ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Давлат герби, мадҳияси, байроғи. Пойтахт /

ЎзР 02.07.1992 й. 616-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 02.07.1992 й. 616-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 28.11.2023 й. ЎРҚ-880-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисм 4) банди бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг;




ЎзР 14.03.2022 й. ЎРҚ-759-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири


8) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган дипломатик паспортларда;




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисм 6) бандининг олдинги таҳрири


6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг расмий нашрларида; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



8-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. (ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-273-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисм 11) бандининг олдинги таҳрири


11) умумдавлат намунасидаги ҳужжатларда акс эттирилади.




ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисм 5) бандининг олдинги таҳрири


5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девонининг;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва девонининг;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва девонининг;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;

давлат бошқаруви органларининг;

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органларининг;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларининг;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;

судларнинг;

прокуратура органларининг;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг);

Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг, консуллик муассасаларининг, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарининг;

нотариусларнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларнинг; (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисм 3-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисларининг;



4-модда биринчи қисм 6-бандининг олдинги таҳрири


6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг расмий нашрларида;




ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-273-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Хумо қуши ва дарёлар - кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва "Ўзбекистон" ёзуви - олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий - яшил рангда; чаноқлардаги пахта - оқ рангда; лента - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак - олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар - оқ рангда тасвирланган. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



4-модданинг олдинги таҳрири


4-модда


Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири:

1) қуйидаги биноларда:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг биносида;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг биноларида; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд), (Олдинги таҳририга қаранг)

в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати биносида;

г) Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг биноларида;

д) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг биноларида; (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд)

е) судларнинг биноларида; (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд)

ж) Ўзбекистон Республикаси Прокуратура идораларининг биноларида;

з) Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг биноларида;

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари Кенгашларининг сессиялари ўтказилаётган залларда, судларнинг суд мажлислари залларида, шунингдек тугилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)

3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг, судларнинг, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг, давлат нотариал идораларининг, Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида гербнинг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)

4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий нашрларида; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)

5) Ўзбекистон Республикасининг пул бирликларида, қимматли қоғозларида, облигацияларида, почта маркаларида, пул-буюм лотереяси билетларида;

6) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган дипломатия ва ўзга чет эл паспортларида;

7) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларида ўрнатиладиган сарҳад столбаларида ўрнатиб қўйилади;

8) Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий операторларининг почта вагонлари ва почта қутиларида. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг бўртма тасвиридан Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари мажлис залларида, судларнинг суд мажлислари залларида, фуқаролик ҳолатини қайд этиш идоралари - туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда фойдаланишлари мумкин. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикасининг қонунларида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини акс эттириш мажбурий бўлган бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.



6-модданинг олдинги таҳрири


6-модда.


Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги ушбу Қонунда баён этилган талабларга риоя қилиниши учун масъулият Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвиридан фойдаланиш ҳуқуқи берилган давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.



7-модданинг олдинги таҳрири


7-модда.


Ушбу Қонуннинг аниқ бажарилишини кузатиш маҳаллий давлат идоралари зиммасига юклатилади.



8-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини беҳурмат қилганлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи банди "б" кичик бандининг олдинги таҳрири


б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биносида; (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд)



4-модда биринчи қисми 2 бандининг олдинги таҳрири


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ўтказилаётган залларда, судларнинг суд мажлислари залларида, шунингдек тугилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда; (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)



4-модда биринчи қисми 3 бандининг олдинги таҳрири


3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг, судларнинг, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг, давлат нотариал идораларининг, Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида гербнинг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида; (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)



4-модда биринчи қисми 4 бандининг олдинги таҳрири


4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий нашрларида; (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)




Время: 0.2359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск