ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Умумий қоидалар /

ЎзР 02.09.1993 й. 913-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 02.09.1993 й. 913-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 04.10.2023 й. ЎРҚ-870-сон Қонунидан олдинги таҳрири



24-модда биринчи қисм ўн еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тегишинча соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР 27.10.2022 й. ЎРҚ-797-сон Қонунидан олдинги таҳрири



25-2-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳар чоракда тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади.



25-2-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари ҳар чоракда ва уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.




ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда матнининг олдинги таҳрири


Вилоят, туман, шаҳар ҳокими қонунда назарда тутилган ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, де??он хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, ушбу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилишга ҳақли. (ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Халқ депутатлари Кенгаши, ҳоким Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ер муносабатларига доир бошқа масалаларни ҳал қиладилар. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: ЕКнинг 5-7-моддалари




ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонунидан олдинги таҳрири



28-модданинг олдинги таҳрири


28-модда. Ҳоким қабул қилган ва чиқарган

ҳужжатлар устидан судга шикоят қилиш


Ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатлар устидан фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар судга шикоят қилишлари мумкин.




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Башарти, қонунларда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг ўзга тартиби белгиланмаган бўлса, туманга бўйсунадиган шаҳар ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарлари давлат бошқарувининг юқори органлари билан келишилган ҳолда тегишли ҳоким томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар. (ЎзР 29.08.2017 й. ЎРҚ-439-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



24-модда биринчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш; (ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)



25-модда биринчи қисм ўн тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш; (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР 14.01.2021 й. ЎРҚ-666-сон Қонунидан олдинги таҳрири



26-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан белгиланган тартибда бекор қилинади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Вилоят, туман, шаҳар ҳокими корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, де??он хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, бу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга, шунингдек ерларни олиб қўйишга ҳақли бўлиб, қабул қилинган бу хусусдаги қарорлар халқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади.




ЎзР 14.09.2020 й. ЎРҚ-636-сон Қонунидан олдинги таҳрири



20-модданинг олдинги таҳрири


20-модда. Халқ депутатлари Кенгаши фаолиятини

ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш


Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимлик аппарати томонидан таъминланади.




ЎзР 24.12.2019 й. ЎРҚ-597-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими мутлақ Ўзбекистон Республикаси мулкида бўлган давлат мулки объектларига нисбатан ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларни самарали жойлаштириш, табиий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида назоратни амалга оширадилар. Бунда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекциясининг хулосасига кўра яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 14.11.2019 й. ЎРҚ-584-сон Қонунидан олдинги таҳрири



25-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Уй-жой мулкдорлари ва уй-жойдан фойдаланувчилар коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлашга доир талабларни қўпол равишда бузган ҳолларда туманларнинг, шаҳарларнинг (шаҳарлар таркибига кирувчи туманларнинг) ҳокимлари коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг такдимномасига мувофиқ даъволар билан судга мурожаат қилади. (ЎзР 20.09.2007 й. ЎРҚ-113-сон Қонуни тахриридаги қисм) (Олдинги тахририга қаранг)




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



24-модда биринчи қисм ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


ижроия ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа структуравий бўлинмаларининг ҳисоботларини тинглаш;




ЎзР 29.08.2017 й. ЎРҚ-439-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир.



2-модда тў??изинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шаҳардаги туман, туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокимлари тегишинча шаҳар, туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.



21-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шаҳардаги туман, туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари тегишли ҳоким томонидан юқори турувчи ҳоким билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



23-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Башарти, қонунларда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг ўзга тартиби белгиланмаган бўлса, шаҳардаги туман ёки туманга бўйсунадиган шаҳар ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарлари давлат бошқарувининг юқори органлари билан келишилган ҳолда тегишли ҳоким томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.



25-1-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.




ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонунидан олдинги таҳрири



24-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ҳокимнинг тақдимига биноан маҳаллий бюджет ва унинг ижросига доир ҳисоботни, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини тасдиқлаш;



24-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонунларга мувофиқ маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилаш, маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар бериш; (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни тахриридаги хатбоши) (Олдинги тахририга қаранг)



25-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


вилоят, туман ва шаҳарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, вилоят, туман, шаҳар бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



24-модда биринчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


амалдаги қонунларга мувофиқ маҳаллий солиқлар, йиғимлар, бож миқдорини белгилаш, маҳаллий бюджетга тушадиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;




ЎзР 20.09.2007 й. ЎРҚ-113-сон Қонунидан олдинги таҳрири



25-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Уй-жой мулкдорлари ва ундан фойдаланувчилар коммунал хизмат, уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатларини тўлашга доир талабларни қўпол равишда бузган ҳолларда туманларнинг, шаҳарларнинг (шаҳар таркибига кирувчи туманларнинг) ҳокимлари коммунал хизмат, уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатлари тўлови бўйича қарзларни ундириш тўғрисида коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тақдимномасига мувофиқ даъволар билан судга мурожаат қилади. (ЎзР 31.12.2005 й. ЎРҚ-19-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда матнининг олдинги таҳрири


Вилоят ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда халқ депутатлари тегишли вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туман, шаҳар ҳокими вилоят ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан тайинланади ҳамда тасдиқланади.

Шаҳардаги туман, туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими тегишли шаҳар, туман ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланади.

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда шаҳар ҳокимини туман (шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимига бўйсундириш ва ягона бошқарув органлари тузиш ваколатига эга. Бу хусусдаги қарор кейинчалик халқ депутатлари вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади. (ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Халқ депутатлари Кенгашларининг ва ҳокимларнинг ваколат муддати - беш йил.




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



25-модда биринчи қисми иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;








































Время: 0.1653
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск