ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум /

ЎзР 18.11.1991 й. 414-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 18.11.1991 й. 414-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловдан ўн беш кун олдин, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторий ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган жойларда тузилган сайлов участкаларида эса сайловдан икки кун олдин ҳамманинг танишиб чиқиши учун тақдим этилади. Участка сайлов комиссияси рўйхат билан қаерда ва қачон танишиш мумкинлиги ҳақида сайловчиларга хабар беради. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳар бир фуқарога рўйхатга киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик юзасидан, шунингдек рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишда ноаниқликка йўл қўйилганлик хусусида шикоят қилиш ҳуқуқи берилади. Бу масалага доир ариза участка сайлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади, аризани участка сайлов комиссияси кечи билан икки кунлик муддат ичида, сайлов арафасида ва сайлов куни эса дарҳол кўриб чиқиб, рўйхатга зарур тузатишлар киритиши ёки аризачига унинг талаби инобатга олинмаганлиги тўғрисидаги асослантирилган қарорнинг бир нусхасини бериши шарт. Комиссия қарори устидан туман (шаҳар) судига сайловдан кечи билан уч кун олдин шикоят қилиниши мумкин, туман (шаҳар) суди шикоятни икки кунлик муддат ичида кўриб чиқишга мажбур. Туман (шаҳар) судининг қарори қатъийдир. Участка сайлов комиссияси суднинг қарорига мувофиқ сайловчиларнинг рўйхатига дарҳол тузатиш киритади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



24-2-модда бешинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари. Сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида беш фоизининг, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларнинг имзосини қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



28-модданинг олдинги таҳрири


28-модда. Сайловолди ташвиқоти

(ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга, сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловчилар билан йиғилишларда ҳамда сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқ берилади. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ҳамда жой ҳақида сайловчиларга барвақт хабар қилинади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда ёрдам кўрсатишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади.

Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.



30-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, фуқароларнинг олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги турар жойларида, шунингдек санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ҳамда бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида тузилган сайлов участкаларида участка сайлов комиссияси, башарти рўйхатга киритилган барча сайловчилар овоз бериб бўлган бўлса, исталган вақтда овоз бериш тугаганлигини эълон қилиши мумкин. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



31-модда номининг олдинги таҳрири


31-модда. Овоз беришни ташкил этиш



31-модда бешинчи ва олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайлов куни истиқомат жойида бўлиш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз истиқомат жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақаларини талаб қилиб олиши, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар хусусида қарорга келиши ҳамда тўлдирилган сайлов варақаларини конвертга яширган ҳолда участка комиссиясига қолдириши мумкин. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхатига имзо чекади. Сайлов варақасининг нусхасини Марказий сайлов комиссияси белгилайди.

Айрим сайловчилар соғлиғи ёмонлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш учун ажратилган бинога кела олмаган ҳолларда участка комиссияси уларнинг илтимосига кўра комиссиянинг камида икки аъзосига сайловчилар турган жойда овоз беришни ташкил этишни топшириши мумкин.



35-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баённомалар ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларидан олинган баённомалар асосида республика бўйича сайловчиларнинг умумий сонини; сайлов бюллетенлари ҳамда варақалари олган сайловчиларнинг сонини; овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг сонини; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди.




ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонунидан олдинги таҳрири



24-1-модда номининг олдинги таҳрири


24-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти

сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар,

сайловчилар ташаббускор гуруҳлари тақдим этадиган ҳужжатлар

(ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)



24-1-модда иккинчи ва учинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили гуруҳни рўйхатга олишни илтимос қилиб, сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий

сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: сайловчилар ташаббускор гуруҳи аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи манзили, паспортининг серияси ва тартиб рақами кўрсатилган рўйхат; сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг ваколатли вакил тайинлаш тўғрисидаги қарори ҳамда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишонч қоғози; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотлар.




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модданинг олдинги таҳрири


1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти беш йил муддатга сайланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



4-модданинг олдинги таҳрири


4-модда. Сайлов комиссияларининг сайловни ўтказиши


Ўзбекистон Республикаси Президента сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари таъминлайди.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Олий Мажлис томонидан тасдиқланади.

Округ сайлов комиссияларининг аъзолари Қорақалпогистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тавсиясига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Участка сайлов комиссияларининг аъзолари маҳаллий ҳокимиятлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига биноан тегишли округ сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



5-модданинг олдинги таҳрири


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига

тайёргарлик ва уни ўтказишда ошкоралик


Ўзбекистон Республикаси Президента сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширадилар.

Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз ишларидан, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган манзили ва иш вақтидан воқиф этадилар, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништирадилар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар хусусидаги маълумотлар, овоз бериш ва сайлов якунларидан хабардор қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, ҳокимият вакиллик органларидан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссияларига сайловдан камида ўн беш кун олдин маълум қиладилар.

Округ сайлов комиссияси манфаатдор ташкилотдан ариза олганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси белгилайдиган намунадаги мандатни кузатувчи учун беради.

Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатишга багишланган йигилишларда, округ ва участка сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;

сайлов участкасида ҳозир бўлиш ҳамда тайёргарлик ишларининг боришини, овоз бериш учун сайлов қутиларининг жойлаштирилиши ва муҳрланишини, фуқароларга сайлов бюллетенларининг берилишини кузатиш;

овозларни санаб чиқишда ва участка сайлов комиссиясининг баёнларини тузишда ҳозир бўлиш;

сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган нусхаларини сўраш ва уларни олиш;

башарти сайлов участкасида ушбу Қонуннинг бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асос бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида юқори комиссияга маълум қилиш.

Кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади:

сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида бўлиш;

сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиш;

сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутиларини муҳрлашда, уларни очишда, овозларни санаб чиқишда аралашиш. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)


7-модданинг олдинги таҳрири


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови

тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш ва Президентликка сайланиш ҳуқуқини эркин равишда амалга оширишига, сайловолди ташвиқоти олиб боришга зўрлик, алдов, таҳдид этиш ва бошқа йўсинда тўсқинлик қилган шахслар, шунингдек сайлов ҳужжатларини сохталаштирган, овозларни атайин нотўғри ҳисоблаган, овоз бериш яширинлигини бузган ёки ушбу Қонун бошқа йўсинда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, давлат ва жамоат идораларининг мансабдор шахслари қонунда белгилаб қўйилган йўсинда жавобгар бўладилар. Номзодларнинг шани ва қадр-қимматига доғ туширадиган сохта маълумотларни эълон қилган ёки бошқа йўсинда тарқатган, сайлов комиссиялари аъзоларига нисбатан ҳақоратомуз муносабатга йўл қўйган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар.



II-бобнинг олдинги таҳрири


II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

САЙЛОВИНИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ВА

САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ



8-модданинг олдинги таҳрири


8-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти

сайловини тайинлаш


Ўзбекистон Республикаси Президента сайлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати тугашига кечи билан уч ой қолганда Олий Мажлис томонидан тайинланади.

Сайлов тайинланганидан кейин кечи билан уч кун ичида сайлов куни тўғрисида матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида маълум қилинади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



9-модданинг олдинги таҳрири


9-модда. Сайлов округлари тузиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов округларини Марказий сайлов комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузади.

Сайловчиларнинг сони ҳамда округ сайлов комиссияси қаерда жойлашгани кўрсатилган сайлов округлари рўйхатларини Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланганидан кейин 15 кундан кечиктирмай эълон қилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



11-модданинг олдинги таҳрири


11-модда. Сайлов участкалари

ташкил этиш тартиби ва нормаси


Сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ҳарбий қисмларда сайлов участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Сайлов участкалари сайлов тайинланганидан кейин ўттиз кундан кечикмай тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерларда ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида сайловга кечи билан беш кун қолганда тузилади.

Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.

Овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратади.

Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг жойлашган манзилини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчиларни хабардор этишни ташкил қилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



13-модданинг олдинги таҳрири


13-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий

сайлов комиссиясини тузиш


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тузилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



14-модданинг олдинги таҳрири


14-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий

сайлов комиссиясининг ваколатлари


Марказий сайлов комиссиясининг мажлислари комиссиянинг мажлис бўладиган кундаги мавжуд таркибининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Марказий сайлов комиссияси: (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

1) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Қонуннинг ижросини назорат қилади ва унинг бир хилда қўлланилишини таъминлайди, сайловни ташкил этиш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида йўриқномалар чиқаради ва тушунтиришлар бериб боради; (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)

2) сайлов комиссиялари фаолиятини йўлга солиб туради; Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг қарори ушбу Қонунга зид бўлган тақдирда бу қарорларни бекор қилади; сайлов комиссиялари таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилаб беради;

3) сайлов округлари тузади; уларга ном ва тартиб рақами беради;

4) Ўзбекистон Республикаси чегараларидан ташқарида ташкил этилувчи сайлов участкаларини сайлов округига бириктириш масалаларини ҳал этади;

5) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов кампаниясида қатнашуви учун тенг шароитларни таъминлайди;

6) оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясида қатнашуви ва улардан ушбу Қонунга мувофиқ фойдаланиш тартибини белгилаб беради;

7) пул маблағларини сайлов комиссиялари бўйича тақсимлайди; сайлов комиссияларини бино, транспорт, алоқа билан таъминлаш ишини назорат қилади ва сайловнинг моддий-техника таъминотига доир бошқа масалаларни қараб чиқади;

8) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов бюллетенларининг ва варақаларининг, сайловчилар рўйхатининг, сайлов комиссиялари баёнларининг, сайловга оид бошқа ҳужжатларнинг кўринишларини, сайлов қутилари ва сайлов комиссиялари муҳрларининг намуналарини, сайлов ҳужжатларини сақлаш тартибини белгилаб беради; (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)

9) давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари вакилларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини тинглайди; (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)

10) Ўзбекистон Республикаси Президентилигига номзодларни рўйхатга олади, умуман республика бўйича сайлов якунларини чиқаради, сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотларни матбуотда эълон қилади;

10-1) сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган намунадаги гувоҳнома топширади; (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

11) сайлов комиссияларининг қарорлари ва иши устидан ариза ҳамда шикоятларни қараб чиқади ва улар юзасидан узил-кесил қарорлар чиқаради;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонун жиноий жавобгарликка тортиладиган тарзда бузилганлиги ҳақидаги материалларни прокуратура идораларига оширади;

13) Ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.



15-модданинг олдинги таҳрири


15-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини

ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш


Округ сайлов комиссияси сайлов тайинланганидан кейин Марказий сайлов комиссияси томонидан йигирма кундан кечикмай раис, раис ўринбосари, котиб ва камида 6-8 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



16-модданинг олдинги таҳрири


16-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини

ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг ваколатлари


Округ сайлов комиссияси:

1) бутун округ ҳудудида ушбу Қонуннинг бажарилишини назорат қилади ва унинг бир хилда татбиқ этилишини таъминлайди;

2) сайлов участкалари тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади, участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради; (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)

3) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов кампаниясида қатнашишлари учун тенг шарт-шароитларни таъминлайди;

4) сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан сайлов округи ҳудудида жойлашган сиёсий партиялар вакилларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ахборотларини тинглайди;

5) сайловчиларнинг рўйхати тузилишини ва уларнинг ҳамма танишиши учун тақдим этилишини кузатиб туради;

6) пул маблағларини участка сайлов комиссиялари бўйича тақсимлайди, сайлов комиссиялари бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ҳамда сайловларни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқа масалаларни қараб чиқади;

7) округ бўйича сайлов якунларини чиқаради ва маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади;

8) участка сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

9) ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



17-модданинг олдинги таҳрири


17-модда. Участка сайлов комиссияларини тузиш


Участка сайлов комиссияси сайлов тайинланганидан кейин округ сайлов комиссияси томонидан эллик кундан кечикмай 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Башарти комиссия 7 нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.

Участка сайлов комиссияси аъзоларининг сони зарур ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузуридаги участка сайлов комиссияси раисининг вазифасини ваколатхона раҳбарлари амалга оширади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



24-модданинг олдинги таҳрири


24-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар ва ҳокимият вакиллик органлари эгадирлар.

Сиёсий партия сайлов тайинланган кундан камида олти ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина у Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



24-1-модданинг олдинги таҳрири


24-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида

қатнашиш учун сиёсий партиялар тақдим этадиган ҳужжатлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайлов тайинланганидан кейин йигирма кун ичида Марказий сайлов комиссиясига қуйидагиларни тақдим этиши лозим: сайловда қатнашиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза; Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотлар.

Ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин Марказий сайлов комиссияси беш кунлик муддат ичида сиёсий партиянинг сайловда қатнашишига ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партия вакилига санаси қайд этилган маълумотнома ва белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкаларини беради. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда)



24-2-модданинг олдинги таҳрири


24-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

номзодлар кўрсатиш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайлов куни тайинланганидан кейин йигирма бешинчи кундан эътиборан бошланади ва сайловга қирқ беш кун қолганда тўхтатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида кўрсатилади.

Сиёсий партиянинг юқори органи, ҳокимият вакиллик органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин.

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни номзод этиб кўрсатишга ҳуқуқлидир, ҳокимият вакиллик органи эса Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни, унинг у ёки бу партияга мансублигидан қатъи назар, кўрсатишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисида баён тузилади.

Сиёсий партиянинг, ҳокимият вакиллик органининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сиёсий партия юқори органининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

сиёсий партия юқори органи мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баёни, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги кўрсатилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси.

Сиёсий партия раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини ҳам тақдим этади. Имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг камида бир ярим фоизи имзосини қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

Сайловчилар фақат битта номзодни қўллаб-қувватлаб бир мартагина имзо қўйишга ҳақлидирлар. Бунда сайловчи ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек имзо қўйган санани кўрсатади.

Имзо варақасини имзо тўплаган шахс ўз фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини кўрсатган ҳолда, шунингдек тегишли сиёсий партиянинг туман, шаҳар тузилмаси раҳбари тасдиқлайди.

Сайловчилар имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа жойларда олиб борилади. Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбур қилиш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сиёсий партиянинг ваколатли вакили Қорақалпоғистон Республикаси, ҳар бир вилоят ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини Марказий сайлов комиссиясига топширади.

Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.

Марказий сайлов комиссия тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Имзо варақаларида имзолар сохталаштирилган тақдирда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиядан у кўрсатган номзодни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рад этади.

Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг ва ҳокимият вакиллик органларининг раҳбарларига белгиланган тартибда маълум қилади.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугашига етти кун қолганда тўхтатади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда)



25-модданинг олдинги таҳрири


25-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

номзодларни рўйхатга олиш


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан ушбу Қонуннинг 24-2-моддасида белгилаб қўйилган ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади.

Ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинган шахсга рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тўхтатилади.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини, иш ва яшаш жойини, шунингдек уни номзод этиб кўрсатган органнинг номини кўрсатган ҳолда рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни эълон қилади.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинмайдилар:

қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар;

ўзларига нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги муносабати билан қонун томонидан таъқиб этилаётган фуқаролар;

диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



26-модданинг олдинги таҳрири


26-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

номзодлик мақомидан маҳрум этиш. Ўзбекистон

Республикаси Президентлигига номзодликдан

воз кечиш


Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи у ёки бу шахсни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан беш кун қолганда бекор қилиш ҳуқуқига эга, бу шахс Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин. Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш муддати тугагунга қадар Марказий сайлов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин. (ЎзР 19.08.1999 й. 809-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод уни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам Марказий сайлов комиссияси томонидан ўз мақомидан маҳрум этилиши мумкин. (ЎзР 19.08.1999 й. 809-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сайловга қадар истаган вақтида номзодликдан воз кечиши мумкин. Бунинг учун у Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



27-модданинг олдинги таҳрири


27-модда. Сайлов бюллетени


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов бюллетенининг шакли ва матнини Марказий сайлов комиссияси тасдиқлайди.

Сайлов бюллетенига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар алфавит тартибида фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулот тури) ва иш жойи кўрсатилан ҳолда киритилади.

Сайлов бюллетенлари сайловга камида йигирма кун қолганда Марказий сайлов комиссиясининг фармойишига биноан давлат тилида нашр этилади. Округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайлов бюллетенлари сайлов округи аҳолисининг кўпчилиги муомала қиладиган тилларда ҳам нашр этилиши мумкин. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини округ сайлов комиссияларидан сайловга камида уч кун қолганда олади. Берилган ва олинган сайлов бюллетенларининг миқдорини тегишли округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби ўз имзоси билан тасдиқлайди. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатларига киритилган сайловчилар сонидан ярим фоиздан кўп бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетенининг ўнг томони юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Комиссия томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



28-модданинг олдинги таҳрири


28-модда. Сайловолди ташвиқоти


Сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга, сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида сайловчиларга барвақт хабар қилинади. (ЎзР 19.08.1999 й. 809-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса, ташкилотларнинг раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда ёрдам кўрсатишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади. Номзодларнинг дастурлари республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилган бўлмаслиги, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилмаслиги, унда уруш, миллий адоват, ирқий ва диний хусумат тарғиботи, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатларга даъват бўлмаслиги керак.

Ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади.

Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда)



32-модданинг олдинги таҳрири


32-модда. Овоз бериш ўтказиш


Сайлов бюллетенлари овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш учун ажратилган кабина ёки хонада тўлдирилади. Бюллетенларни тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа бирон-бир кишининг бўлиши тақиқланади. Бюллетенни мустақил тўлдириш имконига эга бўлмаган сайловчи кабина ёки хонага ўз хоҳиши бўйича сайлов комиссиясининг аъзоларидан, кузатувчилардан ва номзодларнинг ишончли вакилларидан бошқа бирон кишини таклиф қилишга ҳақлидир. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Сайловчи бюллетендаги ўзи қарши овоз бераётган номзодларнинг фамилияларини ўчиради.

Тўлдирилган бюллетенни овоз берувчи сайлов қутисига ташлайди.



33-модданинг олдинги таҳрири


33-модда. Сайлов участкасида овозларни ҳисоблаб чиқиш


Сайлов участкасида овозларни участка сайлов комиссияси ҳар бир номзод бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқади.

Овоз бериш тугаганидан сўнг сайлов қутиларини очишдан олдин сайлов варақалари солиб ёпилган конвертлар участка комиссияси барча аъзоларининг ҳозирлигида қутиларга ташланади.

Сайлов қутилари участка сайлов комиссияси томонидан комиссия раиси овоз бериш тугаганлигини эълон қилганидан кейин комиссиянинг барча аъзолари иштирокида очилади. Овоз бериш тугашидан олдин сайлов қутиларини очиш таъқиқланади. Сайлов қутиларини очишдан олдин фойдаланилмаган барча сайлов бюллетенларини участка сайлов комиссияси ҳисоблаб чиқади ва бекор қилади.

Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг асосий рўйхати ва унга илова бўйича участкадаги сайловчиларнинг умумий сонини, шунингдек бюллетен олган сайловчиларнинг сонини аниқлайди. Сайлов қутиларида бўлган бюллетенлар ва сайлов варақалари асосида комиссия овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг умумий сонини; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини ва қарши берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас, деб топилган бюллетенлар ва сайлов варақалари сонини аниқлайди. Сайловчилар бюллетенларга ва варақаларга қўшимча ёзиб қўйган фуқароларнинг фамилиялари бўйича овозлар ҳисобланмайди.

Белгиланмаган нусхадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек овоз бериш вақтида биттадан ортиқ номзоднинг фамилияси қолдирилган бюллетенлар, варақалар ҳақиқий эмас деб топилади. Сайлов бюллетенининг, варақасининг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган тақдирда масалани участка сайлов комиссияси овоз бериш йўли билан ҳал қилади.

Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссияси мажлисида кўриб чиқилади ва мажлис баёнига ёзиб қўйилади.

Мажлис баёни комиссия раиси, комиссия раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Марказий сайлов комиссияси белгилаб қўйган тартибда тегишли округ сайлов комиссиясига юборилади.



34-модданинг олдинги таҳрири


34-модда. Сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш


Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиялари мажлисининг баёнлари асосида округдаги сайловчиларнинг умумий сонини; сайлов бюллетенлари ҳамда варақалари олган сайловчилар сонини; овоз беришда қатнашган сайловчилар сонини; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини ва қарши берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар ва варақалар сонини аниқлайди.

Округ бўйича сайлов натижалари округ сайлов комиссияси мажлисида аниқланади ва мажлис баёнига киритиб қўйилади. Мажлис баёни комиссия раиси, комиссия раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда белгиланган тартибда Марказий сайлов комиссиясига юборилади.



35-модданинг олдинги таҳрири


35-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти

сайловининг натижаларини аниқлаш


Марказий сайлов комиссияси ўзига келиб тушган округ сайлов комиссиялари мажлисининг баёнлари ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларининг баёнлари асосида республикадаги сайловчиларнинг умумий сонини; сайлов бюллетенлари ҳамда варақалари олган сайловчилар сонини; овоз беришда қатнашган сайловчилар сонини; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини ва қарши берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар ва варақалар сонини аниқлайди. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Сайловда овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини олган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сайланган ҳисобланади.

Башарти, сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ярмидан ками сайловда иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.

Сайлов вақтида ёхуд овозларни ҳисоблаш чоғида йўл қўйилган овоз бериш якунларига таъсир этган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим округлар ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади. Бу қарор устидан бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Судига шикоят қилиниши мумкин. Сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга тааллуқлидир. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Сайлов айрим округлар ёки участкалар бўйича ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда Марказий сайлов комиссияси қарори билан ана шу округлар, участкалар бўйича овоз бериш натижалари, агар уларсиз сайлов умуман бўлиб ўтган деб топилиши мумкин бўлган тақдирда, сайловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин кўпи билан ўн кун муддат ичида Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.



36-модданинг олдинги таҳрири


36-модда. Такрорий овоз бериш


Башарти, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлаш учун иккитадан ортиқ номзод қўйилган бўлса ва номзодлардан ҳеч бири талаб қилинган миқдордаги овозни олмаган бўлса, сайловчиларнинг овозини энг кўп олган икки номзод иштирокида такрорий овоз бериш ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси сайлов ўтказилган кундан бошлаб бир ой ичида, лекин камида ўн беш кун кейин такрорий овоз бериш кунини белгилайди. Такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақидаги хабар матбуотда босиб чиқарилади.

Такрорий овоз бериш чоғида овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўп олган номзод, такрорий овоз беришда рўйхатга киритилган сайловчиларнинг ярмидан кўпи қатнашган, бу номзодни ёқлаб берилган овозлар унга қарши берилган овозлардан ортиқ бўлган тақдирдагина, сайланган ҳисобланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



37-модданинг олдинги таҳрири


37-модда. Такрорий сайлов


Башарти, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилса ёхуд агар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлаш учун иккитадан кўп номзод қўйилмаган бўлса ва улардан ҳеч бири сайловчиларнинг овозини зарур миқдорда олмаган бўлса, Марказий сайлов комиссияси такрорий сайлов тайинлайди. Бунда комиссия сайловни янги таркибдаги округ ва участка сайлов комиссиялари ўтказиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Овоз бериш асосий сайлов ўтказилган сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг аввал тузилган рўйхатлари бўйича ўтказилади.

Комиссиялар тузиш, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни рўйхатга олиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини такрор ўтказиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Такрорий сайлов асосий сайлов ўтказилганидан кейин 40 кун ичида ўтказилади.



38-модданинг олдинги таҳрири


38-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентлиги лавозимига киришиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий тарзда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришади.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз лавозимига киришгунга қадар бажаради. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 19.08.1999 й. 809-I-сон Қонунидан олдинги таҳрири



26-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга қадар истаган вақтида бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бундай шахсни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлик мақомидан Марказий сайлов комиссияси маҳрум этади. Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш муддати тугагунига қадар Марказий сайлов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.



26-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод уни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатган партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам номзодлик мақомидан маҳрум бўлади.



28-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда, ўз сайловчилари билан ҳам йиғилишларда, ҳам сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқлар берилади. Сайловчиларнинг йиғилишлари участка сайлов комиссияси томонидан туман, шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ташкил этилади. Сайлов комиссиялари, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган бинолар ажратадилар. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида сайловчиларга барвақт хабар қилинади.
















































Время: 0.2434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск