ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум /

ЎзР 28.12.1993 й. 990-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 28.12.1993 й. 990-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда 16) бандининг олдинги таҳрири


16) сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар архивларга топширилишини таъминлайди;




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) томонидан белгиланадиган намунадаги мандатни манфаатдор ташкилотдан ариза олинганидан кейин кузатувчига беш кун ичида беради. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



65-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлаш ва сайланиш, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини амалга оширишларига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсатувчи шахслар, шунингдек сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чи??ан, овоз бериш яширинлигини бузган ёки ушбу Қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, бошқа мансабдор шахслар, сиёсий партияларнинг вакиллари қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод ёки Сенат аъзолигига номзод тўғрисида сохта маълумотларни эълон қилган ёки ўзгача тарзда тарқатган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 19.12.2012 й. ЎРҚ-340-сон Қонунидан олдинги таҳрири



27-модданинг олдиги таҳрири


27-модда. Сайловолди ташвиқоти


Сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади.

Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда белгиланади. Сайловчиларнинг йиғилишлари сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Сайловчиларнинг йиғилишлари ўтказиладиган жой ва вақт, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олинади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналар ажратишлари, уларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатишлари шарт. Йиғилишлар ва учрашувларнинг ўтказиладиган жойи ҳамда вақти ҳақида сайловчиларга олдиндан хабар қилинади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Сиёсий партияларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади. Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.



41-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини талаб қилиб олиши, бир қарорга келгач, тўлдирилган сайлов варақасини конвертга солиб, уни ёпиқ ҳолда участка комиссиясида қолдириши мумкин. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Сайлов варақасининг шакли, сайлов варақаларини тайёрлаш тартиби, уларни сайлов участкаларига етказиб бериш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.




ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (қуйи палата) (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ҳудудий, бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида беш йил муддатга сайланадиган бир юз йигирма депутатдан иборат.

Қонунчилик палатаси депутатлари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади.



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланадилар.



20-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Имзо варақаларида имзолар сохталаштирилган тақдирда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг сайловда қатнашиш ҳуқуқини ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳидан кўрсатилган депутатликка номзодни рўйхатга олишни рад этади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



23-1-модда номининг олдинги таҳрири


23-1-модда. Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини

сайлов комиссиялари томонидан текшириш

(ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)



23-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайлов комиссиялари имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш учун ички ишлар органларининг, адлия органларининг, шунингдек аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассисларини жалб этиши мумкин. Уларнинг хулосалари Марказий сайлов комиссияси имзо варақаларидаги имзолар сохталаштирилган деб топиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.



25-модда иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


содир этилган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар;



27-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга, мустақил ташаббускор гуруҳларга Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Сайловчиларнинг йиғилишлари участка сайлов комиссияси томонидан барча номзодлар учун мутлақ тенг шароитларга риоя этилган ҳолда ташкил қилинади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган бинолар ажратишлари, депутатликка номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда ёрдам кўрсатишлари шарт. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ҳамда жой сайловчиларга барвақт хабар қилинади.



31-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рўйхатга олинган депутатликка номзодлар уларни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ўз фаолиятини тугатган тақдирда ҳам Марказий сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин.



35-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайлов бюллетенига депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилиб, унинг туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва уни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳи кўрсатилади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



42-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади ва баённомада акс эттирилади. Баённома сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзолари томонидан имзоланади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этилади.



48-модда матнининг олдинги таҳрири


Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баённомалар асосида Қонунчилик палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олади ва бу ҳақда депутатларни хабардор этади.

Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган шахслар Марказий сайлов комиссиясига Қонунчилик палатаси депутатининг мақомига тўғри келмайдиган вазифаларни ўз зиммасидан соқит қилганлиги тўғрисида ёзма равишда маълум қилиши шарт.




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



41-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайловда сайловчи ўзи қарши овоз бераётган депутатликка номзодларнинг сайлов бюллетенидаги фамилиясини ўчиради.


























































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск