ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2022 й. ПҚ-341-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2022 й.

N ПҚ-341



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРИДА

ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВ ТИЗИМЛАРИНИ ҚУРИШ

ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ (3-БОСҚИЧ)"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

      

Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ҳамда Чиноз тумани марказида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, ушбу ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) ўртасида "Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 161,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз битими имзоланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 185,8 миллион АҚШ долларини, шу жумладан:

ОТБ қарзи - 161,0 миллион АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзлари шаклида 24,8 миллион АҚШ долларини ташкил этиши;

лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2022-2027 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзсувтаъминот" АЖ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, ОТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдиган масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда лойиҳанинг сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва ОТБ қарзи қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади;

лойиҳани амалга ошириш даврида молиявий ва бошқа харажатларни тўлаш ОТБ қарзи ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)" лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)" лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)" лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага мувофиқ;

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматовга, зарур ҳолларда, лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичларига, техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрларига ОТБ билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Молия вазирига:

Ўзбекистон Республикаси номидан зарур ҳолларда лойиҳани амалга ошириш учун ОТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган қарз битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

лойиҳа бўйича ОТБ қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда - қайта кредитлаш тўғрисидаги битим) имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


5. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасидаги қарз битими ҳамда қайта кредитлаш тўғрисидаги битим, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича битимларга белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси (С. Саифназаров) зиммасига "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ томонидан қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ОТБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

ичимлик ва оқова сув қувурлари ҳамда сув иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, заруратга кўра ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ компенсация тўловлари тўланишини таъминласин;

2027 йилдан бошлаб Тошкент вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ОТБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтариш учун "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ томонидан ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағлари билан бир қаторда қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


8. "Ўзсувтаъминот" АЖ таркибидаги ОТБнинг амалдаги лойиҳаларини бошқариш гуруҳига, гуруҳни қўшимча равишда малакали мутахассислар билан таъминлаган ҳолда лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклансин.


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда ушбу лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-341-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида

ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш

ва реконструкция қилиш (3-босқич)" лойиҳасини

техник-иқтисодий асослашнинг асоси

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

          

Т/р

        

Харажатлар категориясининг номи

        

Ўлчов бирлиги

      

Ҳаммаси*

     

Молиялаштириш манбаи, шу жумладан:

        

ОТБ қарзи

      

Ўзбекистон

Республикаси улуши

(қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзлари шаклида)

         

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ долл. экв.


185 794,49

161 000,00

24 794,49

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг АҚШ долл. экв.


155 530,00

155 530,00

0,00


шу жумладан:






2.1.

Товар ва хизматлар


минг АҚШ долл.

экв.


91 850,00

91 850,00


2.2.

Машина ва ускуналар


минг АҚШ долл.

экв.


32 610,00

32 610,00


2.3.

Бошқа харажатлар


минг АҚШ долл.

экв.


31 070,00

31 070,00



шундан:






2.3.1.

Лойиҳалаштириш, лойиҳани бошқариш ва қурилиш ишлари назорати бўйича маслаҳатчининг хизматлари ҳамда лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари


минг АҚШ долл.

экв.


11 380,00

11 380,00


2.3.2.

Семинарлар, тадқиқотлар ва салоҳиятни ошириш харажатлари


минг АҚШ долл.

экв.


2 320,00

2 320,00


2.3.3.

Кўчириш ва ер участкаларини ажратиш харажатлари


минг АҚШ долл.

экв.


40,00

40,00


2.3.4.

Тақсимланмаган харажатлар


минг АҚШ долл.

экв.


17 330,00

17 330,00


3.

Инвестиция даврида молиявий ва бошқа харажатлар


минг АҚШ долл. экв.


5 470,00

5 470,00


4.

Қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш


минг АҚШ долл. экв.


24 794,49


24 794,49

          

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.

          

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-341-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик

ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш

(3-босқич)" лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт

банки қарзини қайтариш, фоизлар ва

воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

      

Қарз миқдори


161,0 млн АҚШ доллари

Қарз муддати


25 йил*

Имтиёзли давр


5 йил

Фоиз ставкаси

SOFR+ спрэд фоиз ставкаси (2,25% ҳисобида)


Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан 0,15%

          

минг АҚШ долл.

Тўлов даври

        

Тўланадиган фоизлар

       

Захирага олиш учун

воситачилик ҳақи


Асосий қарзни

қайтариш

       

Жами

қайтариладиган

маблағ

      

15.11.2022


0,0

115,7



15.05.2023


76,8

111,7



15.11.2023


136,1

107,8



15.05.2024


192,9

95,1



15.11.2024


390,2

82,2



15.05.2025


576,3

64,3



15.11.2025


857,4

46,3



15.05.2026


1 112,4

23,3



15.11.2026


1 481,3




15.05.2027


1 821,3


4 025,0

5 846,3

15.11.2027


1 805,2


4 025,0

5 830,2

15.05.2028


1 739,8


4 025,0

5 764,8

15.11.2028


1 712,6


4 025,0

5 737,6

15.05.2029


1 639,2


4 025,0

5 664,2

15.11.2029


1 620,1


4 025,0

5 645,1

15.05.2030


1 548,1


4 025,0

5 573,1

15.11.2030


1 527,5


4 025,0

5 552,5

15.05.2031


1 457,1


4 025,0

5 482,1

15.11.2031


1 434,9


4 025,0

5 459,9

15.05.2032


1 373,5


4 025,0

5 398,5

15.11.2032


1 342,3


4 025,0

5 367,3

15.05.2033


1 274,9


4 025,0

5 299,9

15.11.2033


1 249,8


4 025,0

5 274,8

15.05.2034


1 183,9


4 025,0

5 208,9

15.11.2034


1 157,2


4 025,0

5 182,2

15.05.2035


1 092,8


4 025,0

5 117,8

15.11.2035


1 064,6


4 025,0

5 089,6

15.05.2036


1 007,3


4 025,0

5 032,3

15.11.2036


972,0


4 025,0

4 997,0

15.05.2037


910,7


4 025,0

4 935,7

15.11.2037


879,5


4 025,0

4 904,5

15.05.2038


819,6


4 025,0

4 844,6

15.11.2038


786,9


4 025,0

4 811,9

15.05.2039


728,5


4 025,0

4 753,5

15.11.2039


694,3


4 025,0

4 719,3

15.05.2040


641,0


4 025,0

4 666,0

15.11.2040


601,7


4 025,0

4 626,7

15.05.2041


546,4


4 025,0

4 571,4

15.11.2041


509,2


4 025,0

4 534,2

15.05.2042


455,3


4 025,0

4 480,3

15.11.2042


416,6


4 025,0

4 441,6

15.05.2043


364,3


4 025,0

4 389,3

15.11.2043


324,0


4 025,0

4 349,0

15.05.2044


274,7


4 025,0

4 299,7

15.11.2044


231,4


4 025,0

4 256,4

15.05.2045


182,1


4 025,0

4 207,1

15.11.2045


138,9


4 025,0

4 163,9

15.05.2046


91,1


4 025,0

4 116,1

15.11.2046


46,3


4 025,0

4 071,3

Жами:


42 490,1

646,4

161 000,0

198 666,5

          

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-341-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик

ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш

(3-босқич)" лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки

қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш

бўйича улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

         

Йиллар

      

"Тошкент сув таъминоти"

МЧЖ улуши

     

Тошкент вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши

     

2027


27,1%

72,9%

2028


34,5%

65,5%

2029


34,8%

65,2%

2030


33,3%

66,7%

2031


31,2%

68,8%

2032


26,3%

73,7%

2033


20,6%

79,4%

2034


27,8%

72,2%

2035


36,7%

63,3%

2036


47,3%

52,7%

2037


60,4%

39,6%

2038


75,1%

24,9%

2039


93,9%

6,1%

2040


100,0%

0,0%

2041


100,0%

0,0%

2042


100,0%

0,0%

2043


100,0%

0,0%

2044


100,0%

0,0%

2045


100,0%

0,0%

2046


100,0%

0,0%

Жами:


60,0%

40,0%

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-341-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Тошкент сув таъминоти" МЧЖни

молиявий соғломлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

         

Т/р

    

Чора-тадбирлар номи

        

Амалга ошириш механизми

      

Ижро муддати

        

Масъул ижрочилар

       

       

1. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СОНИ ВА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ

     

1.

Истеъмолчилар сонини 353 минг нафардан 376 минг нафарга ошириш (қўшимча 23 минг нафар истеъмолчини қамраб олиш).


1. Истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да ишчи гуруҳлар ташкил қилиш.


2022 йил

15 август


Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ

2. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш.


2022 йил

1 сентябрь


3. Сув таъминотига ноқонуний уланган истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.


2022 йил

15 сентябрь


4. Сув таъминотига уланмаган истеъмолчиларни сув таъминотига улаш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.


2022 йил

15 сентябрь

2.

8 минг хонадонга ичимлик сув тармоқларини уларнинг уй хўжалигигача олиб кириш.


1. Ҳар бир туман (шаҳар)да ичимлик сув тармоқлари кўча бошигача етказиб берилган истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.


2022 йил

1 сентябрь


"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги

2. "Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан ҳар бир маҳаллада уй эгалари билан биргаликда уларнинг хонадонини сув таъминотига улаш ва аҳоли ҳисобидан сув ҳисоблагични ўрнатиш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь

       

2. ИЧКИ ИМКОНИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

         

3.

Истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлар бўйича мавжуд 140 млрд сўм дебитор қарздорликларини 3 млрд сўмга ёки 2 фоизга қисқартириш.


1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда аҳолига амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериш ва тўлов интизоми бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.


2022 йил

1 сентябрь


Тошкент вилояти ҳокимлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Мажбурий ижро бюроси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ, Чирчиқ шаҳар "Иссиқлик энергияси" ИЧК, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ


2. Қарздор истеъмолчиларга огоҳлантириш хатларини юборган ҳолда талабларни бажармаган қарздорларни тармоқдан узиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 октябргача


3. Қарздорлик бўйича ишларни тегишлилиги бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга топшириш.


2022 йил

1 октябргача


4. Суд қарори чиққан 2,3 мингта ижро варақалари бўйича 13,6 млрд сўм қарздорликни ундириш чораларини кўриш.


2022 йил

1 октябрь


5. Ижро варақалари бўйича истеъмолчилар банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаларини қўйиш.


2022 йил

1 октябргача


6. Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ ва Чирчиқ шаҳар "Иссиқлик энергияси" ИЧКнинг ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича 13,2 млрд сўм қарздорлигини тўлиқ қоплаб бериш чораларини кўриш.


2022 йил

1 октябрь

        

3. СУВ ЙЎҚОТИШЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

        

4.

Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган 24 минг истеъмолчига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш орқали истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагич билан таъминланганлик даражасини 76 фоиздан 85 фоизга етказиш.


1. Аҳоли ўртасида ҳисоблагич ўрнатишнинг қулайликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


2022 йил

15 август


"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги


2. Сув ҳисоблагичини ўрнатиш бўйича истеъмолчилар билан икки томонлама шартномалар тузиш.


2022 йил

1 ноябрь

5.

Сув иншоотларига 135 та сув ҳисоблагичларини ўрнатиш орқали сув йўқотишлар даражасини қисқартириш.


1. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2022 йил

15 август


"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги


2. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


3. Иншоотлардаги сув ҳисоблагичлари ва биллинг тизимида ҳисобланган кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутни аниқлаш ва уларни бартараф этиш устидан мониторинг олиб бориш.


2022 йил

1 сентябрь


4. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш ҳамда улар билан шартномалар расмийлаштириш.


2022 йил

1 октябрь

6.

Диспетчерлик ва авария хизмати фаолиятини такомиллаштириш орқали "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ даромадини ошириш.


1. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 октябрь


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Молия вазирилиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ


2. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 8 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 октябрь


3. Таъмирталаб ҳолатдаги 44 та техникани таъмирлаш.


2022 йил

31 декабрь


4. Ахборот технологияларини қўллаган ҳолда махсус техникаларни GPS тизимига улаш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


5. "1255" қисқа рақамини 24 соат давомида сифатли ишлашини таъминлаш.


2022 йил

1 сентябрь

7.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳажмларининг аниқ ҳисобини юритиш орқали электр энергияси истеъмолини 5 млн кВтга қисқартириш ва 2,3 млрд сўм маблағни иқтисод қилиш.


1. Иншоотларга 32 та электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2022 йил

15 август


Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ


2. "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ маблағлари ҳисобидан иншоотларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ишларини якунлаш.


2022 йил

31 декабрь


3. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан ҳар бир электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари бўйича электр энергияси сарфи маълумотларини онлайн тарзда мониторинг қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 октябрь

         

4. МАВЖУД ҚУВВАТЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ

    

8.

2022 йил инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 90 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали истеъмолчилар сонини 23 минг тага кўпайтириб, қўшимча 3,1 млрд сўм даромад олиш.


1. Инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларининг 55 та объектида 431,3 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда 46 та иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини якунлаш ва объектларни фойдаланишга топшириш.


2022 йил

1 декабрь


Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ


2. Истеъмолчиларни рўйхатдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

31 декабрь

9.

Корхона маблағлари ҳисобига 32 минг аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш орқали корхона истеъмолчилари сонини кўпайтириш ва қўшимча 300 млн сўм даромад олиш.


1. Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган реконструкция ишлари дастурини (режа-графигини) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

15 август


"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ


2. Мавжуд 155 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


3. Иншоотларда мавжуд таъмирталаб 173 та насос ускуналарини жорий ва мукаммал таъмирлаш.


2022 йил

31 декабрь


4. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

31 декабрь

          

5. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЎРНАТИШ

         

10.

Сув таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.


1. Тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар чоракда


Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ


2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар ярим йилда

11.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш орқали истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг молиявий манбаларини шакллантириш.


1. Кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплашни назарда тутувчи, шунингдек, корхонани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатларини инобатга олиб ичимлик ва оқова сув тарифларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 май


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилоят Молия бошқармаси, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ, Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши


2. Монополияга қарши курашиш ва нархларни (тарифларни) тартибга солиш органларидан ишлаб чиқилган тарифлар бўйича тегишли хулосалар олиш.


Ҳар йили

15 май


3. Ичимлик ва оқова сув тарифларини халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш.


Ҳар йили

1 июнь

           

6. ВАКОЛАТЛИ ВАЗИРЛИК ВА МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАР

ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР

        

12.

Истеъмолчилар сонини ва хизмат кўрсатиш ҳажмларини ошириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, сув йўқотишларини қисқартириш ҳамда мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил қилиш.


1. Мазкур "Йўл харитаси"да кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида тегишли ҳоким томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланишини таъминлаш.


Ҳар йили


Тошкент вилояти ҳокимлиги


2. Туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси бўйича ҳар чоракда ҳокимлар томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот берилишини таъминлаш.


Ҳар чоракда

13.

Маҳаллий пудратчиларни лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш ишларига кенг жалб қилиш.


Маҳаллий пудратчилар орасида тегишли тренинг ва семинарлар ўтказиш.


Доимий равишда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги


14.

Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш.


Лойиҳа бўйича ишларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда мазкур "Йўл харитаси"да кўзда тутилган тадбирлар амалга оширилиши бўйича уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш.


Ҳар йили

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 август




























































Время: 0.1468
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск