижаларни кўрсатувчи мутахассислик дастурларини танлаб олиш;

в) касб-ҳунарга ўқитиш ва техник таълим бериш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш.


11-мақсад: МБФЧ дастурларининг самарадорлигини ошириш.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) ресурсларни, шу жумладан, бюджет маблағлари мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш мақсадида МБФЧ натижаларини мунтазам мониторинг қилиш.

Бунда, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш, бандлигига кўмаклашиш каби хизматларини ижтимоий шартнома тузиш орқали кўрсатиш амалиёти республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади. Ушбу тизим давлат маблағлари мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлайди ҳамда дастурларнинг банд бўлмаган аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлашини назорат қилади;

б) аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурларини "маҳаллабай" тамойили асосида ҳоким ёрдамчилари институти орқали амалга ошириш.

Бунда, мавжуд МБФЧни ўрганиш ва баҳолаш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари, жумладан аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг МБФЧдан фойдаланишида мавжуд тўсқинликлар бартараф этилади.

в) жамоат ишларини ва бошқа бандликка кўмаклашиш дастурларини кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахслар, доимий парвариш билан банд бўлган аёллар ва бошқа эҳтиёжманд, аҳолининг заиф қатламларининг эҳтиёжларини қондиришга мослаштириш орқали меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларнинг бандлик даражасини ошириш;

г) аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун тадбиркорлик фаолиятини юритишга қулай шароитлар яратиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга имконияти чекланган тадбиркорлар, шунингдек, кам таъминланган ёшлар ва аёлларнинг стартап дастурларини қўллаб-қувватлаш платформасини ривожлантириш.


12-мақсад: МБФЧ дастурларини мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Ушбу дастур доирасида бандликка кўмаклашиш хизматларини кўрсатишда банд бўлмаган аҳоли билан маҳаллий меҳнат органлари ўртасида ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва бу борада тарафларнинг ижтимоий масъулиятини белгиловчи ижтимоий шартнома тузиш тизими тўлиқ йўлга қўйилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯСИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ БОШҚАРУВ

ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИ

     

     

3.1. Институционал бошқарув тизими.


13-мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларига масъул бўлган органлари фаолиятининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифа ва функциялари босқичма-босқич кенгайтириб борилади ҳамда давлат ижтимоий ёрдам ва хизматлари бўйича мувофиқлаштирувчи орган сифатида фаолияти такомиллаштирилади.

14-мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурлари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш.

Бунда, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими аҳолининг барча кам таъминланган ва ижтимоий жиҳатдан заиф қатламлари бўйича ягона маълумотлар базасига айлантирилади.


15-мақсад: Ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва юритишга масъул бўлган ваколатли органни белгилаш.

Келгусида, давлатнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид вазифа ва функцияларини ягона тизим доирасида мувофиқлаштирувчи давлат органини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.

Бунда, ушбу органнинг қуйидаги вазифалари назарда тутилади:

а) "Темир дафтар" рўйхатини юритиш ҳамда унга киритиладиган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар билан ишлаш;

б) ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга, шу жумладан аёллар ва ёшларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

в) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш.



3.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш

соҳасини молиялаштириш.


16-мақсад: Ижтимоий ҳимоя соҳасини молиялаштиришни такомиллаштириш.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) ўрта муддатли истиқболга мақсадли мўлжалларни асосий молиявий ҳужжатлар ва жараёнларга киритиш, шунингдек, натижага йўналтирилган бюджет тизими тамойилини ижтимоий ҳимоя соҳаси бюджетини шакллантиришда қўллаш;

б) ижтимоий суғурта тизими молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ижтимоий суғурта жамғармасининг даромадлари манбаларини аниқлаш;

в) ижтимоий ҳимоя соҳасига қўшимча маблағларни жалб қилиш, шу жумладан янги лойиҳаларни халқаро ташкилотлар билан биргаликда грантлар асосида ташкил этиш;

г) давлат томонидан тақдим этиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматлар бўйича давлат ижтимоий ҳимоясига йўналтирилган жами маблағларни Давлат бюджетида алоҳида харажатлар бўлими сифатида акс эттириш;

д) натижага йўналтирилган бюджет тизимини ижтимоий ҳимоя соҳаси бюджетини шакллантиришда қўллаш.



4-БОБ. МОНИТОРИНГ ВА БАҲОЛАШ


5. Стратегия амалга оширилган чора-тадбирлар ижроси ва мақсадли кўрсаткичлардан келиб чиқиб ҳар йили баҳоланади ҳамда 2030 йилгача бўлган мақсадларга эришиш учун унга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.

6. Стратегияни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" ижроси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мониторинг қилиб борилади ва бошқа йўналишдаги давлат сиёсатидан ва ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб ижтимоий ҳимоя соҳасини умумий сиёсат билан мувофиқлаштириш мақсадида Стратегияга тегишлича ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

17-мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини муваффақият билан амалга ошириш.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси самарадорлигини баҳолаб бориш;

б) ижтимоий ҳимоя соҳасига оид маълумотларни, шу жумладан ҳар бир дастур кесимида ижтимоий ҳимоя олувчилар сони, гендер жиҳатдан тақсимланган маълумотлар, сарфланган маблағ каби маълумотларни йиғиш, тўплаш ва таҳлил қилиш, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги кўрсаткичлар ўзгаришларини кузатиб бориш ва мақсадли кўрсаткичлар билан таққослаш ишларини олиб бориш.

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 июль
















































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск