ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти /

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 декабрдаги

595-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган

пенсия ҳисобварақларидан маблағларни

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Халқ банкида очилган фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартибини белгилайди.


2. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар ёши, ногиронлиги бўйича давлат пенсияси ёки боқувчисини йўқотганлиги туфайли пенсия (агар пенсиянинг ушбу тури жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ўзига тайинланса) олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


3. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдори фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган пул маблағлари доирасида белгиланади.



II. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН

ПЕНСИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН

МУРОЖААТ ҚИЛИШИ ТАРТИБИ


4. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш учун фуқаролар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича Гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза билан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қиладилар.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимининг қатнашчиси бўлган ходим томонидан вакил қилинган иш берувчининг мансабдор шахси ариза берувчи бўлиши мумкин. Бу ҳолда ариза жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш сўралган ариза давлат пенсияси олиш ҳуқуқи юзага келгандан кейин, бирон-бир муддат билан чекланмаган ҳолда, исталган вақтда берилиши мумкин.


5. Аризага жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, шунингдек фуқаронинг ёши, ногиронлиги ёки Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ боқувчисини йўқотганлиги туфайли давлат пенсияси олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Агар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш тўғрисидаги мурожаат ёши ёки ногиронлиги бўйича давлат пенсияси тайинлангандан кейин тушган тақдирда "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан бериладиган белгиланган шаклдаги пенсия гувоҳномаси илова қилинади ва бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди.

6. Ариза туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилади. Туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза ва илова қилинаётган ҳужжатлар қабул қилиб олинишида аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги текширилади.

Туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига фуқаронинг ёши, ногиронлиги бўйича ёки боқувчисини йўқотганлиги туфайли давлат пенсияси олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами тақдим этилган кун ариза рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.

7. Туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ариза олинган ва рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани (кейинги ўринларда гувоҳнома деб юритилади) беради.

Ногиронлиги бўйича ёки боқувчисини йўқотганлик учун пенсия тайинлашда Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада тўловларнинг бошланиш ва тугаш муддатлари кўрсатилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчида фуқаронинг ёши, ногиронлиги бўйича ёки боқувчисини йўқотганлиги туфайли давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи йўқлиги муносабати билан гувоҳнома бериш рад этилган тақдирда, туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ариза олинган кундан бошлаб уч кун муддатда ариза берувчига рад этиш сабаблари ва шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисидаги хабарномани юборади (беради).

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчиларга гувоҳномани уларнинг аризаси асосида шахсан беради, гувоҳнома олувчиларнинг яшаш жойи ўзгарганда ҳам амал қилади.


III. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ


9. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдори жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган маблағлар суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларининг энг кам ёки энг кўп миқдорини белгилаш назарда тутилмайди.


10. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган барча маблағларни бир йўла олишда тўловлар жамғарилган пенсия тўловларини олиш вақтида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган маблағлар доирасида тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.


11. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўлиб-бўлиб олинган тақдирда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган жамғарилган сумма жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи ушбу тўловларни олишни хоҳлайдиган ойлар сонига бўлинади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш даври ва даврийлиги жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи томонидан белгиланади ва чекланмайди.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан тўловлар тўлов тайинланган календарь ойдан кейинги ойда амалга оширилади.


12. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини бўлиб-бўлиб олишда жорий тўловлар миқдори иккинчи календарь йилдан бошлаб қуйидаги тартибда белгиланади:

а) тўлов бошланган йилдан кейинги календарь йилдан бошлаб шахсий жамға риб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдори ҳар қайси календарь йил учун алоҳида-алоҳида белгиланади;

б) ҳар қайси календарь йил учун тўловлар миқдорини белгилашда ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларнинг календарь йил бошидаги ҳолатига кўра қолдиғи ҳамда ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамланган, олдинги календарь йил мобайнида олинган пенсия жамғармаларини инвестициялашдан фоизлар ҳисобга олинади.

Ҳар қайси каландарь йил учун белгиланадиган ҳар ойлик тўлов миқдори қуйидаги формула бўйича белгиланади:


П = (ПЖҚ + ФД)/(№-№п), бунда:


П - жорий календарь йил учун белгиланган ҳар ойлик тўлов миқдори;

ПЖҚ - пенсия жамғармасини жойлаштиришдан олинган, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига илгари ўтказилган суммаларни ҳисобга олган ҳолда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тўланадиган қисмида акс эттирилган пенсия жамғармасининг олдинги йил охиридаги қолдиғи;

ФД - шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларнинг олдинги календарь йил учун қолдиғига ҳисоблаб чиқарилган фоизли даромад;

- тўловларни олиш ойларининг сони;

№п - тўловларнинг биринчи ойидан бошлаб жорий календарь йил бошигача пенсия олиб бўлинган ойлар сони.

Пенсия жамғармаси инвестицияларидан фоизли даромад (ФД) Халқ банки томонидан, жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини жойлаштиришдан олинган амалдаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади, бунда Халқ банкининг белгиланган маржаси чегириб ташланади, маржанинг миқдори Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан белгиланади.


13. Мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган шартларда амалга ошириладиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғини исталган вақтда бир йўла олиш ёки жамғариб бориладиган пенсия тўловлари даврини ва даврийлигини ўзгартириш ҳуқуқига эга.



IV. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ТЎЛОВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

ШАРТНОМА ТУЗИШ ТАРТИБИ


14. Жамғариб бориладиган пенсия маблағларини тўлаш юзасидан шартнома тузиш туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан берилган гувоҳнома ҳамда олувчи томонидан шахсан кўрсатиладиган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси асосида яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан амалга оширилади.

15. Халқ банкининг филиали билан олувчи ўртасида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилган шартнома шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан маблағларни тўлаш учун асос ҳисобланади.

Шартномани, бир томондан -, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи, иккинчи томондан - Халқ банки филиалининг раҳбари имзолайди. Шартнома икки нусхада тўлдирилади, улардан биттаси жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига берилади, иккинчиси Халқ банки филиалида қолади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, жамғариб бориладиган пен сия тўловларини олувчи томонидан шартнома унинг қонуний вакили томонидан тузилиши мумкин.

Шартнома жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар тўлиқ тугагандан кейин ўз-ўзидан ўз кучини йўқотади.


16. Шартнома тузиш вақтида Халқ банки филиали жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини муфассал тушунтириши шарт.



V. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ТЎЛОВЛАРИНИ ТЎЛАШ ВА ЕТКАЗИБ

БЕРИШ ТАРТИБИ


17. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан амалга оширилади. Холисона сабабларга кўра олувчининг Халқ банки филиалига келиш имконияти бўлмаган тақдирда жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг уйига етказиб бериш Халқ банки филиали томонидан амалга оширилади.

Тўловларни етказиб бериш ҳақи Халқ банки томонидан, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритиш бўйича операция харажатлари учун назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади.


18. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бевосита шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи эгаларига, улар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган тақдирда амалга оширилади.


19. Яшаш жойи ёки паспортидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи бу тўғрида Халқ банки филиалини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Халқ банки филиали тегишли ўзгартиришларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг умумий қисмига белгиланган тартибда киритади.


20. Фуқаро вафот этган тақдирда, унинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меросга ўтади ҳамда меросхўрга бир йўла ва тўлиқ ҳажмда тўланади.

Фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, унинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла ва тўлиқ ҳажмда тўланади.

Фуқаро вафот этгандан сўнг унинг Халқ банкида жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги мавжуд маблағларини олиш бўйича вафот этган фуқаронинг яқин қариндошларига хабарнома юборилади.

21. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар батамом тугаганда;

тўловларни олувчи шахсий жамғариб борилган пенсия ҳисобварағида жамғарилган жами суммани меросга ўтказиш мақсадида тўловларни олишдан ёзма равишда нотариал тасдиқланган тартибда воз кечганда;

давлат пенсияси олиш ҳуқуқини йўқотганда.



VI. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ТЎЛОВЛАРИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


22. Тўловларнинг тўғрилигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

23. Тўлов жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тўхтатиб қўйилганда ёки у тўланмаганда ёхуд тўлов тартиби ва унинг миқдори бўйича низоли масалалар пайдо бўлганда олувчи туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига, унинг юқори ташкилотига, Халқ банкининг ҳудудий бошқармасига ва бошқарувига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.




Низомга

1-ИЛОВА



______________________ га

(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими номи)

АРИЗА


Фуқаро __________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

Манзили _________________________________________________________

(рўйхатда турган манзилига асосан)


ПАСПОРТ

Серияси

Рақами

Берилган санаси

Ким томонидан берилган

Туғилган санаси

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами

Давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганлигим муносабати билан менга менинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварағимдан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари шаклида пул маблағлари бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишингизни сўрайман.


Менга ________________________ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

                          (туман, шаҳар номи)

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан

20___ йил "___" _____________ дан давлат пенсияси тайинланган.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан танишдим.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (Ҳужжатлар номи асл нусхадами ёки асл нусхасидан кўчирма эканлиги кўрсатилсин):

1) ________________________________________________________________

2) ________________________________________________________________

3) ________________________________________________________________

4) ________________________________________________________________


Шахсан кўрсатилади:

1) жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси

2) паспорт

Сана: 20___ й. "___" ____________       _____________________________

                                                                  (шахсий имзо)





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ТЎЛОВЛАРИ ОЛИШ ҲУҚУҚИ ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМА


20__ йил "___"________ № _____

___________________________

(туман, шаҳар номи) Ўзбекистон


Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси бўлими


Мазкур гувоҳнома фуқаро ___________________________________ нинг

(Ф.И.О.)


"Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига мувофиқ шахсий жамғариб бориладиган пенсия ёшга доир пенсияга, ногиронлиги бўйича пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжудлиги ёки боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан (кераклисининг тагига чизилади) _______________________________________________________________________

________________________________________________________ ҳисобварағидан

(жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасида кўрсатилган шахсий

жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами)


жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олиш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқлайди.


Тўлов 20__ йил _____________ дан бошланади.

                                                          (ой)

Тўлов 20__ йил _____________ да тугайди*.

                                                          (ой)


Бўлим бошлиғи  _____________   ______________________________

                                                (имзо)                                                (Ф.И.О.)

М.Ў


*) ногиронлиги бўйича пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжудлиги ёки боқувчисини йўқотганда тўлдирилади.






Низомга

3-ИЛОВА



Жамғариб бориладиган пенсия

тўловларини амалга ошириш тўғрисида

ШАРТНОМА №_______


__________ шаҳри                                200__ й. "___" _____________


Ўз фаолиятини _________ да тасдиқланган, ______ тартиб рақами билан

рўйхатдан ўтказилган Устав асосида амалга оширувчи Халқ банкининг

_________________ ___________________ филиали номидан унинг Раҳбари

                                                (филиал номи)


_____________________________________________________ бир томондан,

(Ф.И.О.)


ҳамда Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олиш ҳуқуқи

тўғрисидаги _____________ -сон гувоҳномага эга бўлган, жамғариб

бориладиган пенсия тизимида шахсий доимий тартиб рақами

____________ бўлган, _______________________________________________

_______________________________________________ да яшовчи, жамғариб

бориладиган пенсия тўловлари олувчи фуқаро

_________________________________________________________________,

(Ф.И.О.)


кейинги ўринларда Олувчи деб юритилади, иккинчи томондан мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Халқ банкининг филиали ўзига Олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи _________________ даги маблағлари ҳисобига жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш мажбуриятини олади.

2. Олувчининг хоҳишига кўра жамғариб бориладиган пенсия тўловлари 200_ й. "____" ____________ дан бошлаб _________________ амалга оширилади.

(амалга ошириш шакли: қисман ёки бир йўла)


Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини бир йўла тўлаш амалга оширилганда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан тўлов маблағлари мазкур шартнома имзоланган вақтдан бошлаб беш кун муддатда тўланади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари қисмларга бўлиб тўланганда, Олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлари батамом фойдаланиб бўлингунга қадар ҳар ойда __ ой мобайнида тўлаб борилади.

Халқ банкининг филиали томонидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш санаси - ҳар ойнинг ____ куни.

3. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларининг ҳар ойдаги миқдорини аниқлашда Халқ банкининг филиали Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг ______ бандларида кўрсатилган шартларга амал қилади.

4. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бир вақтнинг ўзида ҳисобдан чиқарилган ҳолда Халқ банки филиалининг _________ да жойлашган кассасида нақд пул шаклида амалга оширилади;

Холисона вазиятларда жамғариб бориладиган пенсия тўловларини бевосита кассада олишнинг Олувчи учун имконияти бўлмаган тақдирда, Халқ банкининг филиали жамғариб бориладиган пенсия тўловларини жамғариб бориладиган пенсия тўловларини етказиб бериш харажатларини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритиш бўйича операция харажатлари учун назарда тутилган маблағлардан қоплаган ҳолда бевосита Олувчининг манзили бўйича амалга оширади.

5. Олувчи вафот этган тақдирда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пул маблағлари қолдиғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг меросхўрларига бир йўла тўланади.

6. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Халқ банкининг филиали айби билан ўз вақтида тўланмаганда, филиал Олувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланиши керак бўлган жамғариб бориладиган пенсия тўлови кечиктирилган суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, бироқ 10 фоиздан ортиқ эмас, пеня тўлайди.

Пеня тўлаш Халқ банкининг филиалини жамғариб бориладиган пенсия тўловларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.

7. Халқ банкининг филиали қайта ташкил этилган, қайта ўзгартирилган ёки тугатилган тақдирда мазкур Шартноманинг шартларини бажариш бўйича мажбуриятлар унинг ҳуқуқий ворисига ёки Халқ банкининг муассисларига ўтади.

8. Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар батамом тугагунга қадар амал қилади.

9. Шартнома Томонларнинг ёзма келишуви бўйича бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

10. Мазкур Шартноманинг шартлари бажарилмаганлиги сабабли пайдо бўладиган низолар музокаралар олиб бориш йўли билан, ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда эса суд тартибида ҳал этилади.

Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган, ҳар бир Томон учун бир нусхадан икки нусхада тузилди.

Томонларнинг реквизитлари:

Халқ банки филиали:

________________________________________________

________________________________________________

Олувчи:

________________________________________________

________________________________________________

Томонларнинг имзолари:

Халқ банки филиали раҳбари

_______________________________


М.Ў.


Олувчи

______________________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 516-модда.



























Время: 0.1538
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск