Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти /

Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 декабрдаги

595-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб

бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш

ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни

киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар:


шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи - фуқаронинг Халқ банкидаги эгаси ёзилган шахсий ҳисобварағи бўлиб, бадал киритувчиларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ва улардан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўланадиган шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларидаги маблағларга ҳисоблаб қўшилган фоизлар ана шу ҳисобварағига келиб тушади ва унда ҳисобга олинади;


жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи - унинг фойдасига жамғариб бориладиган пенсия тизимига бадаллар киритиладиган (унинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар ўтказилади), шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс;


жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи (кейинги ўринларда "бадал киритувчи" деб юритилади) - жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг фойдасига бадаллар киритаётган жисмоний шахс ёки иш берувчи юридик шахс;


шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар - жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг фойдасига мажбурий ёки ихтиёрий тартибда бадал киритувчи томонидан киритиладиган пул маблағлари;


фуқароларнинг пенсия жамғармалари - шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида ҳисобга олинган ва жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдорини белгилайдиган пенсия бадаллари суммаси ва улар бўйича фоизли даромадлар;


фоизли даромадлар - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамғариб бориладиган пенсия тизимига маблағларни жойлаштириш натижасида олинган ва фуқароларнинг пенсия жамғармасидаги маблағлари қолдиғига қўшиладиган даромадлар.


3. Жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчилари, пенсия бадаллари суммасининг миқдори ва ҳаракати, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига пенсия жамғармаси тўғрисидаги маълумотлар махфий ҳисобланади ва "Банк сири тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мавзусини ташкил этади.



II. ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ҲИСОБВАРАҒИНИНГ ТАРКИБИ ВА МАЗМУНИ


4. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи умумий ва махсус қисмлардан, зарурат бўлганда, қўшимча қисмдан иборатдир.


5. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг умумий қисмида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:

а) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақами;

б) жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш пайтида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми;

в) жинси;

г) туғилган санаси;

д) туғилган жойи - вилоят, туман, аҳоли пункти;

е) доимий яшаш жойи (рўйхатдан ўтган) манзили;

ж) паспортдаги маълумотлар - паспортнинг серияси ва рақами, паспорт берилган сана ва жой. Айрим ҳолларда - паспортнинг ўрнини босувчи ҳужжатдаги маълумотлар;

з) айни бир вақтнинг ўзида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилиши санаси ҳисобланадиган жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинган сана.

Мазкур банднинг "б" ва "ж" кичик бандларидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тегишли қўшимчалар киритилади.


6. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг махсус қисмида фуқароларнинг пенсия жамғармаси тўғрисидаги, шу жумладан қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:

а) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига Халқ банки филиали томонидан бериладиган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг тартиб рақами;

б) ҳар бир ой учун ва ўсиб борадиган якунлар билан ходимнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари миқдори;

в) ҳар бир ой учун ва ўсиб борувчи якун билан мажбурий бадаллар суммаси;

г) ҳар бир ой учун ва ўсиб борувчи якун билан ихтиёрий бадаллар суммаси;

д) ҳар бир календарь йил учун пенсия жамғармалари қолдиғига фоизли даромадлар шаклида ҳисобланган сумма;

е) календарь йилнинг ҳар бир ойи учун ва ўсиб борадиган якун билан тўланган пенсия жамғармаси суммаси;

ж) ҳар бир банк кунининг бошланишида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармалари қолдиғи;

з) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ёпилишининг асоси ва санаси.


7. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг қўшимча қисмида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиладиган қўшимча маълумотлар мавжуд бўлади. Қўшимча маълумотларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тузилмасида жойлаштириш учун алоҳида жой ажратилади.


8. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақами Халқ банки филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахс ўхшашлиги рақамини (шахсий кодини) аниқлаш тартиби тўғрисида" 1996 йил 31 майдаги 200-сон қарорида назарда тутилган тартибда белгиланадиган фуқаронинг идентификация рақами (шахсий коди) асосида берилади.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақами ўн тўртта ўнлик рақамлардан (0 дан 9 гача) иборат бўлади. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг битта доимий шахсий тартиб рақами фақат битта шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига берилиши мумкин ва ягона ҳисобланади.


9. Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақамини бериш белгиланган тартибда амалга оширилади.


III. ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН

ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҒИНИ ОЧИШ


10. Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш давлат хизмати олишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини очиш учун сўровнома асос ҳисобланади.

13. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар унга тўлиқ киритилган тақдирда очилган деб ҳисобланади.


14. Маълумотларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритиш қулай бўлиши учун Халқ банкининг филиали томонидан маълумотларни киритишнинг уларни киритишда хато маълумотлар киритилишидан ҳимоя қилинган махсус компьютер кўп дарчали дастурдан фойдаланилади.


15. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг яшаш жойи ёки иш жойи ўзгарган тақдирда янги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очиш талаб этилмайди. Ҳар бир жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига бир марта очилган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи бутун умр бўйи амал қилади.



IV. ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН

ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҒИНИ ЮРИТИШ


16. Мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилгандан кейин шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритишнинг қуйидаги тартиб-қоидаси амалга оширилади:

жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда қатнашаётган фуқароларнинг иш ҳақи (даромади) даври ва миқдори ҳамда ушбу фуқаролар фойдасига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритиладиган мажбурий ва ихтиёрий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари миқдори тўғрисидаги маълумотларни олиш ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритиш;

хўжалик юритувчи субъектлар бўлган бадал киритувчилар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш;

жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий тартибда қатнашаётган фуқаролар томонидан амалга ошириладиган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни олиш ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритиш;

маблағларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида жойлаштиришдан олинган фоизли даромадларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиш;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўлаш;

Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасидаги маълумотларни бериш ва айирбошлаш;

пенсия жамғармасининг ҳолати тўғрисида фуқароларга ахборот бериш;

бирламчи ҳужжатларни (реестрларни) сақлаш ва улар архивини юритиш;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритиш учун зарур бўлган бошқа тартиб-қоидалар.


17. Ходимларнинг иш ҳақи (даромади) даври ва миқдори ҳамда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар Халқ банки филиалига ҳар ойда Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларнинг шахсий ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича реестр шаклида тушади.

Реестрда жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи хўжалик юритувчи субъектнинг барча ходимлари, шу жумладан ўриндошлик бўйича ишловчи ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарувчи ходимлар (агар ушбу ходимлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ушлаб қолинса) кўрсатилади.


18. Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон базасига автоматик режимда реестр келиб тушгандан кейин реестрнинг якуний қаторида кўрсатилган бадалларнинг якуний суммасини электрон тўлов ҳужжатида кўрсатилган бадаллар суммаси билан солиштирилади, шунингдек реестрнинг ҳар бир қатори ва ҳар бир устуни бўйича якунларнинг тўғрилиги текширилади.

19. Реестр ва электрон тўлов ҳужжатининг якуний қаторида кўрсатилган бадаллар суммаси, шунингдек реестрнинг ҳар бир қатори ва ҳар бир устуни бўйича якунлар тафовути бўлмаганда, реестрнинг маълумотлари Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасига киритилади.

20. Реестрда кўрсатилган қаторлар ва устунлар бадаллари, якунлари мос келмаган тақдирда ушбу реестр қабул қилинмайди ва аниқлик киритиш учун бадал киритувчига автоматик режимда қайтарилади.

21. Қуйидагилар учун:

реестрда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун мажбурий жамғариб бориладиган бадалларини киритувчи хўжалик юритувчи субъект раҳбари;

Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилишининг тўғрилиги учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи юритилиши учун масъул бўлган Халқ банки филиалининг мансабдор шахси жавоб беради.

22. Ихтиёрий тартибда жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган фуқаролар томонидан амалга ошириладиган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлар Халқ банкининг исталган филиалида пул маблағларини тўлашда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритилади.

Ихтиёрий тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи фуқаро шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар киритишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақамини, фамилияси, исми, отасининг исмини, туғилган санасини кўрсатган ҳолда Халқ банки томонидан белгиланган шакл бўйича махсус бланкани тўлдиради ва банк ходимига жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини тақдим этади.

Халқ банки филиалининг ходими махсус бланка тўғри тўлдирилганлигини текширади ва тўғри тўлдирилган тақдирда бадал миқдори ва киритилган санаси тўғрисидаги маълумотларни Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасига киритади.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар киритилгандан кейин Халқ банки филиалининг ходими томонидан бадал суммаси ва киритилган санаси тўғрисида белги қўйилади ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига жамғариб бориладиган пенсия бадаллари киритилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган белгиланган намунадаги квитанция берилади.


23. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини жойлаштиришдан олинган фоизли даромадларни фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилди.


24. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўлаш тартиби Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан маблағлар тўлашда тўлашгача шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлар суммаси ҳақиқатдан тўланган суммага камаяди.


25. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар календарь йилнинг охирги кунидаги ҳолати бўйича уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармаси тўғрисида уларнинг манзилига мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юбориш йўли билан Халқ банкининг филиали томонидан мажбурий тартибда хабардор қилинади.

Хабарнома жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига муҳрланган конвертда почта орқали ёки Интернет тармоғи орқали электрон шаклда юборилади ёхуд Халқ банки филиалининг ходими томонидан олувчининг имзоси қўйдирилиб шахсан берилади.

Олувчининг ихтиёрига кўра жамғариб бориладиган пенсия тўловлари хабарномаси шунингдек ушбу Низомга иловада келтирилган маълумотлар мавжуд бўлган СМС-хабарлар жўнатиш йўли билан юборилади.

Хабар бериш ҳисобот давридан (календарь йилдан) кейинги йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга оширилади.

26. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини ва шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни кўрсатиб ёзма талаб бўйича бевосита Халқ банкининг филиалида ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармаси тўғрисида ахборот олиши мумкин.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг талаби бўйича:

мурожаат қилинган пайтда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармаси;

жорий йил бошидан бошлаб шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритилган бадаллар;

олдинги календарь йил учун бадаллар ва фоизли даромадлар;

жорий йил бошидан бошлаб ва олдинги календарь йил учун берилган жамғариб бориладиган пенсия тўловлари суммаси тўғрисида ахборот берилади.


27. Фуқароларга уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати тўғрисида ахборот беришнинг ишончлилиги ва тўлиқлилиги учун жавобгарлик жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига хизмат кўрсатувчи Халқ банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбарига (жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи яшайдиган жой бўйича) юкланади.


28. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритиш учун зарур бўлган бирламчи ҳужжатлар - реестрлар, сўровномалар, ариза-сўровномалар улар юборилган Халқ банки филиалида бундай ҳужжатлар учун белгиланган муддат мобайнида сақланади.

Бирламчи ҳужжатларни сақлаш шартлари уларнинг сақлашнинг бутун даври мобайнида сақланишини таъминлаши керак.

Бирламчи ҳужжатлар архивини юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


29. Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасидаги мавжуд ахборотни сақлаш муддати чекланмасдан архив файллари шаклида сақланади.


V. МАЖБУРИЙ ВА ИХТИЁРИЙ

БАДАЛЛАРНИ КИРИТИШ


30. Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритиш жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳар ойда Бадал киритувчи солиқ рўйхати олинган жойдаги Халқ банки филиалида махсус транзит ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ўтказиш мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ бадал тўловчининг реквизитлари, ўтказиш мақсадлари, ўтказиладиган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси, Халқ банки филиалига йўлланган реестрнинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда тўлов топшириғи воситасида амалга оширилади (реестрнинг тартиб рақами ва санаси тўлов топшириғининг "Тушунтиришлар" устунида кўрсатилади).


31. Бадал киритувчи томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний шахсларнинг солиқ ҳисоблаш билан бир вақтда амалга оширилади.


32. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси бадал киритувчи томонидан тўланиши керак бўлган жисмоний шахсларнинг даромадига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солинадиган солиқ суммасидан чиқариб ташланади.


33. Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига юкланади.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий жамғариб бориладиган бадаллар ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда пеня ундирилади.

34. Ихтиёрий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бадал киритувчининг танловига кўра Халқ банкининг исталган филиалига киритилади, сумма ва киритиш даври чекланмайди.



VI. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ТИЗИМИ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


35. Жамғариб бориладиган пенсия бадаллари шаклида тушган пул маблағлари кейинчалик фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиш учун Халқ банки филиали томонидан махсус транзит ҳисобварағига ўтказилади.

36. Халқ банки филиали жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тушган кундан кейинги иш кунидан кечикмай маблағларни ҳосил бўлган мажбуриятлар миқдорида Халқ банкининг марказий операция филиалига ўтказади.

Филиаллардан олинган маблағлар Халқ банкининг марказий операция филиали томонидан белгиланган тартибда жойлаштирилади.





Низомга

ИЛОВА



-шакл



_____________________________

        (Халқ банки филиали номи)


__________________________________________________________________

(Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми)


__________________________________________________________________

(Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи фуқаронинг манзили)


_________________________________________ -сон

шахсий жамғариб бориладиган пенсия

ҳисобварағининг ҳолати тўғрисида

ХАБАРНОМА


"Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ банки Сизнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағингизнинг 20__ йилдаги ҳолати ҳақида хабардор қилади:

1) 20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармалар суммаси _______________ сўм;

2) 20__ йил мобайнида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритилган маблағлар суммаси ________________ сўм,

шу жумладан:

2.1.) Мажбурий бадаллар суммаси - ______________ минг сўм;

2.2.) Ихтиёрий бадаллар суммаси - ______________ минг сўм.

3) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ҳисобланган фоизли даромад суммаси - ______________сўм.

4) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан тўланган пенсия суммаси - ____________________ сўм.

5) 20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра (ҳисобот ойидан кейинги ой) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармаси суммаси _______ сўм.


Халқ банки

филиали раҳбари __________ _____________________________

(имзо)                                          (Ф.И.О.)


Маълумот олиш учун алоқа қилиш телефони: _____________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 516-модда.





























Время: 0.1776
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск