ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2004 й. 595-сон "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2004 й.

N 595



"ФУҚАРОЛАРНИНГ ЖАМҒАРИБ

БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


"Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш ва пенсионерларнинг фаровонлигини қўшимча равишда ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2005 йил 1 январдан бошлаб амалдаги фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимига қўшимча равишда жамғариб бориладиган пенсия тизими жорий этилсин.


2. Белгилансинки:

2005 йилда фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига мажбурий ҳар ойлик бадаллар жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасидан тегишли равишда чиқариб ташланган ҳолда ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи (даромади)нинг икки фоизи миқдорида амалга оширилади;

ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ҳар ойлик бадаллар тўлаш 2005 йилнинг январь ойи учун ҳисобланган иш ҳақи (даромад)дан бошланади;

жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида қатнашадиган фуқаролар томонидан шахсий пенсия ҳисобварақларига бадаллар миқдори ва тўлаш муддатлари мустақил равишда белгиланади.


3. Қуйидагилар:

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига шахсий тартиб рақами бериш паспорт тизимига мувофиқ аниқланадиган фуқаронинг идентификация рақами (шахсий коди) асосида амалга оширилади.

Ички ишлар органлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун фуқароларнинг идентификация рақамларини (шахсий кодини) аниқлашда ва Халқ банкида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очишда хўжалик юритувчи субъектларга зарур ёрдам кўрсатсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, фермер хўжаликлари ва юридик шахс ташкил этган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2005 йил 5 январгача бўлган муддатда иш берувчилар жойлашган жой бўйича Халқ банкининг туман (шаҳар) филиалларига белгиланган шаклларга мувофиқ хо димларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун маълумотлар тақдим этилишини таъминласинлар.

Маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши, уларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун шахсий жавобгарлик хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.


6. Халқ банки 2005 йил 1 мартгача бўлган муддатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ходимлар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинишини, улар учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очилишини ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари берилишини амалга оширсин.

Халқ банки Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда 2005 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинишининг тўлиқлиги тўғрисида ахборот берсин.


7. Халқ банки 2008 йил 1 январгача бюджетга солиқларнинг барча турларини тўлашдан озод этилсин, бўшаб қолган маблағлар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритишга доир операция харажатларини компенсация қилишга мақсадли йўналтирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:

бир ой муддатда фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш имконини берадиган маълумотлар электрон базасини шакллантириш учун дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш чора-тадбирларини кўрсин;

2005 йил 1 июлгача бўлган муддатда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг барча даражаларида маълумотлар айирбошланиши ва уларнинг ишончли ҳимоя қилиниши имкониятини назарда тутувчи ягона маълумотлар электрон базасининг моддий-техник асоси шакллантирилишини ва унинг дастурий таъминланишини тугалласин;

жамғариб бориладиган пенсия тизими ишлашини таъминлаш учун Халқ банкининг ҳудудий, туман (шаҳар) филиаллари ходимларини тайёрлаш ва ўқитишни бир ой муддатда амалга оширсин.


9. Халқ банки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

компьютер техникаси сотиб олиш, ягона маълумотлар электрон базасини шакллантириш ахборот тизимининг пухта ишлашини таъминловчи электрон дастурий воситаларни ишлаб чиқиш;

зарур миқдорда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар бланкаларини ва жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олиш бўйича маълумотларни тақдим этиш шаклларини тайёрлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж тўғрисида бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банкка асосланган таклифларни тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига кўрсатиб ўтилган харажатларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари бўйича таклифлар киритсин.


10. Халқ банки ўн кун муддатда ўзининг ташкилий тузилмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритсин, Халқ банкининг марказий аппаратида Халқ банкининг ҳудудий, туман (шаҳар) филиалларида жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларни ҳисобга олиш, шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш бўйича тегишли бўлинмаларга эга бўлган жамғариб бориладиган пенсия тизими бошқармасини ташкил этсин.

Халқ банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2005 йил 1 февралгача жамғариб бориладиган пенсия тизими бошқармасининг ва тегишли ҳудудий бўлинмаларнинг тузилмаси ва ходимлари сони бўйича зарур таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Халқ банки корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ходимлари учун методик қўлланмалар, кўрсатмалар ва йўриқномалар ишлаб чиқилишини таъминласинлар, жойларда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг фаолият кўрсатиши масалалари юзасидан хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва бухгалтерлари билан семинарлар ўтказилишини ташкил қилсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари жойларда жамғариб бориладиган пенсия тизимини жорий этиш бўйича зарур ташкилий ишларни амалга оширсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Р.С. Азимов), Марказий банк, Молия вазирлиги, Халқ банки 2005 йил 10 январгача:

"Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва ушбу қарорда жамғариб бориладиган пенсия тизимини жорий этиш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларни бажариш юзасидан ҳудудий семинарлар ўтказсинлар;

ҳар қайси вилоятда вужудга келган муайян вазиятни ҳисобга олган ҳолда мазкур тадбирларни амалга оширувчи тузилмалар тармоқлари ходимлари сонини белгиласинлар.


13. Ўзбекистон Телерадио компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари оммавий ахборот воситаларида мавзули эшиттиришлар ва мақолалар туркумлари ташкил этиш, мутахассисларни жалб этган ҳолда маърузалар ва учрашувлар уюштириш йўли билан жамғариб бориладиган қўшимча пенсия тизимининг механизми фаолияти ва афзалликларини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари амалга оширилишини таъминласинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 516-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 12, 110-модда.









































Время: 0.2185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск