ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик соҳасини бошқариш. Мутахассислар тайёрлаш /

Туркий дунё доирасида "Табаррук зиёрат" туризм Концепцияси (ЎзР Президентининг 29.07.2022 й. ПҚ-338-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июлдаги

ПҚ-338-сон қарорига

1-ИЛОВА



Туркий дунё доирасида "Табаррук зиёрат" туризм

КОНЦЕПЦИЯСИ

        

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Туркий дунё доирасида "Табаррук зиёрат" туризм концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) Ўзбекистон Республикасининг зиёрат туризми йўналишидаги улкан салоҳиятидан келиб чиқиб, мамлакатимизда мавжуд маданий меросга қардош миллат ва элатларни кенг жалб қилиш, ёш авлоднинг халқларимиз тарихи ва миллий-маданий меросига меҳрини ошириш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, умумтуркий маданий меросни биргаликда дунёга тарғиб қилиш, бозорнинг турли сегментларига йўналтирилган сайёҳлик маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, мақбул ҳолда қулай ички ва халқаро зиёрат туризми муҳитини яратишга қаратилган.

Концепция Ўзбекистон Республикасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида чора-тадбирларни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ

САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК


Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини ошириш бўйича халқаро ҳамкорлик борасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

Туркий давлатлар ташкилоти доирасида транспорт логистикаси бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Туркий давлатлар ташкилотининг веб-порталида Концепция бўйича онлайн-платформа ва мобил иловани ишлаб чиқиш;

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар туризм соҳасидаги ваколатли органларининг зиёрат туризми мутахассислари иштирокида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш;

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар бўйлаб юртимизнинг зиёрат туризми салоҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ўзаро тақдимот, кўргазма ва "B2B" форматидаги учрашувлар ўтказиш ҳамда буюк алломаларимизнинг ҳаёти, илмий меросига бағишланган фильмлар намойишини ташкил этиш;

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг ваколатли органлари ва мутахассислари билан умумтуркий маданий мерос объектларининг консервацияси ва реставрациясини амалга ошириш бўйича мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг туризм соҳасидаги ваколатли органлари билан туризм соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш масалаларида ҳамкорлик ўрнатиш;

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг туризм соҳасидаги таълими муассасалари ўртасида мутахассис ва талабалар алмашинувини ҳамда университетлар талабаларининг туркий тилли давлатларида ёзги таътил даврида малака оширишини ташкил қилиш;

"Туркий адабиёт хазинаси" номли китоблар туркумини Интернет тармоғига мунтазам равишда жойлаштириб бориш;

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар телеканалларида Концепция доирасида ҳар бир давлатнинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи телекўрсатувларни намойиш этиб бориш;

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлган туризм соҳаси субъектлари бирлашмалари билан ҳамкорликда йирик туроператорлар (чиқиш туризми) ва оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистонга инфотурларни ташкиллаштириш.



3-БОБ. ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ЎРТАСИДА ТУРЛИ

МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ

ЭТИШ ОРҚАЛИ ТУРИСТЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ


Туркий халқлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш орқали туристларни жалб қилиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

ҳар йили халқ ҳунармандчилиги билан танилган шаҳарлардан бирида (Вобкент, Риштон, Чуст, Шаҳрихон ва бошқалар) анъанавий "Туркий халқ ҳунармандчилиги" мавзусида форумларни ташкил этиш;

Самарқанд шаҳрида "Самарқанд қоғозининг жаҳон илм-фани ва халқаро иқтисодиётда тутган ўрни" мавзусида кўргазма ва илмий конференцияни ўз ичига олган халқаро форумни ўтказиш;

Марғилон шаҳрида "Ўрта асрларда Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти" мавзусида кўргазма ва илмий конференцияни ўз ичига олган халқаро форумни ташкил этиш;

Нукус шаҳрида туркий халқлар вакиллари иштирокида "Дўмбира ва қўбиз" халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш;

Қарши шаҳрида туркий халқлар вакиллари иштирокида "Чанқовуз ва сибизға" халқаро фольклор фестивалини ўтказиш;

Турк дунёси ёзувчилари уюшмаси билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида туркий халқлар вакиллари иштирокида "Мумтоз шеърият" фестивалини ташкил этиш;

Қўқон шаҳрида туркий халқлар вакиллари иштирокида "Этно-челленж" (Ethno-challenge) баҳодирлар ўйинлари халқаро фестивалини ўтказиш;

Халқаро турк маданияти ташкилоти (TURKSOY) билан ҳамкорликда "Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали"ни ташкил этиш;

Туркий дунё болалар жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбекистон сайёҳлик харитаси"ни нашр этиш.



4-БОБ.ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ЎРТАСИДА ТУРЛИ

ИЛМИЙ АНЖУМАН ВА КОНФЕРЕНЦИЯЛАР ТАШКИЛ

ЭТИШ ОРҚАЛИ ТУРИЗМНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ


Туркий халқлар ўртасида турли илмий анжуман ва конференциялар ташкил этиш орқали туризмни тарғиб қилиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

Тошкент шаҳрида "Муҳаммад ал-Хоразмий ва Аҳмад ал-Фарғоний - Бағдод академиясининг пешқадам олимлари: Шарқ Ренессансининг бошланиши" мавзусида илмий конференцияни ташкил этиш;

Самарқанд шаҳрида "Имом ал-Бухорий - муҳаддислар султони", "Имом Абу Мансур Мотуридий фаолияти ва Мотуридия ақидавий мазҳаби" мавзуларида илмий конференция ташкил этиш;

Хива шаҳрида "Беруний ва Ибн Сино - иккинчи минг йилликнинг тақдирини ўзгартирган даҳолар: Маъмун академиясининг жаҳон фани тараққиётида тутган ўрни" мавзусида илмий конференция ташкил этиш;

Шаҳрисабз шаҳрида "Амир Темур салтанатида давлат бошқаруви ва ҳуқуқ тизими" мавзусида илмий конференция ташкил этиш;

Термиз шаҳрида "Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби" мавзусида илмий конференция ташкил этиш;

Бурса - Самарқанд - Истанбул шаҳарлари бўйлаб "Қозизода Румий - Мирзо Улуғбек - Али Қушчи" илмий экспедициясини ташкил этиш;

Қўқон шаҳрида Аҳмад ал-Фарғонийнинг дунё астрономия илмига қўшган меросига бағишлаб илмий конференция ташкил этиш.



5-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


Бугунги кунда туркий халқлар ўртасида савдо-иқтисодий, маданий ва ижтимоий, илмий-техникавий соҳаларда ўзаро муносабатлар ривожланиб бормоқда. Эндиликда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар доирасида Концепцияни амалга ошириш орқали мамлакатимизга ташриф буюрувчи туристлар сонини ошириш имконияти мавжуд.

Буюк алломаларимиз мероси, шунингдек, буддизм ва яҳудийлик динлари зиёратчиларини мамлакатлар кесимида уларнинг аниқ рейслар бўйича қабул имкониятлари ҳамда қўшни мамлакатлар салоҳиятидан келиб чиқиб, зиёратчилар қуйидаги йўналишларда жалб қилинади:

Концепция амалга оширилиши натижасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлардан 2022-2026 йиллар давомида мамлакатимизга 5 миллиондан ортиқ сайёҳ жалб этилиб, 1,3 миллиард АҚШ долларига яқин туризм хизматлари экспорт қилишга эришилади. Жумладан:

ҳадисшунос олимларимиз Имом ал-Бухорий, Мухаммад ад-Доримий ва Абу Исо ат-Термизий меросига қизиқувчи 101 минг зиёратчи;

Абу Мансур ал-Мотуридий меросига қизиқувчи 26,2 минг зиёратчи;

Нақшбандия тариқати издошлари бўлган 43,3 минг зиёратчи;

Паҳлавон Маҳмуд мероси ва паҳлавония тариқати издошлари бўлган 3 минг зиёратчи;

яҳудийлар дини меросига талабгор 39,8 минг зиёратчилар жалб этиш кутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, туркий дунё давлатлари халқлари фойдаланиши учун ягона электрон портал ташкил этилиши натижасида туризм хизматларини рақамлаштиришга эришилади.

Бундан ташқари, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ташкил этиладиган турли тадбирлар ва лойиҳалар натижасида ёш авлод вакилларининг ўзаро маданий яқинлашуви, миллий урф-одатлар ва аждодларга ҳурмат каби юксак қадриятлар шакллантирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 июль























































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск