ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2022 й. 419-сон "Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2022 й.

N 419




МОЛИЯВИЙ МУСТАҚИЛЛИК БЕРИЛГАН ДАВЛАТ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ДАВЛАТ

БУЮРТМАСИ (ДАВЛАТ ГРАНТИ) АСОСИДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини аниқлашда қўлланиладиган харажатларнинг базавий нормативлари;

молия йилида харажатларнинг базавий нормативларини қўллаш йўли билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартиби;

молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини харажатлар сметасида режалаштириш ҳамда молия йили давомида қайта кўриб чиқиш тартиби;

давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган талабаларни ўқитишни молиялаштириш мақсадида буюртмачи ҳамда молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаси ўртасида имзоланадиган намунавий битим лойиҳаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Республика олий таълим кенгаши билан биргаликда:

ҳар йили, заруратдан келиб чиқиб, янги ўқув йили бошлангунига қадар, молиявий мустақиллик берилмаган давлат олий таълим муассасалари талабалари учун олий таълим муассасаларида ўқитишнинг ҳақиқий харажатларини инобатга олган ҳолда, таълим шакли ва йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида ўқитиш миқдорларини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тасдиқлашга киритишни таъминласин;

бир ой муддатда молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланган бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида харажат моддаларига мустақил равишда тегишли ўзгартиришлар киритишга "УзАСБО" дастурий мажмуаси мослаштирилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда олий таълим муассасаларини молиявий соғломлаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича "йўл харита"ларини ишлаб чиқиб, уларнинг олий таълим муассасалари Кузатув кенгашларида тасдиқланишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 август




























































Время: 0.0328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск